Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

Марказий банк Бошқарувининг 22.07.2015 й. 19/12-сон "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.08.2015 й. 1885-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2015 й.

N 1885-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.07.2015 й.

N 19/12


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида қимматли қоғозлар

билан амалга ошириладиган операцияларнинг

бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 13 декабрдаги 28/4-сон қарори (рўйхат рақами 1885, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида қимматли қоғозлар

билан амалга ошириладиган операцияларнинг

бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ҳамда "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш ва қимматли қоғозлар бозорида воситачилик билан боғлиқ операциялар ҳамда қимматли қоғозлар билан муддатли битимларга оид операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг эмитент банкка берилган нусхасига асосан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари";

Кт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ".


3. 4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тўлов тўлиқ олингандан сўнг битим амалга оширилганда, акция бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депо ҳисобварағидан олинган тегишли кўчирмага асосан бир вақтнинг ўзида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:";


"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) жойлаштирилган акциялар бўйича:

Дт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари".


4. 6-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) акциялар сотилганда, акция бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депо ҳисобварағидан олинган тегишли кўчирмага асосан:

Дт 29830 - "Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар" - тўлов суммасига;

Кт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" ёки

30318 - "Чиқарилган устав капитали - Оддий" - акциянинг номинал қийматига;

Кт 30603 - "Қўшилган капитал" - тўлов суммаси билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ суммасига.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 10 август, 31-сон, 423-модда

































Время: 0.1462
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск