ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2003 й. 276-сон "Косонсой-Текмен" қўшма корхонаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2003 й.

N 276



"КОСОНСОЙ-ТЕКМЕН" ҚЎШМА

КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Туркиянинг "Тими" фирмаси - "Косонсой-Текмен" қўшма акциядорлик корхонасининг хорижий муассиси корхонани тасдиқланган техник-иқтисодий асослашларга мувофиқ зарур даражада бошқаришни таъминламади, бу унинг фаолияти тўхташига олиб келди.

Қўшма корхона фаолиятини тиклаш, маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш асосида яратилган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, рақобатбардошли, юқори сифатли жун газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни амалга ошириш, улар билан ички истеъмол бозорини тўлдиришни таъминлаш ҳамда экспортга маҳсулот етказиб беришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

кредиторлар (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси) йиғилиши қарорига кўра Наманган вилояти хўжалик суди томонидан "Косонсой-Текмен" қўшма акциядорлик корхонаси, ташқи бошқарув тартиботини жорий этган ҳолда, банкрот деб эълон қилинганлиги;

ташқи бошқарув даврига кредиторлар йиғилиши томонидан жун газламалар ишлаб чиқариш ва сотишнинг халқаро тармоғига эга бўлган Австриянинг "Тиролер Лоден" компанияси тендер асосида, кейинчалик лойиҳада акциядор сифатида қатнашиш ҳуқуқи билан "Косонсой-Текмен" қўшма акциядорлик корхонасининг бош бошқарувчиси этиб тайинланганлиги;

Австриянинг "Тиролер Лоден" компанияси томонидан корхонани икки йил мобайнида молиявий барқарор корхоналар разрядига чиқаришни, 600 дан зиёд иш ўринларини тиклашни, жун газламалар ишлаб чиқаришни йилига 2 миллион погон метрдан кўпроққа (улардан камида 500 минг погон метри компания томонидан экспортга сотилади) етказишни назарда тутувчи бизнес-режа ишлаб чиқилганлиги, шунингдек касаначилик тартибида қўлда гилам тўқиш учун ип калавалари ишлаб чиқаришни ташкил этиши;

"Тиролер Лоден" компанияси якунловчи технологик циклларда маҳсулот сифатини яхшилайдиган махсус асбоб-ускуналар, шунингдек ишлаб чиқаришнинг тўлиқ тикланишини таъминловчи эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш мажбуриятини олганлиги;

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси томонидан "Тиролер Лоден" компанияси билан биргаликда тармоқ корхоналарида тайёр тикувчилик буюмлари, шу жумладан жун газламалардан фойдаланган ҳолда республиканинг ички махсус истеъмолчилари учун хизмат кийим-бошлари тикиш бўйича зарур чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш даврида молиявий қўллаб-қувватлаш ва келгусида қўшма корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Косонсой-Текмен" қўшма акциядорлик корхонаси учун 5 йил муддатга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 январдаги 14-сон қарорига мувофиқ қўшма корхонага берилган имтиёзлар сақланиб қолиши;

"Навоийазот" акциядорлик жамиятидан хоҳишга кўра ё миллий валютага ички бозор нархлари бўйича, ёхуд эркин муомаладаги валютага толани экспортга сотиш нархлари бўйича полиакрил (нитрон) тола сотиб олишга;

тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва бошқа моддий-хом ашё ресурслари харид қилишни молиялаштириш учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича хорижий банклардан ҳамда республика тижорат банкларидан миллий ва хорижий валютада кредитлар олишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.


3. "Косонсой-Текмен" қўшма акциядорлик корхонаси ер, мулк солиқларидан, сув ресурсларидан фойдаланиш, инфратузилмани ривожлантириш, реклама, экология солиқларидан, шунингдек ўз ишлаб чиқариши учун республикага олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, кимёвий моддалар ва бошқа моддий-хом ашё ресурслари учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) истисно тариқасида 5 йил муддатга озод қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Наманган вилоятининг Косонсой шаҳридаги камвол ва кард газламалар жун адёллар ҳамда қўлда гилам тўқиш учун ип калавалари ишлаб чиқарувчи корхонани замонавийлаштириш ва тиклаш лойиҳасини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг 2003-2004 йиллар учун инвестиция дастурига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Миллий хавфсизлик хизмати "Косонсой-Текмен" қўшма акциядорлик корхонасидан республиканинг ички махсус истеъмолчилари учун жун ва ярим жун газламаларни белгиланган тартибда харид қилишни амалга оширсинлар.


6. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси "Тиролер Лоден" компанияси офисини жойлаштириш учун зарур майдонлар, кўргазма майдонлари ва намойиш зали ажратишда кўмаклашсин.


7. Наманган вилояти ва Косонсой тумани ҳокимликлари корхонага ва хорижий инвесторга - Австриянинг "Тиролер Лоден" компаниясига ишлаб чиқариш фаолиятини, инфратузилма объектларининг узлуксиз ишлашини ҳамда транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этишда доимий равишда кўмаклашсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги "Тиролер Лоден" компанияси буюртманомаларига биноан "Тиролер Лоден" компаниясининг "Косонсой-Текмен" қўшма акциядорлик корхонасида ишлаш учун жалб этилган хорижий ходимларига, уларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда кўп марталик визалар берилишини амалга оширсинлар.


9. Махфий.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск