ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2000 й. 142-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 12 апрелдаги

142-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика эпидемияга қарши курашиш

фавқулодда комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси:

юкумли касалликларни профилактика қилиш, ушбу касалликлар эпидемияларининг (ВИЧ инфекциями (СПИД), вабо, грипп ва бошкаларнинг) одамлар ўртасида тарқалишига йўл кўймаслик за бартараф этиш, озиқ-овкатлардан оммавий равишда заҳарланиш ҳолларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, жамоат ташкилотлари оркали амалга оширади;

вазирликлар ва идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, жамоат ташкилотларининг инсоннинг юқумли касалликлари эпидемияларининг, озиқ-овкатлардан оммавий равишда заҳарланиши ҳолларининг олдини олишга, тарқалишига йўл кўймасликка ва уларни бартараф этишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

ичимлик сув билан таъминлашни ташкил этиш ҳамда коммунал ва идоравий сув қувурларидаги, ичимлик сув билан таъминлашнинг марказлаштирилмаган манбаларидаги ичимлик сув сифатини ошириш тадбирлари устидан назоратни таъминлайди;

вилоятларнинг эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиялари фаолиятига услубий раҳбарлик қилади ва уни мувофиқлаштириб боради, зарурият бўлганда уларга юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни камайтириш тадбирларини бажаришда амалий ёрдам кўрсатади.


2. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади ҳамда Комиссия раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, бошқа манфаатдор ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар вакиллари киритилади.



II. ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


3. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясига одамлар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни йўкотиш, аҳолини яхши сифатли ичимлик сув билан таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, аҳоли яшайдиган жойларни канализация тармоқлари билан таъминлаш ва санитария жиҳатидан тозалаш, вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар ва муассасаларнинг, шунингдек, Вилоятлар эпидемияга қарши курашиш комиссияларининг ушбу масалалар бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириб бориш;

Вазирлар Маҳкамасини юқумли касалликларнинг оммавий равишда тарқалиши ва аҳоли ўртасида озиқ-овкатлардан заҳарланиш ҳоллари ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида хабардор қилиш вазифалари юкланади.

Комиссия юқумли касалликлар тарқалгани ва озиқ-овкатлардан оммавий равишда заҳарланиш ҳоллари қайд этилган тақдирда:

корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар маблағларини эпидемияга қарши аниқ тадбирларни бажариш учун жалб қилади ва уларни амалга ошириш учун масъул шахсларни тайинлайди;

қуйидагиларни амалга оширади;

атроф муҳитни, марказлаштирилган сув манбаларини ва очиқ сув ҳавзаларини, озиқ-овқат маҳсулотларини мақсадли текширувдан ўтказиш ҳамда инфекция тарқалишига сабаб бўлган сув ва озиқ-овкатлар сотилишига йўл кўймаслик чора-тадбирларини кўради;

кучли ичак касалликларига чалинган беморларни жадал аниқлайди ва стационар даволашга жойлаштиради;

гигиена бўйича ўқитишни ҳамда уй-жой-коммунал хўжалиги, гўшт, сут ва озиқ-овқат саноати, савдо ва умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий таъминот, қурилиш ва транспорт, соғликни сақлаш ташкилотлари, муассасалари ва корхоналари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар ходимлари томонидан бажариладиган санитария нормалари ва қоидаларига амал қилиш тадбирларини ташкил этади;

санитария жиҳатидан яхши бўлмаган ҳудудда яшовчи аҳолини яхши сифатли ичимлик сув билан тўлиқ таъминлашга қаратилган санитария-коммунал ва тиббий тадбирлар комплексини амалга ошириш, шунингдек, аҳоли пунктларини канализация тармоқлари билан таъминлаш, очиқ сув ҳавзаларига оқизиладиган оқава сувларни пухта тозалаш за зарарсизлантириш, ҳудудларни хўжалиқ-маиший ахлатлардан доимий равишда тозалаш, ахлатхоналарни зарур тартибда сақлаш, озиқ-овкат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ва сотадиган корхоналарда санитария режимига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди;

касаллик тарқалган жойларда шошилинч ялпи профилактика ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор кабул қилади;

жойлардаги давлат ҳхокимияти органлари ва тегишли хизматлар Оркали сувдан хўжалик-ичимлик ва маданий-маиший мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклаш тадбирларини амалга оширади;

масъул шахсларнинг эпидемияга қарши тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини мунтазам равишда эшитади ва уларнинг натижалари бўйича ташкилий ва амалий қарорлар кабул қилади;

юқумли касалликлар тарқалиши ёки озиқ-овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолларининг сабаблари ва уларни бартараф этиш натижалари тўғрисидаги барча материалларни кўриб чиқади, ушбу касалликларнинг пайдо бўлишига ёки заҳарланишларга сабабчи шахсларни аниқлайди.

Аҳоли ўртасида алоҳида хавфли касалликларга чалинишлар қайд этилган тақдирда Комиссия зарур ҳолларда қўшимча равишда қуйидагиларни амалга оширади:

инфекция пайдо бўлган жойларда карантин-чеклаш чора-тадбирларини ёки карантинни жорий этиш ва бекор қилиш;

инфекция манбаини йўкотиш бўйича муваққат қўмитани ва унинг иш режасини тасдиқлаш;

инфекция манбаини бартараф этиш чора-тадбирлари амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги масалани мунтазам равишда эшитиш ва унинг натижалари бўйича зарур қарорлар кабул қилиш.


4. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

оммавий юқумли касалликлар ва одамларнинг озиқ-овқатдан заҳарланиши ҳоллари тўғрисида вазирликлар ва идоралардан ахборотлар олиш;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда юқумли касалликлар ва овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш ишларининг аҳволини текшириш;

одамлар ўртасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда, алоҳида аҳоли пунктлари ва ҳудудларда карантин-чеклаш чора-тадбирлари ҳамда карантин жорий этиш тўғрисида қарор кабул қилиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалардан ҳужжатлар талаб қилиш ҳамда уларнинг раҳбардарининг юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, санитария-профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини Комиссия мажлисларида эшитиш;

уларнинг айби билан юқумли касалликлар эпидемияси авж олишига ёки озиқ-овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолларига йўл қўйган вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларининг мансабдор шахсларини ишдан четлатиш, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани тегишли органлар олдига қўйиш;

юқумли касалликларнинг олдини олиш ва улар даражасини пасайтириш, шунингдек, озиқ-овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг кўриб чиқиши учун киритиш;

зарур санитария ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилгунгача сув қувурларни, канализация, гидротехника иншоотлари ва бошқа коммунал иншоотлардан, озиқ-овқат, умумий овқатланиш, савдо корхоналаридан, маданий-маиший мақсаддаги бинолардан ва бошқа объектлардан фойдаланиш, шунингдек, марказлаштирилган сув манбалари ва очиқ сув ҳавзаларининг ифлосланган сувларидан, озиқ-овкат маҳсулотларидан, қониқарсиз санитария ҳолатида ёки уларнинг одамлар соғлиғига хавфли таъсири мавжуд бўлган ҳолларда ҳаракатланадиган составдан ва самолётлардан фойдаланишни санитария-эпидемиология хизмати органларининг тақдимномаси бўйича тақиқлаш ёки вақтинча тўхтатиб қўйиш.


III. ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси режа бўйича иш олиб боради ва у қуйидаги жорий ва истиқболдаги масалалар хал этилишини назарда тутади:

юқумли касалликлар ва озиқ-овқатдан заҳарланишнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш;

вазирликлар ва идоралар томонидан ВИЧ инфекцияси (СПИД) ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларининг, шунингдек, Комиссия қарорларининг бажарилиши.


6. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси раиси вужудга келаётган эпидемияга қарши вазиятни ҳисобга олган ҳолда Комиссиянинг режали ва навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши ва ўтказилишини таъминлайди ҳамда кабул қилинадиган қарорларининг бажарилиши устидан назоратни ташкил этади.


7. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси мажлисига, кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига қараб, вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва меҳнат жамоаларининг раҳбарлари ёки вакиллари таклиф этилади.

Комиссия мажлисида протокол юритилади, протокол кўчирма тарзида манфаатдор ташкилотларга ва мансабдор шахсларга, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига етказилади.

Протоколни мажлисда раислик қилган шахс ва масъул котиб имзолайдилар.


8. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси аъзолари ўз вазифаларини, қоидага кўра, иш вақтида амалга оширадилар. Асосий иш билан боғлиқ бўлмаган топшириқларни бажариш даврида Комиссия аъзоларига доимий иш жойи бўйича иш хаки сақланиб қолади.











































Время: 0.0127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск