язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2008 й. ПҚ-968-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2008 й.

N ПҚ-968



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сонли қарори қабул қилиниши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 29 сентябрдаги

ПҚ-968-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Темир-терсак, қора ва рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 19 декабрдаги Ф-2400-сон фармойиши иловасининг учинчи хатбошидаги "Д. Қурбонов" ва "Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари тегишли равишда "лавозими бўйича" ва "Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг" сўзларига алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 40-41-сон, 407-модда.