Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.1993 й. 271-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 7 июндаги

271-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)

ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Давлат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фуқароавиацияси ҳалқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси (кейинги ўринларда матнда комиссия деб юритилади) Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ҳузурида тузилгали ҳамда халқаро фуқаро авиацияси ва республика ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш масалалари бўйича ихтисослаштирилган идоралараро орган ҳисобланади.

2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг норматив ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб бериб туради.


3. Комиссия Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ва республикада ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш масалалари бўйича тўла ҳуқуқли давлат органи ҳисобланади, унинг қарорларини бажариш барча вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар учун мажбурийдир.


4. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга, босма иш қоғозларига эга бўлади.


5. Халқаро Фуқаро авиацияси ва ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш соҳасдаги мувофиқлаштириш ва тартибга солиш масалалари бўйича жорий кундалик ишларни юритиш, комиссия ишлари учун материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси хузурида Комиссиянинг ишчи органи - котибият тузилади.

6. Комиссия раиси тузилмани, штат жадвалини ва котибиятни маблағ билан таъминлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди.


7. Комиссия таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Комиссия аъзолари вазифаларни жамоатчилик асосида бажарадилар. Ходимлари Комиссия таркибига киритилган вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органларининг рахбарлари бу ходимларнинг Комиссия таркибида ишлаши учун шарт-шароитлар яратадилар.

Комиссия ишини Комиссия раиси, унинг ўринбосари ҳамда лавозими бўйича раис ўринбосари ҳисобланадиган ижро этувчи котиб ташкил қиладилар ва бошқарадилар.


8. Комиссия ишининг асосий шакли йилига икки марта ўтказиладиган кенгашлар хисобланади. Кечиктириб бўлмайдиган масалаларни ҳал этиш учун навбатдан ташқари кенгаш чақирилиши мумкин.


9. Комиссия кенгаши унда аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Қарор қабул қилиш учун Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози талаб қилинади.



II. ВАЗИФАЛАРИ


Куйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

халқаро фуқаро авиацияси, ҳаво бўшлиғини бошқариш ва истиқболни режалаштириш соҳасидаги узоқ муддатли сиёсатни амалга ошириш;

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида вакиллик ва ИКАО фаолиятининг барча соҳаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш;

чет эл тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш, халқаро ҳамжамиятда республиканинг ролини ошириш;

1944 йилги Чикаго конвенциясидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси қўшилган фуқаро авиацияси соҳасидаги бошқа конвенциялардан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқлари ва мажбуриятларини амалга ошириш бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқарув бошқа органларининг тадбирларини мувофиқлаштириб бориш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш.



III. ФУНКЦИЯЛАРИ


Комиссия:

республиканинг 1944 йилги Чикаго конвенциясидан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажаришга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

ИКАО фаолиятининг асосий масалалари бўйича республиканинг сиёсий, техникавий, иқтисодий ва мудофаа манфаатларини ҳисобга олган ҳолда республика нуқтаи назари ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уни тасдиклайди;

давлатнинг ваколатли органлари билан биргаликда халқаро ҳаво йўллари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни ишлаб чиқади;

республика вакилларининг ИКАО сессияларида, конференцияларида ва бошқа тадбирларидаги иштироки тўғрисида, шунингдек, тайёргарлиги бўлган мутахассисларни ИКАОдаги расмий лавозимларга ҳамда ИКАО котибиятида контрактлар бўйича ишлаш учун йўллаш тўғрисидаги таклифларни тасдиклайди;

республикада қабул қилинган қоидалар ва расмий маросимларнинг ИКАО стандартлари ва тавсияларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

илғор чет эл тажрибасини республика Фуқаро авиацияси фаолияти амалиётига жорий қилишга доир тадбирларни тасдиклайди, жорий этиш натижаларини ҳисобга олади ва таҳлил қилади;

республика Фуқаро авиациясига доир статистик маълумотларни, ИКАОга берилиши керак бўлган бошқа ахборотларни тасдиқлайди;

республиканинг ИКАО фаолиятидаги иштирокига дойр тажрибани умумлаштиради ва унинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Республикасининг ИКАОдаги иштироки билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқиш учун Комиссия ўз таркибидан кичик комиссиялар, вазирликлар ва идоралар мутахассисларидан эса ИКАО фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ишчи қўмиталар тузади. Кичик комиссиялар ва ишчи қўмиталарнинг таркиблари Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


















Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск