ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.09.2002 й. 1173-сон билан рўйхатга олинган Ўзкоммунхизмат ЎА 12.08.2002 й. 68-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2002 йил 13 сентябрда 1173-сон
билан рўйхатга олинган
"Ўзкоммунхизмат"
Ўзбек агентлигининг
2002 йил 12 августдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли
яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш
ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш
билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом қуйидагиларга мувофиқ ишлаб чиқилган:
- Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги ''Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида" ва 1996 йил 26 апрелдаги "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлари;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида"ги 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонининг 2 ва 3-Иловалари;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 26 февралдаги ПФ-3038-сон Фармони;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъминлашни шартномавий (битим) ҳисоб-китоблар тизимига ўтиш тўғрисида" 1993 йил 17 июлдаги 363-сонли Қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишларни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 4 ноябрдаги 462-сонли Қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой-коммунал хизматларни ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтиши муносабати билан меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида'' 1996 йил 30 июлдаги 271-сонли Қарор;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар томонидан Ўзбекистон
...