ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Болалар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2004 й. 299-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2004 й.

N 299



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2004 ЙИЛ 25 МАЙДАГИ

"ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

ПФ-3434-СОНЛИ ФАРМОНИ ИЖРОСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, республика вазирлик ва идоралари, жамоат ташкилотлари томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётидаги тўлақонли иштирокини таъминлаш юзасидан муайян ишлар олиб борилмоқда.

"Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида"ги Қонун, Аёллар йили муносабати билан Хотин-қизларнинг оилада, давлат ва жамият қурилишидаги ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича давлат дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, бошқа бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва амалга оширилиши катта аҳамиятга эга бўлди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил хотин-қизлар қўмиталари, жамоат ташкилотлари, давлат тузилмаларининг хотин-қизларнинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг оилада, ижтимоий ҳаёт ва давлат қурилишидаги ролини ошириш ишида жиддий камчиликлар ва фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Марказда ва жойларда хотин-қизлар қўмиталарига кўпинча асосан бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ва ўз фаолиятида маъмурий усуллардан фойдаланадиган давлат тузилмалари сифатида қаралмоқда.

Хотин-қизлар қўмиталарининг турли раҳбарлик лавозимларига сайланган аксарият фаоллар бошланғич хотин-қизлар жамоаларидан ажралиб қолган, улар ўзларини аёллар жамоатчилигининг вакиллари эмас, балки давлат хизматчилари деб ҳисоблайди.

Натижада хотин-қизларнинг ҳақиқий аҳволи, уларнинг муаммолари ва манфаатлари эътибордан четда қолмоқда.

Хотин-қизлар ҳаракати, ижтимоий ривожланиш, қуйидан бўладиган ташаббусни рағбатлантиришнинг муайян масалалари бўйича хотин-қизларнинг реал манфаатлари ва муаммоларини, уларнинг фикр ва таклифларини аниқлашнинг самарали воситаси ҳисобланган қурултой ва конференциялар каби хотин-қизлар билан иш олиб боришнинг демократик шакллари амалда ишга солинмаяпти.

Мазкур қўмиталар ходимларининг жамоатчилик ва жойлардаги хотин-қизлар ташкилотлари олдида ҳисобот бериши амалда мавжуд эмас.

Хотин-қизлар қўмиталарининг оммавий ахборот воситалари билан алоқаси талабга жавоб бермайди. Хотин-қизларга мўлжалланган матбуот органлари ва нашрларда қандай мавзулар ва муаммолар ёритилаётгани, улар ўқувчиларга, биринчи навбатда ёш аёлларга қандай таъсир кўрсатаётгани қўмиталарнинг эътиборидан четда қолмоқда.

Аёлларнинг муайян қисми, айниқса қишлоқ жойларда, хотин-қизлар қўмиталарининг эътиборидан четда қолмоқда, улар ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва шу боис турли, жумладан, бузғунчи кучларнинг таъсир объектига айланмоқда.

Хотин-қизларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш ишида маҳаллаларнинг хотин-қиз фаоллари, фуқаролар йиғини, жумладан, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган, миллий-диний анъана ва урф-одатларни яхши биладиган ҳамда тегишли анъанавий урф-одат ва расм-русумлар ўтказилишида бош-қош бўладиган аёлларнинг имкониятларидан фойдаланилмаяпти. Айни вақтда уларга ҳар томонлама ёрдам бериш, ушбу хотин-қизларни ҳокимликлар, маҳалла қўмиталари томонидан ўтказиладиган тадбирларни амалга оширишга фаол жалб этиш, фуқароларнинг йиғинлари раҳбарлари таркибига киритиш хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлашни сезиларли даражада яхшилашга кўмаклашган бўлур эди.

Хотин-қизлар қўмиталарининг фаолияти, энг аввало, хотин-қизларни иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этишга, шу жумладан, вақтинчалик иш ўринлари барпо этиш, касаначилик меҳнатини ташкил қилиш ва хотин-қизларни ишга жойлаштиришнинг бошқа шаклларидан фойдаланишга қаратилиши зарур. Давлат томонидан кўрсатилаётган моддий ва бошқа ёрдамлар билан бирга хотин-қизларга ишлаш учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш даркор.

Иш билан таъминлаш - хотин-қизлар мустақиллиги, уларнинг фаол ижтимоий, ҳаётий позицияга эга бўлишларининг муҳим шартидир.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар хатловдан ўтказилиши, уларнинг амалга оширилиши таъминланиши зарур. Оналик ва болаликни самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган замонавий усулларни, илғор иш шакллари ва институтларни (скрининг, патронаж ва бошқаларни) фаол ривожлантириш лозим.

Оилада маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш, уни диний экстремизм ва ақидапарастлик мафкурасининг онгни заҳарлайдиган таъсиридан, гиёҳвандлик ва бошқа салбий кўринишлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни барпо қилиш хотин-қизлар қўмиталари фаолиятининг муҳим йўналишига айланиши керак.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, таълим ва малака даражасини ошириш, уларнинг сайлаб қўйиладиган вакиллик ва бошқа давлат ҳокимияти идораларидаги кенг иштирокини, хотин-қизлар қўмиталари ва юртимиздаги бошқа хотин-қизлар ташкилотларининг халқаро хотин-қизлар ҳаракатида, меҳр-мурувват, таълим ва бошқа соҳалардаги халқаро тузилмалар фаолиятида фаол иштирокини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга тўлиқ мос ҳолда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларнинг оила, жамият ва давлат қурилишидаги вазифаларни ҳал этишдаги ўрни ва нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3434-сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича ташкилий ва тарғибот чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда "Чора-тадбирлар дастури" деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек хотин-қизлар билан самарали иш олиб бориш вазифаларини бажариш мақсадида 2-иловага мувофиқ таркибда доимий ишлайдиган комиссия тузилсин.

Қуйидагилар комиссиянинг муҳим вазифалари этиб белгилансин:

хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг аҳволини мунтазам равишда ўрганиш ва баҳолаш, уларнинг оила, жамият ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишдаги ролини ошириш;

хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг турли шаклларини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатидаги фаол иштирокига кўмаклашишга қаратилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси (С.Т.Иномова), Ижтимоий комплекси (А.А.Азизхўжаев) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг ижросини ўргансин, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг оила, ижтимоий ҳаёт ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишдаги ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис Кенгашининг қўшма йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрласин.


4. Доимий ишлайдиган комиссия (Ш.М.Мирзиёев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари:

15 июлгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари - хотин-қизлар қўмиталари раисларининг функционал вазифаларини, янги талабларни ҳисобга олган ҳолда, қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин, бунда уларнинг хотин-қизлар, ёш аёллар билан самарали иш олиб боришни таъминлаш бўйича ваколатларини кенгайтиришни назарда тутсин;

15 августгача хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонида қўйилган вазифалар асосида уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш ишларининг аҳволини ҳар бир туман, шаҳар бўйича ўрганиб чиқсин ва танқидий баҳоласин;

1 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси марказий аппаратини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари ўринбосарлари  хотин-қизлар қўмиталари раисларининг ишчи аппаратларини юқори касб маҳоратига, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳамда одамлар билан ишлай оладиган мутахассис кадрлар билан тўлдирсин;

фуқаролар йиғинларининг диний таълим ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилар лавозимларини энг обрў-эътиборли ҳамда маънавий-ахлоқий тарбия соҳасида амалий тажрибага эга бўлган ва аҳолига, биринчи навбатда, ёшларга соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, энг яхши миллий-диний анъана ва урф-одатларни сақлаш ва ривожлантириш масалаларида самарали таъсир кўрсатишга қодир фаол аёллар билан тўлдиришни таъминласин.

Мазкур ишларнинг туман ҳудудидаги ҳар бир алоҳида маҳалла бўйича бажарилиши учун жавобгарлик шахсан туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига юклансин. Доимий ишлайдиган комиссия (Ш.М.Мирзиёев) кўрсатиб ўтилган ишларнинг бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин. Мазкур ишларни жорий йилнинг 1 декабригача тугалласин.


5. Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси (С.Т.Иномова) "Маънавият ва маърифат" маркази (Қ.А.Аъзамов), Дин ишлари бўйича қўмита (Ш.Ш.Миноваров) хотин-қизларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва уларга таълим беришни кучайтириш бўйича қуйидаги мақсадлага қаратилган чора-тадбирлар дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин:

маҳаллалар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги хотин-қизлар ўртасида уларни ахборот билан таъминлаш, замонавий ҳаёт тақозо этаётган мутахассисликларга ўқитиш ишларини тубдан яхшилаш;

хотин-қизларга диний билимлар ва миллий-диний анъаналар асосларини эгаллашда ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларни диний бағрикенглик, барча бошқа диний конфессияларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш, жамиятда дунёвий ва диний қарашлар қарама-қаршилигига йўл қўймаслик;

диний экстремизм ва ақидапарастликнинг мамлакатимиздаги осойишта ҳаёт ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни бузишга қаратилган, ғайриинсоний, зарарли ғояларининг жамиятда тарқалишига қарши курашиш.


6. Бош прокуратура (Р.Х.Қодиров) хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурорлик назорати самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширишни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А.А.Полвонзода), Бош прокуратура (Р.Х.Қодиров) Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш.Шоғуломов) билан биргаликда бир ой муддатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари тўпламини тайёрласин ва нашр этсин.


8. Ички ишлар вазирлиги (З.А.Алматов) "Маҳалла" жамғармаси (А.Г.Гадойбоев), Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати (Б.Х.Убайдуллаев), жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда 2004 йил 1 августгача бўлган муддатда маҳаллалар, қишлоқлар ва овулларда хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида диний экстремизм, ақидапарастлик кўринишлари ва бошқа ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш бўйича ишларни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширишни таъминласин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳ.Ҳазратқулов), "Ўзтелерадио" компанияси (А.К.Кўчимов), Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш.Шоғуломов) хотин-қизлар ташкилотларининг хотин-қизлар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдаги ижобий иш тажрибасини, уларнинг фуқаролик жамияти, демократик ҳуқуқий давлат барпо этишдаги тобора ортиб бораётган ролини тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўрсин, хотин-қизларнинг, айниқса, қишлоқ жойларда яшаётган хотин-қизларнинг ҳаётини, кундалик меҳнати ва турмушини кенг ёритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 июндаги

299-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини

қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434-сон Фармони

амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари дастури

амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича

доимий ишлайдиган комиссия

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Иномова С.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари


Азизхўжаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Султонов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси

Комиссия аъзолари:

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Алматов З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири


Нуруллаева Ш.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши аппаратининг етакчи консультанти


Шоғуломов Р.Ш.

-

Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори


Ҳазратқулов М.

-

Миллий ахборот агентлигининг бош директори


Юсупов К.Т.

-

Давлат спорт қўмитаси раиси


Муҳитдинова Ф.Ф.


-

Олий суд раиси


Миноваров ш.Ш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси


Бобожонов П.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари


Иргашев И.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Алимуҳамедов Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари


Комилов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Аюпов Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


Мусаев У.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари


Жаҳонгирова Д.Н.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Гадойбоев А.Г.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Убайдуллаев Б.Х.

-

Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси


Аъзамов Қ.

-

"Маънавият ва маърифат" маркази директори


Абдураҳимова Ф.Й.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари  хотин-қизлар қўмитаси раиси

Доимий ишлайдиган комиссия таркибига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари лавозимига кўра кирадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 299-модда.


















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск