Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.07.2015 й. 2703-сон билан рўйхатга олинган Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 03.07.2015 й. 112-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 30 июлда 2703-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Темир йўлларда юк ва йўловчилар

ташиш хавфсизлигини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғининг

2015 йил 3 июлдаги

112-сонли буйруғига

ИЛОВА



Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги

бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини

олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 мартдаги 101-сон "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ

БУЗИЛИШЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ


1. Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари қуйидагича таснифланади:

поездлар ҳалокати;

авариялар;

ишдаги алоҳида нуқсон ҳолатлар;

ишдаги нуқсон ҳолатлар.


2. Юк ёки йўловчилар ташиш поездлари билан бошқа поездлар ёки ҳаракатдаги таркиб тўқнашса, бекат оралиғи ва бекатларда юк ёки йўловчилар ташиш поездлари издан чиқса ҳамда оқибатда инсонлар ҳалок бўлса, оғир тан жароҳати олса ёки локомотив ёхуд вагонлар уларни ҳисобдан чиқариш даражасида шикастланган бўлса, булар поездлар ҳалокати сифатида таснифланади.


3. Қуйидаги ҳолатлар авариялар сифатида таснифланади:

йўловчилар ташиш поездлари мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган оқибатларсиз бошқа поездлар ёки ҳаракатдаги таркиб билан тўқнашса, бекат оралиғи ва бекатларда йўловчи ташиш поездлари издан чиқса ҳамда оқибатда локомотивлар капитал таъмирлаш талаб этиладиган даражада ва (ёки) вагонлар депо ёки ундан мураккаброқ таъмирлаш талаб этиладиган даражада шикастланган бўлса;

юк ташиш поездлари мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган оқибатларсиз бошқа поездлар ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби билан тўқнашса, бекат оралиғи ва бекатларда юк ташиш поезди издан чиқса ҳамда оқибатда локомотивлар ёки вагонлар капитал таъмирлаш талаб этиладиган даражада шикастланган бўлса;

темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби манёврлар, экипировкалаш ва бошқа қисқа ҳаракатлар вақтида бошқа поездлар ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби билан тўқнашса ва издан чиқса ҳамда оқибатда инсонлар ҳалок бўлса, оғир тан жароҳатлари олса ёки локомотив ёхуд вагонлар ҳисобдан чиқариш даражасида шикастланган бўлса.


4. Қуйидагилар ишдаги алоҳида нуқсон ҳолатлар сифатида таснифланади:

юк ёки йўловчи ташиш поездлари мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган оқибатларсиз бошқа поездлар ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби билан тўқнашса, бекат оралиғи ва бекатларда юк ёки йўловчи ташиш поездлари издан чиқса;

поезд банд йўлга қабул қилинса;

поезд банд бекат оралиғига жўнатилса;

поезд тайёр бўлмаган маршрут бўйича жўнатилса ёки қабул қилинса;

поезд тақиқловчи ишорадан ўтиб кетса;

поезд ёки ҳаракатдаги таркиб остида йўл йўналтиргични ўтказиш;

темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби поездни қабул қилиш, жўнатиш маршрутига ёки бекат оралиғига кетиб қолса;

кетиш йўлида юк қуласа (сочилиб кетса);

ғилдирак ўқи, ғилдирак ўқ бўйни ёки ғилдирак синса;

вагон аравачасининг ён қисми ёки рессор уст балкаси синса;

темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг ўрта балкаси узилса;

техник носозликлар сабабли, ҳаракатланиш йўлидаги йўловчилар ташиш поездидан вагон узиб қолдирилса;

поезднинг чекка кранлари берк ҳолатда жўнатилса;

йўловчилар ташиш поездида локомотив бузилиши оқибатида ёрдамчи локомотив талаб қилинса;

ҳаракатланиш йўлида ишлар бажарилиши вақтида поездлар ҳаракати учун хавфли бўлган жойлар ишоралар билан тўсилмаса;

пол усти светофорида тақиқловчи ишора ўрнига рухсат ишораси янглиш пайдо бўлса ёки секинлашиш (тўхташ) ишораси ўрнига рухсат ишораси пайдо бўлса;

поездлар ҳаракати хавфсизлигига масъул бўлган темир йўл ходимларининг айби билан поезд автотранспорт воситаси ёки бошқа ўзи юрар машина билан тўқнашса;

бекатда тақиқловчи ишорадан ўтиб кетиш ҳолатини юзага келтирган рухсат ишораси тақиқловчи ишорага алмашиб қолса;

ҳаракатланаётган поезд остида рельс синса.


5. Қуйидагилар ишдаги нуқсон ҳолатлар сифатида таснифланади:

букса қизиб кетса ёки бошқа техник носозликлар сабабли вагон ҳаракатланиш йўлидаги юк ташиш поездидан узиб қолдирилса;

поезддаги автоулагичлар ўз ўзидан ажралиб кетса;

йўналтиргич кесилса;

юк ортиш қоидаларининг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи даражада бузилиши оқибатида оралиқ бекатда поезддан вагон узиб қолдирилса;

темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг автоулагичи синиб узилса;

темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби деталлари йўлга тушиб қолса;

манёврларда, экипировкалашда ва бошқа қисқа ҳаракатларда темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби мазкур Низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган оқибатларсиз издан чиқса;

манёврларда, экипировкалашда ва бошқа қисқа ҳаракатларда темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби мазкур Низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган оқибатларсиз бошқа поездлар ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби билан тўқнашса, оқибатда локомотивлар жорий таъмир даражасида ёки вагонларни узиб олган ҳолда жорий таъмирлаш ёхуд темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби янада мураккаброқ таъмирлаш даражасида шикастланган бўлса;

темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби қурилма, механизмлар, жиҳозлар ва бегона предметлар устига юриб келиб урилса;

бекатлар оралиғи йўлларининг бирида ёки бекатда ҳаракат графигида белгиланган вақтдан йўловчилар ташиш поездининг бир соатдан кўпроқ, бошқа поездларнинг эса, уч соатдан кўпроқ ушланиб қолишига сабаб бўлувчи йўл, темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби, сигналлаштириш, марказлаштириш, блокировкалаш ва алоқа, контакт тармоғи, электр таъминоти қурилмалари ва бошқа техник воситаларнинг носозликлари юзага келса.



2-БОБ. ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИНИ ОЛИБ БОРИШ


6. Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари бўйича барча ҳолатларни ва ҳаракат хавфсизлиги бузилишларининг сабаблари, оқибатлари, уларда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда келгусида ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади.


7. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва (ёки) идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларига мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа мулкий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи (бундан буён матнда темир йўлга эгалик қилувчи деб юритилади) томонидан ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари ҳақида маълумот олинганда, 5 соатдан кечиктирмасдан хизмат текширувини ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия таркибига "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ва (ёки) минтақавий филиали ва ҳаракатдаги таркиб мулкдорларининг вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакиллари (автотранспорт воситалари билан боғлиқ ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари ҳолатларида) ҳамда бошқа шахслар келишув асосида киритилиши лозим.


8. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жойига чиққан ҳолда ҳаракат хавфсизлиги бузилишларининг юзага келиш ҳолатлари ва сабабларини ўрганиш;

ҳаракат хавфсизлиги бузилишларининг оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;

жабрланган шахсларга тегишли ёрдам кўрсатиш, темир йўл транспорти ҳаракатини тиклаш;

темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг, умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларида темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг амалдаги ҳолатини темир йўл транспортидан фойдаланишни ва ҳаракат хавфсизлигини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш;

ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини келтириб чиқарган ёки уларнинг юзага келишига сабаб бўлган темир йўл транспортида, шунингдек умумий фойдаланишдаги темир йўлларда ва идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларида ишлаётган ходимларнинг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) баҳолаш;

хизмат текшируви натижалари бўйича шакллантирилган йиғмажилдни 20 кун ичида таҳлил қилиш ва сақлаш учун "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига тақдим этиш.


9. Ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари содир бўлган жойда комиссия томонидан:

тезликни ўлчаш тасмаси, хотира модули ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби ҳаракати параметрларини қайд этиш кассетаси, поезднинг натур варағи, поездни тормозлар билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисидаги огоҳлантиришлар ва локомотивнинг борт журнали олинади (агар сақланиб қолган бўлса);

ҳаракатланиш йўлининг бузилган жойи ва темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг жойлашиши, километр ва пикетга боғлаган ҳолда унинг рельсдан чиқиш излари, темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг издан чиқиши бошланган ва тўхтаган жойи кўрсатилган схема чизилади;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси ва (ёки) идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларига тегишли объектларнинг ҳамда темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг шикастланиши ва оқибатлари, аниқланган бегона предметлар, темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг деталлари ва узеллари жойлашишининг умумий кўриниши фотосуратга туширилади, темир йўл транспорти инфратузилмаси ва темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибига етган талофат оқибатлари видеотасвирга туширилади;

умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва (ёки) идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларига тегишли объектларнинг техник ҳолати ва иши тўғрисида далолатнома тузилади;

ҳаракат хавфсизлиги бузилишларига дахлдор ва воқеага гувоҳ бўлган шахсларни аниқлайди;

ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари содир бўлган вақтдаги об-ҳаво шароитлари қайд қилинади.


10. Ҳудудида ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари содир бўлган темир йўлга эгалик қилувчи хизмат текширувини ўтказиш муддати давомида ҳаракат хавфсизлиги бузилиши сабабларини аниқлашга хизмат қилувчи ҳужжатлар, темир йўлнинг юқори кўтармаси элементлари, темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг деталлари ва бошқа предметларнинг сақланишини таъминлаши шарт. Зарур ҳолларда, комиссия тегишли ҳужжатлар, деталлар ва предметларни махсус текширув ёки синовларга юбориши мумкин.


11. Хизмат текширувини ўтказиш муддати 15 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.



3-БОБ. ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


12. Хизмат текшируви натижаларига кўра поездлар ҳалокати ва авариялар бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, ишдаги алоҳида нуқсон ҳолатлар ва ишдаги нуқсон ҳолатлар бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.


13. Комиссия аъзолари комиссия зиммасига юклатилган барча вазифаларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши, хизмат текшируви натижаларининг тўғри расмийлаштирилиши, хулосаларнинг асослилиги, материалларнинг сифати учун масъулдир.


14. Хизмат текшируви натижалари бўйича комиссия томонидан барча материалларни ўз ичига олган 3 та асл нусхада йиғмажилд шакллантирилади.


15. Йиғмажилдда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт:

тегишли хизмат текшируви далолатномаси;

комиссия томонидан тузилган ҳаракат хавфсизлиги бузилишларининг келиб чиқиш сабаблари кўрсатилган техник хулоса;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги жабрланган шахслар ҳақидаги маълумотлар ва дастлабки ташхислар;

мазкур Низомнинг 4 ва (ёки) 5-иловаларига мувофиқ шаклдаги умумий фойдаланишдаги темир йўллар ёки идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларига мансуб бўлган вагон ва (ёки) локомотивнинг шикастланганлиги (носозлиги) тўғрисида далолатнома;

умумий фойдаланишдаги темир йўллар ёки идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларига тегишли бўлган техник қурилмалар, объектлар ҳамда темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг ҳаракат хавфсизлиги бузилишида юзага келган сақланиш меъёрларидан чекинишлар ва шикастланишлар кўрсатилган схемалар (фото, видеотасвир ва бошқа қайд қилиш усулларидан фойдаланиб тасвирга туширилган ҳаракат хавфсизлиги бузилиши сабабларини тасдиқловчи материаллар асосида);

ҳаракат хавфсизлиги бузилишига дахлдор бўлган темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг тезликни ўлчаш тасмаси, хотира модули ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби ҳаракати параметрларини қайд этиш кассетаси таҳлили натижалари;

мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва (ёки) идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларига тегишли объектларнинг техник ҳолати ва иши тўғрисида далолатнома;

поездларнинг натур варақлари;

ўтказилган махсус текширув ва синовларнинг натижалари (агар ўтказилган бўлса);

поездлар ҳаракатининг ижро этилган графиги нусхаси;

ҳаракат хавфсизлиги бузилиши содир бўлгунга қадар умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва (ёки) идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларига тегишли объектлардан ҳамда темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлардан кўчирмалар;

метеорологик маълумотнома;

ҳаракат хавфсизлиги бузилишига дахлдор бўлган ҳаракат хавфсизлиги учун масъул бўлган темир йўл ходимлари ҳақидаги тегишли маълумотлар, уларнинг тушунтиришлари, меҳнат ва дам олиш режими, техник фойдаланиш қоидалари, норматив ҳужжатлар ва лавозим йўриқномаларини билиш даражаси юзасидан ўтказилган охирги синов маълумотлари, тиббий кўрик хулосаси.


16. Йиғмажилднинг асл нусхалари "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, темир йўлга эгалик қилувчи ва темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби мулкдорларига берилади ва 10 йил давомида сақланади.


17. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши бўйича темир йўлга эгалик қилувчи томонидан ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари такрорланишининг олдини олиш чоралари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.



4-БОБ. ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ БУЗИЛИШЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ


18. Поездлар ҳалокати ёки аварияларнинг ҳар бир ҳолати бўйича темир йўлга эгалик қилувчи томонидан тегишли далолатномага асосан бир нусхада мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда поездлар ҳалокати ёки аварияларни ҳисобга олиш карточкаси тўлдирилади ва сақланади.

Ушбу карточка маълумотлари темир йўлга эгалик қилувчининг поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул ходимлари томонидан "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига 15 кун ичида тақдим этилади.


19. Ҳар бир ишдаги алоҳида нуқсон ва ишдаги нуқсон ҳолатлар бўйича зарур маълумотлар тегишли далолатномага асосан темир йўлга эгалик қилувчи ва "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини ҳисобга олиш журналига киритилади.


20. Йўл қўйилган ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари бўйича маълумотлар темир йўлга эгалик қилувчи томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг минтақавий филиалига тақдим этилади.


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Поездлар ҳалокати ёки авариялар бўйича

ўтказилган хизмат текшируви тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "__" __________





(далолатнома тузиш жойи)

     

Комиссия томонидан ўтказилган хизмат текшируви давомида қуйидагилар аниқланди:



I. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши жиҳатлари

  

    

    

      

II. Назорат маълумотлари


1. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши натижасида шикастланган поезд тўғрисида маълумот:

         

Поезд

тури


Поезд

рақами


Локомотив

русуми ва

рақами


Поезднинг

умумий

оғирлиги


Поезд таркиби


умумий

вагонлар

сони


шундан:


уму-

мий

ўқлар

сони


шундан:


ю

к

в

а

г

о

н

и


й

ў

л

о

в

ч

и

в

а

г

о

н

и


р

е

ф

р

и

ж

е

р

а

т

о

р

в

а

г

о

н


локо-

мотив

ўқла-

ри


вагон ўқлари


2

ў

қ

л

и


4

ў

қ

л

и


6

ў

қ

л

и


8

ў

қ

л

и


ю

к

л

а

н

г

а

н


ю

к

с

и

з









































     

2. Ҳаракат хавфсизлиги бузилишининг оқибатлари

       

Инсонларга етказилган зарар даражаси


Ҳалок

бўлганлар

сони

Тан

жароҳатлари

олганлар сони


шундан:


оғир тан

жароҳати

олганлар

сони


ўртача

оғир тан

жароҳати

олганлар

сони


енгил тан

жароҳати

олганлар

сони





         

         

Темир йўлнинг

ҳаракат таркиби


Издан чиққан

темир йўл

ҳаракат

таркиби

сони


Издан чиққан темир йўл ҳаракат

таркибининг талаб этиладиган

таъмирлаш даражаси


Завод


Депо


Жорий


Локомотив






Юк

ташиш

вагон-

лари


2 ўқли






4 ўқли






6 ўқли






8 ўқли






Йўловчи

вагонлари






Рефрижератор

вагонлар






Йўлнинг шикастланиши


Ҳаракат

хавфсизлиги

бузилиши

оқибатида кўрилган

тахминий зарар

миқдори (сўм)


Ҳаракатнинг

тикланиш вақти

(соат, дақиқа)


Йўл

(метр)


Йўнал-

тиргич

(дона)


Кон-

такт

тармоғи

(метр)


Йиқи-

тилган

таянчлар

(дона)


бир

йўлда


тўлиқ


















           

3. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши тавсифи (тўлдирилсин, кераксизи ўчирилсин):

асосий йўллар сони ______ та, кўтарилиш (пастлашиш) ______ фоиз; ______ метр узунликдаги майдонча; _______ метр радиусдаги эгри йўл, ______ метр узунликдаги тўғри йўл, ______ метр чуқурликдаги ўйиқ, баландликдаги кўтарма, сигналлаштириш, алоқа воситалари ________________.


4. Куннинг вақти ва об-ҳаво шароитлари:




(куннинг вақти, об-ҳаво ҳолати (ҳаво ҳарорати, очиқ, туман, қор, бўрон, ёмғир, шамол), кўриниш даражаси)

       

        

          

     

5. Ҳаракат хавфсизлиги бузилишида темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби жойлашиши (схема ва фотосурат илова қилинади).


6. Йўлнинг юқори кўтармасида _______________________________ турдаги рельс, ______________________________турдаги бириктиргичлар; ______________________ турдаги балласт, ________ та ёғоч, _________ та темир-бетон шпаллар бир км масофада жойлашган.

7. Йўлни кўрикдан ўтказишда



(йўл ҳолати ва меъёрлардан чекинишлар)

_____________________________________________________ аниқланди.

8. Ҳаракатдаги таркибнинг юриш қисмини кўрикдан ўтказишда


          

(юриш қисмининг ҳолати, меъёрий ўлчами ва қўйимлардан чекинишлари)

_____________________________________________________ аниқланди.

    

9. Тиркама ва зарбали асбобларни кўрикдан ўтказишда


          

(ҳолати, меъёрий ўлчам ва қўйимлардан чекинишлар кўрсатилсин)

_____________________________________________________ аниқланди.

    

10. Йўл ҳамда поезд ишораларининг жойлашиши, кўриниши ва ҳолати

    

       

         

11. Поезд машинистига бекат навбатчиси томонидан берилган огоҳлантириш:


(огоҳлантириш берилганлиги, огоҳлантириш тури)

          

12. Поезд ҳаракатининг белгиланган ва амалдаги тезлиги:


             

          

(амалдаги тезлик қайси йўл билан аниқлангани кўрсатилсин)

       

13. Поезд таркиби тузилишида йўл қўйилган камчиликлар:


             

          

14. Поезднинг тормозлар билан таъминланганлик ҳолати:


             

          

(автотормозли ўқлар сони, поезд узилган ҳолда қуйруқ ва бош қисмлари учун алоҳида кўрсатиладиган тонналарда

           

ўлчанадиган жамланма тормоз босими, ва қўлда ишга туширилганда белгиланган ёки амалдаги тормоз босими)

    

15. Поезд таркибида амалдаги тормоз ўқларининг жойлашиш схемаси (илова қилинади).


16. Автотормозларнинг аниқланган носозликлари:


             

          

17. Локомотив ва вагонлардаги тормоз колодкаларнинг ҳолати:


             

          

(тормоз колодкаларининг тури, қизиганлик ва ғилдирак бандажларига тақалиш даражаси)

       

18. Автотормоз енглари ва чекка кранларнинг ҳаракат хавфсизлиги бузилиши жойидаги ҳолати:

             

          

19. Локомотив автотормозларидан қўлланилганлиги:


             

          

      

20. Локомотив бош резервуаридаги ҳаво босими __________ кг/кв.см.

21. Автотормозларнинг синовдан ўтказилганлиги:


             

          

(қачон, қаерда, ким томонидан ва қандай синовдан ўтказилган)

22. Локомотивда бошқарув дастаги, реверс, машинист крани ва машинистнинг ёрдамчи тормозининг ҳолати

             

          

        

23. Машинист томонидан поездни тўхтатиш учун кўрилган чоралар:


             

          

(машинистнинг ҳаракатлари кетма-кетлиги, ҳаракат хавфсизлиги бузилиши жойигача тормозлаш бошланган масофа)

          

24. Ҳаракат хавфсизлиги бузилишида аҳамиятли бўлган локомотивдаги носозликлар:

             

          

       

25. Машинистга берилган ишоралар:


             

          

(қачон ва ким томонидан)

       

26. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши сабабларини аниқлашга аҳамиятли бўлган қўшимча маълумотлар:

             

          

     

27. Комиссия келгунига қадар ҳаракат хавфсизлиги бузилиши оқибатида шикастланишларни бартараф

этиш ҳолатлари:



(қайси ходим ва унинг ҳаракатлари)

       

28. Тиклаш поезди келгунга қадар ҳаракатни тиклаш бўйича кўрилган чоралар:

             

          

      

29. Жабрланганларга кўрсатилган ёрдам:



(ким томонидан, қачон ва қандай ёрдам кўрсатилган)

          

             

         

30. Ҳаракат хавфсизлиги бузилишини тиклаш воситалари

        

Тиклаш

воситаларини

чақириш вақти


Талаб

этилган

тиклаш

восита-

лари

тури


Тиклаш воситалари-

нинг манзили

(чақирилган

вақтда)


Тиклаш

воситасининг

тайёр бўлган

вақти


Тиклаш

воситасининг

жўнаш вақти


Тиклаш

восита-

сининг

босиб

келган

масофаси

(км)


Тиклаш

воситасининг

ҳаракат

хавфсизлиги

бузилиши

жойига етиб

келиш вақти


соат


дақиқа


соат


дақиқа


соат


дақиқа


соат


дақиқа

1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11





































       

Изоҳ: 3-устундаги тиклаш воситалари қуйидаги қисқартмалар билан кўрсатилади: локомотив, дала-авария командаси (ДАК), тиклаш поезди (ТП), ёнғин поезди (ЁП), катта қувватли кран (Т).


31. Ҳаракат хавфсизлиги бузилишини тиклаш вақтида қуйидаги ишчи кучларидан фойдаланилди:

             

         


(тиклаш воситасининг ходимлари, қўшимча жалб қилинганлар, шу жумладан, ҳарбийлар)

         

         

32. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши оқибатида шикастланган темир йўлнинг ҳаракатдаги

таркибини тўлиқ йиғиш вақти:




(йил, ой, кун, соат)


     

33. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши оқибатида сочилиб кетган юкни тўлиқ йиғиш вақти:

         


(йил, ой, кун, соат)


         

34. Ҳаракат хавфсизлиги бузилишига дахлдор бўлган темир йўл транспорти ходимларининг иш ва дам олиш вақти:

        

Т/р

Ф.И.О.


Лавозими


Иш меъёри

(соат)


Ишда

бўлиш вақти

(соат)


Ишдан олдин

дам олиш

(соат)














               

Изоҳ: темир йўл ташишлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-техник ҳужжатлар ижроси бузилишига йўл қўйган темир йўл транспорти ходимлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур далолатномага илова тарзида киритилади. Фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозимга қабул қилинган вақти, темир йўл транспортидаги иш стажи, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган норматив-техник ҳужжатларни билиши юзасидан синов (қачон) ўтказилганлиги кўрсатилиши, хизмати юзасидан интизомий жазо чоралари ва рағбатлантиришлар (тавсифнома) илова қилиниши лозим.



III. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши ва темир йўл ташишлари

хавфсизлигини таъминлашга қаратилган норматив-техник

ҳужжатларга риоя қилинмаганлик сабаблари


35. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши ва норматив-техник ҳужжатларга риоя қилинмаганлик сабабларининг қисқача тавсифи ____________________

         

       

       

        

36. Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши жойида комиссия томонидан ҳаракат хавфсизлигининг бузилишини аниқлашда аҳамиятли бўлган предметлар ва ҳужжатлар:

        

      

       

         

37. Далолатномага қуйидагилар илова қилинади:

       

      

       

Комиссия аъзолари:


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)

    





Низомга

2-ИЛОВА



Ишдаги алоҳида нуқсон ҳолатлар ва ишдаги

нуқсон ҳолатлар бўйича ўтказилган хизмат

текшируви натижалари юзасидан

ДАЛОЛАТНОМА

Ушбу далолатнома 20___ йил "___" _________

куни


да



(бекат, бекат оралиғи)


           

(комиссия аъзоларининг Ф.И.О.)


лар томонидан тузилди.

     

20___ йил "___" ___________ куни, соат _____ да ___________________

   

         

(бекат, бекат оралиғи, км)

             

(нуқсон тури ва жиҳатларининг қисқача тавсифи)

         

Куннинг вақти ва об-ҳаво шароитлари:


         

(куннинг вақти, об-ҳаво ҳолати (ҳаво ҳарорати, очиқ, туман, қор, бўрон, ёмғир, яхвонлик, шамол), кўриниш даражаси)

Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши келтириб чиқарган оқибатлар:


         

(темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби, йўлнинг шикастланиши, ҳаракатнинг тўхталиши ва манёвр ишининг бузилиши)

         

            

Изоҳ: далолатномага темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби ва йўлнинг шикастланиш даражаси ҳақидаги тегишли ҳужжатлар илова қилинади.


Темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган норматив-техник ҳужжатлар бузилишига йўл қўйган темир йўл ходимлари тўғрисида маълумотлар:

             

(транспортда ва эгаллаб турган лавозимидаги иш стажи, ишда бўлиш ва дам олиш вақти,

         

муқаддам интизомий жазо чораси қўлланилганлиги)

       

Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши сабаблари тўғрисида хулоса:

    

                

(юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-техник ҳужжатларнинг бузилган бандлари)

         

          

Комиссия аъзолари:

          


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)

     





Низомга

3-ИЛОВА



Жабрланган шахслар ҳақидаги маълумотлар

ва дастлабки ташхислар

Т/р

Жабрланган шахснинг

Ф.И.О.


Яшаш

манзили


Иш жойи ва

лавозими

Дастлабки

ташхиси



1


2


3

4




       





Низомга

4-ИЛОВА



Вагон шикастланганлиги тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

     

20___ йил "__" __________





(далолатнома тузиш жойи)

      

Ушбу далолатнома 20 ___ йил "___" _____________ куни, соат ______

____________________________ да рўйхатга олинган, ______ йилда ишлаб

            (рўйхатга олинган жой)

чиқарилган, охирги маротаба _____________________ режавий таъмирдан

                                                                          (жорий, депо, завод)

______________________________ да _____ йил "___" _______________ да

                  (таъмирланган жой)

ўтказилганда _______ -сонли вагон __________________________________

                                                                                   (темир йўлларидан техник фойдаланиш,

__________________________________________________________________

                  манёвр ишлари, юк ортиш ва маҳкамлаш қоидалари ва бошқалар)

бузилиши оқибатида _______________________________________________

_______________________________________________________ айби билан

                                     (темир йўлга эгалик қилувчи)

_______________________________ шикастланганлиги тўғрисида тузилди.

             (йўл, поезд, шохобча йўли)

     

Т/р

Шикастланган вагонлар

тури ва рақами


Шикастланган

деталлар сони


Шикастланган

деталлар қиймати


1.





2.





...





       

Қўшимча маълумотлар: _______________________________________

__________________________________________________________________


Шикастланган вагонни ____________________________ талаб этилади.

                                        (талаб этилаётган таъмир ёки ҳисобдан чиқариш)


Комиссия аъзолари:


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)

          





Низомга

5-ИЛОВА



Локомотивнинг шикастланганлиги

(носозлиги) тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "__" __________





(далолатнома тузиш жойи)

       

Ушбу далолатнома _________________ русумли, _______________ рақамли, __________________ секция рақамли локомотив бўйича 20___ йил "___" ___________ куни _____ да ҳаракат хавфсизлиги бузилиши содир бўлганлиги тўғрисида тузилди.

Локомотив ____________________________ депосида рўйхатга олинган.

                                  (рўйхатга олинган депо номи)

Локомотив машинисти __________________________________________.

                                                                                                 (Ф.И.О.)

Шикастланган ускунанинг номи __________________________________.

Шикастланган ускунанинг чизмаси рақами ________________________.

Ишлаб чиқарувчи завод: _________________________________________.

Шикастланган ускунанинг қисмларга ажратилиб охирги таъмирланганлиги тўғрисида маълумотлар:

             

Маълумотлар


Таъмирлаш даражаси


капитал

КТ-2


капитал

КТ-1


кўтарма

ЖТ-3


катта

даврий

ЖТ-2


кичик

даврий


техник хизмат

кўрсатиш

ТХ-2, ТХ-3,

ТХ-4


Таъмирланган сана








Таъмирлаш пункти








Таъмирланган вақтдан кейин босиб ўтилган йўл (км)








        

Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши оқибатида шикастланганлик ҳақидаги маълумотлар:

          

(содир бўлган шароит, оқибатлари тавсифи, ускунанинг паспорт маълумотлари ва тузилмавий ўзига хосликлари)

        

Ускунанинг шикастланиш сабаблари тўғрисида техник хулоса:


            

           

Шикастланишларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чоралар:

          

(ускунани алмаштириш, пайвандлаш йўли билан таъмирлаш, янги ўрнатилган ускунанинг ўлчамлари, тирқишларнинг ўлчамлари)

         

Комиссия аъзолари:


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)

               





Низомга

6-ИЛОВА



Умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва (ёки)

идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларига

тегишли объектларнинг техник ҳолати ва иши тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "__" __________





(далолатнома тузиш жойи)

         

Ушбу далолатнома ҳаракат хавфсизлиги бузилишига дахлдор бўлган умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва (ёки) идораларга қарашли темир йўл шохобча йўлларига тегишли объектларнинг техник ҳолати ва иши ҳақида тузилди ва қуйидагилар аниқланди:

          

(темир йўл объектларининг белгиланган техник меъёрларга мувофиқлиги, ишидаги нуқсонлар ва меъёрлардан чекинишлар,

             

техник жиҳатдан созлиги, бажарилган техник хизматлар ва таъмирлашлар)

          

Комиссия аъзолари:


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


              




(лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)

       





Низомга

7-ИЛОВА



Поездлар ҳалокати ва аварияларни ҳисобга олиш

КАРТОЧКАСИ

Т/р


Сана ва

вақт


Ҳаракат

хавфсизлиги

бузилиши тури


Ҳаракат хавфсизлиги

бузилиши содир бўлган

жой (бекат, бекат

оралиғи, км)


Поезд рақами,

локомотив русуми,

рақами, поезд

оғирлиги ва

ўқлар сони


Ҳаракат

хавфсизлиги

бузилиши

сабаблари ва

жиҳатлари


Темир йўлга

эгалик қилувчининг

таркибий бўлинмаси


1

2


3


4

5

6











     

   

Жадвалнинг давоми

Темир

йўл

хўжалиги

бирлиги-

нинг

номи


Ҳаракат

хавфсизлиги

бузилиши

жойига

чиққан

шахслар

(лавозими

ва Ф.И.О.)


Хизмат

текши-

руви

далолат-

номаси

тузилган

сана


Айбдор

шахслар


Юк ва

йўловчилар

ташиш

хавфсизлиги

бўйича

норматив-

техник

ҳужжатлар-

нинг

бузилган

бандлари


Қўл-

ланилган

интизо-

мий жазо

чораси


Ҳаракат

хавфсиз-

лиги бузи-

лишлари

жиҳат-

ларини

кўриб

чиқиш

санаси


Хизмат

текши-

рувини

ўтказиш

бўйича

буйруқ

рақами ва

санаси


Хизмат

текши-

рувининг

тугатилиш

санаси


лаво-

зими


Ф.И.О.


7

8


9

10

11

12

13

14

15

16



















     





Низомга

8-ИЛОВА



Ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари

ҳолатларини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р


Сана ва

вақт


Ҳаракат

хавфсизлиги

бузилиши

тури


Ҳаракат

хавфсизлиги

бузилиши

содир

бўлган жой

(бекат, бекат

оралиғи, км)


Поезд рақами,

локомотив

русуми, рақами,

поезд оғирлиги

ва ўқлар сони


Ҳаракат

хавфсизлиги

бузилиши

сабаблари ва

жиҳатлари


Темир йўлга

эгалик

қилувчининг

таркибий

бўлинмаси


Темир йўл

хўжалиги

бирлигининг

номи



1


2


3

4

5

6

7



















Жадвалнинг давоми

Ҳаракат

хавфсизлиги

бузилиши

жойига чиққан

шахслар

(лавозими

ва Ф.И.О.)


Хизмат

текши-

руви

далолат-

номаси

тузилган

сана


Айбдор шахслар


Юк ва

йўловчилар

ташиш

хавфсизлиги

бўйича

норматив-

техник

ҳужжатлар-

нинг бузилган

бандлари


Қўлланилган

интизомий

жазо чораси


Ҳаракат

хавфсиз-

лиги бузи-

лишлари

жиҳат-

ларини

кўриб

чиқиш

санаси


Хизмат

текши-

рувини

ўтказиш

бўйича

буйруқ

рақами ва

санаси


Хизмат

текши-

рувининг

тугатилиш

санаси


лаво-

зими


Ф.И.О.


8


9


10

11

12

13

14

15

16






















        





Низомга

9-ИЛОВА



20___ йилнинг __________ ойи ва ўтган ____ ой давомида



йўлларида йўл қўйилган



(темир йўлга эгалик қилувчининг номи)



ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари бўйича

МАЪЛУМОТЛАР

          

Ҳаракат хавфсизлиги бузилиши турлари

Я

н

в

а

р

ь


Ф

е

в

р

а

л

ь


М

а

р

т


А

п

р

е

л

ь


М

а

й


И

ю

н

ь


И

ю

л

ь


А

в

г

у

с

т


С

е

н

т

я

б

р

ь


О

к

т

я

б

р

ь


Н

о

я

б

р

ь


Д

е

к

а

б

р

ь


20__

йил-

нинг

ўтган

___ ойи

даво-

мида

жами


Поездлар ҳалокати

    

Юк ёки йўловчилар ташиш поездлари билан бошқа поездлар ёки ҳаракатдаги таркиб тўқнашса, бекат оралиғи ва бекатларда юк ёки йўловчилар ташиш поездлари издан чиқса ҳамда оқибатда инсонлар ҳалок бўлса, оғир тан жароҳати олса ёки локомотив ёхуд вагонлар уларни ҳисобдан чиқариш даражасида шикастланган бўлса.















  

Авариялар

     

йўловчилар ташиш поездлари Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандида кўрсатилган оқибатларсиз бошқа поездлар ёки ҳаракатдаги таркиб билан тўқнашса, бекат оралиғи ва бекатларда йўловчи ташиш поездлари издан чиқса ҳамда оқибатда локомотивлар капитал таъмирлаш талаб этиладиган даражада ва (ёки) вагонлар депо ёки ундан мураккаброқ таъмирлаш талаб этиладиган даражада шикастланган бўлса;















юк ташиш поездлари Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандида кўрсатилган оқибатларсиз бошқа поездлар ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби билан тўқнашса, бекат оралиғи ва бекатларда юк ташиш поездлари издан чиқса ҳамда оқибатда локомотивлар ёки вагонлар капитал таъмирлаш талаб этиладиган даражада шикастланган бўлса;















темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби манёврлар, экипировкалаш ва бошқа қисқа ҳаракатлар вақтида бошқа поездлар ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби билан тўқнашса ва издан чиқса ҳамда оқибатда инсонлар ҳалок бўлса, оғир тан жароҳатлари олса ёки локомотив ёхуд вагонлар ҳисобдан чиқариш даражасида шикастланган бўлса.















     

Ишдаги алоҳида нуқсон ҳолатлар

      

юк ёки йўловчи ташиш поездлари Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган оқибатларсиз бошқа поездлар ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби билан тўқнашса, бекат оралиғи ва бекатларда юк ва йўловчилар ташиш поездлари издан чиқса;















поезд банд йўлга қабул қилинса;















поезд банд бекат оралиғига жўнатилса;















поезд тайёр бўлмаган маршрут бўйича жўнатилса ёки қабул қилинса;















поезд тақиқловчи ишорадан ўтиб кетса;















поезд ёки ҳаракатдаги таркиб остида йўл йўналтиргични ўтказиш;















темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби поездни қабул қилиш, жўнатиш маршрутига ёки бекат оралиғига кетиб қолса;















кетиш йўлида юк қуласа (сочилиб кетса);















ғилдирак ўқи, ғилдирак ўқ бўйни ёки ғилдирак синса;















вагон аравачасининг ён қисми ёки рессор уст балкаси синса;















темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг ўрта балкаси узилса;















техник носозликлар сабабли, ҳаракатланиш йўлидаги йўловчилар ташиш поездидан вагон узиб қолдирилса;















поезднинг чекка кранлари берк ҳолатда жўнатилса;















йўловчилар ташиш поездида локомотив бузилиши оқибатида ёрдамчи локомотив талаб қилинса;















ҳаракатланиш йўлида ишлар бажарилиши вақтида поездлар ҳаракати учун хавфли бўлган жойлар ишоралар билан тўсилмаса;















пол усти светофорида тақиқловчи ишора ўрнига рухсат ишораси янглиш пайдо бўлса ёки секинлашиш (тўхташ) ишораси ўрнига рухсат ишораси пайдо бўлса;















поездлар ҳаракати хавфсизлигига масъул бўлган темир йўл ходимларининг айби билан поезд автотранспорт воситаси ёки бошқа ўзи юрар машина билан тўқнашса;















бекатда тақиқловчи ишорадан ўтиб кетиш ҳолатини юзага келтирган рухсат ишораси тақиқловчи ишорага алмашиб қолса;















ҳаракатланаётган поезд остида рельс синса.















    

Ишдаги нуқсон ҳолатлар

    

букса қизиб кетса ёки бошқа техник носозликлар сабабли вагон ҳаракатланиш йўлидаги юк ташиш поездидан узиб қолдирилса;















поезддаги автоулагичлар ўз ўзидан ажралиб кетса;















йўналтиргич кесилса;















юк ортиш қоидаларининг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи даражада бузилиши оқибатида оралиқ бекатда поезддан вагон узиб қолдирилса;















темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибининг автоулагичи синиб узилса;















темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби деталлари йўлга тушиб қолса;















манёврларда, экипировкалашда ва бошқа қисқа ҳаракатларда темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган оқибатларсиз издан чиқса;















манёврларда, экипировкалашда ва бошқа қисқа ҳаракатларда темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган оқибатларсиз бошқа поездлар ёки темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби билан тўқнашса, оқибатда локомотивлар жорий таъмир даражасида ёки вагонларни узиб олган ҳолда жорий таъмирлаш ёхуд темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби янада мураккаброқ таъмирлаш даражасида шикастланган бўлса;















темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби қурилма, механизмлар, жиҳозлар ва бегона предметлар устига юриб келиб урилса;















бекатлар оралиғи йўлларининг бирида ёки бекатда ҳаракат графигида белгиланган вақтдан йўловчилар ташиш поездининг бир соатдан кўпроқ, бошқа поездларнинг эса, уч соатдан кўпроқ ушланиб қолишига сабаб бўлувчи йўл, темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби, сигналлаштириш, марказлаштириш, блокировкалаш ва алоқа, контакт тармоғи, электр таъминоти қурилмалари ва бошқа техник воситаларнинг носозликлари юзага келса.















Ҳаракат хавфсизлиги бузилишларининг умумий сони















Ш

у

н

д

а

н


поездлар ҳалокати















авариялар















ишдаги алоҳида нуқсон ҳолатлар















ишдаги нуқсон ҳолатлар















Изоҳ: мазкур маълумотлар ҳар ойнинг 10-санасигача тақдим этилади.

Темир йўлга эгалик

қилувчининг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 404-модда











































Время: 0.2182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск