ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 23.07.2015 й. 2701-сон билан рўйхатга олинган 29.06.2015 й. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 15-сон, Ички ишлар вазирлигининг 9-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 23 июлда 2701-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Маданият ва спорт ишлари

вазирлиги ҳамда Ички

ишлар вазирлигининг

2015 йил 29 июндаги

15 ва 9-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда

унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш,

қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 1991 йил 25 октябрдаги 270-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида"ги қарорларига мувофиқ ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


пневматик спорт қуроли - сиқилган, суюлтирилган ёки қотирилган газсимон модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳаракатга келувчи снаряд ёрдамида нишонни масофадан урувчи, спортнинг пневматик ўқ отиш турлари бўйича ўтказиладиган машғулот ва мусобақаларда фойдаланиш учун мўлжалланган қурол;


ўқотар спорт қуроли - порох ёки бошқа модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳаракатга келувчи снаряд ёрдамида нишонни масофадан туриб механик зарар етказувчи, спортнинг ўқотар ўқ отиш турлари бўйича ўтказиладиган машғулот ва мусобақаларда фойдаланиш учун мўлжалланган қурол;


ўқ-дорилар - ўқотар ва пневматик спорт қуролидан отишга мўлжалланган ўқлар (патронлар, ўқчалар);


қуролхона - қурол ва ўқ-дориларни сақлаш учун мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланган иншоот (омбор, хона).


2. Мазкур Йўриқнома ўқ отиш спорти ташкилотларига (спорт ва спорт-техник клублари, спорт мактаблари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ташкилотлари ва бошқалар) (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.



2-БОБ. ЎҚОТАР ВА ПНЕВМАТИК СПОРТ ҚУРОЛИ

ҲАМДА УНГА ЎҚ-ДОРИЛАРНИ САҚЛАШ


3. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар фақат қуролхонада сақланиши керак.

Агар ташкилотда қуролхона мавжуд бўлмаса, унга тегишли бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар бошқа ташкилотга тегишли бўлган қуролхонада сақланиши лозим.


4. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни фуқароларнинг, шу жумладан ташкилот ходимларининг турар жойларида, шунингдек спорт делегациялари (жамоалари) жойлаштирилган жойларда (меҳмонхоналар, ётоқхоналар, спорт лагерлари ва бошқалар) сақлаш тақиқланади.


5. Ўқотар спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар сақланадиган қуролхоналар идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланишига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар сақланадиган қуролхоналар ўқотар спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар сақланадиган қуролхоналарга қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак. Пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар сақланадиган қуролхоналарнинг деворлари, шифт тўсинлари ва поли ичкари томондан бутун майдон бўйича қўшимча равишда металл панжаралар билан мустаҳкамланиши (арматура билан жиҳозланиши) ҳамда ички ишлар органларининг техник қўриқлаш пункти қўриқловига топширилиши талаб этилмайди.


6. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар қуролхонанинг ичида жойлаштирилган қулфланадиган ва муҳрланадиган сейфлар ёки металл шкафлар (яшиклар)да сақланади.

Қуроллар ўқ-дорилардан алоҳида сақланиши керак.


7. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар сақланадиган сейф ва металл шкафлар (яшиклар) деворларининг қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаслиги, камида иккита ички (ўйма) қулфлар билан жиҳозланган ҳамда пол ёки деворга қотирилган (пайвандланган) бўлиши лозим, катта габаритли (ўлчамлари 1500 х 600 х 500 мм дан кўп бўлган) ва оғир (оғирлиги 700 кг дан ортиқ бўлган) сейф ва металл шкафлар (яшиклар) бундан мустасно.

Сейф ва металл шкафлар (яшиклар)нинг эшиклари металли уст-қўймалар (накладка) ёки бурчаклар билан мустаҳкамланган бўлиши керак.


8. Қуролхонада сейфлар, металл шкафлар (яшиклар)нинг сони, рақами ва қайси муҳр билан муҳрланиши кўрсатилган рўйхат осилган бўлиши керак.


9. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни ўқув-кўргазма қуроллари, спорт анжомлари ва бошқа буюмлар билан бирга сақлаш тақиқланади.


10. Ўқотар ва пневматик спорт қуролини тозалаш-мойлаш материаллари (мой, ишқорлар ва ҳоказо) улар учун ажратилган махсус жойларда қурол ва ўқ-дорилардан алоҳида сақланади.


11. Қуролхона, ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар сақланадиган сейф ва металл шкафлар (яшиклар)нинг иккита калитлар тўплами бўлиши керак. Калитларнинг биринчи тўплами ташкилот раҳбари томонидан тайинланган қурол ва ўқ-дориларнинг бут сақланиши учун масъул шахсда (бундан буён матнда сақлаш учун масъул шахс деб юритилади), иккинчиси эса, ташкилот раҳбарида муҳрланган қутига жойлаштирилган ҳолда қулфланадиган сейф ёки металл шкафда сақланиши лозим.


12. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларнинг қуруқ ҳолда сақланиши таъминланиши керак.



3-БОБ. ЎҚОТАР ВА ПНЕВМАТИК СПОРТ ҚУРОЛИ

ҲАМДА УНГА ЎҚ-ДОРИЛАРНИ ТАШИШ


13. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташилиши мумкин.

Қурол ва ўқ-дориларни шаҳар жамоат транспортида ва от-араваларда ташиш тақиқланади.


14. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни ташишда ташкилот раҳбари томонидан уларни ташиш учун масъул шахс (бундан буён матнда ташиш учун масъул шахс деб юритилади) тайинланади.

Ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари жойига борган ҳолда ўтказилган вақтда ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни ташиш учун ташкилот раҳбари томонидан тайинланадиган ўқ отиш раҳбари (бундан буён матнда ўқ отиш раҳбари деб юритилади) масъул ҳисобланади.


15. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар белгиланган жойга (ташкилот, ички ишлар органи, қурол таъмирлаш ташкилоти) етказилганда улар ташиш учун масъул шахс томонидан дарҳол тегишли қуролхонага топширилиши лозим.


16. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари ўтказиладиган жойга етказилганда қурол ва ўқ-дорилар ўқ отиш раҳбари томонидан вақтинчалик сақлаб туриш учун тегишли қуролхонага дарҳол топширилиши керак.

Агар ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари бир кундан ошмайдиган муддатда (шу куннинг ўзида) ўтказилиши мўлжалланаётган бўлса, етказилган қурол ва ўқ-дорилар қуролхонага топширилмасдан ўқ отиш раҳбари томонидан доимий қаров остида сақланади ҳамда машғулотлар ёки мусобақалар якунланиши билан улар доимий сақланадиган қуролхонага қайтариб етказилади ва топширилади.


17. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар улар учун мўлжалланган махсус қутиларда ғилоф кийдирилган ҳолда ташилади. Бунда қурол ўқсизлантирилган бўлиши ҳамда ўқ-дорилардан алоҳида жойлаштирилиши керак.


18. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар автомобиль транспортида ташилганда, улар автомобиль транспортининг қулфланадиган кузови (багаж отсеки)да ташилади. Бунда қурол ва ўқ-дориларнинг бегона шахслар томонидан кўздан кечирилиши имконияти истисно этилиши керак.


19. Автомобиль транспортида ўқотар спорт қуроли ва унга ўқ-дориларни ташишда ташиш учун масъул шахсга ташкилот раҳбари томонидан қўшимча равишда қўриқловчи шахс бириктирилади.

Агар ўқотар спорт қуроллари сони ўнта ва ундан ортиқ бўлса ёки уларга ўқ-дорилар сони беш юзта ва ундан ортиқ бўлса, улар ички ишлар органлари (идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати)нинг қуролланган икки нафар ходими қўриқлови остида ташилиши керак. Қуроллар ва ўқ-дорилар икки ва ундан ортиқ автомобиль транспортида ташилса, уч нафар қуролланган ходим бўлиши лозим.


20. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни темир йўл транспортида ташишда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари ҳамда 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва бошқа шахсларни, қўл юкини, багажни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилиши керак.


21. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни ҳаво транспортида ташишда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлиги жиҳатидан ҳимоялашни таъминлаш Миллий дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198) (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) талабларига риоя этилиши лозим.



4-БОБ. ЎҚОТАР ВА ПНЕВМАТИК СПОРТ ҚУРОЛИ ҲАМДА

УНГА ЎҚ-ДОРИЛАРНИ БЕРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


22. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар улардан фойдаланувчи ўқувчи, спортчи, тренер (тренер-ўқитувчи) ёки инструкторга (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) ўқ отиш машғулотларида ёки мусобақаларда фойдаланиш ёхуд қуролни тозалаш-мойлаш учун берилади.


23. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар улар сақланадиган қуролхоналардан сақлаш учун масъул шахс томонидан берилади ва қабул қилинади ҳамда ушбу ҳақидаги тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган журналда (бундан буён матнда журнал деб юритилади) қайд қилинади.


24. Сақлаш учун масъул шахс томонидан ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни фойдаланувчиларга бериш учун мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тасдиқланадиган ўқотар ва пневматик спорт қуролларини бириктириш қайдномаси асос бўлиб ҳисобланади.

Қуроллар фақат қайдномада кўрсатилган шахсларга, ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари жойига борган ҳолда ўтказилган тақдирда эса, ўқ отиш раҳбарига берилади.

Мазкур қайднома сақлаш учун масъул шахс томонидан ҳар йили 1 январь ҳолатига тузилади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Қайдномада кўрсатилган шахслар ўзгарган тақдирда, у янгитдан тузилиши ва қайта тасдиқланиши керак.


25. Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари жойига борган ҳолда ўтказилган тақдирда ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар зарур миқдорда ўқ отиш раҳбарига берилади ва бу ҳақда журналда тегишли ёзувлар қайд қилинади.

Ўқ отиш машғулотлари ва мусобақалари ўтказиладиган жойда қуроллар ва ўқ-дорилар фойдаланувчиларга мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган тарқатиш-қабул қилиш қайдномаси (бундан буён матнда тарқатиш-қабул қилиш қайдномаси деб юритилади) асосида ўқ отиш раҳбари томонидан тарқатилади ва қабул қилиб олинади.

Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари якунлангандан сўнг қурол ва ўқ-дорилар (фойдаланилмай қолган ва фойдаланишда отилмай қолган (осечка) ўқ-дорилар) фойдаланувчилар томонидан ўқ отиш раҳбарига топширилади.

Қурол ва ўқ-дорилар (фойдаланилмай қолган ва ишлатишда отилмай қолган (осечка) ўқ-дорилар) ўқ отиш раҳбари томонидан улар сақланадиган қуролхонага тарқатиш-қабул қилиш қайдномаси билан бирга топширилади ва бу ҳақда журналга тегишли ёзувлар қайд қилинади.



5-БОБ. ЎҚОТАР ВА ПНЕВМАТИК СПОРТ ҚУРОЛИ

ҲАМДА УНГА ЎҚ-ДОРИЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


26. Ташкилотга фойдаланишга қабул қилинган (кирим қилинган) ҳамда унинг ҳисобида мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларнинг ҳисоби доимий равишда олиб борилиши шарт.


27. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни ҳисобга олиш билан бирга, уларнинг ҳисобдан чиқарилиши ва ҳисобда мавжуд бўлган қуроллар ва ўқ-дориларнинг ҳаракати билан боғлиқ маълумотлар ҳам умумлаштириб борилади.

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларнинг ҳисоби сақлаш учун масъул шахс томонидан олиб борилади.


28. Ташкилотга фойдаланишга қабул қилинган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар дарҳол қуролхонага сақлаш учун топширилиши ва тегишли кирим ҳужжати (счёт-фактура, юкхат) асосида ҳар бир ташкилотда юритиладиган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни ҳисобга олиш китобида (бундан буён матнда китоб деб юритилади) ҳисобга олиниши лозим.


29. Китоб уч қисмдан иборат бўлади ва сақлаш учун масъул шахс томонидан юритилади.


30. Китобнинг биринчи қисмида ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларнинг жамланма ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Йўриқноманинг 4а-иловасига мувофиқ шаклдаги жадвал кўринишида ҳар бир қурол (аниқ бир турдаги, номдаги, марка, модель ва калибрдаги) ҳамда унга ўқ-дорилар бўйича алоҳида расмийлаштирилади.

Китобнинг мазкур қисми қурол ва унга ўқ-дорилар ҳисобга олинган ҳамда (ёки) ҳисобдан чиқарилган вақтдаги уларни ҳисобда мавжуд бўлган жами миқдорини аниқлаш учун юритилади. Бунда ҳисобда мавжуд бўлган қурол ва унга ўқ-дориларнинг жами миқдори аниқ бир санада ҳисобга олинган ва (ёки) ҳисобдан чиқарилган қурол ҳамда унга ўқ-дориларнинг миқдорини уларнинг мавжуд миқдоридан айириш ва (ёки) унга қўшиш орқали аниқланади.


31. Китобнинг иккинчи қисмида ўқотар ва (ёки) пневматик спорт қуролининг индивидуал ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Йўриқноманинг 4б-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.

Китобнинг мазкур қисмида ҳар бир қурол бўйича унинг ҳисобга олинган санаси, ташкилотга қачон ва қаердан келиб тушганлиги, ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (счёт-фактура, юкхат) рақами ва санаси, қуролга оид индивидуал маълумотлар, қуролнинг ҳисобдан чиқарилиши ва уни таъмирлаш учун юборилиши, шунингдек унинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.


32. Китобнинг учинчи қисмида ўқотар ва пневматик спорт қуролига ўқ-дориларнинг ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Йўриқноманинг 4в-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.

Китобнинг мазкур қисмида ўқ-дориларнинг ҳисобга олинган санаси, ташкилотга қачон ва қаердан келиб тушганлиги, ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (счёт-фактура, юкхат) рақами ва санаси, уларнинг тури, калибри, ишлаб чиқарилган йили ва партияси, миқдори ҳамда ҳисобдан чиқарилиши, шунингдек уларнинг яроқлилик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.


33. Ўқотар ёки пневматик спорт қуроли ташкилот томонидан бериб юборилиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши оқибатида, тегишлича чиқим ҳужжати (счёт-фактура, юкхат), суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд қурол ва унга ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади. Бу ҳақда ҳисобдан чиқаришнинг сабаби ва уни тасдиқловчи ҳужжат ҳақида маълумотлар кўрсатилган ҳолда китобнинг иккинчи қисмида қайд қилиб қўйилиши лозим.


34. Ўқ-дорилар ташкилот томонидан бериб юборилиши, ўтказилган ўқ отиш машғулотлари ва (ёки) мусобақаларда сарфланиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёхуд яроқсиз ҳолга келиши оқибатида, тегишлича чиқим ҳужжати (счёт-фактура, юкхат), ўқ отиш машғулоти ва (ёки) мусобақада сарфланган ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш бўйича далолатнома, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд қурол ва унга ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади. Бу ҳақда ҳисобдан чиқаришнинг сабаби ва уни тасдиқловчи ҳужжат ҳақида маълумотлар кўрсатилган ҳолда китобнинг учинчи қисмида қайд қилиб қўйилиши лозим.


35. Қуролхонада сақланаётган қурол ва ўқ-дориларнинг техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш ҳамда қуролларнинг яроқлилик тоифасини белгилаш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан камида уч кишидан, шу жумладан, комиссия раисидан иборат таркибда Қурол ва ўқ-дориларнинг техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси тузилади.

Зарур ҳолларда комиссия иш фаолиятига бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда ҳудудий ички ишлар органининг масъул ходими таклиф этилиши мумкин.


36. Қурол ва ўқ-дориларнинг техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси томонидан йилига камида бир марта қуролларнинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси ҳамда ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати ўрганилади.

Бунда таъмирлашга муҳтож бўлган қурол ёхуд яроқсиз ҳолга келган қурол ёки ўқ-дорилар аниқланганда улар бўйича тегишлича мазкур Йўриқноманинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклда далолатномалар расмийлаштирилади.

Далолатномада тегишлича қуролни таъмирлашга юбориш ёки яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли қурол ёки ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш учун юбориш бўйича хулоса қилинади.

Мазкур далолатномалар комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


37. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли таъмирлаш учун юборилганда унинг таъмирлашга юборилганлиги ва таъмирлашдан қайтарилганлиги ҳақида китобнинг иккинчи қисмида тегишли ёзув қайд қилинади.

Таъмирлаш учун юборилган қурол ҳисобдан чиқарилмайди.


38. Яроқсиз ҳолга келган деб хулоса қилинган ва ҳисобдан чиқарилган қурол ва (ёки) ўқ-дорилар уларни йўқ қилиш учун ҳудудий ички ишлар органига юборилади.


39. Ўтказилган ўқ отиш машғулотлари ва (ёки) мусобақаларда сарфланган ўқ-дорилар (фойдаланилган ҳамда фойдаланишда отилмай қолган (осечка) ўқ-дорилар) бўйича мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатномада сарфланганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган ўқ-дориларнинг миқдори кўрсатилади.

Мазкур далолатнома сақлаш учун масъул шахс томонидан журналда қайд қилинган маълумотларга асосланган ҳолда тузилади ва у ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


40. Ташкилотда ҳисобга олинган (балансда) мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар йилига камида бир марта инвентаризациядан ўтказилиши шарт.


41. Инвентаризацияни ўтказиш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан камида уч нафар аъзодан, шу жумладан комиссия раисидан иборат таркибда Қурол ва ўқ-дориларни инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.

Унинг таркибига сақлаш учун масъул шахс ва ташкилот бухгалтерияси ходими мажбурий равишда киритилади. Зарур ҳолларда комиссия иш фаолиятига ҳудудий ички ишлар органининг масъул ходими таклиф этилиши мумкин.


42. Инвентаризацияни ўтказишда бухгалтерия ҳисобида кўрсатилган ҳамда китобда ҳисобга олинган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар уларнинг фактик мавжудлиги билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.

Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


43. Инвентаризация натижасида тафовут (қурол ёхуд унга ўқ-дорилар камомади (йўқолганлиги) ёки ортиқча мавжудлиги) аниқланганда ташкилот раҳбари бу ҳақда ҳудудий ички ишлар органига ва идоравий мансуб бўлган ташкилотга (агар мавжуд бўлса) хабар берилишини таъминлаши шарт.



6-БОБ. ЎҚОТАР ВА ПНЕВМАТИК СПОРТ ҚУРОЛИ

ҲАМДА УНГА ЎҚ-ДОРИЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


44. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилардан фақат ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақаларида фойдаланилади.


45. Ҳар бир ташкилот томонидан ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.


46. Фойдаланувчилар ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари билан таништирилгандан сўнг улардан фойдаланишга рухсат берилади.


47. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар фойдаланиш учун олинганда фойдаланувчи томонидан журналнинг ёхуд тарқатиш-қабул қилиш қайдномасининг тегишли катагига имзо қўйилади.


48. Ўқотар ва пневматик спорт қуролидан фақат махсус жиҳозланган муҳандислик-техник иншооти (тир, стенд, ўқ отиш майдони)да фойдаланишга рухсат берилади.


49. Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари жараёнида ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни ўқ отиш чизиғи, ўтиш йўллари ва бошқа жойларда фойдаланувчининг қаровисиз қолдирилишига йўл қўйилмайди.


50. Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари жараёнида ўқотар ва пневматик спорт қуролини ўқлаш ҳамда ундан нишонга отиш ва қурол билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни бажариш фақатгина тренер (тренер-ўқитувчи, инструктор)нинг рухсати билан ҳамда унинг назорати остида амалга оширилади.


51. Қуйидаги ҳолларда ўқотар ва пневматик спорт қуролидан фойдаланиш тақиқланади:

куннинг кечки ва тунги вақтларида, яхши кўринмайдиган шароитларда;

фойдаланувчи мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлганда;

қурол носоз бўлганда.


52. Ўқотар ва пневматик спорт қуролидан фойдаланишда уни отиш йўналишидан (нишон) ташқари бошқа томонларга қаратишга йўл қўйилмайди.

Қуролни одам(лар)га қаратиш ва ўқталиш тақиқланади.


53. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар (фойдаланилмаган ҳамда фойдаланишда отилмай қолган (осечка) ўқ-дорилар) ўқ отиш машғулоти ёки мусобақаси якунланганидан сўнг фойдаланувчи томонидан қуролхонага, ўқ отиш машғулоти ёки мусобақа жойига бориб ўтказилган пайтда эса, ўқ отиш раҳбарига дарҳол топширилиши шарт.


54. Ўқотар ва пневматик спорт қуроли фойдаланувчи томонидан уни тозалаш-мойлаш учун олиниши мумкин. Бунда журналнинг тегишли қисмида унинг тозалаш-мойлаш учун олинганлиги кўрсатилади ва фойдаланувчи томонидан имзо қўйилади.

Қуролни тозалаш-мойлаш ишлари бу учун ажратилган махсус жойларда ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.


55. Фойдаланувчи фойдаланиш учун олинган қурол ва ўқ-дориларнинг бутлигини таъминлаши ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этиши шарт.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


56. Қуролхонада сақланаётган ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дорилар бир нечта ташкилотга тегишли бўлса, улар бўйича журнал ва китоб ҳар бир ташкилот томонидан алоҳида юритилади.


57. Журнал ва китоб ҳудудий ички ишлар органида ҳисобга қўйилган бўлиши керак.


58. Сақлаш учун масъул шахс алмашганда журнал ва китоб янгидан тайинланган шахсга қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилиши шарт.

Мазкур далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


59. Журнал ва китобнинг титул варағи қалин материал (картон)дан ишланган бўлиши ва унда ташкилот ҳамда у идоравий мансуб бўлган ташкилотнинг (агар мавжуд бўлса) номи, шунингдек у қачон юритилиши бошлангани ва тугатилгани кўрсатилиши зарур.

Журнал ва китобнинг титул варағи мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


60. Журнал ва китоб бетлари изчил кетма-кетликда рақамланган ва ип ўтказиб тикилган бўлиши керак.

Журнал ва китобнинг охирги бетида унинг нечта бетдан иборат эканлиги кўрсатилиши ва ушбу маълумот ташкилот раҳбарининг имзоси ҳамда муҳри, шунингдек ҳудудий ички ишлар органи масъул ходимининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши лозим.

Журнал ва китобнинг охирги варағи мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


61. Журнал ва китобдаги ёзувлар кўк ёки қора рангли шарикли ручка билан аниқ ёзилиши шарт. Ёзувни қайд қилишда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди. Хато ёзилганда у матнни ўқиш имкониятини берадиган ҳолда ингичка чизиқ билан ўчирилиб, унинг тепасидан тўғирланган ёзув киритилади ва тегишли ёзув киритилган сатрнинг изоҳ қисмида "тузатилди" деб ёзиб қўйилади ҳамда матнни тўғирлаган шахснинг имзоси билан тасдиқланади.


62. Журнал ва китоб тўлиқ тўлдирилгунча юритилади.


63. Журнал ва китобнинг бутлиги ва тўғри тўлдирилишига сақлаш учун масъул шахс жавобгар ҳисобланади.


64. Журнал ва китоб қуролхонанинг ичида жойлаштирилган қулфланадиган сейф ёки металл шкаф (яшик)да сақланади.


65. Мазкур Йўриқнома талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


66. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга

ўқ-дориларни бериш ва қабул қилиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Қурол ва унга

ўқ-дориларни

фойдаланиш учун

олган шахснинг

Ф.И.О.


Фойдаланиш учун

олинган қурол ва

унга ўқ-дорилар,

фойдаланиш

мақсади


Қурол ва

унга ўқ-

дорилар

олинган

сана ва

вақт


Қурол ва

унга ўқ-

дориларни

фойдала-

нишга

олган

шахснинг

имзоси


Қайтариб

топширилган

қурол ва унга

ўқ-дорилар


Қурол

ва унга

ўқ-дорилар

қайтариб

топши-

рилган

сана ва

вақт


Қурол ва

унга ўқ-

дорилар-

ни қабул

қилиб

олган

шахс

(сақлаш

учун

масъул

шахс)-

нинг

имзоси


Изоҳ


қ

у

р

о

л

н

и

н

г

т

у

р

и,

н

о

м

и,

м

а

р

к

а

с

и,

м

о

д

е

л

и

в

а

к

а

л

и

б

р

и


қ

у

р

о

л

н

и

н

г

з

а

в

о

д

с

е

р

и

я

с

и

в

а

р

а

қ

а

м

и


қ

у

р

о

л

г

а

ў

қ

-

д

о

р

и

л

а

р

с

о

н

и

о

н

а)

ф

о

й

д

а

л

а

н

и

ш

м

а

қ

с

а

д

и


а

ш

ғ

у

л

о

т,

м

у

с

о

б

а

қ

а,

т

о

з

а

л

а

ш

-

м

о

й

л

а

ш)


с

а

н

а

у

н,

о

й,


й

и

л)


в

а

қ

т

о

а

т,

д

а

қ

и

қ

а)


қ

у

р

о

л

н

и

н

г

т

у

р

и,

н

о

м

и,

м

а

р

к

а

с

и,

м

о

д

е

л

и

в

а

к

а

л

и

б

р

и


қ

у

р

о

л

н

и

н

г

з

а

в

о

д

с

е

р

и

я

с

и

в

а

р

а

қ

а

м

и


ўқ-

дорилар

(дона)


ф

о

й

д

а

л

а

н

и

л

м

а

й

қ

о

л

г

а

н


ф

о

й

д

а

л

а

н

и

ш

д

а

о

т

и

л

м

а

й

қ

о

л

г

а

н

с

е

ч

к

а)


с

а

н

а

у

н,


о

й,


й

и

л)


в

а

қ

т


о

а

т,

д

а

қ

и

қ

а)



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

14

15

16

17

        





Йўриқномага

2-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"



       



(ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.)



      



         



(имзо)



20 ____ йил "____"______________



М.Ў.


          

да


(ташкилот номи)


    

  

Ўқотар ва пневматик спорт қуролини бириктириш

ҚАЙДНОМАСИ

    

Т/р

Қурол бириктирилган

фойдаланувчининг

Ф.И.О.


Бириктирилган қурол


Қурол

бириктирилган

фойдаланувчининг

имзоси


Изоҳ


тури, номи,

маркаси ва

модели


калибри


завод серияси

ва рақами



1


2


3

4

5

6






Қайдномани тузувчи:




20 ____ йил "____" ____________


(сақлаш учун масъул шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)


         





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Ўқ отиш машғулотлари ёки мусобақалари ўтказилган

жойда ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга

ўқ-дориларни фойдаланувчиларга тарқатиш-қабул қилиш

ҚАЙДНОМАСИ


          


(ташкилот номи)


          


қ отиш машғулотлари ёки мусобақалари ўтказилган жойнинг номи ва манзили)


          

20____ йил "____"______________

             

Т/р

Қурол ва унга

ўқ-дориларни

фойдаланиш учун

олган шахснинг

Ф.И.О.


Фойдаланиш

учун олинган

қурол ва унга

ўқ-дорилар


Қурол

ва унга

ўқ-дорилар

олинган

вақт


Қурол

ва унга

ўқ-дори-

ларни

фойдала-

нишга

олган

шахснинг

имзоси


Қайтариб

топширилган

қурол ва унга

ўқ-дорилар


Қурол

ва унга

ўқ-дорилар

қайтариб

топши-

рилган

вақт


Қурол

ва унга

ўқ-дори-

ларни

қабул

қилиб

олган

шахс

қ отиш

раҳбари)-

нинг

имзоси


Изоҳ


қ

у

р

о

л

н

и

н

г

т

у

р

и,

н

о

м

и,

м

а

р

к

а

с

и,

м

о

д

е

л

и

в

а

к

а

л

и

б

р

и


қ

у

р

о

л

н

и

н

г

з

а

в

о

д

с

е

р

и

я

с

и



в

а

р

а

қ

а

м

и


қ

у

р

о

л

г

а

ў

қ

-

д

о

р

и

л

а

р

с

о

н

и


о

н

а)


в

а

қ

т

о

а

т

/

д

а

қ

и

қ

а)


қ

у

р

о

л

н

и

н

г

т

у

р

и,

н

о

м

и,

м

а

р

к

а

с

и,

м

о

д

е

л

и


в

а

к

а

л

и

б

р

и


қ

у

р

о

л

н

и

н

г

з

а

в

о

д

с

е

р

и

я

с

и


в

а

р

а

қ

а

м

и


ўқ-дорилар

(дона)


ф

о

й

д

а

л

а

н

и

л

м

а

й


қ

о

л

г

а

н


ф

о

й

д

а

л

а

н

и

ш

д

а

о

т

и

л

м

а

й

қ

о

л

г

а

н

с

е

ч

к

а)


в

а

қ

т

о

а

т

/

д

а

қ

и

қ

а)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13














Ўқ отиш раҳбари:




20 ____ йил "____" ____________


(лавозим ва Ф.И.О.)


(имзо)


            





Йўриқномага

4а-ИЛОВА



Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда

унга ўқ-дориларнинг ҳисобини юритиш

КИТОБИ


(китобнинг биринчи қисми)

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда

унга ўқ-дориларнинг жамланма

ҲИСОБИ

        

Т/р

Ёзув

киритилган

сана

_____________________________________

(қуролнинг тури, номи, маркаси,

модели ва калибри)


_____________________________________

(қуролга ўқ-дорилар (партия, калибри)


ҳисобга

олинган


ҳисобдан

чиқарилган


ҳисобда

мавжуд


ҳисобга

олинган


ҳисобдан

чиқарилган


ҳисобда

мавжуд



1

2


3


4

5

6

7

        





Йўриқномага

4б-ИЛОВА



Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда

унга ўқ-дориларнинг ҳисобини юритиш

КИТОБИ


(китобнинг иккинчи қисми)

Ўқотар ва пневматик спорт қуролининг индивидуал

ҲИСОБИ

              

Т/р

Қурол

ҳисобга

олинган

сана


Қурол

қайси

ташкилот-

дан келиб

тушган-

лиги ва

санаси


Келиб

тушган

қурол-

нинг

кирим

ҳужжати

(счёт-

фактура,

юкхат)

санаси ва

рақами


Ҳисобга олинган

қуролга оид

индивидуал

маълумотлар


Қуролнинг

ҳисобдан

чиқарилишига

оид маълумотлар


Қуролнинг таъмирлаш

учун юборилганлиги

ҳақида маълумот


Қуролнинг

техник

ҳолати ва

яроқлилик

тоифаси


Изоҳ


т

у

р

и,


н

о

м

и,


м

а

р

к

а

с

и

в

а

м

о

д

е

л

и


к

а

л

и

б

р

и


и

ш

л

а

б

ч

и

қ

а

р

и

л

г

а

н

й

и

л

и


з

а

в

о

д

с

е

р

и

я

с

и

в

а

р

а

қ

а

м

и


ҳ

и

с

о

б

д

а

н

ч

и

қ

а

р

и

л

и

ш

и

с

а

б

а

б

и

е

р

и

б

ю

б

о

р

и

л

и

ш

и,

й

ў

қ

о

т

и

л

и

ш

и

а

л

о

н

-

т

о

р

о

ж

қ

и

л

и

н

и

ш

и

)

ё

к

и

я

р

о

қ

с

и

з

ҳ

о

л

г

а

к

е

л

и

ш

и)


ҳ

и

с

о

б

д

а

н

ч

и

қ

а

р

и

ш

у

ч

у

н

а

с

о

с

б

ў

л

г

а

н

ҳ

у

ж

ж

а

т,

у

н

и

н

г

р

а

қ

а

м

и

в

а

с

а

н

а

с

и


ҳ

и

с

о

б

д

а

н

ч

и

қ

а

р

и

л

г

а

н

с

а

н

а


таъмир-

лаш учун

юборил-

ганлиги


таъмир-

лашдан

қайтарил-

ганлиги


ю

б

о

р

и

л

г

а

н

т

а

ш

к

и

л

о

т

н

о

м

и,

ю

б

о

р

и

л

г

а

н

с

а

н

а


ю

к

х

а

т

н

и

н

г

р

а

қ

а

м

и

в

а

с

а

н

а

с

и


қ

а

й

т

а

р

и

л

г

а

н

с

а

н

а


ю

к

х

а

т

н

и

н

г

р

а

қ

а

м

и

в

а

с

а

н

а

с

и



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

      





Йўриқномага

4в-ИЛОВА



Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда

унга ўқ-дориларнинг ҳисобини юритиш

КИТОБИ


(китобнинг учинчи қисми)

Ўқотар ва пневматик спорт қуролига ўқ-дориларнинг

ҲИСОБИ

             

Т/р

Ўқ-

дорилар

ҳисобга

олинган

сана


Ўқ-

дорилар

қайси

ташкилот-

дан келиб

тушган-

лиги ва

санаси


Келиб

тушган ўқ-

дориларнинг

кирим

ҳужжати

(счёт-

фактура,

юкхат)

санаси ва

рақами


Ҳисобга олинган

ўқ-дориларга оид

маълумотлар


Ўқ-дориларнинг ҳисобдан

чиқарилишига оид

маълумотлар


Ўқ-

дориларнинг

яроқлилик

ҳолати


Изоҳ


т

у

р

и


к

а

л

и

б

р

и


и

ш

л

а

б

ч

и

қ

а

р

и

л

г

а

н

й

и

л

и

в

а

п

а

р

т

и

я

с

и


м

и

қ

д

о

р

и

о

н

а)


ҳ

и

с

о

б

д

а

н

ч

и

қ

а

р

и

л

и

ш

и

с

а

б

а

б

и

е

р

и

б

ю

б

о

р

и

л

и

ш

и,

с

а

р

ф

л

а

н

и

ш

и,

й

ў

қ

о

т

и

л

и

ш

и

а

л

о

н

-

т

о

р

о

ж

қ

и

л

и

н

и

ш

и)

ё

к

и

я

р

о

қ

с

и

з

ҳ

о

л

г

а

к

е

л

и

ш

и)


ҳ

и

с

о

б

д

а

н

ч

и

қ

а

р

и

ш

у

ч

у

н

а

с

о

с

б

ў

л

г

а

н

ҳ

у

ж

ж

а

т,

у

н

и

н

г

р

а

қ

а

м

и

в

а

с

а

н

а

с

и


ҳ

и

с

о

б

д

а

н

ч

и

қ

а

р

и

л

г

а

н

с

а

н

а



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

      





Йўриқномага

5-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"



       



(ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.)



      



         



(имзо)



20 ____ йил "____"______________



М.Ў.

Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг

техник ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

           

20____ йил "____" ____________



шаҳри


(йил)

(кун)

(ой)


(жой номи)


                     

Қурол ва ўқ-дориларнинг техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси томонидан


да

(ташкилот номи)


      

ҳисобда мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг техник ҳолати ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар аниқланди:

     

Т/р

Қуролнинг тури,

номи, маркаси

ва модели, ишлаб

чиқарилган йили

ҳамда завод

серияси ва

рақами


Қуролнинг

ҳисобга

олинган

санаси


Қуролнинг

техник ҳолати

ҳақида қисқача

тавсиф


Қуролнинг

таъмирланишга

муҳтожлигини

билдирувчи

сабаб(лар)


Қуролни

таъмирлаш

даражаси

(қисман, ўртача

ёки тўлалигича)

ва унинг қисқача

тавсифи


Изоҳ



1


2


3

4

5

6

    

Юқоридагилардан келиб чиқиб, комиссия томонидан жадвалда кўрсатилган таъмирланишга муҳтож деб топилган қуролларни таъмирлашга юборилиши таклиф этилади.

Комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

           

       




(Ф.И.О.)


(имзо)

        

      




(Ф.И.О.)


(имзо)

       





Йўриқномага

6-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"



       



(ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.)



      



         



(имзо)



20 ____ йил "____"______________



М.Ў.

Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ва унга

ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолатини

ўрганиш натижалари бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

20____ йил "____" ____________



шаҳри


(йил)

(кун)

(ой)


(жой номи)


       

Қурол ва ўқ-дориларнинг техник ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш комиссияси томонидан


да

(ташкилот номи)


         

ҳисобда мавжуд бўлган ўқотар ва пневматик спорт қуроллари ҳамда уларга ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар аниқланди:

         

Т/р

Қуролнинг тури, номи,

маркаси ва модели, ишлаб

чиқарилган йили ҳамда

завод серияси ва рақами (ўқ-

дориларнинг тури, калибри,

ишлаб чиқарилган йили

ва партияси ҳамда

уларнинг миқдори)


Қурол (ўқ-

дорилар)нинг

ҳисобга

олинган

санаси


Қурол (ўқ-

дорилар)нинг

яроқсиз ҳолга

келганлигини

билдирувчи

сабаб(лар)


Қуролнинг

яроқлилик

тоифаси (ўқ-

дориларнинг

яроқлилик

ҳолати) бўйича

қисқача тавсифи


Изоҳ



1


2


3

4

5

          

Юқоридагилардан келиб чиқиб, комиссия томонидан жадвалда кўрсатилган яроқсиз ҳолга келган деб топилган қурол (ўқ-дорилар)нинг ҳисобдан чиқарилиши ва йўқ қилиш учун юборилиши таклиф этилади.

Комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

           

       




(Ф.И.О.)


(имзо)

        

      




(Ф.И.О.)


(имзо)

      





Йўриқномага

7-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"



       



(ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.)



      



         



(имзо)



20 ____ йил "____"______________



М.Ў.

Ўқ отиш машғулоти ва (ёки) мусобақаларда сарфланган

ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

20____ йил "____" ____________



шаҳри


(йил)

(кун)

(ой)


(жой номи)


Мен,



(сақлаш учун масъул шахснинг Ф.И.О.)


да

(ташкилот номи)


ҳисобда мавжуд бўлган, ўқ отиш машғулоти ва (ёки) мусобақаларда фойдаланувчиларга берилган ва улар томонидан сарфланган ўқ-дориларнинг миқдорини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқладим:

          

Т/р

Қуролнинг тури, номи,

маркаси ва модели


Фойдаланувчига

берилган қуролга

ўқ-дориларнинг

жами миқдори

(дона)


Берилган ўқ-

дориларнинг

сарфланган жами

миқдори

(дона)


Изоҳ



1


2


3

4

          

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жадвалда кўрсатилган сарфланган ўқ-дориларни ҳисобдан чиқаришни таклиф этаман.

Далолатномани тузувчи:

       




(сақлаш учун масъул шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)

     





Йўриқномага

8-ИЛОВА



Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда уларга

ўқ-дориларни бериш ва қабул қилиш журнали

қотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда

уларга ўқ-дориларнинг ҳисобини юритиш

китоби) титул варағининг

ШАКЛИ

      





Йўриқномага

9-ИЛОВА



Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда

уларга ўқ-дориларни бериш ва қабул қилиш

журнали (Ўқотар ва пневматик спорт қуроли

ҳамда уларга ўқ-дориларнинг ҳисобини

юритиш китоби) охирги варағининг

ШАКЛИ

              

              

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 июль, 29-сон, 393-модда

































Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск