Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 апрелдаги

181-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши

мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича

Республика комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.


2. Комиссия ўз фаолиятини қурилиш муносабатларини ислоҳ қилишни таъминлашни ташкил этиш, қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини чуқур таҳлил қилиш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича ташаббус кўрсатиш ва таклифлар тайёрлаш мақсадида амалга оширади.


3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.


4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органларининг ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) фаолият кўрсатади.


6. Ҳудудий комиссияларнинг низомлари ва таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ


7. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини ва қурилиш соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини ва Ҳукуматнинг қурилишда ислоҳотлар бўйича қарорларини, шунингдек капитал қурилишни ислоҳ қилишга йўналтирилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бажаришни таъминлашга доир ишларни ташкил этиш;

қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида ҳамда Ҳукумат қарорларида баён қилинган талаблар ва қоидаларнинг ўз вақтида, тўлиқ бажарилиши мониторингини мунтазам равишда амалга ошириш, қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсати изчил амалга оширилишини таъминлаш;

бозор принциплари ва механизмларини капитал қурилишда бошқарув, нарх белгилаш ва хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий қилишни, лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бажаришга буюртмаларни жойлаштиришда танлов савдолари (тендерлар) ташкил этиш даражасини оширишни, пудрат шартномалари ролини кучайтиришни ҳамда уларнинг ижроси юзасидан буюртмачилар ва пудратчиларнинг жавобгарлигини оширишни, қурилишда лойиҳа, смета ва технология интизомини мустаҳкамлашни таъминлаш;

қурилиш жараёни қатнашчиларининг жорий хўжалик фаолиятига маъмурий аралашувга йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш соҳасидаги бошқарув органлари ташкилий тузилмасини хўжалик юритишнинг бозор шакллари талабларига мувофиқ такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириш;

лойиҳалаш ва пудрат қурилиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тугаллаш, улар негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкил этиш, лойиҳалаш ва пудрат ишлари бозорида рақобат муҳитини шакллантиришни давом эттириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан мониторинг ўрнатиш;

қурилишни ташкил этишнинг асосий шакли сифатида, қурилишда объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда барпо этишга ўтиш, марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган объектлар қурилишини ташкил этиш ва молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини назорат қилиш;

Капитал қурилишда нарх белгилашнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш дастурининг ўз вақтида амалга оширилиши, янги ишлаб чиқилган смета-норматив ҳужжатларни қурилиш жараёни қатнашчиларига етказиш устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

капитал қурилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг аҳволини таҳлил қилиш, капитал қурилишни янада ислоҳ қилиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси мониторингини олиб бориш, уларни қурилиш жараёни қатнашчиларига етказиш;

қурилиш материаллари бозорини янада кенгайтириш, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари биржа савдосини ташкил этиш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

қурилишдаги иқтисодий ислоҳотларни доимий равишда методик ва ҳуқуқий таъминлашни, қурилиш ва қурилиш бизнеси соҳасида хўжалик юритишнинг замонавий методларини эгаллаган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва лицензияларни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишли идоралар ва ташкилотлар, шунингдек ҳудудий комиссиялар раҳбар ходимларининг қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича улар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

Вазирлар Маҳкамасига капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасига паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз қурилиш ташкилотлари ва корхоналарини қайта ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларидан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни сўраш;

тегишли вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар мутахассисларини, институтларнинг олимларини ҳамда қурилиш йўналишидаги олий ўқув юртлари ўқитувчиларини материаллар тайёрлаш учун жалб этиш;

жойларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг лавозимига лойиқлигини ва амалий фаолияти натижаларини баҳолаш, ўз ваколатлари доирасида қурилиш комплексини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар кўриш;

лицензияланган фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш.



IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Комиссияга Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.

Комиссия раиси Комиссия ишларини бошқаради, мажлисларини олиб боради, мажлислар протоколларини, иш режаларини ва Комиссиянинг бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди.


10. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.


11. Комиссиянинг кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарори унинг учун Комиссия аъзолари оддий кўпчилиги овоз беришган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ёзма равишда ўз фикрини билдиришга ҳақлидир.


12. Комиссия раиси билан келишувга кўра Комиссиянинг объектив сабаблар билан мажлисда қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг ваколатли вакиллари мажлисда овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.


13. Комиссия раиси қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида Комиссия аъзолари билан келишилган айрим масалалар бўйича Комиссия қарорларини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.


14. Зарурат бўлганда Комиссия мажлисига кўриб чиқилаётган масалалар характерига қараб, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилади.


15. Комиссия ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этади.



V. КОМИССИЯ МАЖЛИСИГА

МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


16. Комиссия мажлисига материаллар ишчи органлар томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек Комиссиянинг уларни тайёрлаш учун масъул бўлган аъзолари билан биргаликда Комиссиянинг иш режасига мувофиқ тайёрланади.


17. Комиссия мажлиси кун тартибининг ҳар бир масаласи бўйича ҳужжатлар пакетида Комиссия қарорини қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва бошқалар) ҳамда Комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.



VI. КОМИССИЯНИНГ ИШЧИ

ОРГАНЛАРИ ВА КОТИБИ


18. Қуйидагилар:

капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Давлат рақобат қўмитасининг юқори малакали мутахассисларидан 5 кишидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ;

қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Комиссиянинг ишчи органлари ҳисобланади.

Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги бўйича ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.


19. Комиссиянинг капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги бўйича ишчи органи:

Комиссиянинг навбатдаги давр учун иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;

Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларни ўз вақтида тайёрлашни таъминлайди ва вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, корхоналар ҳамда Комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларни олиш ҳуқуқига эга;

кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлашни ва Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;

Комиссияга қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари мониторинги бўйича ахборотлар ва таҳлилий материалларни кўриб чиқиш учун тақдим этади;

жойларга борган ҳолда ҳудудий комиссиялар фаолиятини ва Комиссиянинг қабул қилинган қарорлари бажарилишини ўрганади;

Комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни, тегишли материалларни юборган ҳолда, мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;

Комиссияга унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни кўриб чиқиш учун тақдим этади.


20. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ишчи орган Комиссия қарорларига мувофиқ лицензияларни расмийлаштиради, қайта расмийлаштиради, лицензия битимлари тузади, лицензиялар реестрини юритади, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради ва тиклайди.


21. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ишчи орган ишлари Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади.


22. Комиссия котиби:

ишчи органлар ишларига раҳбарлик қилади;

Комиссия қарорларининг ижроси мониторингини юритади ва унинг натижаларини Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;

ишчи органларнинг Комиссия мажлисига материалларни тайёрлашга доир ишларини ташкил қилади;

Комиссия раиси билан мажлиснинг ўтказиладиган муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини келишиб олади;

Комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 15-сон, 177-модда.










































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск