Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Корпоратив облигацияларни чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар бўйича қарзларни узиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.07.2002 й. 1158-сон билан рўйхатга олинган ҚҚБФМНҚМ 07.06.2002 й. 2002-10-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 10 июнда 1158-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори

фаолиятини мувофиқлаштириш

ва назорат қилиш марказининг

2002 йил 7 июндаги

2002-10-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Корпоратив облигацияларни чиқариш,

давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар бўйича

қарзларни узиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик субъектлари томонидан облигациялар чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва бекор қилиш, шунингдек корпоратив облигациялар (кейинчалик - облигациялар) бўйича қарзлар узиш тартибини ўрнатиш мақсадларида ишлаб чиқилган.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинадиган республика ички облигациялари ва маҳаллий заёмларни, Марказий ва тижорат банкларининг облигацияларини чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига тааллуқли эмас.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


эмитент - облигациялар чикаришни (эмиссия) амалга оширувчи хўжалик субъекти;


облигациялар чиқариш (эмиссия) - облигация эгаларига бир хил Ҳуқуқ ҳажмларини таъминлайдиган, жисмоний ва ҳуқуқий шахслар (инвесторлар) - облигацияларнинг бирламчи эгаларига облигациялар жойлаштириш учун бир хил шароитларга эга бўлган битта эмитентнинг муомаладаги жами облигациялари;


облигациялар жойлаштириш - фуқаро ҳуқуқий битимларни тузиш йўли орқали чиқарилган облигацияларга тўлиқ ҳақ тўлашни кўзда тутадиган, эмитент томонидан облигацияларни биринчи эгаларига реализация килиш;


облигациялар муомаласи - облигациялар олди-сотди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган облигациялар эгаларининг ўзгаришига олиб келувчи бошқа ҳаракатлар;


нақдсиз облигациялар - депозитарийларнинг ҳисоб регистрларида ёзув кўринишида муомалага чиқарилган облигациялар;


нақд облигациялар - қоғоз сертификатлар кўринишидаги муомалага чиқарилган облигациялар;


облигациялар эмиссияси проспекти (чиқариш анкетаси) - эмитент тўғрисидаги маълумотларга, эмиссия ҳажми, чиқарилаётган облигацияларнинг номинал қиймати, чиқариш шакли, тури ва сони, чиқариш шартлари ва ушбу облигацияларнинг сотиб олиш қарорига ёки уни сотиб олмасликка таъсир кўрсатувчи бошқа маълумотларга эга бўлган ҳужжат;


облигацияларга очиқ ёзилиш (оммавий жойлаштириш) - потенциал инвесторларнинг чекланмаган доирасида амалга ошириладиган жойлаштириш;


облигацияларга ёпиқ ёзилиш (хусусий жойлаштириш) - олдиндан маълум бўлган инвесторларнинг чекланган доирасида жойлаштиришни амалга ошириш;


рўйхатга олувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази;


облигациялар чиқаришни давлат томонидан рўйхатга олиш - чиқарилган облигацияларга давлат идентификация тартиб рақамини бериш орқали эмиссия проспектини (чиқариш анкетасини) рўйхатга олиш;


эмитентнинг ваколатли органи - қонун ҳужжатларига ёки эмитентнинг уставига мувофиқ облигациялар чиқариш бўйича тегишли қарор қабул қиладиган эмитентнинг бошқарув органи.


2. Облигацияларнинг жойлаштирилиши эмитентнинг уставида белгиланган очиқ ёки ёпик ёзиш йўли билан, агар эмитентнинг уставида тегишли кўрсатма бўлмаса, у ҳолда облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган эмитентнинг ваколатли органи томонидан белгиланади.


3. Облигацияларни очиқ ёзилиш йўли орқали жойлаштиришда, шунингдек ёпиқ ёзилишда ҳужжатларни тақдим қилишда эмиссия ҳажми энг кам иш ҳақи миқдорининг 25 минг мартасидан кўп бўлса, давлат томонидан рўйхатга олиш эмиссия проспектини рўйхатга олиш йўли оркали амалга оширилади. Бошқа ҳолларда эса давлат томонидан рўйхатга олиш, чиқариш анкетасини рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.


4. Давлат томонидан рўйхатга олинмаган, шунингдек эмиссияси тўхтатиб қўйилган облигацияларни муомалага чиқариш, реклама қилиш ва таклиф қилиш ман этилади.


5. Акциядорлик жамияти ҳисобланган эмитент томонидан облигациялар чиқариш, чиқарилган барча акциялар тўлиқ жойлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.



2-§. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


6. Эмитент шакллантирилган устав фондининг ҳажмидан ортиқ бўлмаган суммага облигациялар чиқариш ҳуқуқига эга.


7. Акциядорлик жамияти ҳисобланган эмитент томонидан облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади, агар жамиятнинг уставида бошқа холат кўзда тутилмаган бўлса. Бошка ташкилий-ҳуқукий шаклдаги эмитент томонидан облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарор ушбу эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан ёҳуд қонун ҳужжатларига ва эмитентнинг уставига мувофиқ облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган орган томонидан қабул қилинади.


8. Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли) қилиб чиқарилиши мумкин.

Оддий облигациялардан даромад қуйидагича ташкил топади:

а) чиқариш шартларида белгиланган номинал қиймат бўйича белгиланган муддатларда қарзни узиш ва белгиланган фоизларни тўлаш ҳисобидан;

б) номинал қиймати бўйича белгиланган муддатда қайтариш ҳисобига, бунда фойда облигацияларнинг номинал қиймати ва уларнинг жойлаштириш нархи (баҳоси) (дисконт облигациялар) ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

Номинал қийматга дисконт ёки фоиз кўринишида фойдага кўшимча равишда белгиланган ютуқли облигациялар чиқаришда, мунтазам (доимий) равишда ўтказиладиган тиражлар бўйича ютуқ кўринишида тўланадиган даромад белгиланиши шарт. Даромади фақат мунтазам равишда ўтказиладиган тиражлар кўринишида белгиланадиган облигациялар чиқариш тақиқланади.

Мақсадли (фоизсиз) облигациялар бўйича даромад товар (хизмат) кўринишида белгиланади. Мақсадли облигацияларнинг мажбурий реквизити бўлиб қайси товарга (хизматга) нисбатан чиқарилганлигини кўрсатилиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги облигацияларни муомалага чиқаришга рухсат берилади.

Таъминланмаган облигациялар чиқарилган тақдирда облигация, эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) ва қонунчиликка мувофиқ очиб бериладиган маълумотлар реквизитларида "Таъминланмаган облигациялар" сўз бирикмасини ишлатиш шарт.

9. Нақд облигациялар қуйидаги мажбурий реквизитлардан иборат бўлиши шарт (лотин алифбосига асосланган давлат тилида):

эмитентнинг фирма номи ва жойлашган манзили;

қимматли қоғознинг номи - "OBLIGATSIA";

облигация бланкасининг тартиб рақами ва серияси;

облигациянинг тури (оддий, ютуқли, фоизли ва бошқалар);

облигациянинг номинал қиймати;

чиқарилган облигацияларнинг давлат томонидан рўйхатга олинган санаси ва давлат идентификация тартиб рақами;

даромаднинг фоизли ставкаси (агар у чиқариш бўйича қарорда кўзда тутилган бўлса);

эмитентнинг раҳбари ва бош бухгалтернинг имзоси;

юридик шахснинг фирма номи ёҳуд облигациялар ушловчи жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми (номига ёзилган облигациялар учун);

тиражларни, ўйинларни ўтказиш шартлари (ютуқли облигациялар учун);

облигацияга нисбатан чиқарилган товарнинг номини кўрсатиш (мақсадли облигациялар учун);

облигацияларнинг қарзларини узиш шартлари.


10. Облигацияга фоизлар тўлаш учун купонли варақ илова қилиниши мумкин.

Фоизлар тўлаш учун купон қуйидаги асосий реквизитлардан иборат бўлиши керак:

купоннинг тартиб рақами;

облигациянинг тартиб рақами ва серияси;

эмитентнинг номи;

давлат идентификация тартиб рақами;

фоизлар тўлашнинг даврийлиги (санаси);

ваколатли шахсларнинг имзолари ва эмитентнинг муҳри.


11. Эмитент томонидан танланган облигациялар чиқариш шакли облигациялар чиқариш бўйича қарорда бир хил маънони билдириши керак. Бир хилдаги давлат идентификация тартиб рақамига эга бўлган облигациялар бир хил шаклда чиқарилади.


12. Облигациялар чиқариш (эмиссияси) ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:

а) ваколатли орган томонидан облигациялар чиқариш бўйича қарор қабул қилиш;

б) ваколатли орган томонидан эмиссия проспектини ёҳуд облигациялар чиқариш анкетасини мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ тайёрлаш ва тасдиқлаш;

в) облигацияларнинг чиқарилишини давлат томонидан рўйхатга олиш;

г) рўйхатга олувчи орган томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида облигацияларнинг чиқарилишини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини Марказий депозитарийга юбориш;

д) облигациялар сертификатларини тайёрлаш (нақд облигациялар чиқариладиган бўлса);

е) облигацияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш йўли орқали ахборотларни очиш;

ж) рўйхатга оладиган органга облигациялар чиқарилишининг якунлари тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш;

з) облигациялар чиқарилишининг якунлари тўғрисидаги ахборотларни очиш.


13. Облигацияларга ишончсиз воситаларда ҳақ тўланган ҳолатларда, чиқариш тўғрисидаги қарор облигацияларга тўланиши мумкин бўлган мол-мулк рўйхатини кўзда тутиши керак.


14. Облигациялар чиқаришда эмитент томонидан чиқарилган облигацияларнинг шундай улуши белгилаши мумкинки, улар жойлаштирилмаган ҳолда облигацияларнинг чиқарилиши амалга оширилмаган деб ҳисобланади. Ушбу улуш чиқарилган облигацияларнинг умумий ҳажмининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Бунда, облигацияларни чиқариш бўйича қабул қилинган қарорда, облигацияларни чиқариш амалга оширилмаган ва чиқарилган облигацияларнинг белгиланган улуши жойлаштирилмаган ҳолларда, облигациялар учун ҳақ тўлаш сифатида эмитент томонидан олинган маблағларнинг қайтариш тартиби кўзда тутилиши керак.


15. Ёпиқ ёзилиш йўли орқали жойлаштириладиган облигациялар чиқариш бўйича қарорда, ушбу қарорга мувофиқ эмитент жойлаштирилиши керак бўлган шахслар доираси аниқланиши шарт.


16. Облигацияларнинг жойлаштирилишида эмитент облигациялар чиқарилишини ташкил қилиш ва (ёки) акцияларни кафолатланган тарзда жойлаштириш учун андеррайтерлар билан битимлар тузиш ҳуқуқига эгадир.

Эмитент ва андеррайтерлар (агар улар мавжуд бўлса) ҳар бир сотиб олувчига облигациялар сотиб олинишига қадар облигацияларнинг сотилиш шартлари ва эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт.



3-§. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИНГ ЧИҚАРИЛИШИНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ УЧУН ТАҚДИМ ҚИЛИНАДИГАН

ҲУЖЖАТЛАРНИНГ РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


17. Облигацияларнинг эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) уларнинг чиқарилиши бўйича қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб олти ойдан кечикмасдан эмитентнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланиши ва тасдиқланган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиниши керак.

Облигацияларнинг эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) эмитентнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.

Эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси), шунингдек облигацияларнинг чиқариш мақсадларини таъминловчи шароит яратган шахс томонидан ҳам имзоланиши керак.


18. Облигацияларнинг эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) уч нусхада тузилади. Агар нусхалардаги матн бир-биридан фарқ қилса, у ҳолда рўйхатга олувчи органда сақланадиган нусха асл нусха деб тан олинади.

Облигациялар эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) эмитентлар томонидан рўйхатга олувчи органга қоғоз ва электрон (магнит ташувчиларда) кўринишда тақдим этилади. Электрон кўринишда тақдим этиладиган облигациялар эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) мазмуни қоғоз кўринишда тақдим этиладиган облигациялар эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) мазмунига мос келиши лозим.

19. Облигацияларнинг эмиссия проспектида (чиқариш анкетаси) бир сотиб олувчининг бошқа сотиб олувчи олдида баъзи бир устунликка эга бўлиши кўзда тутилмайди, эмитент томонидан норезидентларнинг облигацияларни сотиб олишига чеклашлар киритиши бундан мустасно.


20. Облигацияларнинг эмиссия проспектида, эмитент томонидан мажбуриятларни бажаришдан бош тортиш ҳолларида облигация эгаларининг ҳаракатлари, шунингдек, ўз ичига бажарилмаган мажбуриятлар ҳажми ва сабабларини олган, облигациялар бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки керакли тарзда бажармаганлиги тўғрисидаги ахборотни очиш тартиби белгиланиши керак.


21. Облигацияларнинг эмиссия проспектида облигациялар бўйича даромадларнинг миқдори (миқдорнинг аниқлаш тартиби), жумладан, агар улар чиқариладиган бўлса, ҳар бир купон бўйича (миқдорнинг аниқлаш тартиби) даромад миқдори белгиланган бўлиши керак.

Облигациялар бўйича даромад миқдорининг белгилаш тартиби, кўрсаткичлар омилларининг шундай тартибда кўрсатилган ўзгартиришларига боғлиқ ҳолда облигациялар эгаларининг даромад миқдорини белгилаш имконини бериши керак. Кўрсатилган кўрсаткичларнинг омиллари облигация эгаларининг розилигисиз эмитент қарори билан ўзгартирилиши мумкин эмас.


22. Облигацияларнинг эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси)да эмитент томонидан облигациялар муддатидан олдин сўндирилиши кўзда тутилган бўлиши мумкин. Бунда, ушбу сўндиришнинг қиймати, облигация эгаси томонидан муддатидан олдин сўндирилиши учун тақдим қилинадиган муддатдан олдин бўлмаган муддат (кўрсатилган муддат облигацияларнинг чиқариш якунлари тўғрисида ҳисобот тақдим қилинадиган муддатдан олдин бўлиши мумкин эмас) ҳамда чиқарилган облигацияларнинг муддатидан олдин сўндириш тўғрисидаги маълумотнинг эмитент томонидан очиб бериш тартиби белгиланиши шарт.

Бунда, ушбу қарзнинг узиш қиймати, белгиланган муддатдан олдин қарзни узиш учун облигациялар тақдим қилинадиган муддат (кўрсатилган муддат облигацияларнинг чиқариш якунлари тўғрисида ҳисобот тақдим қилинадиган муддатдан олдин бўлиши мумкин эмас), ҳамда чиқарилган облигацияларнинг муддатидан олдин қарзини узиш тўғрисидаги маълумотнинг эмитент томонидан очиб бериш тартиби белгиланиши шарт.

Эмитент облигацияларнинг муддатидан олдин қарзини узиш учун облигацияларнинг эмиссия проспектида (чиқариш анкетаси) кўзда тутилган муддат бошлангандан сўнг, мудцатидан олдин узиш учун тақдим қилинган облигацияларнинг қарзини узиш бўйича облигациялар эгасига рад жавобини бериш ҳуқуқига эга эмас.

Эмитент томонидан муддатидан олдин қарзи узилган облигациялар қайтадан муомалага чиқарилмайди ва улар қайтарилган облигациялар счётига ўтказилади.

Облигация эгаси облигациялар эмитент томонидан муддатидан олдин сўндириш учун чақириб олиниши мумкин бўлган облигациялар эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси)да назарда тутилган муддат келганидан сўнг эмитентнинг облигацияларни муддатидан олдин сўндиришини рад этишга ҳақли эмас.

23. Агар эмитентнинг молиявий ҳисоботи аудитор томонидан ҳар йилда мажбурий равишда текширилиши керак бўлса, ушбу текширишларни тасдиқлаш мақсадида эмиссия проспектига (чиқариш анкетасига) охирги уч йил бўйича ёхуд ҳар йилда мажбурий аудиторлик текширишларини ўтказиш юзага келган вақтдан бошлаб, агар ушбу муддат 3 йилдан кам бўлса, ҳар бир якунланган йил учун аудиторлик хулосаларининг нусхалари илова қилинади.



4-§. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИНГ ЧИҚАРИЛИШИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН РЎЙХАТГА ОЛИШ


24. Облигацияларнинг чиқарилишини давлат томонидан рўйхатга олиш қуйидагича амалга оширилади:

а) рўйхатга олувчи органнинг Марказий аппаратида:

агар эмитентнинг облигациялар эмиссияси ҳажми 50 млн. сўмга тенг ёки ундан кўп бўлса;

агар эмиссия суғурта ташкилотлари, фонд биржалари инвестиция институтлари, хорижий инвестицияларга эга бўлган корхоналар томонидан (эмиссия суммасидан қатъи назар) амалга оширилса;

б) рўйхатга олувчи органнинг ҳудудий бўлимларида, агар эмитентнинг облигациялар эмиссияси ҳажми 50,0 млн. сўмдан кам бўлса. Чиқариш ҳажмидан қатъий назар, эмитент томонидан кейинчалик облигациялар чиқарилиши, дастлабки чиқарилган облигациялар рўйхатга олинган органда рўйхатга олинади.


25. Эмитент томонидан чиқарилган облигациялар давлат томонидан рўйхатга олинишини амалга ошириш учун, тегишли рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

чиқарилган облигацияларнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши учун ариза (1-Илова*);

эмитентнинг ваколатли органи томонидан облигацияларнинг чиқарилиши тўғрисида қабул қилган қарорни тасдиқловчи ҳужжатнинг эмитент (мажлис баёни (баённомадан кўчирма) томонидан тасдиқланган нусхаси, шунингдек кўрсатилган масала бўйича кворум ва сайлаш натижалари ва кузатув кенгаши томонидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, икки нусхада сайловда қатнашган кузатув кенгаши аъзоларининг исми, фамилияси, отасининг исми кўрсатилади;

таъсис ҳужжатларининг нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси (унга киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар билан бирга);

облигацияларнинг чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган санага устав фондини шакллантириш ҳолати ҳақида давлат солиқ органининг маълумотномаси;

эмитентнинг ваколатли органи томонидан облигацияларнинг эмиссия проспектини (чиқариш анкетаси), (мажлис баёни (баённомадан кўчирма) тасдиқловчи ҳужжатнинг эмитент томонидан тасдиқланган нусхаси, шунингдек кўрсатилган масала бўйича кворум ва сайлаш натижалари ва кузатув кенгаши томонидан эмиссия проспекти чиқариш анкетаси) тасдиқланганда, икки нусхада сайловда қатнашган кузатув кенгаши аъзоларининг исми, фамилияси, отасининг исми кўрсатилади;

уч нусхада облигациялар эмиссиясининг проспекти (чиқариш анкетаси) (2-3-Иловалар);

чиқарилаётган облигацияларнинг уч нусха намуналари (нақд ҳолда чиқарилганда);

эмитентнинг рўйхатга олиш картаси (4-Илова);

облигациялар чиқарилиши давлат томонидан рўйхатга олиниши учун белгиланган йиғимнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;

облигацияларнинг чиқарилишини рўйхатга олиш бўйича тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;

чиқариш мақсадлари учун учинчи шахсларнинг (шахси) таъминлашни тақдим қилиш тўғрисидаги шартнома (ёки бошқа ҳужжат) нусхаси, агар шундай таъминот мавжуд бўлса. Агар облигацияларни чиқариш учун таъминот сифатида мол-мулк тақдим қилинса, у ҳолда рўйхатга олувчи органга қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ унинг бозор қийматини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинади, бошқа ҳолатларда эса - облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқланган охирги чорак ва охирги молиявий йилнинг якуни бўйича облигациялар чиқариш бўйича таъминотни тақдим қилган учинчи шахсларнинг (шахснинг) бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботнинг нусхалари;

икки нусхада тақдим қилинган ҳужжатлар рўйхати (5-Илова).

Облигациялар чиқарилишининг ягона таъминоти сифатида суғурта шартномасидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Эмитент учинчи шахс (учинчи шахслар)нинг облигациялар чиқарилиши бўйича таъминоти мавжуд бўлган тақдирда суғурта шартномасидан таъминот сифатида фойдаланишга ҳақли.

26. Мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган, бир варақдан кўп бўлган барча ҳужжатлар тартиб рақами қўйилган, тикилган, тикилган жойига эмитентнинг муҳри босилган ва эмитентнинг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак, агар мазкур Низомда тасдиқлашнинг бошқа шакли белгиланган бўлмаса.


27. Облигацияларнинг чиқарилиши давлат томонидан рўйхатга олиниши, эмитент томонидан барча зарурий ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза тақдим қилинган вақтдан бошлаб 30 кундан кечикмасдан амалга оширилиши керак.


28. Чиқарилган облигациялар давлат томонидан рўйхатга олинган ҳолатларда, рўйхатга олувчи орган эмитентга қуйидагиларни беради:

чиқарилган облигацияларнинг давлат идентификация тартиб рақами берилганлиги ва давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги белгиси билан облигациялар эмиссияси проспектининг (чиқариш анкетасини) нусхасини;

келишилганлиги тўғрисидаги белгиси билан облигациялар намунасини (нақд облигациялар чиқариладиган бўлса).


29. Облигацияларнинг чиқарилиши давлат томонидан рўйхатга олинишини рад этишга қуйидагилар асос бўлади:

мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ҳолда тақдим қилмаслик;

тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг мазкур Низомга ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаслиги;

белгиланган йиғимларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик;

суднинг тегишли қарорининг мавжудлиги;

юридик шахсда облигацияларнинг чиқариш ҳуқуқи бўлмаса.


30. Облигациялар чиқарилиши давлат томонидан рўйхатга олиниши рад этилганда, рўйхатга олувчи орган эмитентга қуйидагиларни юбориши шарт:

чиқарилган облигацияларни давлат томонидан рўйхатга олишни рад этилишини асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда, рад этиш бўйича хулоса;

икки нусхада облигацияларнинг эмиссия проспектини (чиқариш анкетасини).


31. Агар рўйхатга олувчи орган томонидан эмитентнинг облигацияларини чиқариш бўйича белгиланган тартибни бузганлиги аниқланса, у ҳолда чиқарилган облигацияларнинг давлат томонидан рўйхатга олиш, мазкур бузилишлар бартараф этилгандан сўнг, ва агар иқтисодий санкциялар хўлланилган бўлса, улар тўлангандан сўнг амалга оширилади.



5-§. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИНГ ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ,

УЛАР БЎЙИЧА ҚАРЗЛАРНИ УЗИШ ВА ҲИСОБОТ


32. Облигацияларнинг чиқарилиши давлат томонидан рўйхатга олингандан сўнг эмитент қуйидагиларга мажбур:

икки ҳафта муддат ичида қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда облигацияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни очиши;

уч ой муддат ичида рўйхатга оладиган орган билан келишилган ҳолда (нақд холда чиқаришда) намунага мувофиқ облигацияларни тайёрлаш.


33. Облигацияларнинг жойлаштириш муддати облигациялар эмиссияси проспектида (чиқариш анкетаси) белгиланади, лекин чиқарилган облигациялар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 1 йил муддатдан ошиб кетмаслиги керак.


34. Чиқарилган облигациялар эмитент томонидан турли нархларда жойлаштирилиши мумкин (облигацияларнинг жойлаштириш нархи эмитент томонидан аниқ белгиланган ҳоллар бундан мустасно).

Эмиссия проспектида (чиқариш анкетаси) облигацияларни жойлаштиришнинг рақамлардаги тахминий нархи (нархлари) ёҳуд жойлаштириш нархларининг (нархини) белгилаш тартиби белгиланади.

Жойлаштириш нархларининг (нархини) белгилаш тартиби ўзгарувчан миқдорли формула кўринишида белгиланиши мумкин, яъни:

аниқ хорижий валюта курсини ўзгаришидан;

қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилувчиларда қимматли қоғозлар котировкасини ўзгаришидан;

савдо натижаларидан, шунингдек бошқа омиллардан (аукцион, конкурс).

Облигацияларнинг жойлаштириш нархини белгилаш тартиби ушбу тартибдаги кўрсатилган кўрсаткичлар (омиллар)нинг ўзгаришига боғлиқ ҳолда жойлаштиришнинг муддати давомида белгиланган барча санага облигацияларнинг жойлаштириш нархини белгилаш имконини бериши керак.

Облигацияларнинг эмиссия проспектида (чиқариш анкетаси) уларнинг номинал қийматидан (дисконт облигациялар) паст нархда жойлаштириш кўзда тутилиши мумкин.


35. Облигацияларнинг эмиссия проспектига (чиқариш анкетаси) ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритиш, у давлат томонидан рўйхатга олингандан сўнг (уларни чиқариш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилгунча) қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:

эмиссия проспектида (чиқариш анкетаси) сезиларли аҳамиятга эга бўлмаган ноаниқликлар ёҳуд нотўғри маълумотлар аниқланганда;

облигацияларнинг чиқариш шакли ўзгарганда.


36. Рўйхатга олувчи орган облигациялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни, зарур ҳужжатлар тақдим қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай қабул қилишга мажбур.


37. Бунда рўйхатга олувчи органнинг қарори билан облигациялар эмиссия проспектига (чиқариш анкетаси) тегишли ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилади, қимматли қоғозларнинг чиқариш бўйича Давлат реестрига эса - тегишли ёзув ёзиб қўйилади.


38. Облигациялар бўйича қарзларни тўлаш ва чиқариш бўйича мажбуриятларни бажариш, эмитент томонидан облигациялар эмиссия проспектида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

Эмитент қайтадан ташкил қилинган ҳолларда, унинг облигациялар бўйича қарзларини узиш мажбуриятлари фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ҳуқуқий ворисига ўтади.


39. Облигацияларнинг чиқариш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиш тартиби ва муддатлари рўйхатга олувчи органнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланади.



6-§. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИНГ ЧИҚАРИШ ЯКУНЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ ТАҚДИМ ҚИЛИНГАНДАН

КЕЙИН ЭМИТЕНТ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ВА (ЁКИ) ЧИҚАРИШ ШАРТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ


40. Облигациялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) облигацияларнинг чиқариш якунлари тўғрисидаги ҳисобот тақдим қилингандан кейин ўзгартиришларни киритиш эмитентнинг ёзма аризасига асосан қуйидаги ўзгаришлар бўлган холда амалга оширилади:

эмитентнинг номи, жумладан кириллдан лотин ҳарфларига;

облигацияларнинг чиқариш шартлари, жумладан облигацияларнинг чиқариш шакли;

чиқарилган облигациялар бўйича таъминотни тақдим қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотлар.


41. Облигацияларнинг чиқариш якунлари тўғрисидаги ҳисобот тақдим қилингандан сўнг облигациялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) ўзгартиришлар киритиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

киритилаётган ўзгартиришларнинг сабаби кўрсатилган ҳолда облигациялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги эмитентнинг аризаси;

чиқарилган облигацияларнинг шаклини ўзгартиришга ҳар бир облигация эгасидан розилик олинганлигига гувоҳлик берувчи ҳужжат, шунингдек облигация сертификатининг намунаси;

чиқаришни таъминлаш билан боғлиқ бўлган маълумотларни ўзгартиришга, ҳар бир облигация эгасидан розилик олинганлигига гувоҳлик берувчи ҳужжат, шунингдек ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан бирга (агар таъминот ўзгарса) чиқариш максадлари учун учинчи шахслар (шахс) таъминотини тақдим қилиш тўғрисидаги шартноманинг (ёки бошқа ҳужжатнинг) нусхаси,


42. Эмитент шунингдек ўзининг:

номи;

жойлашган манзили;

почта адреси;

банк реквизитлари;

эмитентнинг тугатиш тўғрисида ваколатли орган ёки суд томонидан қарор қабул қилиш каби реквизитлари ўзгарган ҳолларда рўйхатга олувчи органга маълумот бериши шарт.


43. Агар 40-бандда кўрсатилган ҳоллар юзага келган тақдирда, эмитент ушбулар юзага келган вақтдан бошлаб 10 кундан кечикмасдан рўйхатга олувчи органга зарурий ҳужжатларни юбориши шарт.


44. Рўйхатга олувчи орган облигациялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) ўзгартиришлар киритиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни, зарур ҳужжатлар тақдим қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай қабул қилиши шарт.



7-§. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА МУОМАЛАГА

ЧИҚАРИШНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ, ОБЛИГАЦИЯЛАРНИНГ

ЧИҚАРИШНИ АМАЛГА ОШИРИЛМАГАН ДЕБ ТАН ОЛИШ

ВА УНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН РЎЙХАТГА

ОЛИШНИ БЕКОР ҚИЛИШ


45. Рўйхатга олувчи орган жойлаштириш муддати давомида облигацияларни жойлаштиришни ва муомалага чиқаришни қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб қўйиши мумкин:

облигацияларнинг эмиссия проспектида (чиқариш анкетаси) кўрсатилган чиқариш шартлари бузилган, жумладан ҳақиқатда жойлаштириш облигациялар эмиссиясини рўйхатга олинган ҳажмидан ошиб кетган холларда;

рўйхатга олувчи органнинг облигацияларни жойлаштириши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим қилиш ва ахборотларни очиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик;

чиқариш шартларини сезиларли равишда ўзгартирувчи ва инвесторга кўшимча равишда хабар қилишга ундайдиган, нотўғри ёки чалғитувчи маълумотлар аниқланганда;

суднинг тегишли қарори мавжуд бўлганда.


46. Облигацияларнинг жойлаштирилиши ва муомаласи тўхтатиб қўйилганда, жойлаштирилган облигациялар билан кейинчалик жойлаштириш ва рўйхатга олиш бўйича битимлар тузиш ман этилади.


47. Тўхтатиб қўйиш учун асос аниқланган ҳолларда рўйхатга олувчи орган, асос аниқланган вақтдан эътиборан 3 иш кунидан кечикмасдан, жойлаштириш ва муомалага чиқаришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бир вақтнинг ўзида бузилишларни бартараф этиш бўйича кўрсатма чиқаради ва қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки иш кунидан кечикмаган ҳолда қарорнинг нусхаларини эмитентга ва Марказий депозитарийга юборади.


48. Эмитент бузилишларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмани олган вақтдан эътиборан облигацияларнинг жойлаштирилиши ва муомаласини тўхтатиши, рўйхатга олувчи орган томонидан белгиланган муддатларда аниқланган бузилишларни тўхтатиш ва бартараф этиш тўғрисидаги маълумотларни очиши шарт. Тўхтатиб қўйилган даврга облигацияларнинг жойлаштириш муддати узайтирилмайди.


49. Облигацияларнинг жойлаштирилиши ва муомаласини қайтадан бошлаш, тегишли кўрсатмада белгиланган муддатларда тақдим қилинган, аниқланган бузилишларни (тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда) бартараф этиш тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича рўйхатга олувчи орган томонидан қабул қилинган қарорга биноан амалга оширилади.


50. Рўйхатга олувчи орган облигациялар эмиссиясини қуйидаги ҳолатларда амалга оширилмаган деб тан олиши мумкин:

эмитент томонидан облигациялар эмиссиясини тўхтатиш учун асос бўлган бузилишларни тўғрилаш бўйича талабларни бажармаслик;

облигацияларнинг чиқариш улуши тўғрисидаги қарорда кўзда тутилгандек жойлаштирмаслик, яъни уларни жойлаштирмаганлик учун ушбу чиқариш амалга ошмаган деб ҳисоблашда;

чиқарилган бирон-бир облигацияни жойлаштирмаслик.


51. Облигациялар эмиссияси амалга ошмаган деб тан олинган ҳолларда, ушбу чиқарилган облигациялар эмитентга қайтарилиши шарт, эмитент томонидан облигацияларнинг чиқарилишидан олинган маблағлар эмиссия проспектида (чиқариш анкетаси) белгиланган тартибда инвесторларга қайтарилади ва давлат томонидан рўйхатга олинган чиқарилиши бекор қилинади.


52. Эмитент рўйхатга олувчи органнинг эмиссиясини амалга оширмаганлиги тўғрисидаги қарорни олган вақтдан эътиборан 5 кун мобайнида ушбу тўғрисидаги маълумотнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши керак.


53. Чиқарилган облигацияларнинг давлат томонидан рўйхатга олинишини бекор қилиш қуйидагича амалга оширилади:

чиқариш амалга ошмаган деб ҳисобланганда;

тугатиш ҳолатида;

суднинг тегишли қарори мавжуд бўлган ҳолларда.


54. Эмитент бекор қилиш учун асос пайдо бўлган кундан бошлаб 10 кун мобайнида рўйхатга олувчи органга тегишли сабабларни кўрсатган ҳолда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда чиқарилган облигацияларни бекор қилиш учун ариза бериши шарт.


55. Облигацияларнинг чиқарилишини бекор қилиш учун эмитент қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) облигацияларнинг чиқарилиши амалга ошмаган деб ҳисобланганда:

эмиссия проспектининг асл нусхаси (чиқариш анкетаси) ва амалга ошмаган деб ҳисобланган облигациянинг намунаси;

облигацияларнинг чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинганлиги тўғрисида ва ушбу чиқарилган облигацияларнинг (чиқарилган облигацияларни оммавий жойлаштириш учун) жойлаштирилиши учун сарфланган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги эълонлар нусхаси;

эмитентнинг инвесторларга пул маблағларини қайтарганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси;

б) тугатилган ҳолларда:

тугатиш тўғрисида эмитентнинг ваколатли органи (ёки суднинг) қарорининг нусхаси;

тугатилганлиги тўғрисида матбуотдаги эълоннинг нусхаси;

эмитентнинг ёки реестр ушловчининг облигациялар эгалари реестрининг бекилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси (номига ёзилган облигациялар учун);

тугатиш балансининг нусхаси (эмитент тугатилган ҳолларда);

эмиссия проспектининг асл нусхаси (чиқариш анкетаси) ва облигация намунаси.


56. Инвесторлар томонидан облигацияларнинг қайтарилиши билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш, шунингдек улар томонидан облигациялар сотиб олиш учун сарфланган пул маблағларини тўлаш эмитент ҳисобидан амалга оширилади.


57. Чиқарилган облигацияларни давлат томонидан рўйхатга олиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар қимматли қоғозлар чиқариш бўйича Давлат реестрига киритилади.



8-§. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


58. Эмитент томонидан облигациялар чиқариш бўйича белгиланган тартибнинг бузилиши, шунингдек инвесторларни ва рўйхатга олувчи органларни, нотўғри маълумотларни тарқатиш (тақдим қилиш) йўли орқали чалғитиш, жумладан эмиссия проспектида (чиқариш анкетаси) чалғитувчи маълумотлар берилган ҳолларда, рўйхатга олувчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаш ҳуқуқига эгадир.


59. Рўйхатга олувчи орган облигациялар эмиссияси проспектида (чиқариш анкетаси) тақдим қилинган маълумотларнинг тўлиқлигига жавоб беради, шунингдек мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида белгиланган, облигациялар чиқариш қоидаларига риоя этиш юзасидан назоратни амалга оширади.

Рўйхатга олувчи орган облигациялар эмиссияси проспектидаги (чиқариш анкетаси) маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлмайди.



*) 1-5-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами" 2003 й. 3-илова.
















































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск