Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта хом ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 11.06.2003 й. 1249-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 06.06.2003 й. 89-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 6 июнда 1249-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2003 йил 6 июндаги 89-сонли

буйруғи билан тасдикланган

1-ИЛОВА



Пахта хом ашёсини саноат йўли билан

қайта ишлаш натижасида олинадиган

пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани

хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақида

НИ3ОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 19 декабрдаги 477-сон, 2002 йил 29 августдаги 306-сон, 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, пахта етиштирувчи хўжаликлар ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналари таркибидаги ички хўжалик бўлинмалари (келгусида - пудратчи ва бошқа бўлинма) ихтиёрида қолдириладига пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани бериш тартибини белгилайди.


1. Қишлоқ хўжалик корхоналари пахта тайёрлаш мавсуми тугагандан кейин 10 кунлик муддат ичида хўжаликдаги пудратчи ва бошқа бўлинмалар бўйича, контрактация шартномалари бўйича сотилгал пахта хом ашёси (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган рўйхатни туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига беради. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси 5 кун муддат ичида ушбу рўйхатни туман статистика бўлимига тасдиқлатиб, пахтани қайта ишлаш корхонасига тақдим қилади.


2. Фермер хўжаликлари контрактация шартномалари бўйича етиштирилган пахта хом ашёси (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган маълумотни 10 кун муддатда туман статистика бўлимига тасдиқлатиб, пахтани қайта ишлаш корхонасига тақдим қилади.

Пахтани қайта ишлаш корхоналарига берилган маълумотлар якуний бўлиб, пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга қайтариш бўйича шартномани тузиш учун асос ҳисобланади.


3. Пахтани қайта ишлаш корхонаси рўйхат ва маълумотни олгандан сўнг, 5 кунлик муддат ичида тайёрланган пахта ҳосили бўйича ҳар бир пудратчи ва бошқа бўлинма ҳамда фермер хўжаликларига берилиши кутиладиган техник чигит миқдорини белгиланган меъёрлар асосида ҳисоблаб чиқиб, бу тўғрида ҳудудий "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмасига ёзма равишда хабар беради.

Ҳудудий "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмаси 3 кунлик муддат ичида ушбу маълумотни "Ўзпахтасаноат" уюшмасига беради. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси эса ўз навбатида олинган маълумотни 2 кунлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим қилади.


4. Ҳудудий "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмаси, тузилган шартномаларга асосланиб, пахтани қайта ишлаш корхоналаридага техник чигитни ёғ-мой корхонасига жўнатишни таъминлаб беради.


5. Пахтани қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқарилган жами техник чигитни, шу жумладан контрактация шартномаларида кўрсатилганидан ортиқ пахта хом ашёсидан олинадиган чигитни ҳам, ёғ-мой корхоналарига тўлиқ ҳажмда жўнатишлари шарт.


6. Пахтани қайта ишлаш корхоналари фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналарига тегишли техник чигит айнан қайси ёғ-мой корхоналарига жўнатилиши аниқлангандан сўнг, 5 кун муддат ичида бу тўғрида тегишли фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалик корхоналари, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасини хабардор қилади.


7. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари ушбу хабарномани олгандан кейин тегишли пахтани қайта ишлаш корхонаси ва ёғ-мой корхонаси билан 1 январгача уч томонлама шартнома тузади.


8. Ёғ-мой корхоналарига юборилаётган техник чигитнинг ҳамда уни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган ва қайтариб берилаётган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари ва техник шартлари талабларига мос бўлиши зарур.

Қайта ишлаш учун юборилаётган техник чигитга, шунингдек қайтариб берилаётган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарага уларнинг сифат сертификати илова қилиниши шарт.


9. Қайтариб берилиши лозим бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг шартномада кўрсатиладиган ҳажми, ушбу маҳсулотлар чиқишининг сўнгги уч йиллик ўртача кўрсаткичлари асосида белгиланиши мумкин. Ёғ мой корхоналари корхонадаги уч йиллик ўртача кўрсаткичлар тўғрисида вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси вакиллигига маълумот тақдим қилади.

Шартномада кўрсатилган маҳсулотларнинг чиқиш хажмлари, техник чигит қайта ишланган даврдаги ёғ-мой корхонасининг ҳақиқий кўрсаткичлари асосида қайта аниқланиши шарт.


10. Фермер хўжаликларига ҳамда пудратчи ва бошқа бўлинмаларига тегишли бўлган ёғ-мой маҳсулотлари белгиланган тартибда олдиндан пул кўчириш йўли билан фермер хўжаликларига ҳамда тегишли қишлоқ хўжалик корхоналарига шартномада белгиланган муддатларда қайтарилади.

Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг топшириғига биноан ёки ишончномалари бўйича уларга қайтариладиган пахта истеъмол ёғини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотилиши тақиқланади.


11. Қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан олинадиган ёғ-мой маҳсулотлари оилавий пудратчи ва бошқа хўжалик бўлинмаларига тўлиқ равишда етказиб берилади.


12. Қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан олинган ёғ-мой маҳсулотлари, улар олишлари лозим бўлган маҳсулотлар миқдорига нисбатан мутаносиб равишда тақсимланиб, тўлиқ ҳажмда сотилади.

Ёғ-мой маҳсулотларини сотиш баҳоси, маҳсулотни келтириш билан боғлиқ транспорт харажатлари қўшилган ҳолда ҳисобланади. Ёғ-мой маҳсулотларини сотиш баҳосига бошқа харажатлар ва фойдани қўшишга йўл қўйилмайди.


13. Ҳисоб рақамида маблағи бўлмаган қишлоқ хўжалик корҳоналари учун ёғ-мой корхоналари туман ҳокимлари билан келишган ҳолда ҳар-бир туманда камида битта пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани пудратчи ва бошқа бўлинмаларига сотиш шахобчасини очади.


14. Ҳар бир туманда ташкил этилган шахобча томонидан пудратчи ва бошқа бўлинмаларга тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжара маҳсулотлари миқдори кўрсатилган ва хўжалик раҳбари тасдиқлаган рўйхат асосида нақд пулга сотилади.

Ёғ-мой маҳсулотлари шахобча орқали сотилганда, маҳсулотнинг сотиш баҳосига фақат маҳсулотни келтириш билан боғлиқ транспорт харажатлари ва шахобчани очиш билан боғлиқ харажатларигина қўшилади.

Ёғ-мой маҳсулотларини сотиш баҳосига бошқа харажатлар ва фойдани қўшишга йўл қўйилмайди.


15. Туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси томонидан пудратчи ва бошқа бўлинмаларга ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллиги томонидан фермерларга пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг тарқатилиши аҳволи ҳар ойда мониторинг қилинади ва тарқатилиш маҳсулотлар бўйича туман ва вилоят ҳокимлигига ахборот берилади.


16. Мазкур Низом Иқтисодиёт вазирлиги, "Ёғмойтамакисаноат", "Ўзпахтасаноат" ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмалари билан келишилган.







































Время: 0.1416
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск