Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2015 й. 238-сон "Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2015 й.

N 238



ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ЭНЕРГИЯНИНГ

ТИКЛАНАДИГАН МАНБАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 13 августдаги

238-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги низом III бўлимининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Энергия таъминотининг махсус республика тармоқлараро ҳисоб рақамидаги пул маблағларидан кейинчалик солиқ солинмасдан, Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг қарорига кўра белгиланган мақсадлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг тақдимномасига кўра, энергияни тежайдиган лойиҳалар ҳамда энергияни тежайдиган технологиялар ва ишлаб чиқаришларни жорий этиш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли ҳамда улардан фойдаланиш режимларини ҳисобга олиш, назорат қилиш ва бошқариш тизимларини, энергия тежамкорлигининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришни назарда тутувчи энергиянинг муқобил манбаларини ишлаб чиқаришга жалб этиш, лойиҳаларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминлайдиган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш учун фойдаланилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортдан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси ишчи органининг сўровномаси бўйича нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газнинг белгиланган лимитдан ортиқча сарфланиши тўғрисидаги маълумотни кейинчалик ортиқча сарфланишга йўл қўйган корхоналарга жавобгарлик чоралари кўриш бўйича таклифлар киритиш учун тақдим этади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари ва кенгашлари раҳбарлари таркиби тўғрисида" 2004 йил 9 февралдаги 60-сон қарорига 1-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

      

"

6.

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарори

".

       

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш Қоидаларининг 3-бандидагиқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия" сўзлари "Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2015 йил учун электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси тўғрисида" 2015 йил 12 мартдаги 58-сон қарорининг 3-бандидаги "Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия" сўзлари "Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 13 августдаги

238-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 18 ноябрдаги 518-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 122-модда)


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссия ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 6-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илова 36-бандининг тўртинчи хатбоши.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари)" 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда) 1-илова 6-бандининг "а" кичик банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)" 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарорига илова 5-бандининг "а" кичик банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илова 45-бандининг "а" кичик банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 433-модда





































Время: 0.1403
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск