Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2003 й. 247-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон Юсупов туманларини бирлаштириш тўғрисида"ги қарорини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2003 й.

N 247



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ "ҚАШҚАДАРЁ

ВИЛОЯТИНИНГ БАҲОРИСТОН ВА УСМОН

ЮСУПОВ ТУМАНЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон Юсупов туманларини бирлаштириш тўғрисида" 2003 йил 25 апрелдаги 485-II-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Қашқадарё вилоятидаги Миришкор туманини барқарор ривожлантириш учун иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон Юсупов туманлари негизида  Миришкор туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга ошириш бўйича 1-иловага мувофиқ республика комиссияси тузилсин.


2. Қашқадарё вилояти  Миришкор тумани ҳокимлиги аппарати  ходимларининг чекланган сони 16 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Миришкор тумани ҳокимлик аппарати, унинг мустақил бошқармалари (бўлимлари) раҳбар ходимларига ва мутахассисларига иш ҳақи тўлаш бўйича I гуруҳга киритилсин.


3. Республика комиссияси:

10 кун муддатда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Миришкор тумани бошқарув органлари штат ходимлари сонини, тузилмаси ва иш ҳақи фондларини, уларни жойлаштириш жойларини белгилаш ҳамда зарур моддий-техник  базани яратиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этсин, бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича 2003 йил 25 апрелдаги  Ф-1761-сон Фармойиши талабларига  қатъий амал қилсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда  2003 йил учун  Миришкор тумани бюджети прогноз параметрларини ҳамда туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурларининг асосий кўрсаткичларини белгиласин;

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда  Миришкор тумани  бошқарув тузилмаларини шакллантиришнинг ташкилий даврида  иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда Баҳористон ва Усмон Юсупов туманларининг давлат ва хўжалик бошқарув органларини бирлаштириш натижасида бўшайдиган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирларини амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда, кейинчалик  статистик базанинг таққосланувчанлигини таъминлаш учун Миришкор тумани бўйича  кўрсаткичларнинг аниқ тизимини белгиласин.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Зайниев) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва Миришкор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни  жадаллаштириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Н. Зайниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил  5 июндаги

247-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон

Юсупов туманлари негизида Миришкор туманини

ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни

амалга ошириш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

Тўлаганов К.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

Исмоилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари (келишув бўйича), комиссия раисининг ўринбосари

Зайниев Н.

-

Қашқадарё вилояти ҳокими, комиссия раисининг ўринбосари

Жўраев Р.Ҳ.

-

Халқ таълими вазири

Обидов О.О.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири

Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Қурбонов Э.Қ.

-

Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси

Асадов Д.А.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Абдуллаев И.Б.

-

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Бобожонов П.Р.

-

Бош прокурор ўринбосари

Усмонов А.Т.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари

Иброҳимов Ш.Ғ.

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари

Эргашев А.Ш.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори

Избосаров А.Ф.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари

Қалибеков И.Ж.

-

Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибиятининг мудири

Абдуазизов А.А.

-

"Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси бошлиғи

Низомиддинов З.Ш.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Минтақаларда иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш дастурлари шўъбаси мудири, комиссия котиби

  





























Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск