Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2003 й. 244-сон "Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2003 й.

N 244



ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБА ЁШЛАРНИ СПОРТГА

ЖАЛБ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН УЗЛУКСИЗ

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТИЗИМИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, мамлакатимизда ўқувчи ва талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилишга қаратилган спорт мусобақалари тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий модели ва дастурига мувофиқ ташкил этиш ҳамда ушбу тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабаларининг "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақалари ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланиши Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва жамоат ташкилотлари томонидан таъминлансин.

2. Ўзбекистон ўқувчи ва талаба ёшларининг "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларининг республика финал босқичларини ўтказиш режаси 1-иловага, Ташкилий қўмиталар таркиби 2, 3, 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мусобақалар, маданий-маърифий тадбирлар ўтадиган ҳамда қатнашчилар яшайдиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва анжуманларни кўнгилли ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига юклатилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт мусобақалари иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни ва мусобақалар даврида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, спортчиларнинг дам олиш, овқатланиш жойларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.


5. Ташкилий қўмиталар мазкур мусобақаларни ўтказиш тўғрисида алоҳида дастурлар ишлаб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин. Бунда спорт ўйинлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига спорт ва жисмоний тарбия соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида, шунингдек, ҳомийларнинг маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда ўтказилиши назарда тутилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Ўзбекнаво" бирлашмаси, "Ватанпарвар" ташкилоти, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, "Соғлом авлод учун" жамғармасига бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур спорт мусобақаларининг республика финал ўйинлари бўлиб ўтадиган иншоотларни халқаро талаблар даражасида тайёрлаш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш;

мусобақалар давомида ўқувчи ёшларда ўз она юрти билан фахр-ифтихор туйғуларини камол топтиришга, уларнинг ватанпарварлик руҳини кўтаришга хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш топширилсин.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Ташкилий қўмиталар буюртмасига биноан спорт мусобақалари иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларининг йўл харажатлари учун имтиёзли тариф қўлласинлар.


8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Т. Рисқиев ва Бош вазир ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 3 июндаги

244-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўқувчи ва талаба ёшларнинг "Умид ниҳоллари",

"Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт

мусобақаларининг ҳудуларда республика

финал босқичларини ўтказиш

РЕЖАСИ

Йиллар


"Умид ниҳоллари"


"Баркамол авлод"


"Универсиада"


2003

Хоразм вилояти


Андижон вилояти



2004



Самарқанд вилояти


2005


Тошкент вилояти



2006

Қашқадарё вилояти




2007



Тошкент шаҳри


2008


Қорақалпоғистон Республикаси



2009

Сирдарё вилояти




2010



Андижон вилояти


2011


Сурхондарё вилояти



Эслатма: Ўқувчи ва талаба ёшларнинг "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларининг Республика финал босқичлари 2000 йилда Наманган, 2001 йилда Жиззах, 2002 йилда Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўтказилди. 2004 йилдан бошлаб ушбу спорт мусобақаларининг Республика финал босқичлари уч йилда бир марта ўтказилади. 2012 йилдан бошлаб спорт мусобақаларининг иккинчи давраси бошланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 3 июндаги

244-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси умумтаълим

мактаблари ўқувчиларининг  "Умид ниҳоллари" спорт

мусобақаларининг Республика финал босқичини

ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Жўраев Р.Х.

-

Халқ таълими вазири, ҳамраис


Юсупов К.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари

Носиров А.Н.

-

Миллий Олимпия қўмитаси президенти


Жаҳонгирова Д.Н.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Усмонов А.Т.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ғуломов Ш.Т.

-

Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


Рўзиев Ф.Қ.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Асадов Д.А.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Абдуқаҳҳоров А.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси


Абдураҳимов Б.

-

"Ўзбекнаво" бирлашмаси бош директори


Ҳазратқулов М.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори


Полвонов Э.М.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Бахолдин В.Я.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Убайдуллаев Б.Х.

-

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси


Иномова С.Т.

-

"Соғлом авлод учун" хайрия жамғармаси бошқаруви раиси


Мирқосимов А.М.

-

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бошқаруви раиси


Гадойбоев А.Г.

-

Республика "Маҳалла" жамғармаси бошқаруви раиси


Юсупова И.Т.

-

Ўзбекистон болалар жамғармаси бошқаруви раиси


Ахматов М.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими


Шодиев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг масъул ходими


Тошматов Р.Б.

-

Халқ таълими вазирлиги "Ёшлик" кўнгилли спорт жамияти марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб


Эслатма: "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда Ташкилий қўмита таркибига уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 3 июндаги

244-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари

ва академик лицейлари ўқувчиларининг "Баркамол авлод"

спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини

ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ҳамраис


Ҳусанов Ж.Ҳ.

-

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари, раис муовини


Юсупов К.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари

Носиров А.Н.

-

Миллий Олимпия қўмитаси президенти


Жаҳонгирова Д.Н.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Усмонов А.Т.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ғуломов Ш.Т.

-

Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


Рўзиев Ф.Қ.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Асадов Д.А.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Абдуқаҳҳоров А.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси


Абдураҳимов Б.

-

"Ўзбекнаво" бирлашмаси бош директори


Ҳазратқулов М.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори


Полвонов Э.М.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Бахолдин В.Я.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Убайдуллаев Б.Х.

-

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси


Иномова С.Т.

-

"Соғлом авлод учун" хайрия жамғармаси бошқаруви раиси


Мирқосимов А.М.

-

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бошқаруви раиси


Ахматов М.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими


Шодиев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг масъул ходими


Неъматов Р.К.

-

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ходими, масъул котиб


Эслатма: "Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда Ташкилий қўмита таркибига уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 3 июндаги

244-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасалари талабаларининг "Универсиада" спорт

мусобақаларининг Республика финал босқичини

ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ҳамраис


Юсупов К.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари

Носиров А.Н.

-

Миллий Олимпия қўмитаси президенти


Жаҳонгирова Д.Н.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Усмонов А.Т.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ғуломов Ш.Т.

-

Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


Рўзиев Ф.Қ.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Асадов Д.А.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Абдуқаҳҳоров А.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси


Абдураҳимов Б.

-

"Ўзбекнаво" бирлашмаси бош директори


Ҳазратқулов М.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори


Полвонов Э.М.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Бахолдин В.Я.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Иброҳимов Н.И.

-

Олий таълим муассасалари ректорлар кенгашининг раиси


Ахматов М.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими


Шодиев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг масъул ходими


Холдоров Т.

-

Олий таълим талабаларининг республика "Талаба" спорт уюшмаси раиси, масъул котиб


Эслатма: "Универсиада" спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда Ташкилий қўмита таркибига уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар киритилади.















































Время: 0.1503
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск