Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Халқ таълими вазирининг 21.07.2015 й. 18-мҳ-сон "Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 22.07.2015 й. 1992-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.07.2015 й.

N 1992-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

21.07.2015 й.

N 18-мҳ


БУЙРУҒИ


"Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида

давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши

учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 52-сон "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сон "Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1992, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 365-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     У. Иноятов






Буйруққа

ИЛОВА



"Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида

давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши

учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим

муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга

кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб

чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Йўриқномада:


а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим

муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга

кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни

кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон "Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.";


в) 4-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бола ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома орқали белгиланган вакилларнинг болани мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси;";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4 х 6 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат.";


г) 7-банддаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига" деган сўзлар "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 8-банддаги "халқ таълими бўлимлари" деган сўзлар "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 июль, 29-сон, 391-модда
































Время: 0.1792
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск