Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Адлия вазирлигининг 05-20-247-сон, Олий хўжалик судининг 01-226-сон, Молия вазирлигининг 71-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 01-сон, Марказий банкнинг 230-В-сон "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 10.06.2003 й. Қарори (АВ томонидан 12.06.2003 й. 1250-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.06.2003 й.

N 1250

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.06.2003 й.

N 05-20-247


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

10.06.2003 й.

N 01-226


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.06.2003 й.

N 71

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.06.2003 й.

N 01

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

10.06.2003 й.

N 230-В


ҚАРОРИ



Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга

мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар

мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик

судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2003 йил 22 июндан кучга киради)


"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 мартдаги "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 133-сонли, 2003 йил 21 январдаги "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги  2004 йил 25 мартдаги "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 140-сонли ва 2003 йил 18 мартдаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги 147-сонли қарорларига мувофиқ муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларининг мажбурий тартибда ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Йўриқнома ижро этиш учун жойлардаги барча суд ижрочилари бўлимлари, хўжалик судлари, молия бошқармалари, давлат солиқ бошқармалари ва тижорат банкларига етказилсин.

3. Йўриқноманинг аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат қилиш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар хўжалик судлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг бошлиқлари, Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари ва республика тижорат банклари бошқаруви раислари зиммасига юклатилсин.

Адлия вазири

А. Полвон-зода

Олий хўжалик суди раиси

М. Абдусаломов

Молия вазири

М. Нурмуротов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ж. Сайфиддинов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

      










Время: 0.2090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск