ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2003 й. 261-сон "Марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2003 й.

N 261



МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН

КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР ҲИСОБИГА РЎЁБГА

ЧИҚАРИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА ШАРТНОМАВИЙ ЖОРИЙ

НАРХЛАРГА ЎТИШ ТЎҒРИСИДА,


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бозор муносабатларини ривожлантириш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмини такомиллаштириш, инвестиция жараёни барча қатнашчиларининг пировард натижалар, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлиги учун жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;

Объектлар қурилишининг иккинчи ва кейинги йилларида шартномавий жорий нархларда қурилиш шартномавий қийматини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси 2003 якунлари бўйича мазкур низомларга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилишида нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаган ҳолда уларнинг шакллантирилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.

3. Белгилаб қўйилсинки, қурилишнинг титул рўйхати:

биринчи молиявий йилда капитал қўйилмалар ҳажмлари ва уларни сарфлаш йўналишлари кўрсатилган, қурилишнинг иккинчи ва кейинги йиллари учун улар аниқлаштирилган ҳолда қурилишнинг барча даврига тузилади ҳамда инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини акс эттиради;

қурилишларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган аниқ рўйхати, ўтказилган танлов савдолари (тендерлар) ва тузилган шартномалар шартлари асосида қурилишнинг ҳар бир якка тартибдаги объекти бўйича инвестор (буюртмачи) томонидан тузилади ва тасдиқланади;

объект қурилишининг унда тасдиқланган қиймати доирасида кредитлаш учун асос ҳисобланади.


4. Объектлар қурилиши учун жорий нархларни асосланган ҳолда белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2003 йилнинг III чорагидан бошлаб "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Нархларни шакллантириш минтақавий марказларига уларнинг сўровларига кўра минтақалар бўйича "қурилиш" тармоғида ўртача иш ҳақининг вужудга келган миқдорлари тўғрисида маълумотлар тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилашга доир чора-тадбирлар дастурини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда айримларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 11 июндаги

261-сон қарорига

3-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига 8-илова.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) "Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар" 1.5-кичик бўлимига қуйидаги мазмундаги 1.5.10-банд қўшилсин:

"1.5.10. Объектларни давлат капитал қўйилмалари ҳисобига қуришда қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон, 70-модда) I бўлимига қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Объектларни давлат капитал қўйилмалари ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш харажатларини объект қурилишининг умумий қийматига киритган ҳолда амалга оширилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда):

5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хат боши қўшилсин:

"Мазкур банд биринчи хат бошининг амал қилиши улар бўйича шартномалар (контрактлар) танлов савдолари (тендерлар) натижаларига кўра тузилган қурилиш объектларига татбиқ этилмайди";

қарорга 4-илова (Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом)нинг 15-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 6, 44-модда.























Время: 0.1499
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск