ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2006 й. 4-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2006 й.

N 4



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЙИРИК САНОАТ

КОРХОНАЛАРИ БИЛАН КАСАНАЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИДАГИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА ХИЗМАТЛАР ЎРТАСИДА

КООПЕРАЦИЯНИ КЕНГАЙТИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2006 ЙИЛ 5 ЯНВАРДАГИ

ПФ-3706-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш юзасидан ва айниқса қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқириш, хизматлар кўрсатиш ишларини бажаришга жалб этиш учун иш берувчиларга реал рағбатлар яратиш, касаначиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва меҳнат кафолатларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Касаначилик тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун намунавий меҳнат шартномаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

2006-2007 йилларга ва кейинги йилларга мўлжалланган аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ва рақобатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳудудий дастурларида касаначилик меҳнатини ривожлантиришга доир аниқ чора-тадбирларни назарда тутсинлар;

касаначилик меҳнатини ривожлантириш негизида саноат корхоналари ва хизматлар кўрсатиш ўртасида кооперацияни ривожлантириш бўйича фаолият мувофиқлаштирилишини таъминласинлар ҳамда тармоқ ва ҳудудий даражаларда улар амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб борсинлар. Йилнинг ҳар чорагида ҳудудлар ва умуман республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини чиқаришда кўриб чиқиш учун меҳнатнинг касаначилик шакллари ривожланиши тўғрисидаги ахборотни тайёрласинлар.


3. Тармоқлар хўжалик бошқаруви органлари тармоқларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда мураккаб технологиялар ва катта энергетика харажатларини талаб этмайдиган товарларни, бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш учун фуқароларнинг касаначилик меҳнатидан кенг фойдаланиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни назарда тутсинлар.


4. Белгилансинки, касаначилик билан шуғулланадиган шахслар коммунал хизматларга аҳоли учун қўлланиладиган тарифлар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўлайдилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги касаначилик меҳнати билан шуғулланаётган фуқароларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминласин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда касаначилик меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзлари берилишини таъминласинлар;

ўн кун муддатда ҳар бир туманда (шаҳарда) корхоналар билан уйда маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва хизматлар кўрсатадиган фуқаролар ўртасида кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳокимларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари (комиссия раиси) ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиқлари (комиссия раисининг ўринбосари) бошчилик қиладиган ишчи комиссиялар ташкил этсинлар.

Қуйидагилар ишчи комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисоблансин:

янги касаначилик иш ўринлари, шу жумладан касаначилик турларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этиш учун мавжуд захираларни аниқлаш ва ишга солишда корхоналарга кўмаклашиш;

саноат корхоналари билан касаначилик ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш, корхоналарнинг буюртмалари бўйича уйда ишлайдиган фуқароларни асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар билан таъминлаш учун барқарор шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш ва унинг учун ўз вақтида ҳақ тўлаш кафолатлари масалаларини тезкор ҳал этиш;

туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлашган корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари бажарилиши мониторингини олиб бориш;

иш берувчи корхоналар томонидан касаначиларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда уларга кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар ҳимоя қилинишида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда банд бўлмаган аҳоли сонини ва малакасини аниқлаш, шунингдек аҳолининг кўрсатиб ўтилган тоифасига кейинчалик уларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ҳисоботи шаклларига корхоналар томонидан корхоналарнинг касаначилик меҳнати билан банд бўлган ходимлари сони тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 11 январдаги

4-сон қарорига

2-ИЛОВА



Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи

томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун

НАМУНАВИЙ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ


_________ шаҳар (туман, қишлоқ)                                                20__ й. "_________"


_________________________________________________________ корхонаси

(номи)

номидан иш кўрувчи ________________________________ асосида фаолият

(устав, низом)


кўрсатувчи, кейинги ўринларда "Иш берувчи" деб юритиладиган _______

___________________________________________ бир томондан ва кейинги

(лавозими, Ф.И.О.)


ўринларда "Касаначи" деб юритиладиган Ўзбекистон Республикаси

фуқароси __________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)


иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:



1. Меҳнат шартномаси предмети


1.1. Ушбу шартномада белгиланган шартларда олдиндан белгиланган

тўлов учун товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) юзасидан иш

берувчи учун қуйидаги ишларни уйда бажариш:_______________________

___________________________________________________________________

1.2. Касаначи ______________________________________________________

(меҳнат функцияси: мутахассислиги, малакаси)


сифатида ишга қабул қилинади.

1.3. Шартнома тури ________________________________________________

(белгиланмаган муддатга, беш йилдан кўп бўлмаган


___________________________________________________________________

муайян муддатга, маълум бир ишни бажариш вақтига)


1.4. Касаначининг иш жойи: ________________________

1.5. Касаначи 20__й. "___"_________дан ишга тушиши шарт.

1.6. Меҳнатга ҳақ тўлаш:

а) Касаначига меҳнат ҳақи Иш берувчининг буюртмасини бажариш жадвалига мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар) ҳажмига боғлиқ ҳолда ишбай тарзда белгиланади.

Иш берувчи буюртмасини бажариш жадвали Касаначи билан келишган ҳолда белгиланади ва ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади;

б) Иш берувчи ҳуқуқлари ва молиявий имкониятлари доирасида қуйидаги қўшимча иш ҳақларини белгилайди (устама, мукофот, рағбатлантириш ва бошқа тўловлар):

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(қўшимча иш ҳақи, устама, мукофот ва бошқа тўловлар номи ва миқдори)


1.7. Касаначи меҳнатига ҳақ тўлаш касаначи томонидан меҳнат нормалари ва меҳнат мажбуриятлари бажарилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст бўлиши мумкин эмас ва бирон-бир энг юқори иш ҳақи миқдори билан чегараланмайди.

Касаначига меҳнатига ҳақ тўлаш нақд пул шаклида амалга оширилади.

1.8. Касаначи давлат томонидан ижтимоий суғурта қилинади.



2. Томонларнинг мажбуриятлари


2.1. Касаначи қуйидагиларга мажбур:

2.1.1. Ишларнинг қуйидаги турларини бажариш:_______________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(ишнинг асосий тавсифи ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар кўрсатилади)


2.1.2. Ушбу шартноманинг 2.1.1-бандида кўрсатилган мажбуриятларни бажаришга виждонан муносабатда бўлиш.

2.1.3. Иш берувчи томонидан ўзига берилган мол-мулк (асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар)нинг сақланишини таъминлаш.

2.1.4. Иш берувчи томонидан талаб қилинадиган сифат стандартларига асосан маҳсулотларни Иш берувчига топширишга жадвалга мувофиқ ўз вақтида тайёрлаш.

Ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан (электр энергияси, сув, газ ва ҳоказолар бўлмаганда) буюртмани бажариш ва маҳсулотларни топшириш имконияти бўлмаганда, бу тўғрида муддати келгунга қадар ___ кундан кечикмасдан Иш берувчини хабардор қилиш.

2.1.5. Материаллар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар бузилиши, шунингдек белгиланган нормативлар доирасида ҳамда тегишли далолатномага асосан тўлиқ ёки қисман яроқсиз бўлган маҳсулотлар билан боғлиқ зарарни Иш берувчига қоплаш.

2.1.6. Меҳнат шартномаси бўйича ишларни бажариш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар ҳақини қатъий равишда ўлчов асбоблари кўрсаткичлари бўйича аҳоли учун қўлланиладиган тарифларга мувофиқ тўлаш.

2.1.7. Меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш.

2.1.8. Меҳнат ташкил қилинган хонага хатлов ўтказиш даврида иш берувчининг ва иш берувчини ҳужжатли текшириш ўтказилаётганда солиқ хизмати органларининг вакиллари киришига рухсат бериш.

2.1.9. Иш берувчининг унга берилган технологиясининг махфийлигига риоя қилиш.

2.1.10. Бошқа иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини имзолаш учун Иш берувчининг ёзма розилигини олиш.

2.1.11. Меҳнат тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.


2.2. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

2.2.1. Ушбу меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ Касаначига иш (буюртма) бериш.

2.2.2. Касаначини топшириш далолатномасига мувофиқ Буюртмани бажариш учун зарур бўлган техник жиҳатдан хавфсиз асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарь билан таъминлаш.

2.2.3. Белгиланган жадвалга асосан буюртмани бажариш учун Касаначини тегишли сифатдаги хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар билан ўз вақтида таъминлаш ва уларни етказиб бериш.

2.2.4. Касаначи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жадвалга мувофиқ олиб кетилишини таъминлаш.

2.2.5. Ушбу шартнома шартларига мувофиқ товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича Касаначининг меҳнат ҳақини ўз вақтида тўлаш.

2.2.6. Касаначининг буюртманомаси бўйича буюртмани бажариш учун унга берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарни таъмирлаш, шунингдек зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш.

2.2.7. Иш берувчининг буюртмасини бажариш учун Касаначининг асбоб-ускуналари, жиҳозлари ва инвентаридан фойдаланилган тақдирда, ижара шартномасига мувофиқ (ижара тўлови Иш берувчи томонидан нақд пул билан амалга оширилади) унинг харажатларини қоплаш.

2.2.8. Иш берувчининг буюртмасини бажариш билан боғлиқ фойдаланилган энергия, сув, алоқа учун Касаначининг харажатларини қоплаш (компенсация қилиш).

2.2.9. Касаначига меҳнат хавфсизлиги қоидалари ва берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентардан фойдаланиш тўғрисида йўриқномалар бериш.

Буюртма бўйича ишларни бажаришда зарур бўлган шахсий ҳимояланиш воситалари билан Касаначини бепул таъминлаш.

2.2.10. Касаначининг меҳнат дафтарчасига белгиланган тартибда ёзувларни қайд этиш, уни сақлаш ва ишдан бўшатилган кунда Касаначига бериш.

2.2.11. Меҳнат шартномаси амал қилиш даврида Касаначининг ижтимоий суғуртасини амалга ошириш.

2.2.12. Касаначининг жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисоб рақамини очиш ва унга бадалларни ўз вақтида тўлаш.

2.2.13. Касаначига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги ҳолларида, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, бола туғилганда ва дафн этиш учун) нафақаларни тўлаш.

2.2.14. Меҳнат тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.



3. Иш тартиби


3.1. Касаначи иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлайди, у бажарган барча ишларга бир ҳисса миқдорда ҳақ тўланади ва унга иш вақтидан ташқари ишлаганлик, дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек тунги вақтда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланмайди.

3.2. Касаначига иш ҳақи сақланган ҳолда ___ кундан иборат таътил берилади.

3.3. Касаначига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қўшимча таътил берилади.

3.4. Таътилни пул компенсацияси билан алмаштиришга рухсат этилмайди, берилган таътилдан фойдаланмаган Касаначини ишдан бўшатиш ҳоллари бундан мустасно.



4. Томонларнинг жавобгарлиги


4.1. Касаначи ушбу шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган, меҳнат тўғрисидаги қонунлар бузилган, шунингдек моддий зарар етказган тақдирда, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, моддий ва бошқа жавобгар бўлади.

4.2. Агар буюртма берилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда узилишлар Касаначига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (электр энергиясининг ўчирилиши, газнинг йўқлиги ёки паст босимлиги ва ҳоказолар) содир бўлган бўлса (бу тўғрида Касаначи буюртма берилган маҳсулотларни топшириш муддатлари келгунга қадар агар бунинг имкони бўлмаса  мумкин қадар қисқа муддатда Иш берувчини хабардор қилишга мажбур) Касаначига нисбатан жарима санкциялари қўлланилмайди.

4.3. Шартномада белгиланган муддатлар ва ҳажмларда хом ашё, материалларни етказиб бериш, тайёр маҳсулотларни олиб кетишда узилишлар бўлган ҳолларда, бажарилган ишлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинмаганда, шунингдек ушбу шартнома бажарилмаслигининг бошқа барча ҳолларида Иш берувчи амалдаги қонун ҳужжатларига асосан моддий ва бошқача тарзда жавобгар бўлади.



5. Меҳнат шартномасини тўхтатиш


5.1. Ушбу меҳнат шартномасини тўхтатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

5.1.1. Томонларнинг келишуви.

5.1.2. Мазкур шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган ишларнинг бажариб бўлиниши.

5.1.3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасида назарда тутилган асосларга кўра меҳнат шартномасининг Касаначининг ташаббуси билан бекор қилиниши.

5.1.4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасида назарда тутилган асосларга кўра меҳнат шартномасининг Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши.

5.2. Меҳнат шартномасининг тўхтатилиши томонларни шартнома бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.



6. Алоҳида шартлар


6.1. Ушбу меҳнат шартномаси шартлари томонлар учун мажбурий юридик кучга эга. Мазкур меҳнат шартномасига барча ўзгартириш ва қўшимчалар икки томонлама ёзма келишув билан расмийлаштирилади.

6.2. Мазкур шартномада назарда тутилмаган бошқа барча ҳолатларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.

6.3. Меҳнат шартномасини бажариш чоғида томонлар ўртасида келиб чиқадиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

6.4. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди, унинг бир нусхаси Иш берувчида, иккинчи нусхаси Касаначида сақланади.



Томонларнинг имзолари:


Иш берувчи:

_____________________________________________________ (____________)

Юридик манзили: __________________________________________________


Касаначи:

______________________________________________________ (___________)

Паспорт серияси ____________№_________, ___________________________

__________________________________________________________ берилган

(ким томонидан, қачон)


Яшаш жойи манзили _______________________________________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 2-сон, 9-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 1, 3-модда.

























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск