язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш/ Объектлар қурилишининг иккинчи ва кейинги йилларида шартномавий жорий нархларда қурилиш шартномавий қийматини аниқлаштириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 11.06.2003 й. 261-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 11 июндаги

261-сон қарорига

2-ИЛОВА



Объектлар қурилишининг иккинчи ва кейинги йилларида

шартномавий жорий нархларда қурилиш шартномавий

қийматини аниқлаштириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1. Мазкур Низом танлов савдолари (тендер) натижасида жорий нархларда тузилган пудрат шартномалари (контракт) бўйича марказлаштирилган манбалар (давлат капитал қўйилмалари) ҳисобига қурилаётган қурилиш объектларининг иккинчи ва кейинги йиллар учун шартномавий жорий нархларини аниқлаштириш тартибини назарда тутади.


2. Танлов савдолари (тендер) натижалари бўйича тузилган объектнинг қурилишини амалга ошириш пудрат шартномасига (контрактга), иш ҳажмлари босқичлар ва бажариш муддатлари бўйича бўлинган ҳолда, ишларни амалга ошириш жадвали илова қилинади.

Ҳар йили ҳисобот йили тугаши билан буюртмачи томонидан пудратчи ташкилот билан биргаликда прогноз қилинаётган йил ва кейинги йиллар учун бажарилаётган ишларнинг (хизматларнинг) контракт бўйича қолдиқ қиймати аниқланади.

Қурилишнинг титул рўйхатини шакллантириш ва капитал қўйилмаларнинг объектлар бўйича лимитларини аниқлаш мазкур Низомга мувофиқ шартномаларда белгиланган объект қурилишининг давом этиш муддатлари ва қийматига қатъий мувофиқ бўлиши зарур.

Иккинчи ва кейинги йиллар учун қурилишнинг титул рўйхатларига ўзгартиришлар пудрат шартномаси (контракт) асосида киритилади.

Нарх омиллари бўйича индексация қилиниши лозим бўлган иккинчи йил учун пудрат ишлари (хизматлар) қиймати буюртмачилар ва пудратчи ташкилотлар томонидан қуйидаги формула бўйича аниқланади:


О2 = (C - O1 - Пп - H1) x K1


бунда:

О2 - иккинчи йил учун пудрат ишлари қиймати;

C - танлов савдолари (тендер) натижасида аниқланган объектнинг жорий нархлардаги қиймати;

O1 - ишларни бажариш жадвалига мувофиқ қурилишнинг биринчи йилидаги пудрат ишлари ҳажмининг жорий нархлардаги қиймати;

Пп - ишларни бажариш жадвалига мувофиқ кейинги йиллар учун ишлар қиймати;

Н1 - буюртмачининг олдиндан берилган аванси;

К1 - пудрат шартномаси (контракт) тузилган вақтда белгиланган объект қийматига нисбатан ҳисоблаб чиқиладиган объект қурилишининг иккинчи йили учун шартномавий нарх ўзгаришини ҳисобга олувчи коэффициент.

Нарх омиллари бўйича индексация қилиниши лозим бўлган учинчи йил учун пудрат ишлари (хизматлар) қиймати буюртмачилар ва пудратчи ташкилотлар томонидан қуйидаги формула бўйича аниқланади:


О3 = (С - О1 - О2 - Пп - Н2) х К2


бунда:

О3 - учинчи йил учун пудрат ишлари қиймати;

C - объектнинг танлов савдолари (тендер) натижалари бўйича аниқланган жорий нархлардаги қиймати;

O1 ва О2 - ишларни бажариш жадвалига мувофиқ қурилишнинг биринчи ва иккинчи йиллари учун пудрат ишлари ҳажмининг жорий нархлардаги қиймати;

Пп - ишларни бажариш жадвалига мувофиқ кейинги йиллар учун ишлар қиймати;

Н2 - қурилишнинг иккинчи йилида буюртмачининг олдиндан берилган аванси;

К2 - пудрат шартномаси (контракт) тузилган вақтда белгиланган объектнинг қийматига нисбатан ҳисоблаб чиқиладиган объект қурилишининг учинчи йили учун шартномавий нарх ўзгаришини ҳисобга олувчи коэффициент.

Қурилишнинг кейинги йиллари учун объект қурилиш қиймати ҳам шу тартибда аниқланади.


4. К коэффициентни - қурилишнинг иккинчи йили (ва кейинги йиллари) учун шартномавий нарх ўзгаришини аниқлаш буюртмачи ва пудратчи билан биргаликда қуйидаги асосий нарх шакллантирувчи компонентлар асосида аниқланади:

а) меҳнат харажатлари (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўзгариши);

б) электр энергияси ("Ўзбекэнерго" компанияси);

в) ёнилғи-мойлаш материаллари ("Ўзбекнефтгаз" компанияси);

г) металл ("Ўзметкомбинат" бирлашмаси);

д) цемент (цемент заводлари);

е) қум (завод-карьерлар);

ж) йиғма темир-бетон буюмлари (тайёрловчи заводлар);

з) ёғоч-тахта материаллар (биржа нархлари);

и) ғишт (тайёрловчи заводлар) ва бошқа компонентлар.

Бунда компонентлар ва асосий қурилиш материалларининг турлари ҳар бир муайян объект бўйича, пудрат шартномаси (контракт) тузилган пайтдаги объектни қуриш қийматининг камида 70 фоизини ташкил этадиган асосий нарх шакллантирувчи компонентларни ҳисобга олган ҳолда танланади.


5. Мазкур Низомга мувофиқ аниқланган пудрат ишлари (хизматлар) қиймати ушбу қурилиш объекти бўйича танлов савдолари (тендер) ўтказган танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси объектлар марказлаштирилган манбалар (давлат капитал қўйилмалари) ҳисобига қурилганда иккинчи йилга (ва кейинги йилларга) қурилишнинг шартномавий жорий нархи аниқлаштирилиши устидан доимий мониторингни амалга оширадилар.

7. Мазкур Низомга риоя этилиши ва объект қурилишининг кейинги йиллари учун шартномавий нархлар тўғри аниқланиши учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ пудрат шартномаси (контракт) тузган буюртмачи билан пудратчи ташкилотлар зиммасига юкланади.

Ўзаро ҳисоб-китоб қилишда нархни шакллантирувчи асосий омиллар ва бошқа ҳисоблаб чиқиладиган кўрсаткичлар асоссиз қўлланилиши натижасида иккинчи йилга ва кейинги йилларга объектлар қурилиши қиймати ошириб юборилиши ҳоллари аниқланган тақдирда ошириб юборилган сумма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджетида тикланади.