ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2015 й. ПҚ-2388-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
13.08.2015 й.
N ПҚ-2388
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ
ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАРТИБГА
СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ташқи савдо фаолиятини халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона-тариф жиҳатдан бошқариш усулларини қўллаш асосида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош юқори сифатли тайёр маҳсулотни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни ташкил этиш мақсадида:
1. Айрим турдаги товарлар учун 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:
импорт божи ставкалари 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган, акциз солиғи олинадиган товарларга акциз солиғи ставкалари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 24 август, 33-сон, 440-модда
Президентининг
2015 йил 13 августдаги
ПҚ-2388-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни "Norma" ахборот-қидирув тизими
экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган
ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб чиққанида
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритиладиган
ўзгартишлар ва қўшимчалар
[Кўчирма]
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига 13-2-сон иловада:
иккинчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
пиёз, шалот пиёзи, кўк пиёз ва бошқа пиёзбошлилар илдизлари, янги узилганлари ёки совутилганлари
|
0703 |
30 |
биринчи сатр олдидан қуйидаги таҳрирдаги сатр билан тўлдирилсин:
аччиқ бўлмаган янги ёки қуритилган, пўчоғидан тозаланган бодом; янги ва қуритилган, пўчоғидан тозаланган ўрмон ёнғоғи, янги ёки қуритилган писта; янги ёки қуритилган бошқа ёнғоқлар
|
0802 12 900 0, 0802 22 000 0, 0802 51 000 0, 0802 52 000 0, 0802 90 850 0
|
50 |
биринчи-ўнинчи сатрлар тегишинча иккинчи-ўн биринчи сатрлар деб ҳисоблансин;
иккинчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Пальма ёғи ва унинг фракциялари, тозаланмаган ёки тозаланган, лекин кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда
|
1511 |
20, бироқ 1 кг учун 0,32 АҚШ долларидан кам эмас |
биринчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Турли озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар овқатидан ташқари |
21 (2102, 2103, 2104 20 001 0, 2105 00, 2106 90 980 1 дан ташқари)
|
50 |
биринчи сатрдан кейин қуйидаги таҳрирдаги сатр билан тўлдирилсин:
Хамиртуруш (фаол ёки фаол эмас); бошқа жонсиз бир ҳужайрали микроорганизмлар (3002-товар позициядаги вакциналардан ташқари); новвойликнинг тайёр кукунлари |
2102 |
70 |
иккинчи-тўртинчи сатрларни тегишинча учинчи-бешинчи сатрлар деб ҳисоблансин;
қуйидаги таҳрирдаги биринчи сатр билан тўлдирилсин:
салмоғи 0,94 дан кам бўлган бошқа полиэтиленлар |
3901 10 900 0 |
10 |
қуйидаги таҳрирдаги учинчи ва тўртинчи сатрлар билан тўлдирилсин:
ташқи ёритиш учун электр лампалар ва чироқлар
|
9405 40 990 9 |
10 |
|
қора металлардан йиғма қурилиш конструкциялари
|
9406 00 380 9 |
10 |
7) **** белгили изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"**** Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқариладиган ва у ердан олиб келинадиган янги транспорт воситалари бундан мустасно".