ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 20.11.2013 й. 774-II-сон "2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2013 й.

N 774-II



2014 ЙИЛДА ИШ ЎРИНЛАРИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳудудлар ва бандлик йўналишлари (тармоқлари) бўйича 2014 йилда 983,6 мингта янги иш ўринлари ташкил этиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрсин;

2011 - 2015 йилларда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги дастурни, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини, Инвестиция дастурини, Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини ҳамда индустриал ривожланиш ҳудудий дастурларини амалга оширишни давом эттириш ҳисобига демографик ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларини, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган ёшларни ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳалари, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳаси, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик корхоналарининг ривожланиши муносабати билан ишчи кучига бўлган талабни инобатга олган ҳолда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг амалга оширилишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

тегишли ҳудудда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва параметрлари бажарилишини таъминласин;

тармоқларни ва республика ҳудудларини ривожлантириш, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш бўйича қабул қилинган барча қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаган ҳолда, меҳнат бозорида фаол чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан ишсизларни, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни, иқтисодиётда юз берган тузилмавий ўзгаришлар оқибатида ишидан маҳрум бўлган фуқароларни, ногиронларни, кўп болали ва ёлғиз шахсларни, одам савдосидан жабрланганларни касбга қайта тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш орқали ишсизликнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратсин;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда мустақил равишда ишга жойлашиш учун иш жойини танлаш бўйича бепул маслаҳатлар берилишини таъминласин;

барча вилоят марказларида, йирик шаҳарлар ва туманларда потенциал иш берувчилар иштирокида ихтисослаштирилган иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этсин ҳамда ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, иш қидиришнинг модификацияланган дастурларидан, вазирлик ҳамда унинг ҳудудий органлари расмий веб-сайтларидан фойдаланиш орқали фаол иш излаётган фуқароларни ишга жойлаштиришда кўмаклашсин;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини битирган ёшларни, давлат грантлари бўйича таълим олган олий ўқув юртлари битирувчиларини, шунингдек одам савдосидан жабрланганларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминласин;

Дастур республика туманлари ва шаҳарлари, тармоқлар ва аниқ корхоналар кесимида амалга оширилишини ҳақиқий вақт режимида вазирликнинг электрон ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тизимли ва мунтазам мониторинг қилинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига ҳар чоракда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот ҳамда зарур материалларни тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси қўмиталари назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш чоғида 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва параметрларини бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратсин, уларнинг якунлари бўйича Дастурнинг самарали амалга оширилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқсин ва тавсия этсин.


6. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси мазкур қарорнинг ижроси назорат қилинишини таъминласин.


7. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.


8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                         Д. Тошмуҳамедова



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2013 й., 11-сон, 305-модда





































Время: 0.0179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск