ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Болалар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 25.05.2004 й. ПФ-3434-сон Фармони амалга оширилишини таъминлаш бўйича ташкилий, ташвиқот чора-тадбирлари Дастури (ЎзР ВМ 29.06.2004 й. 299-сон қарорга 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 июндаги

299-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Ўзбекистон Хотин-қизлар

қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 25 майдаги

ПФ-3434-сон Фармони амалга оширилишини таъминлаш

бўйича ташкилий, ташвиқот чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар мазмуни


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар


Ташкилий чора-тадбирлар

1.

Мамлакатда юз бераётган демократик қайта ўзгартиришларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида қўйилган вазифалар асосида ҳар бир туман, шаҳар бўйича хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий, социал фаоллигини ошириш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқиш ва танқидий баҳолаш.


2004 йил

15 августгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, барча даражалардаги ҳокимликлар, хотин-қизлар қўмиталари, Ички ишлар вазирлиги ва прокуратуранинг жойлардаги бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари


2.

Жойлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ҳокимияти органлари вакилларини жалб этган ҳолда "Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, социал фаоллигини ошириш, уларнинг оиладаги, жамиятдаги ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишдаги ролини кучайтириш вазифалари тўғрисида" деб номланган кун тартиби билан вилоят, шаҳар, туман кенгашлари ўтказиш. Ушбу соҳада ишларни яхшилаш юзасидан тегишли сайъ-ҳаракатлар дастурларини қабул қилиш.


2004 йил

август-

сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, барча даражалардаги ҳокимликлар, хотин-қизлар қўмиталари, Ички ишлар вазирлиги ва прокуратуранинг жойлардаги бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари


3.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари  хотин-қизлар қўмиталари раисларининг функционал вазифаларини янги талабларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда хотин-қизлар, ёш аёллар билан самарали ишлашни таъминлаш бўйича уларнинг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутиш.


2004 йил

15 июлгача


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари


4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган вазифалар ва устувор йўналишларни ҳисобга олган ҳолда жамоат бирлашмаси - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги уставини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Устав лойиҳасининг Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич, минтақавий бўлимларида кенг муҳокама қилинишини ташкил этиш.


2004 йил

август-

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, барча даражалардаги ҳокимликлар, Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Маънавият ва маърифат" маркази, Ёшларнинг "Камолот" ижтимоий ҳаракати, корхоналар ва ташкилотлар


5.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг марказий аппаратини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосарлари  хотин-қизлар қўмиталари раислари ишчи аппаратларини бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ва одамлар билан ишлай биладиган юқори малакали мутахаассис кадрлар билан таъминлаш.


2004 йил

1 сентябргача

Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосарлари  хотин-қизлар қўмиталари раислари ишчи аппаратларининг мутахассислари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида қўйилган хотин-қизлар билан ишлашнинг янги вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича минтақавий амалий семинарлар ўтказиш.


2004 йил

август

Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний таълим ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилар лавозимига номзодларга қўйиладиган асосий талаблар, ушбу лавозимларга шахсларни танлаш ва тайинлаш тартиби бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш


2004 йил

июнь


Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маънавият ва маърифат" маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги


8.

Фуқаролар йиғинларининг диний таълим ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилари лавозимларини энг нуфузли ва фаол, амалий тажрибага эга бўлган ва аҳолига, биринчи навбатда, ёшларга соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, энг яхши миллий ва диний анъаналар ва урф-одатларни ривожлантириш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш масалаларида самарали таъсир кўрсатишга қодир бўлган хотин-қизлар билан тўлдиришни таъминлаш.


2004 йил

июль-ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" жамғармаси, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, фуқаролар йиғинлари кенгашлари раислари


9.

Диний таълим ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчининг намунавий функционал вазифаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2004 йил

июль


Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, "Маънавият ва маърифат" маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда


10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган вазифалар асосида диний таълим ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилар ишининг асосий йўналишлари, методлари шакллари муҳокамаси юзасидан улар учун семинарлар туркуми ташкил этиш.


2004 йил

август-

декабрь


Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, Тошкент Ислом университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний таълим ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланган пенсионер аёлларни иш даврида ёшига кўра 100 фоиз миқдорида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган пенсионерлар тоифасига киритиш тўғрисида таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2004 йил

IV чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси


12.

Хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти мониторингини, улар фаолиятини мувофиқлаштиришни, уларнинг мақсадли вазифалари, иш шакллари ва усулларини тизимли таҳлил этишни ташкил этиш. "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ республика ва минтақавий хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2004 йил

июль-ноябрь

Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

Хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотларини Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг муҳим вазифаларини ва фаолияти йўналишларини амалга ошириш жараёнига жалб этишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2004 йил

декабрь

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

14.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳокимларнинг ўринбосарлари  шаҳарлар ва туманлар хотин-қизлар қўмиталари раислари ишчи органларининг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиб чиқиш ва уни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар киритиш.


2004 йил IV чорак

Хотин-қизлар қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


15.

Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони бажарилишини мунтазам равишда кўриб чиқиш.


ҳар чоракда,

чоракдан

кейинги

ойнинг 10

кунигача


Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва уларнинг ижтимоий,

меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида

16.

Хотин-қизларни иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (2005-2007 йиллар учун), бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ҳар йили ҳар бир минтақада асосан кичик бизнесни ва хизматлар соҳасини, касаначилик меҳнатини ривожлантириш ҳисобига аёлларнинг иш билан таъминланишга бўлган эҳтиёжини таъминлайдиган миқдорда иш ўринлари яратиш (республика бўйича жами - камида 170 минг);


қишлоқ жойларда хотин-қизларнинг иш билан бандлиги даражасини ошириш ва унинг оқилона тузилмасини шакллантириш;


иш ўринлари ярмаркалари ўтказиш, хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


2004 йил

ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси


17.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:




асосан аёллар меҳнатидан фойдаланадиган ва аёллар бошқарадиган кичик корхоналарга имтиёзли кредитлар бериш;

2004 йил

II ярим

йиллигидан

бошлаб

Марказий банк, тижорат банклари, Иш билан таъминлаш жамғармаси, Бошланғич сармоя жамғармаси


халқаро ташкилотлар иштирокида амалга ошириладиган тадбиркорликни микромолиялаштириш дастурларини кенгайтириш;

2004-2005

йиллар

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 


сутчилик чорва моллари ва сутни қайта ишлаш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан жами 3 миллиард сўмгача микрокредитлар ажратиш;

2005 йилдан

бошлаб

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, тижорат банклари


қишлоқ жойларда деҳқон хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш ва сотиш тармоқларини кенгайтириш, уларга айланма маблағларни тўлдириш учун қисқа муддатли имтиёзли кредитлар бериш.


2004-2005

йиллар

Туманлар ҳокимликлари, "Ўзбекбирлашув" компанияси, тижорат банклари, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси


18.

Меҳнат бозорида ишсиз хотин-қизларнинг рақобатлашувчанлигини ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:




ишсиз хотин-қизларни "Тадбиркорлик фаолиятини юритиш асослари. Ўз бизнесингни бошла" дастури бўйича ўқитишни ташкил этиш. Ушбу дастур билан йил давомида камида 1000 нафар ишсиз хотин-қизларни қамрашни таъминлаш;

2005 йил

январдан

бошлаб


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси


болалар сонидан қатъи назар, болали аёллар учун квоталанадиган иш ўринлари белгилашни назарда тутувчи амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.


2005 йил

I чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги

19.

Иш билан таъминлаш соҳасида хотин-қизларнинг меҳнат қонунчилиги билан белгиланган ҳуқуқлари ва кафолатлари амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат қилинишини таъминлаш, меҳнат шартномаларини тузиш ва тўхтатишда хотин-қизлар ҳуқуқларининг, шу жумладан ҳомиладор ва ёш болали аёллар ҳуқуқларининг камситилишига меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларида хотин-қизларнинг меҳнат кафолатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича доимий ишлайдиган "шошилинч" телефон линияларини ташкил этиш орқали йўл қўймаслик.

2004 йил

III-IV чорак


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси


20.

Халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар (БМТнинг Тараққиёт дастури, ТАСИС, Осиё тараққиёт банки, Германия техник ҳамкорлик жамияти ва бошқалар) билан узоқ ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларида яшайдиган хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш учун грантлар ва техник ёрдам воситаларини жиддий кўпайтириш масалаларини ишлаб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш.


2005 йилдан

бошлаб

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва қишлоқ туманлари ҳокимликлари

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,

оилани мустаҳкамлаш соҳасида

21.

Соғлиқни, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар бажарилишини ўрганиб чиқиш, шу жумладан "Соғлом авлод" давлат дастури (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 февралдаги 46-сон қарори) ҳамда Оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирларининг мақсадли дастури (Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 июлдаги 242-сон қарори) бажарилишини ўрганишни ташкил этиш ва уларни амалга ошириш самарадорлигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

2004 йил

июль-август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси


Хорижий тажрибани ўрганиш асосида она ва бола соғлиги самарали муҳофаза қилинишини таъминлайдиган замонавий методикаларни, илғор шакллар ва институтларни (скрининг, патронаж ва бошқаларни) ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш юзасидан таклифлар киритиш.


2004 йил

ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси


22.

Носоғлом оилалардан бўлган, ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг қаровисиз қолган болалар билан ишлаш бўйича тадбирларнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш.


2004 йил

декабрь

Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" республика илмий-амалий маркази, "Маҳалла" жамғармаси

23.

Минтақалардаги репродуктив саломатлик Марказлари ҳамда Саломатлик институти фаолиятини ўрганишни ташкил этиш, уларнинг ишларини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.


2004 йил

ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

24.

Ҳар бир туманда, шаҳарда оила, хотин-қизлар ва болалар спортини ривожлантириш бўйича ташкилий-техник, тарғибот-ташвиқот тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2004 йил

август

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Давлат спорт қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" республика илмий-амалий маркази, "Маҳалла" жамғармаси, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати


25.

Дин вакилларини жалб этган ҳолда аҳоли ўртасида оила-никоҳ муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш, никоҳ бўйича диний маросимларни фақат никоҳ расмий рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга ошириш масалаларини махсус режалар бўйича тушунтириш ишларини ташкил этиш.

2004 йил

август


Адлия вазирлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Оила" республика илмий-амалий маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита


Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва

социал фаоллигини ошириш соҳасида

26.

Хотин-қизларнинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш, шу жумладан уларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳамда жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларидаги иштирокининг доимий ишлайдиган тизимли мониторингини ташкил этиш. Мониторинг натижаларини қарорлар қабул қилиш, ишда фойдаланиш учун тегишли давлат ҳокимияти органларига, жамоат ташкилотларига етказишни таъминлаш.

2004 йил

октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси


27.

Амалдаги қонун ҳужжатларига вакиллик органларида ва давлат ҳокимиятининг бошқа органларида хотин-қизлар эгаллаши керак бўлган лавозимлар (квоталар) сонини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш.


2004 йил

1 августгача

Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси


28.

Маданий дам олиш муассасаларининг (шаҳар, туман, қишлоқ клублари, кутубхоналари, маҳаллалардаги қизиқишлар бўйича тўгараклар ва бошқалар) дам олишни ташкил этиш, миллий-диний анъаналар ва урф-одатларни ўрганиш, оилавий турмушга тайёрлаш ва бошқалар бўйича хизматларнинг ёш аёлларнинг кенг қатламлари учун қулай бўлган хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2004 йил

IV чорак

Маданият ишлари вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси


29.

Ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг ролини ошириш масалалари бўйича "Аёл ва сиёсат", "Жамиятни демократик янгилашда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузи" мавзуида мамлакатнинг турли сиёсий партиялари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари бўлган хотин-қизлар иштирокида минтақавий давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар туркумини тайёрлаш ва ўтказиш.


2004 йил

III чорак


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" республика илмий-амалий маркази, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, "Ўзтелерадио" компанияси


30.

Республиканинг тадбиркор аёллари иштирокида хотин-қизларнинг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги фаол иштироки масалаларига бағишланган "Ўзбекистоннинг аёл тадбиркорлари" рукнидаги телекўрсатувларни ташкил этиш.


2004 йил

III чорагидан

бошлаб


"Ўзтелерадио" компанияси", Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси


31.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга, уларнинг мамлакат ҳаётининг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган "Аёл ва ҳуқуқ" рукнидаги телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар туркумини ташкил этиш ва олиб бориш.


2004 йил

III чорак


"Ўзтелерадио" компанияси, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, "Маънавият ва маърифат" маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси


32.

Жойларда (маҳаллалар, меҳнат жамоалари, ўқув юртларида) аҳоли, энг аввало, хотин-қизлар ўртасида энг яхши миллий-диний анъаналар ва урф-одатларни тарғиб қилиш, ҳақиқий анъанавий ислом асосларини тушунтириш бўйича доимий ишайдиган лекторийлар ташкил этиш. Кўрсатиб ўтилган ишларни амалга ошириш учун юқори сифатли, мазмундор методик материаллар ва қўлланмаларни тайёрлаш ва кенг оммалаштиришни таъминлаш, ушбу ишга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш.


2004 йил

IV чорак

Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент Ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, "Маънавият ва маърифат" маркази


33.

Телевидениеда "Аёл ва дин", "Ҳозирги замон Ўзбекистон аёли" рукнлари остида Ўзбекистоннинг таниқли хотин-қизларининг ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги маърифий кўрсатувлар туркумини ташкил этиш. Ушбу кўрсатувларда қатнашишга хотин-қизлардан юқори малакали мутахассисларни, жамоат ва давлат арбобларини жалб этиш.


2004 йил

IV чорагидан

бошлаб


Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент Ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, "Ўзтелерадио" компанияси, "Ўзбеккино" агентлиги, "Маънавият ва маърифат" маркази


34.

Носоғлом оилалар билан, шу жумладан оила аъзолари турли жиноятлар, чунончи, экстремистик ташкилотлар фаолиятида қатнашганлик учун ҳукм этилган оилалар билан ишлашга хотин-қизлар ташкилотларини жалб этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2004 йил

III чорагидан

бошлаб


Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, маҳаллалар, шахарчалар, қишлоқ ва овулларнинг фуқаролар йиғини кенгашлари раислари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси


35.

Хотин-қизлар қўмиталари, республиканинг хотин-қизлар ташкилотлари халқаро хотин-қизлар ҳаракатида, гуманитар, таълим муассасалари ва бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятида кенг иштирок этиши бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2004 йил

III чорак


Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


         





























Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск