ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.07.2008 й. 146-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 июлдаги

146-сон қарорига

2-ИЛОВА



Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган

ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги

кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари ва касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида" 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда "ишчи комиссия" деб аталади) фаолиятини тартибга солади.


2. Ишчи комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Ишчи комиссиянинг таркибий сони камида 7 кишидан иборат бўлиши керак. Ишчи комиссиянинг шахсий таркиби туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.

Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишчи комиссиянинг раиси, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг директори эса раиснинг ўринбосари ҳисобланади.

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ишчи комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Ишчи комиссия таркибига:

меҳнат органлари;

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими;

солиқ органлари;

статистика органлари;

"Маҳалла" жамғармаси вакиллари;

корхоналар раҳбарлари киритилади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар ишчи комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

янги касаначилик иш ўринларини, шу жумладан касаначиликдан фойдаланиш турларини кенгайтириш ҳисобига ташкил этиш учун мавжуд захираларни аниқлашда ва ишга солишда корхоналарга кўмаклашиш;

саноат корхоналари ва касаначилик ўртасида кооперацияни ривожлантириш, корхоналар буюртмалари бўйича уйида ишлайдиган фуқароларга асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар билан таъминлашнинг барқарор шароитларини, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш ва иш ҳақи тўлаш кафолатларини яратиш бўйича масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш;

туманлар (шаҳарлар) ҳудудларида жойлашган корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари бажарилиши мониторингини амалга ошириш;

касаначиларга уларнинг ҳуқуқлари, кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар иш берувчи корхоналар томонидан бузилган тақдирда, ҳимоя қилинишини таъминлашда кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан узвий ўзаро ҳамкорликда касаначилик билан шуғулланишни хоҳловчи банд бўлмаган аҳоли сонини ва малакасини аниқлаш, шунингдек аҳолининг кўрсатиб ўтилган тоифаларини кейинчалик ишга жойлаштиришда кўмаклашиш.


5. Ишчи комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри), туман (шаҳар) даражасида аҳоли бандлигининг ҳудудий ва тармоқ дастурларига киритиш учун корхоналар бўйича янги касаначилик иш ўринлари параметрлари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини ташкил этади;

корхоналар билан узвий ўзаро ҳамкорликда, банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этиш захираларини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини ўрганиш ишларини ташкил этади;

туман (шаҳар) корхоналарида касаначилик иш ўринларини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича масалаларни кўриб чиқади ва тавсиялар киритади;

корхоналарнинг раҳбарлари ва мулкдорларига касаначиликдан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини амалга оширади;

касаначилик билан шуғулланишни хоҳловчи, ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш ишларини ташкил этади;

касаначилар меҳнатидан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган шикоятлар ва низоли масалаларнинг кўриб чиқилишини ташкил этади.



III. ИШЧИ КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Ишчи комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

касаначиликни ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларидан ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

тегишли корхоналар раҳбарларини таклиф этган ҳолда туман (шаҳар) корхоналари бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрларининг бажарилишини кўриб чиқиш;

корхоналар ҳамда уйида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи фуқаролар ўртасида кооперацияни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган таклифларни туман (шаҳар) ҳокимлигига киритиш.



IV. ИШЧИ КОМИССИЯНИНГ ИШ ТАРТИБИ


7. Ишчи комиссия мажлислар ўтказишнинг ҳар чораклик жадвали асосида фаолият кўрсатади. Кейинги чорак учун мажлислар жадвали жорий чоракдаги охирги мажлисда шакллантирилади ва ишчи комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Ишчи комиссия мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.


8. Ишчи комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун масалаларни ва ҳужжатларни тайёрлаш туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, солиқ органлари, шунингдек корхоналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.

9. Ишчи комиссия қарори унинг учун ишчи комиссия аъзоларининг камида ярми овоз берган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


10. Ишчи комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади.


11. Ишчи комиссия ҳужжатларини юритиш ишчи комиссия раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилади.


12. Ишчи комиссия ҳар ойда ўз фаолияти тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига, шунингдек ҳар чоракда туман (шаҳар) бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрларининг бажарилиши тўғрисида - вилоят ҳокимлигига (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Тошкент шаҳар ҳокимлигига) ҳисобот беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 254-модда.























































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск