Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.04.2015 й. 87-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 апрелдаги

87-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Вазирлик ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Вазирлик:

ахборотлаштириш, электрон рақамли имзодан фойдаланиш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида махсус ваколатли орган;

Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини шакллантириш ва унинг самарали фаолиятини таъминловчи махсус ваколатли орган;

электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган томонидан;

юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолияти турларини лицензияловчи орган;

2013-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг ишчи органи;

радиочастота органи ҳисобланади;

Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини ташкилий-техник, норматив-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, мувофиқлаштириш, материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашга доир жорий тезкор ишларни бажаради;

Халқаро электралоқа иттифоқида, Бутунжаҳон почта иттифоқида ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодаловчи орган ҳисобланади.


5. Вазирликнинг электромагнит мослашув ва радиочастота спектри мониторингини таъминлаш бўйича радиочастота органи сифатидаги функциясини "Электромагнит мослашув маркази" Давлат унитар корхонаси бажаради.


6. Вазирлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


7. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

8. Вазирлик "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти, "Ўзбектелеком" ва "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияларининг устав фондларидаги акциялар давлат пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқларини амалга оширади.


9. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.


II. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Вазирликнинг вазифалари ҳисобланади:


а) ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида:

ахборот технологиялари ва коммуникациялар, электрон ҳукумат, электрон рақамли имзодан ва радиочастота спектридан фойдаланиш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ахборот технологияларини ривожлантириш, ахборотни ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланишнинг жаҳон даражасидан келиб чиққан ҳолда миллий ахборот-коммуникация тизимини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва электрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, шу жумладан, Интернет тармоғига, мобиль ва йўлдош алоқа тармоқларига кенг полосали уланишни кенгайтириш, телефон алоқаси ва телерадиоэшиттиришнинг рақамли тизимларига тўлиқ ўтишни таъминлаш;

ахборот технологиялари ва коммуникациялар, почта алоқаси, "Электрон ҳукумат" тизими, оммавий коммуникациялар ривожланиши, халқаро стандартлар, техник регламентлар, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳалари ахборотлаштирилиши даражасини баҳолаш мезонлари ва индикаторлари жорий этилиши, шунингдек радиочастота спектридан самарали фойдаланиш, миллий ахборот макони мониторинги устидан давлат бошқаруви ва назоратини амалга ошириш;

инвестиция сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш, электрон ҳукуматни ривожлантиришда, ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасига инвестициялар жалб этилишини таъминлаш;

ахборот технологиялари ва коммуникациялар, электрон ҳукумат, ахборотлаштириш, электрон рақамли имзодан ва радиочастота спектридан фойдаланиш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш ва инновацион фаолият, устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида, шунингдек Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган бошқа йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

б) иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш, ахборот технологиялари ва коммуникациялар, ахборотлаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасида:

электрон ҳукумат соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини таҳлил қилишни таъминлаш, электрон ҳукумат соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

марказий маълумотлар базалари, идоралараро электрон ҳамкорлик тизими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, маълумотларга ишлов бериш маркази ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи бўйича электрон ҳукумат инфратузилмаси фаолият кўрсатишини таъминлаш;

ахборотлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифати, шунингдек электрон ҳукумат лойиҳалари амалга оширилиши самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш даражаси бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолаш ва назорат қилиш;

ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва айирбошлаш бўйича стандартлар ва техник талаблар асосида электрон ҳукуматнинг техник асосини шакллантиришга доир чора-тадбирларни қабул қилиш ва амалга ошириш;

электрон ҳукумат, электрон давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги ҳисобот материалларини шакллантириш ва уларни пухта ишлаш, шунингдек идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик соҳасида мониторинг олиб бориш;

кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари ва идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни ташкил этиш, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида кадрлар, шунингдек электрон ҳукумат соҳасида давлат органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат ҳисоботи шаклларини ишлаб чиқиш, идоравий статистика ҳисоботи шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ахборот технологиялари, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида статистика маълумотларини тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ваколатли давлат органига юбориш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда уларнинг функционал ва операцион жараёнларини қайта ташкил этиш ва мақбуллаштириш, маъмурий тартиботларни ахборотлаштириш ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Интернет тармоғида очиқ маълумотлар базаларини шакллантириш тизимини ташкил этиш ва улардан эркин ва фаол фойдаланиш сиёсатини амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Интернет тармоғининг миллий сегменти янада шакллантирилишини таъминлаш, мамлакатимизнинг турли йўналишлардаги замонавий веб-сайтларини, шу жумладан аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг ахборотга бўлган ва интеллектуал талаб-эҳтиёжларини қондириш мақсадида ахборот ресурсларини ривожлантириш учун зарур техник ва қулай шарт-шароитларни яратиш;

рақобатдош дастурий маҳсулотларнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ҳамда улар ва хизматларнинг ички бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш ва унинг мувофиқлаштирилишини, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ва истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари учун замонавий дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларининг жорий этилишини таъминлаш;

кейинчалик аниқ тавсиялар ва таклифлар тайёрлаган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини ва "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;


в) телекоммуникациялар ва почта алоқасини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона сиёсат амалга оширилиши, шунингдек коммуникацияларнинг замонавий тизимлари жорий этилиши соҳасида:

телекоммуникациялар соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш, телекоммуникация ресурслари ва тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар ва провайдерлар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларнинг техник ҳолати ва фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатларга тайёрлиги устидан назорат қилиш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникация тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмани янада ривожлантириш;

телекоммуникациялар, стандартлаштириш, метрологик таъмирлаш, телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификатлаш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ягона илмий-техник сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимлари шартлари бажарилиши, радиочастота спектридан самарали фойдаланиш ва тармоқнинг тегишли ташкилотлари орқали телекоммуникациялар тармоқлари, почта алоқаси, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларининг сифати устидан назорат қилишни ташкил этиш;

оммавий коммуникациялар, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернет тармоғи, ахборотни, шунингдек босма маҳсулотларни етказиб бериш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари соҳасида фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талабларига риоя этиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, почта алоқаси, ахборотлаштириш, электрон рақамли имзодан ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

телефон рақамлаш, рақамлаш сиғимлари, сигнализация пунктлари кодлари, телекоммуникациялар тармоқлари кодлари ажратиш режаси ва тизимини тасдиқлаш, улардан фойдаланиш ҳисобини юритиш ва назорат қилиш, Интернет тармоғи миллий сегменти аниқ йўналтирилган маконини тақсимлаш;

почта алоқаси ва телекоммуникациялар хизматлари сифати нормаларини белгилаш ва уларга риоя қилинишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотлари тарқатилиши соҳасида тартибга солишни таъминлаш ва бошқариш;

тегишли махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш чора-тадбирларини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун ички назорат қоидаларини ишлаб чиқиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизими жорий этилишини ташкил этиш.

11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида:

электрон ҳукумат соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, шунингдек ахборот технологиялари ва коммуникацияларни, телекоммуникацияларни ва почта алоқасини истиқболли ривожлантириш дастурларини, шу жумладан кенг полосали фойдаланишнинг замонавий воситаларини, маълумотларни узатишнинг рақамли тизимларини, йўлдош ва мобил алоқани, телерадиоэшиттиришни жорий этиш, юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, рақобатбардошли дастурий маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ахборот тизимлари ва ресурсларни ривожлантириш бўйича босқичма-босқич дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

электрон ҳукуматни, ахборотлаштиришни, телекоммуникациялар тармоқлари ва почта алоқаси, радиоалоқа, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда матбуотни тарқатиш, электрон рақамли имзодан ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида стратегик устувор вазифаларни шакллантиради ва амалга оширади;

инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялар, электрон ҳукуматни янада ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этишда, Интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантиришда, шу жумладан давлат буюртмаси доирасида ривожлантиришда, почта алоқаси воситалари ва тармоқларини, телекоммуникациялар, телерадиоэшиттириш, радиомониторингнинг техник воситаларини, дастурий маҳсулотларни ривожлантиришда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини ривожлантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш учун бериладиган халқаро молиявий институтлар, хорижий мамлакатларнинг ҳукуматлари грантларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;

ахборот технологиялари ва коммуникацияларни, шунингдек электрон ҳукуматни ривожлантириш учун инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тендер савдолари ва танловлар ўтказилишини ташкил этади ва уларда иштирок этади;

ахборот технологиялари ва коммуникациялар, электрон ҳукуматни янада ривожлантириш, маъмурий тартиботларни ахборотлаштириш, минтақада телекоммуникация тармоқлари ва почта алоқасини ривожлантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ва матбуотни тарқатиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширишда Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини жорий этиш, ривожлантириш ва интеграциясини таъминлаш мақсадида телекоммуникациялар тармоқлари ва миллий ахборот тизимини шакллантириш бўйича ягона техник сиёсатни белгилайди ва амалга оширади;

фан ва маркетинг тадқиқотлари, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари ва давлат хизматлари, алоқа тармоқлари ва хизматларини, стандартлар ва техник шартларни ривожлантириш мониторингини олиб бориш, ахборот технологиялари ва коммуникацияларни, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ривожлантиришнинг мамлакат ва жаҳон анъаналарини, радиочастота спектридан фойдаланишни ўрганиш ва таҳлил қилиш ишларини ташкил этади;

тегишли махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда ахборот технологиялари ва коммуникациялар, ахборотлаштириш, телекоммуникациялари ва почта алоқаси соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти учун тенг шарт-шароитлар яратилишига, рақобатни ривожлантиришга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кўмаклашади;

"Электрон ҳукумат" тизимини ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга техник кўмак маблағларини жалб этиш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлайди;

давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади, ахборот технологиялари ва коммуникациялар, ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси, электрон рақамли имзодан ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро идоралараро шартномаларни белгиланган тартибда тузади;

умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ахборот технологиялари ва электрон ҳукумат коммуникациялари, ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда келишади;

умумий техник ренгламентларни ва давлат стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тақдим этади, халқаро стандартларни давлат стандартлари сифатида қабул қилиш ишларини ташкил этади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари регламентларини келишади, мамлакатнинг ягона ахборот маконини шакллантириш ва "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш учун махсус техник регламентларни ва норматив ҳужжатларни, радиоэлектрон воситаларга ва юқори частотали қурилмаларга, телекоммуникациялар воситаларига ва ахборот-коммуникация технологияларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

оммавий коммуникациялар, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернет тармоғи, ахборотни, шунингдек босма маҳсулотни етказиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талабларига риоя этилишини Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси орқали назорат қилишни ташкил этади;

ахборот технологиялари ва коммуникациялар, телекоммуникациялар, почта алоқаси, электрон ҳукумат, ахборотлаштириш ва радиочастота спектри, шунингдек оммавий коммуникациялар соҳасида, миллий ахборот макони мониторинги ва Вазирлик фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича техник воситаларни стандартлаштириш, метрологик таъминлаш, сертификатлаштириш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалалари тартибга солинишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

б) ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва интеграциялашнинг келишилган механизми жорий этилишини назарда тутувчи "Электрон ҳукумат" тизими шакллантирилишига ягона технологик ёндашувни таъминлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида "электрон ҳукумат" лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш даражасини, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолашни, шунингдек NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимида тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини таъминлайди, кейинчалик уларни такомиллаштириш юзасидан аниқ тавсиялар ва таклифларни тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги индикаторларини, улар томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари сифати ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш даражасини, шунингдек электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг бир-бири билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини баҳолаш мезонлари ва механизмларини ишлаб чиқади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини тизимли такомиллаштириш ва қайта ташкил этиш, функционал ва операцион жараёнларини таҳлил қилади ва унинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлайди;

методика, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолайди ва натижалар бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга харажатлари сметасини кўриб чиқади ва келишади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганиш ва текширишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга норматив-методик раҳбарлик қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот тизимлари реестри, уларнинг комплекслари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базалари шакллантирилиши ва юритилишини амалга оширади;

идоралараро ахборот айирбошлашнинг ягона регламентлари ва форматларини бирхиллаштиришни ва улардан фойдаланишни таъминлаш учун "Электрон ҳукумат" тизимида қўлланиладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электрон классификаторлари ташкил этилиши ва шакллантирилишини мувофиқлаштиради;

давлат очиқ маълумотлар базаларини ташкил этиш ва шакллантириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг тарқатилиши сифатини ва Интернет тармоғида фаол фойдаланилишини ўрганади ва таҳлил қилади;

маълумотлар базалари, ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, жорий этиш, интеграциялаш ва такомиллаштириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг техник ва лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Электрон давлат хизматлари ягона портали орқали юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Электрон давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

электрон давлат хизматлари, шунингдек фойдаланиладиган шакллар ва бланкларни уларни кейинчалик электрон Давлат хизматлари, шакллар ва бланкларнинг ягона реестрига киритган ҳамда электрон давлат хизматларини тартибга солиш юзасидан таклифлар киритган ҳолда хатловдан ўтказади;

аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ахборотга бўлган ва интеллектуал эҳтиёжларини қондириш учун Интернет тармоғининг миллий сегментини янада шакллантиришга мамлакатимизнинг замонавий ахборот ресурсларини ривожлантиришга қаратилган техник ва ташкилий тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва уларга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлик юзасидан аттестациядан ўтказишни ташкил этади;

ахборот тизимлари ташкил этилишига, ахборот ресурслари шакллантирилишига, ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида хизматлар доираси кенгайтирилишига кўмаклашади;


в) иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш борасида:

Дастурий таъминлашни ишлаб чиқувчилар миллий реестри юритилишини ва янада ривожлантирилишини амалга оширади ҳамда рақобатбардошли маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилишини рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритади, шунингдек истиқболли лойиҳаларни ва инновацион технологияларни яратиш билан банд бўлган ёш истеъдодли дастурчиларни қўллаб-қувватлайди;

хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларида ахборот тизимларини ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

биринчи навбатда ички эҳтиёжларни қондириш учун замонавий маҳаллий ва рақобатбардошли дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизими доирасида янгидан ишлаб чиқиладиган, мослаштириладиган ёки харид қилинадиган ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотларнинг мажбурий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти органлари учун улардан фойдаланишга рухсатнома беради;


г) электрон рақамли имзодан фойдаланишни ривожлантириш соҳасида:

электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади ва электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг ваколатли шахсларига электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатларини беради;

электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари фаолияти устидан назорат қилади ва электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари ваколатли шахсларининг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг Ягона давлат реестрини юритади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг улардан эркин фойдаланилишини таъминлайди;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига кўра электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари ваколатли шахсларининг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлайди;

д) телекоммуникациялар ва почта алоқасини ривожлантириш, шунингдек коммуникацияларнинг замонавий воситаларини жорий этиш соҳасида:

радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади, ушбу соҳада қонун ҳужжатларига риоя қилиш устидан назорат қилади;

телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникация хизматларига бўлган эҳтиёжларни тўлиқроқ қондириш учун турли операторлар телекоммуникациялари, идоравий тармоқлар эгаларининг тармоқларини бошқаришни мувофиқлаштириш тизимини ташкил этиш, шунингдек тармоқлардан давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб устувор фойдаланишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиришни ташкил этади;

телекоммуникациялар соҳасида юридик шахслар фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилишни белгиланган тартибда амалга оширади;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимлари бажарилишини, радиочастота спектридан самарали фойдаланишни, почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқлари соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ва технологик талаблар, шу жумладан, маълумотлар узатиш, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ишларни назорат ва таҳлил қилишни ташкил этади;

телекоммуникациялар, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари тармоқлари, тизимлари ва воситаларини яратиш ҳамда уларнинг фаолиятини таъминлаш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш қоидалари ва тартибини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотлари тарқалиши соҳасида давлат бошқаруви функциясини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқига тақдим этилган ҳужжатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;

телефонларни рақамлаш режаси ва тизимини тасдиқлайди, рақам сиғимларини, сигнализация пунктлари кодларини, телекоммуникациялар тармоқларини идентификациялаш кодларини ажратади, улар ҳисобини олади ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилади, Интернет тармоғи миллий сегментининг манзилли маконини тақсимлайди;

почта алоқаси ва телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари сифатига қўйиладиган талабларни, шунингдек тегишли махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда, почта алоқаси ва телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари рўйхатини тасдиқлайди;

почта алоқаси ва телекоммуникацияларнинг универсал хизматларига тарифларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

тегишли махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда телекоммуникациялар хизматларининг айрим турлари рўйхатини белгилайди, шунингдек уларга бўлган тарифларни ва фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тармоқлараро бирикувларни белгиланган тартибда келишади;

почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқлари кўрсаткичларини ва хизматлар сифати нормаларини ва ишончлилигини тасдиқлайди ва белгиланган тартибда назорат қилади;

телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, почта алоқаси тармоқларини бирлаштириш ва операторлар, провайдерлар томонидан ўзаро хизматлар кўрсатилиши ва улар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;

радиочастота спектри, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторинги, шунингдек радиохалақитларни, шу жумладан, индустриал халақитларни бартараф этиш ишларини ташкил этади;

почта тўлови давлат белгиларининг намуналарини тасдиқлайди ва почта маркаларини нашр этиш, уларни муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш тартибини белгилайди;

почта индексларини, ёзма хат-хабарларни олиб қўйиш частоталари нормативларини, шунингдек почта алоқаси операторлари ва провайдерлари учун мажбурий бўлган почта жўнатмалари ўтишининг назорат муддатларини тасдиқлайди;

почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг транспорт воситаларида жойлаштириладиган, почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларини ташишда ишлатиладиган фарқловчи махсус белгиларни тасдиқлайди;

почта тўлови давлат белгиларининг давлат коллекциясини шакллантиради;

франкирлаш машиналаридан фойдаланиш тартибини белгилайди;

почта алоқаси миллий оператори ходимининг формали кийим-боши ва кўкрак нишонини тасдиқлаш ва формали кийимда юриш тартибини белгилайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизими жорий этилишини ташкил этади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш учун почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат қоидаларига риоя қилиниши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш масалалари бўйича ишларга раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради;

Вазирлик тизимининг сафарбарлик режасини, моддий маблағлар давлат захирасида жамғармалар тузилмаси, таркиби, нормалари ва режасини ишлаб чиқади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини алоқа билан таъминлаш, Вазирлик тизимининг алоҳида муҳим объектларини қўриқлаш учун ҳарбий қисмнинг кучлари ва воситалари билан авария-тиклаш ишлари бажарилишини ташкил этади;


е) ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш соҳасида:

телекоммуникация тармоқларида, телерадиоэфирда ва ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Интернет тармоғи орқали аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг дунёқараши ва онгига салбий таъсирнинг олдини олиш учун ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмаларни янада ривожлантириш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

телекоммуникациялар тармоқлари ва почта алоқаси, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини, замонавий талаблардан келиб чиқиб ахборот тизимларини ҳимоялашнинг самарали воситалари ва усуллари жорий этилишини, тезкор-қидирув тадбирлари тизимлари жорий этилишини, шунингдек улардан давлат, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб ва фавқулодда вазиятлар шароитларида устувор фойдаланишни таъминлайди;

манфаатдор давлат органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлигини, телекоммуникациялар ва почта алоқаси, ахборотлаштириш соҳасида алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини, хўжалик юритувчи субъектларнинг техник куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда табиий офатлар оқибатларининг бартараф этилишини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини лойиҳалаштириш, яратиш, ишлаб чиқиш, амалга ошириш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг ахборот маконига рухсатсиз киришга уринишлардан ва компьютер вирус ҳужумларидан ўз вақтида хабардор қилиш ва муносабат билдиришнинг усул ва воситаларидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғининг миллий сегменти веб-сайтлари ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича идоралараро ўзаро ҳамкорлик механизмини амалга оширади;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникация тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини, электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;

электрон ҳукумат, телекоммуникациялар, почта алоқаси, ахборотлаштириш ва радиочастота спектри соҳасида мониторинг олиб бориш, ҳуқуқни бузишларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

почта алоқаси, электрон ҳукумат, телекоммуникация тармоқлари ва воситалари, маълумотларни узатиш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ахборот тизимлари ва ресурслари, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича талабларни белгилайди;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан биргаликда ҳисобга олиш регистрларидаги электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш тартибини белгилайди;

ж) ахборот технологиялари ва коммуникациялар, электрон ҳукуматни, ахборотлаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасида:

дастурий воситалар, маълумотлар базалари, миллий ахборот ресурсларини ишлаб чиқиш, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда барча даражалардаги ахборот-коммуникация тармоқларини шакллантириш йўналишлари бўйича ахборот технологиялари ва коммуникациялар, электрон ҳукуматни, ахборотлаштириш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этади;

ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий бозори ривожланиши тенденцияларини ва хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда таълимнинг янги йўналишлари учун ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

ўқув жараёнларида ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича, шу жумладан, етакчи хорижий таълим муассасаларининг мутахассисларини ва экспертларни жалб этган ҳолда таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари базасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг компьютер техникасида ва Интернет тармоғида ишлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олиш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этади;

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер ва дастурий инжиниринг, телекоммуникация ва телевизион технологиялар, почта алоқаси технологиялари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида менежмент ва иқтисодиёт касблар, таълим йўналишлари ва ихтисослашувлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг иқтидорли талабалари ва ўқувчилари учун Вазирликнинг стипендияларини белгилайди;


з) ҳудудий бошқармалар, шунингдек Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишини самарали мувофиқлаштириш соҳасида:

ҳудудий бошқармалар, шунингдек Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

Республика ахборот-кутубхона маркази ва минтақавий ахборот-кутубхона марказлари фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этади ва у юзасидан чора-тадбирлар кўради.


12. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларини бевосита, шунингдек ҳудудий бошқармалар, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар орқали ҳал этади.



III. ВАЗИРЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Электрон ҳукумат" тизими лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши, идоралараро ахборот тизимлари ва ресурсларининг ривожланиши ва жорий этилишини мониторинг қилиш, ўрганиш ва назорат қилиш, ваколатли органлар томонидан марказий маълумотлар базаларида сақланадиган ахборотни долзарблаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражаси ва самарадорлигини, электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш даражасини, шунингдек электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини текширади;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш доирасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўрсатмалар юбориш;

Миллий ахборот-коммуникация тизимини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича комплекс дастурларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ва электрон давлат хизматларини жорий этиш даражасини, самарадорлигини ва сифатини баҳолаш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг лавозимига мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш;

ахборот-таҳлил ҳамда эксперт ишларини амалга ошириш учун илмий ва бошқа ташкилотларни, шунингдек олимлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ва электрон давлат хизматларини жорий этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлисларида белгиланган тартибда қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ҳужжатларни, статистик маълумотларни, таҳлилий материалларни, хулосаларни ва бошқа ахборотларни сўраш, талаб қилиш ва олиш;

Вазирликнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши ва ривожлантирилиши учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш ва келишиш;

телекоммуникациялар, ахборот-коммуникация технологиялари электрон ҳукумат ва почта алоқаси соҳасидаги назорат ва мониторинг натижалари бўйича аниқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар ва кўрсатмалар бериш;

ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда "Электрон ҳукумат" тизимини, маъмурий тартиботларни ахборотлаштиришни ва электрон давлат хизматлари кўрсатишни жорий этиш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлари сметаларини кўриб чиқишда ва келишишда қатнашиш;

ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникациялар ва почта алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича нормалар ва қоидаларга ташкилотлар томонидан риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият олиб борадиган ҳамда белгиланган нормалар, стандартлар, техник регламентлар, кўрсатиладиган почта ва телекоммуникациялар хизматлари сифати бўйича талаблар, республика ҳудудида фойдаланиладиган телекоммуникациялар воситалари, радиоэлектрон воситалар радионурланишларининг ва юқори частотали қурилмалар параметрлари бузилишига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинчалик тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

дастурий маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун дастурий маҳсулотлар маҳаллий бозорининг ривожланиши ҳолатини таҳлил қилиш ва ўрганиш;

почта алоқаси ва телекоммуникациялар хизматлари сифати кўрсаткичлари ва нормаларини қонунчиликка мувофиқ белгилаш;

телекоммуникациялар ва почта алоқаси, электрон ҳукуматни, ахборотлаштириш, электрон рақамли имзо ва радиочастота спектридан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни тартибга соладиган, барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимлари талаблари ва шартлари бажарилиши юзасидан тизимли мониторингни амалга ошириш;

ўз ваколати доирасида телекоммуникациялар операторлари ва провайдерлари фаолиятини назорат қилиш;

вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлик бўйича нафақа тўлаш, мавжуд кредиторлик қарзларни узиш, моддий-техника базани мустаҳкамлаш, ижтимоий ривожланиш ва Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни ташкил этиш учун Вазирликнинг Ривожлантириш жамғармасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Вазирликнинг марказий аппаратида ва унинг идоравий мансуб бўлинмаларида, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида ишлаш учун, шу жумладан, раҳбар-консультантлар ўринбосарлари лавозимига шартнома асосида етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш;

фавқулодда вазиятларда (ҳарбий ҳаракатлар пайтида, зилзилаларда, сув тошқинларида, ёнғинларда, эпидемияларда ва бошқаларда) почта алоқаси, телекоммуникациялар ва ахборот тизимларининг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан фойдаланиш устуворлигини белгилаш, шунингдек телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини марказлаштирилган ҳолда бошқариш, бундан телекоммуникация хизматлари махсус истеъмолчиларининг телекоммуникация тармоқлари мустасно;

радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олишга (беришга), лойиҳалашга ва қуришга (ўрнатишга), Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва улардан фойдаланишга зарур рухсатномалар бериш;

радиочастота спектридан фойдаланишни тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва чеклаш;

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар белгиланган стандартлар, техник регламентлар ва техник нормаларга мувофиқ бўлмаганда, фуқароларнинг хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси таъминланмаганлик ҳолатлари аниқланганда, радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўланмаганда, шунингдек алоҳида ҳолатларда улардан фойдаланишни белгиланган тартибда тақиқлаш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Вазирлик:

ахборот технологиялари ва коммуникациялар, ахборотлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, "Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш, электрон рақамли имзо ва радиочастота спектридан, телекоммуникациялар ва почта алоқасидан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши таъминланиши;

ахборот-коммуникация технологияларини ва "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилиши ва уларнинг пировард натижалари;

"Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш, ахборотлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасига инвестициялар жалб этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими шакллантирилиши ва унинг самарали ишлаши;

Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши фаолиятини ташкилий-техник ва норматив-ҳуқуқий таъминлаш;

ўзига юкланган бошқа вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



IV. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган беш нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

16. Вазир айни вақтда Радиочастоталар бўйича республика кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади.


17. Вазир:

Вазирлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, ҳудудий бошқармалар, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди;

Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига ва йўналишларига раҳбарлик қилиш юзасидан, шунингдек ҳудудий бошқармалар ҳамда Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишлари учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Вазирлик ходимлари, шунингдек Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва қарорлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради;

зарурат бўлганда, Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари тузилмасига Вазирлик ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;

Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларининг штат жадвалини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ва республика бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Вазирликнинг бошқармалари, бўлимлари ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уставларини (низомларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва уларга интизомий жазо бериш масалаларини ҳал қилади, Вазирлик тизимидаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари беришга ва давлат мукофотларига тақдим этади;

Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолайди.

Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


18. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат вазирлик фаолиятининг ушбу Низом билан белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.

Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Ҳайъат раиси ва аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, раис юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.

Ҳайъат фаолиятининг тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.


19. Вазирлик эксперт кенгашлари ва бошқа маслаҳат органлари ташкил этишга ҳақли, улар тўғрисидаги низомлар Вазир томонидан тасдиқланади.


20. Республика бюджети ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Вазирликнинг, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг, Давлат фельдъегерлик хизматининг, Махсус авария-тиклаш бошқармаси (15361-ҳарбий қисм)нинг, "Республика махсус алоқа узели" ДУКнинг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларининг, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг жорий таъминоти республика бюджети маблағларидан молиялаштирилади.

Қуйидагилар:

ходимларини қўшимча равишда моддий рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатлар, шунингдек Вазирликнинг, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатлар;

Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, Республика ахборот-кутубхона маркази, "Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази - UNICON.UZ" ДУК ҳузурида фаолият кўрсатадиган Алоқа объектлари давлат кадастри хизмати, Таянч стандартлаштириш ташкилоти, Таянч метрология хизмати, Атамашунослик ва луғатлар хизмати, ZiyoNet тармоғи ресурс маркази, Миллий ахборот тизимини шакллантириш ва ривожлантириш департаменти, "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳузурида фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот жиҳатидан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи, "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази таъминоти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан молиялаштирилади.

Вазирлик ва унинг ташкилотлари фаолияти қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳам молиялаштирилиши мумкин.


21. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан ходимларни қўшимча рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:


а) муайян муддат хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устамалар. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида муайян муддат хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устама қуйидаги миқдорларда тўланади:

Иш стажи

Устама миқдори - лавозим маошига

нисбатан коэффициентларда


3 йилдан 5 йилгача бўлганда


0,3

5 йилдан 10 йилгача бўлганда


0,4

10 йилдан 15 йилгача бўлганда


0,5

15 йил ва ундан ортиқ бўлганда


0,6

б) чорак якунлари бўйича энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда бирйўла мукофотлаш;


в) энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш;


г) Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси кенгашининг қарорига кўра меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган компенсация тўловлари ва бирйўла мукофотлар.


Ушбу банднинг "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган тўловлар суммаси бир чоракда, устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда, лавозим маоши миқдоридан ошмаслиги керак.

Энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни бирйўла мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом, шунингдек муайян муддат хизмат қилганлик учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазир томонидан тасдиқланади.

Вазирликни ривожлантириш жамғармасига тушадиган маблағлар ҳисобига ходимларга қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.


22. Идоравий мансуб хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ўз маблағлари ҳисобидан, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


23. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини Вазир томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.

Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқлар бошчилик қилади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 апрель, 15-сон, 178-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 4-сон, 27-модда







































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск