Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.1998 й. 504-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 1 декабрдаги

504-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар

солиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 27 январдаги 45-сон қарорига мувофиқ ва "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонун талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Низом аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарималар солиш тартибини белгилайди.


3. "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонун талабларини бузганлик учун, идоравий бўйсуниши, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча иш берувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


4. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ва уларнинг бажарилишини хуқуқий воситалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан амалга оширилади.

5. Давлат меҳнат хуқуқ инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режалари асосида солиқ (молия) органлари ўтказадиган айни бир вақтдаги режали комплекс текширишлар давомида, қоидага кўра, "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинт бажарилишини текшириш;

б) қонун ҳужжатларида назарда тутилган холларда, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Ресиублика кенгаши ёки унинг худудий комиссиялари билан келишилган тартибда ва муддатларда назорат текширишларини амалга ошириш;

в) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита борлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа ахборотларни олиш;

г) йўл қўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар бажариши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

д) аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда жарималар солиш.

6. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 50, 51 ва 229-моддаларига мувофиқ мансабдор шахсларга қуйидаги ҳолларда ва қуйидаги миқдорларда жарима солинади:

а) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган фуқароларни у ерда бўш иш жойлари (бўш лавозимлар) бўлгани ҳолда ишга олишдан асоссиз бош тортганлик учун -

энг кам ойлик иш хақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда;

б) меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбур қилганлик учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, -

энг кам ойлик иш хақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда;

в) бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яширганлик учун -

энг кам ойлик иш хақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;

г) ҳар бир ходимнинг ўрни бўшаётганлиги тўғрисидаги (унинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда) ахборотларни ўз вақтида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этмаганлик учун энг кам ойлик иш хақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;

д) Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун -

энг кам ойлик иш хақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда.


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ундирилган жарималар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

жарималар суммасининг 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;

80 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига.

8. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонун талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарима солишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:

а) қонун бузилганлиги ҳақида баённома тузадилар. Баённомада унинг тузилган санаси ва жойи, давлат меҳнат хуқуқ инспекторининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, иш жойининг номи, Қонун бузилиши холатларининг мазмуни, бунга айбдор бўлган шахсларнинг тушунтиришлари ва ушбу тушунтиришларни кўриб чиқиш натижалари, текшириш давомида ўрганилган ҳужжатлар, айбдор шахс қабул қилинган қарор билан таништирилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳамда унга қарор устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилганлиги кўрсатилади. Баённома давлат меҳнат хукуқ инспектори томонидан имзоланади;

б) қонунни бузганлик учун жарима солиш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Қарорда у қабул килинган сана, қонун бузилиши содир этилган корхона (ташкилот, муассаса)нинг номи ҳамда иш берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, қонун талаблари бузилга холатлар, жарима солиш учун асос бўлган қонун ва меъёрий ҳужжат номи, жарима солинаёттан мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, солинаётган жарима миқдори, жарима ўтказилиши лозим бўлган банк муассасаси ва ҳисоб рақами, қарор бажарилганлиги тўғрисида Давлат меҳнат хуқуқ инспекциясига маълумот бериш лозимлиги кўрсатилади. Қарор давлат меҳнат хуқуқ инспектори томонидан имзоланади.


9. Қонун бузилганлиги ҳақида баённома ва жарима солиш тўғрисидаги қарор уч нусхада тузилади. Уларнинг биринчи нусхалари -жарима солинган шахсга, иккинчи нусхалари - иш берувчига, агар жарима иш берувчига солинаётган бўлса - у бўйсунадиган юқори ташкилотга берилади. Учинчи нусхалари давлат меҳнат хуқуқ инспекторида қолади.


10. Жарима солиш жараёнида пайдо бўладиган ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш (протест бериш), шикоят (протест)ни кўриб чиқиш, чиқарилган қарор ижросини тўхтатиб туриш, қарор ижроси бўйича иш юритиш ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.





































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск