ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2015 й. 207-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 28 июлдаги

207-сон қарорига

ИЛОВА


Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари

ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти

самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда устав капиталида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар, давлат корхоналари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилайди.


2. Ушбу Низом банкларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Устав капиталида давлат улуши бўлмаган хўжалик жамиятлари ўзларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун ушбу Низомни жамиятнинг бошқарув органлари қарорига биноан татбиқ этишлари мумкин.


3. Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш ва қўллаш 1-иловага* мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Самарадорликни баҳолаш мезонлари белгиланган даврийлик бўйича ҳисобланадиган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ўз ичига олади.


5. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда СМК деб аталади) ташкилотларнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун фойдаланиладиган баҳолаш мезонларининг миқдорий ўлчовидан иборат бўлади.


6. СМК рўйхати фаолиятнинг иқтисодий, энергетика, ишлаб чиқариш, инновацион самарадорлиги кўрсаткичларини ва самарадорликнинг бошқа кўрсаткичларини ўз ичига олиши мумкин.


7. СМК рўйхати ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи бўлган кузатув кенгаши, у мавжуд бўлмаганда эса - юқори бошқарув органи (хўжалик жамиятлари учун) ёки муассис (давлат корхоналари учун) қарори билан тасдиқланади.


8. СМКни ҳисоблашнинг даврийлиги ҳар чоракдан иборат бўлади ва ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан белгиланади.

Бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва топшириш муддатидан қатъий назар, ташкилотлар ҳар чоракда СМК бажарилишини ҳисоблайди ва эълон қилади.

9. Ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун ушбу Низомнинг 2а ва 2б-иловаларида* кўрсатилган СМК татбиқ этилади. Бунда 2а-иловада* кўрсатилган СМК ҳисоблаш мажбурий ҳисобланади.

Айрим СМКни татбиқ этиш имконияти мавжуд бўлмаганда, бу тўғридаги қарор ижро этувчи органнинг таклифига биноан ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланади.


10. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан ташкилот фаолиятининг тармоқ бўйича мансублигидан, ривожланиш стратегиясидан ва фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда СМК сифатида бошқа коэффициентлардан фойдаланиш мумкин.


11. Баҳолаш мақсади учун ҳар бир СМКга унинг ташкилот учун аҳамиятини акс эттирувчи салмоқ ўлчови белгиланади. Ташкилотга нисбатан татбиқ этиладиган асосий ва қўшимча СМКнинг салмоқ ўлчовларининг ҳар бири 100 фоизни ташкил қилиши лозим.

12. Ҳар бир СМКнинг салмоқ ўлчови, унинг ташкилот фаолияти учун аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарори билан белгиланади.



II. КЎРСАТКИЧЛАРНИ ҲИСОБЛАШ


13. Қуйидагилар:

ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги;

давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботлар (молиявий, статистик, солиқ ҳисоботлари ва бошқалар)даги;

бизнес-режадаги;

белгиланган тартибда олинган ёки ишлаб чиқилган бошқа материаллардаги маълумотлар СМКни ҳисоблашнинг ахборот манбаи ҳисобланади.


14. Ташкилот СМКни ҳисоблашни амалга ошириш учун бошқа ташкилот (консультант)ни жалб қилишга ҳақлидир.


15. СМКни ҳисоблашнинг тўғрилиги ва ишончлилиги ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.


16. СМКни ҳисоблаш ушбу Низомнинг 3а ва 3б-иловаларидаги* қоидалар бўйича амалга оширилади.

Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи, Давлат активларини бошқариш агентлигини (кейинги ўринларда - Агентлик) хабардор қилган ҳолда, СМКни ҳисоблашнинг бошқа қоидаларини қўллашга ҳақлидир.


III. СМКнинг ПРОГНОЗ (МАҚСАДЛИ) КЎРСАТКИЧЛАРИ


17. СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари ҳар бир чорак учун бизнес-режада, унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида илова сифатида акс эттирилади.

18. СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи томонидан қонунчиликда белгиланган меъёрий миқдордан (агар кўрсаткичлар учун қонунчиликда меъёрий миқдор белгиланган бўлса) паст бўлмаган даражада белгиланади.


19. Агар қонунчиликда кўрсаткичлар учун меъёрий миқдор назарда тутилмаган бўлса, прогноз (мақсадли) кўрсаткични аниқлаш учун бошқа ташкилот (консультант) жалб этилиши мумкин.


20. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи навбатдаги чорак тугагандан сўнг СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичларига тузатиш киритиши мумкин ва ушбу ўзгартиришлар ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланиб, Агентликка тақдим этилади.

21. Агар СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичига тузатиш киритиш илгари амалга оширилган тўловларни қайта ҳисоблашга зарурат туғдирса, у ҳолда бундай қайта ҳисоблаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



IV. БАҲОЛАШ КЎРСАТКИЧЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАРНИНГ МОНИТОРИНГИ


22. Ҳисоблаш йўли билан олинган СМК миқдорлари уларнинг бизнес-режада белгиланган прогноз (мақсадли) миқдорлари билан ҳисобланган ва мақсадли миқдорнинг фоизли нисбати тарзида (кейинги ўринларда бажариш фоизи деб аталади) таққосланади.


23. Асосий СМК бўйича ҳисобланган миқдор ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи (кейинги ўринларда - СЙК) сифатида ифодаланади.

Қўшимча СМК қўлланилганида, СЙК асосий СМК билан қўшимча СМКнинг ўртача арифметик миқдорида аниқланади.

24. Жорий даврда ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларини мукофотлаш миқдори бизнес-режада назарда тутилган ижро этувчи органни моддий рағбатлантириш пули миқдорини СЙКга кўпайтириш йўли билан аниқланади. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарорига биноан ижро этувчи органнинг ташкилот фаолияти натижаларини шакллантиришдаги ҳақиқий иштирокидан келиб чиқиб, тузатиш коэффициенти қўлланиши мумкин.

Ваколатли бошқарув органи томонидан бизнес-режада акс эттириш орқали, рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўлов турлари ва миқдорлари белгиланиши мумкин. Бунда, ваколатли бошқарув органи қарори билан ижро этувчи органи аъзоларига меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган бир йўла тўланадиган мукофот пули белгиланиши мумкин.

25. Агар СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизи барча СМКнинг камида ярмида прогноздан (мақсадли кўрсаткичдан) ошса, ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларини мукофотлаш миқдори бизнес-режада назарда тутилган мукофотлаш миқдорига нисбатан икки баробар оширилиши мумкин.


26. Агар СМКнинг ҳақиқий миқдори қонунчиликда белгиланган меъёрий миқдордан паст бўлса, ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган раҳбарига нисбатан қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилади.


27. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги қуйидагича эътироф этилади:

СЙК миқдори 40 фоиздан кам бўлса - қониқарсиз;

СЙК миқдори 40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса - паст даражада;

СЙК миқдори 60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса - етарли даражада эмас;

СЙК миқдори 80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса - ўртача даражада;

СЙК миқдори 90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса - етарли даражада;

СЙК миқдори 100 фоиздан ошса - юқори даражада.


28. Ижро этувчи органнинг фаолияти қониқарсиз ёки паст бўлган ташкилотларда, шунингдек унинг фаолияти натижаларини Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилмаган корхоналарда ижро этувчи орган аъзоларини рағбатлантиришларга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

29. Ижро этувчи органнинг фаолият самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида қониқарсиз ёки паст даражада (ҳар қандай уйғунликда) ва/ёки умуман баҳоланмаган бўлса, ёхуд унинг натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, бу ижро этувчи орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга олиб келади.

30. СМКнинг ҳисобланган миқдорлари, СЙКни бажариш фоизлари белгиланган тартибда ташкилотнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва акциядорларга (қатнашчиларга, мулкдорга) уларнинг ёзма сўрови бўйича тақдим этилади.


31. Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг тизимли мониторингини ташкил этиш мақсадида, ташкилотлар Агентликнинг расмий веб-сайтидаги тегишли шаклни тўлдириш йўли билан, Агентликка СМКни электрон кўринишда қуйидагича тақдим этади:

I чорак, ярим йиллик ва тўққиз ой якуни бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасигача;

йил якуни бўйича - ҳисобот давридан кейин 1 мартдан кечиктирмай.


32. Агентлик:

ҳеч қандай тўловларсиз электрон рақамли имзоси мавжуд ташкилотларга Агентликнинг расмий веб-сайтида СМК тўғрисидаги маълумотларни тўлдириш имкониятини;

Агентликнинг расмий-веб-сайтида СМК, СЙК ва уларни бажариш фоизлари ҳақидаги йиғма маълумотлар эълон қилинишини;

давлат активларини самарали бошқариш мақсадида давлат томонидан акциядор (қатнашчи) ва муассис ваколатларини амалга оширишда ташкилотларнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлайди.


33. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан ижро этувчи орган фаолиятини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик йўли билан текин олиш ҳуқуқига эга.

34. Агентлик давлат ташкилотларидан ташкилотларнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотларни, агар бундай ахборотларни олишга бўлган ҳуқуқи акциядорлар (қатнашчи, мулкдор) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, текин олишга ҳақлидир.

35. Агентлик, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Агентликнинг расмий веб-сайтини ўз ичига қамрайдиган электрон тизимнинг ишланмасини ва техник қўллаб-қувватланишини ўз вақтида молиялаштиришни амалга оширади.


V. БАҲОЛАШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТЕКШИРИШ

ВА ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ


36. СМК, СЙК ва уларнинг йил якунлари бўйича бажарилиши аудиторлик ташкилоти томонидан, йил якунлари бўйича аудит ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг алоҳида қўшимча предмети доирасида ёки алоҳида аудиторлик ташкилоти томонидан турдош хизматлари кўрсатиш йўли билан текширилади.

37. Аудиторлик ташкилотининг СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотининг профессионал консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги ҳисоботи ташкилотнинг ҳисобот йилидаги фаолияти натижалари билан бирга (акциядорлари (қатнашчилари)нинг ёки давлат корхоналари муассисларининг йиллик умумий йиғилишида) кўриб чиқилади.


38. Ташкилотнинг ваколатли бошқарув органлари қарорига асосан аудиторлик ташкилоти СМК, СЙК ва уларнинг I чорак, ярим йиллик ёки 9 ойлик якунлари бўйича бажарилиши ҳисобини текшириши мумкин.


39. Аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, илгари ҳисобланган СМК, СЙК миқдори ва уларнинг бажарилиш фоизларига зарур аниқликлар киритилади. Агар СМК, СЙК миқдорига ва уларнинг бажарилиши фоизларига киритилган аниқлаштиришлар натижасида:

ташкилотнинг ижро этувчи органи раҳбарларига ва аъзоларига тўланадиган тўловлар миқдорини яхшилаш учун уларни қўшимча равишда ҳисоблаб чиқиш зарурлиги аниқланганда мазкур ижобий фарқ ҳисобот йилидаги иш якунлари бўйича уларга тўланадиган рағбатлантириш пуллари тўланаётганда тўғриланади;

ортиқча тўланган тўловларни ушлаб қолиш заруриятини келтириб чиқарувчи ҳолат аниқланганда, ташкилотнинг ижро этувчи органи раҳбарларига ва аъзоларига илгари тўланган тўловлардаги салбий фарқ ҳисобот йилидаги иш якунлари бўйича уларга рағбатлантириш пуллари тўланаётганда тузатилади ёки уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа усулда қопланади.


40. Ҳисобланган СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизлари қонунчиликда белгиланган тартибда, суд қарорига асосан экспертизадан ўтказилиши ҳам мумкин. СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг тўғрилиги бўйича экспертиза натижаларига кўра мос келмаган ҳолатлар ушбу Низомда назарда тутилган тўловларни қайта ҳисоблашга ва номувофиқликка йўл қўйган шахсларга нисбатан жавобгарликка олиб келади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


41. Ташкилот фаолиятида ушбу Низом талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи томонидан амалга оширилади.


42. Ушбу Низомнинг қўлланиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 397-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 63-модда




































Время: 0.1902
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск