Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 182-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 апрелдаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик

қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини

мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 61-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Комиссия ўз фаолиятини тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўловлар ва ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш, бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига қарзларни қисқартириш ва улар вужудга келишининг олдини олиш, кейинчалик ушбу чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш мақсадида амалга оширади.


3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, банклар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бошчилик қиладиган муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича минтақавий комиссиялар ташкил этилади.

6. Минтақавий комиссиялар таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Комиссия томонидан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда банк ва молия муассасалари томонидан тўлов интизоми ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ўтказилиши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини таҳлил қилиш, корхоналар ва ташкилотларнинг муддати ўтказиб юборилган қарзлари таққосланишини мунтазам равишда ташкил этиш ҳамда уларни қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва кўриш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларнинг вужудга келишига йўл қўймаслик, айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш, уларнинг сақланишини ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва Ҳукумат қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга ва давлат мақсадли фондларига солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш;

айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан ва давлат мақсадли фондларидан қарзларини қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, банклар, солиқ ва молия органлари, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, маҳаллий давлат бошқарув органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолати, солиқ ва тўлов интизоми масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда тегишли органларга ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартибини, юқорида кўрсатиб ўтилган масалаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;

истисно ҳолларда, иқтисодиётнинг устувор тармоқлари хўжалик юритувчи субъектларининг ўзаро пуллик мажбуриятлари бўйича қарзларини тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари раҳбарлари билан келишган ҳолда кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга қарзларни (асосий суммани, пеняларни, жарима санкцияларини) тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш, пеня ҳисоблашни тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, бюджетга ва давлат мақсадли фондларига ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари фондларига тўланадиган солиқлар ва тўловлар бўйича пенялар ва жарима санкцияларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг умидсиз дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг статистика ҳисобини алоҳида юритиш масалаларини кўриб чиқиш;

тўловга қодир бўлмаган истеъмолчиларга ва буюртмачиларга маҳсулотлар сотишнинг, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг айланма маблағларининг, шу жумладан тайёр маҳсулотлар захираларига ва тугалланмаган қурилишга жалб этилиши сабабларини ва йўналишларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш ва қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва кўриш;

корхоналар, ташкилотлар, вазирликлар ва идоралардаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолатини таққослашни ташкил этиш, таққослашлар асосида мазкур қарзларни қисқартириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан бюджетдан ва давлат мақсадли фондларидан қарзларини энг кўп миқдорда қисқартириш учун банклар кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобига ўзаро ҳисоб-китобларнинг мақсадли схемаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, корхоналар ва ташкилотларнинг бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзларини тўлашга йўналтириладиган мақсадли маблағлар ҳаракати тартиби ва йўналишини тасдиқлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни олиш;

молия, солиқ ва божхона органлари, тижорат банклари, вазирликлар ва идорларнинг фаолиятини Комиссия ваколатига кирувчи масалалар юзасидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига иқтисодий ночор корхоналарни санация қилиш ёки уларга нисбатан банкротлик тартиботини бошлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан таклифлар киритиш;

республика қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича солиқ солиш ва ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

минтақавий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.


9. Комиссиянинг тўлов интизомини ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет ва давлат мақсадли фондлари билан ҳисоб-китоб қилиш юзасидан жавобгарлигини ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши шарт.



IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.


11. Комиссияга ҳамраислар - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ҳамда Молия вазири бошчилик қиладилар, улар Комиссия ишига раҳбарлик қиладилар, унинг мажлисларини олиб борадилар, Комиссиянинг мажлислари протоколларини, иш режаларини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайдилар.


12. Комиссия мажлислари иш режасига мувофиқ, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Ҳамраислар навбатдан ташқари мажлислар чақиришлари мумкин.


13. Комиссиянинг иш натижалари ҳамраислар ёки мажлисни ўтказган ҳамраис томонидан тасдиқланадиган протокол шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади.


14. Комиссиянинг мажлисда узрли сабабларга кўра қатнаша олмаётган аъзолари мажлисга ўзларининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ваколатли вакилларини юборишлари мумкин.


15. Тезкорлик билан қарор қабул қилиш мақсадида Комиссия ҳамраислари Комиссия аъзолари билан келишилган айрим масалалар бўйича қарорларни сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.


16. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.



V. КОМИССИЯ МАЖЛИСЛАРИ УЧУН

МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


17. Комиссия фаолиятини ташкил этиш учун Комиссиянинг масъул котиби бошчилик қиладиган Комиссия котибияти ташкил этилади. У Комиссия котиби - Марказий банкнинг Иқтисодий таҳлил департаменти директори, Марказий банк, Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг ваколатли ходимларидан иборат бўлади. Котибият таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.

Комиссиянинг масъул котиби ва котиби (кейинги ўринларда Комиссия котиблари деб аталади) ишлари солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушиши ва (ёки) солиқлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзларни бўлиб-бўлиб тўлаш масалалари ҳамда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш масалалари бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилади.


18. Комиссия котиблари:

Комиссия иш режаси ишлаб чиқилишини, унинг бажарилиши устидан назоратни, шунингдек тасдиқланган иш режасига мувофиқ Комиссиянинг жорий ишлари ташкил этилишини;

Комиссия котибияти билан биргаликда ушбу Низомга иловага мувофиқ Комиссия мажлисларига материалларни тайёрлашни;

Комиссия котибияти томонидан вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, банклар, хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда Комиссиянинг қабул қилинган қарорлари бажарилиши мониторинги мувофиқлаштирилишини, Комиссия ҳамраисларига тегишли ахборотлар ва таклифлар киритилишини;

келиб тушган хат-хабарларнинг кўриб чиқилишини, уларнинг ўрганиш ва ишлаб чиқиш учун Комиссия котибияти аъзоларига юборилишини;

Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахсларнинг тегишли материалларни юборган ҳолда мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилинишини таъминлайди.

Комиссия котибияти:

навбатдаги давр учун Комиссиянинг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди;

келиб тушган хат-хабарларни кўриб чиқади, Комиссияда унинг ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлайди ва уларни умумлаштириш учун Комиссия котибига беради;

Комиссиянинг навбатдаги мажлислари учун барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Комиссия қарорларига биноан ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилади;

ахборотлар ва таҳлилий материалларнинг, шу жумладан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг қисқартирилиши, солиқлар, йиғимлар ва бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари фондларга бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши мониторинги натижаларини Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этади;

Комиссиянинг қарорларига мувофиқ Комиссияга кўриб чиқиш учун бошқа материалларни тақдим этади.


20. Комиссия котиблари ўз функцияларини амалга ошириш учун вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, банклар, корхоналар ва Комиссия аъзоларидан Комиссия фаолиятига тегишли масалаларга оид ахборотларни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.


21. Комиссия мажлислари учун материаллар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик шахслар бирлашмалари, корхоналар, шунингдек Комиссиянинг иш режасига мувофиқ уларнинг тайёрланиши учун масъул бўлган шахслар томонидан тайёрланади ҳамда Комиссиянинг навбатдаги мажлисидан камида ўн кун олдин, агар бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, Комиссия котибиятига киритилади.


22. Комиссия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича ҳужжатларда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар, хулосалар, илтимосномалар, таклифлар ва уларга асослашлар ҳамда бошқа материаллар) ҳамда Комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.



VI. ИШ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


23. Комиссиянинг кўриб чиқиши учун мўлжалланган хатлар, илтимосномалар, таклифлар, маълумотномалар ва бошқа хат-хабарларда "Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси" сўзлари кўрсатилиши шарт.

Комиссияда кўриб чиқиш учун мўлжалланган хат-хабарлар:

муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш масалалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига;

солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушиши ва солиқлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли фондларига қарзларни тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш масалалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юборилади.

Келиб тушган хат-хабарлар тегишли равишда Марказий банкда ва Давлат солиқ қўмитасида бошқа хат-хабарлардан алоҳида рўйхатдан ўтказилади ва Марказий банк раисига ҳамда Молия вазирига юборилади.

Келиб тушган хат-хабарлар Комиссиянинг тегишли ҳамраиси кўриб чиққандан кейин Комиссия ҳамраиси топшириқномаси билан ижро этувчиларга юборилади.

Хатлар, илтимосномалар, таклифлар ва бошқа хат-хабарлар кўриб чиқиш учун юборилган ижро этувчилар ўн кун муддатда ёки ҳамраис топшириғида белгиланган муддатларда ўз таклифларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Давлат солиқ қўмитасига киритадилар.


24. Комиссия котибияти аъзолари келиб тушган хат-хабарларни кўриб чиқадилар, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлайдилар ҳамда умумлаштириш учун уларни Комиссия котибларига берадилар.

Экспертиза пайтида камчиликлар аниқланган тақдирда ҳужжатлар пухта ишлаб чиқиш учун хат юборувчига қайтарилади.


25. Комиссия котиблари Комиссия аъзолари билан биргаликда таклифларни умумлаштирадилар, Комиссия мажлиси протоколи лойиҳасини тайёрлайдилар ва уни келишиш учун Комиссия аъзоларига юборадилар.


26. Комиссия аъзолари Комиссия протоколи лойиҳасини белгиланган тартибда келишиб оладилар.


27. Комиссия котиблари протокол лойиҳасини Комиссия мажлисига киритадилар, мажлис якунларига кўра уни пухта ишлаб чиқадилар ва Комиссия ҳамраисларига (ёки мажлисни ўтказган Комиссия ҳамраисига) тасдиқлаш учун киритадилар.


28. Комиссия ҳамраислари (ёки мажлисни ўтказган Комиссия ҳамраиси) Комиссия мажлиси протоколини тасдиқлайди.


29. Комиссия котиблари Комиссия мажлисининг тасдиқланган протоколини Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлимига юборадилар.


30. Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлими тасдиқланган протоколни Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида рўйхатдан ўтказади ҳамда унинг Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга тарқатилишини таъминлайди.

Комиссия қарорлари (протоколлари)нинг асл нусхалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлимида сақланади.

Комиссия номига келиб тушган бошқа барча ҳужжатларнинг асл нусхалари ва қабул қилинган қарорлар (протоколлар)нинг нусхалари Комиссия котибларида, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ва Марказий банкида сақланади.





Низомга

ИЛОВА



Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва

кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга

тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича

Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

    

Комиссия номига юбориладиган хат-хабарлар


Комиссияда кўриб чиқиш учун мўлжалланган хат-хабарлар:

муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш масалалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига;

солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушиши ҳамда солиқлар ва бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзларни тўлаш муддати кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юборилади.

Келган хат-хабарлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва Давлат солиқ қўмитасида бошқа хат-хабарлардан алоҳида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисига ҳамда Молия вазирига юборилади.

















Комиссия котиблари










































































Келиб тушган хат-хабарлар Комиссиянинг тегишли ҳамраиси томонидан кўриб чиқилгандан кейин Комиссия ҳамраисининг топшириғи билан ижро этувчиларга юборилади.

Хатлар, илтимосномалар, таклифлар ва бошқа хат-хабарлар кўриб чиқиш учун юборилган ижро этувчилар ўн кун муддатда ёки ҳамраис топшириғида белгиланган муддатларда ўз таклифларини тегишли равишда Марказий банкка ва Давлат солиқ қўмитасига киритадилар.

Комиссия котибияти аъзолари келган хат-хабарларни кўриб чиқадилар ва Комиссияда кўриб чиқиш учун ўз таклифларини тайёрлайдилар.

Комиссия котибияти:



Давлат солиқ қўмитаси

Марказий банк






























































Комиссия котиблари


Комиссия котиблари Комиссия аъзолари билан биргаликда таклифларни умумлаштирадилар ҳамда Комиссия мажлиси протоколи лойиҳасини тайёрлайдилар, уни келишиш учун Комиссия аъзоларига юборадилар.


























































Комиссия аъзолари


Комиссия аъзолари Комиссия протоколи лойиҳасини белгиланган тартибда келишиб оладилар.



















































Комиссия котиблари


Комиссия котиблари протокол лойиҳасини Комиссия мажлисига киритадилар, мажлис якунларини ҳисобга олган ҳолда уни пухта ишлаб чиқадилар ва Комиссия ҳамраисларига (ёки мажлисни ўтказган ҳамраисга) тасдиқлаш учун киритадилар.



Комиссия




Комиссия котиблари
























































Комиссия ҳамраислари


Комиссия ҳамраислари (ёки мажлисни ўтказган ҳамраис) мажлис протоколини тасдиқлайдилар.


















































Комиссия котиблари


Комиссия котиблари Комиссия мажлисининг тасдиқланган протоколини Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлимига юборадилар.

























































Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлими


Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлими тасдиқланган протоколни Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида рўйхатдан ўтказади, унинг Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга юборилишини таъминлайди.






















































Котиблар Комиссия котибияти билан биргаликда


Комиссия протоколларидаги топшириқларнинг бажарилиши мониторингини олиб борадилар.




















































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 15-сон, 178-модда.






























Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск