Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.07.2015 й. 2704-сон билан рўйхатга олинган 22.07.2015 й. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 13-сон, Молия вазирлигининг 69-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 97-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 30 июлда 2704-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2015 йил 22 июлдаги

13, 69, 97-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан

харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама

ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги, "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ-1621-сон "2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2014 йил 8 октябрдаги ПҚ-2241-сон "Бошоқли дон экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш, навларни жойлаштиришнинг илмий асосланган услубларини такомиллаштириш ва 2015 йил ҳосилини харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 сентябрдаги ПҚ-1404-сон "2011 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-бандига мувофиқ, 2011 йилги бошоқли дон ҳосилидан бошлаб, уруғчилик хўжаликлари ва бошқа хўжаликлардан давлат ресурсларига харид қилинадиган уруғлик дон учун амалдаги прейскурант харид нархларига нав устамалари белгиланган.


2. Етиштирилган бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмини аниқлаш ва уларни харид қилиш, шунингдек улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш Уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1789, 2008 йил 11 апрель) мувофиқ амалга оширилади.


3. Уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон экинлари уруғларини дон корхоналарига қабул қилиш Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1499, 2005 йил 29 июль) мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ РЕСУРСЛАРИГА УРУҒЧИЛИК

ВА БОШҚА ХЎЖАЛИКЛАРДАН ХАРИД ҚИЛИНГАН

УРУҒЛИК ДОН УЧУН НАВЛАРГА УСТАМАЛАРДАН

МАБЛАҒ АЖРАТИШ


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази ("Ўздавуруғназоратмарказ") томонидан бошоқли дон экинлари уруғларининг давлат стандарти талабларига мос келиши ҳақида сертификат берилгандан сўнг, давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинган уруғлик дон учун навларга ажратилган устамадан жамғарилган маблағларнинг:

2,1 фоизи - Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг махсус ҳисобварағига;

3 фоизигача - Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналари ва улар филиалларининг 22602 - "Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари" банк ҳисобварағидан беш иш куни ичида тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.


5. Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг махсус ҳисобварағига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган йиллик харажатлар сметасига асосан Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларини сақлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади.


6. Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига ўтказилган маблағлар Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2382, 2012 йил 25 июль) белгиланган тартибда тақсимланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


7. Мазкур Низом "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 406-модда

















































Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск