Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.03.2014 й. 52-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 мартдаги

52-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция

қилинган электр қурилмаларини эксплуатация

қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсатнома бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида" 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига мувофиқ истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини (кейинги ўринларда - истеъмолчиларнинг электр қурилмалари деб аталади) электр тармоқларига улаш ҳамда уларнинг ишончли ва хавфсиз эксплуатация қилинишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилади:


электр энергияси истеъмолчилари (истеъмолчилар) - электр энергиясидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;


электр-техник лаборатория (ЭТЛ) - мустақил ташкилот - электр қурилмаларининг ва истеъмолчилар электр қурилмаларида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларининг электр синовларини (ўлчашларини) ўтказувчи истеъмолчи ёки истеъмолчи корхона ва ташкилот таркибидаги бўлинма. Улар жумласига турғун ва кўчма ЭТЛ киради. ЭТЛ кучланиши 1000 В гача, 6 кВ, 10 кВ, 35 кВ, 110 кВ, 220 кВ бўлган электр ускуналарини синаш бўйича ташкил этилиши мумкин;


электр-техник ходимлар - истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, ишлаш режимини бошқариш ишларини ташкил этувчи ва амалга оширувчи ходимлар тоифаси.


3. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини, шу жумладан, ЭТЛда жойлаштирилган синовларни (ўлчашларни) ўтказиш электр қурилмаларини, эксплуатация қилишга рухсатномани (кейинги ўринларда - рухсатнома деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар деб аталади) беради.

Истеъмолчиларга рухсатнома берилиши уларга электр тармоқларининг эгалари бўлган корхона ва ташкилотларнинг электр тармоқларига уланиш ҳуқуқини беради.

Рухсатномани бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга "бир дарча" тамойили бўйича рухсат бериш тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини қонун ҳужжатлари билан белгиланган "бир дарча" тамойили бўйича электр тармоқларига улаш тартибида амалга оширилади.


5. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат олинишидан олдин истеъмолчи уларни монтаж ишларини бажарган ихтисослаштирилган ташкилотдан (кейинги ўринларда - монтаж ташкилоти деб аталади) ва созлаш ҳамда синаш ишларини ўтказган ишга тушириш-созлаш ташкилотидан (кейинги ўринларда - созлаш ташкилоти деб аталади), тегишли қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари илова қилинган ҳолда, улар томонидан тайёрланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилиб олади.


6. Агар истеъмолчининг монтаж қилинган электр қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мулки этиб ва/ёки уларга хизмат кўрсатиш учун топшириладиган бўлса, у ҳолда уларнинг монтаж ва созлаш ташкилотларидан техник қабул қилишни истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили билан биргаликда амалга оширади.


7. Агар истеъмолчининг эксплуатация қилишга рухсат берилган электр қурилмалари истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг ички электр тармоқларига уланадиган бўлса ва уларнинг уланиши ташқи электр таъминоти схемасининг ўзгартирилишини талаб қилмаса, у ҳолда истеъмолчи электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат олинганидан кейин уларни белгиланган тартибда мустақил равишда ишга тушириши мумкин.


8. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларининг эгаси бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг электр тармоқларига улаш фақат рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


9. Рухсатнома амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.



II. РУХСАТНОМА БЕРИШГА ДОИР

ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


10. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилган, келишилган лойиҳа, ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВт гача бўлган электр қурилмалари учун ҳисоб-китоб-монтаж схемаси - электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва у келишилмайди.


11. Электр энергияси истеъмолчилари бўлган корхона ва ташкилотлар электр қурилмаларини эксплуатация қилиш учун тайёрланган электр-техник ходимларга (ёки электр қурилмаларига бошқа ихтисослаштирилган ташкилот томонидан техник хизмат кўрсатилиши учун шартномага), синовдан ўтказилган ҳимоя воситаларига, асбобларга, эҳтиёт қисмларга, алоқа ва ёнғин ўчириш воситаларига эга бўлиши шарт.

Истеъмолчи корхона ва ташкилотларда раҳбарнинг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлар жумласидан, электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳга эга бўлган ва билими синовдан ўтган электр хўжалиги учун жавобгар шахс тайинланиши лозим.


12. Аҳолига сотиш учун чакана савдо тармоғига келиб тушадиган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлган 0,4 кВ кучланишли ёритиш қурилмалари, электр асбоблари ва электр машиналаридан фойдаланувчи истеъмолчи электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш ёки ёллаш имкониятига эга бўлмаса, электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига юклаши мумкин.

Бунда, электр хўжалиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олган шахс ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси (кейинги ўринларда мансабдор шахс деб аталади) томонидан истеъмолчиларнинг электр қурилмалари техник кўриги билан бир вақтда ўтказиладиган электр хавфсизлиги ва электр қурилмаларига хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома олиши лозим ва бу ҳақда йўриқномаларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзув киритилади.


13. Мажбурий сертификатланиши лозим бўлган хорижий ускуналарни эксплуатация қилишга рухсат, улар учун мувофиқлик сертификати мавжуд бўлгандагина берилади.


14. Туридан қатъи назар, электр қурилмаларини эксплуатацияга туширишда истеъмолчи қуйидаги талаблар ва шартларни бажаришга мажбурдир:

электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари ҳамда электр энергетикаси соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;

ЭТЛ мавжуд бўлганда:

ЭТЛда синовлар (ўлчашлар) билимлари синовдан ўтган ва электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳга эга бўлган ҳамда ЭТЛда махсус ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган махсус тайёрланган ходимлар томонидан амалга оширилиши;

ЭТЛда ўтказиладиган синовлар (ўлчашлар) тури ва ҳажмларидан қатъи назар, тўрт кишидан кам бўлмаган ходимлар штатининг бўлиши, улар жумласида:

а) умумий раҳбарликни амалга оширувчи ва синовлар (ўлчашлар) ўтказиш билан боғлиқ барча техник вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб берувчи ЭТЛ бошлиғи (техник раҳбар);

б) ўтказилган синовлар (ўлчашлар) натижалари бўйича баённома расмийлаштириш ҳуқуқига эга бўлган махсус тайёрланган ходимлар (камида икки нафар);

ЭТЛ бошлиғининг лавозим вазифалари ташкилотнинг штати бўйича бошқа лавозим вазифалари билан қўшиб олиб борилишига йўл қўймаслик;

ЭТЛда синовлар (ўлчашлар) уларни ўтказиш усуллари, мақсади ва натижаларини баҳолаш билан танишиб чиққан ваколатли шахслар томонидан ўтказилиши, ходимлар билимларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун ички текшириш ўтказилиши;

ЭТЛ ходимлари электр энергетикаси соҳасида махсус олий ёки ўрта махсус касбий таълим ёхуд электр энергетикаси соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига ва касбий қайта тайёргарликдан ўтиш шарти билан бошқа олий ёки ўрта махсус касбий таълим олган бўлиши;

текшириш натижаларини расмийлаштирган ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари бўйича билимларни синовдан ўтказиш журналида рўйхатидан ўтказган ҳолда ЭТЛ ходимларининг билимини текшириш;

ЭТЛда ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва малака ошириши ҳисоби мунтазам юритилиши (ЭТЛнинг ҳар бир ходими 5 йилда камида 1 марта электр-техник ва иссиқлик-техник ходимларни тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган марказларда малака оширишдан ўтиши лозим);

ЭТЛни буюртма қилинган иш турларини бажариш имконини таъминловчи синаш (ўлчаш) воситалари билан жиҳозлаш;

синаш ускуналари ва ўлчаш воситаларини ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизимининг талабларига мувофиқ метрологик аттестация қилиш ҳамда ишлаб чиқарувчи заводларнинг эксплуатацион ҳужжатлари билан таъминлаш;

синовлар (ўлчашлар) ўтказувчи ЭТЛда электр ускунасига техник паспортнинг мавжудлиги.



III. РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


15. Истеъмолчи рухсатнома олиш учун тегишли ҳудудий бўлинмага ушбу Низомга 4 ва 5-иловаларда келтирилган электр қурилмалари турига қараб рухсатнома бериш учун ҳудудий бўлинмага тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шакллар бўйича электр қурилмаларининг турига қараб рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани (хатни) тақдим этади.


16. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар истеъмолчи томонидан ҳудудий бўлинмага бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар истеъмолчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Рухсатнома олиш учун ҳудудий бўлинмаларга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, ушбу ҳужжатлар қабул қилинган санаси тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол истеъмолчига берилади (юборилади).


17. Истеъмолчилардан ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА РУХСАТНОМАНИ

БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ҲАҚИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


18. Ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси тақдим этилган ҳужжатларни уларнинг келишилган лойиҳа ҳужжатларига; истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланаётган корхона ва ташкилот томонидан берилган техник шартларга; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги, шунингдек электр қурилмаларини созлаш ва синаш бўйича ишлар тўлиқ ўтказилганлиги, баённомаларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, эксплуатацион ва ташкилий-тасарруфий ҳужжатларнинг мавжудлиги, ходимларнинг малакаси борлиги ва етарлилиги, уларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга тайёрлиги, мувофиқлик сертификати борлиги юзасидан кўриб чиқади.


19. Тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 5 иш куни давомида кўриб чиқилади.

Истеъмолчининг рухсатнома олиш ҳақидаги аризаси ҳудудий бўлинмада кўриб чиқилиши учун ва рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчига тақдим этилган ҳужжатларнинг сифати ва ҳажми бўйича асосланган эътирозлар маълум қилинади (агар бор бўлса), шунингдек электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш санаси келишилади.


20. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг улар бўйича эътирозлар бўлмаса, электр қурилмалари ўн иш куни давомида техник кўрикдан ўтказилади.


21. Истеъмолчининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси томонидан истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахс) иштирокида зарурият бўлганда монтаж ва созлаш ташкилотларининг ходимларини ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Истеъмолчининг кучланиши 1000 Вдан юқори бўлган электр қурилмалари тўла ҳажмда кўрикдан ўтказилади, кучланиши 1000 Вгача бўлган электр қурилмалари эса танлов асосида кўрикдан ўтказилиши мумкин, истеъмолчиларнинг умумий қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмалари кўрикдан ўтказилмайди.


22. Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси қўшимча равишда қуйидагиларни текширади:

тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусха эканлигини;

ЭТЛ ходимларининг синовларни (ўлчашларни) ўтказиш бўйича ишларни бажаришга қўйилиши ҳақидаги гувоҳномалар, улар малакасининг буюртма берилган иш турларига мувофиқлигини;

синаш (ўлчаш) воситаларининг борлиги, ҳолати ва сақлаш шароитларини;

электр ўлчаш асбоблари ва синаш қурилмаларини қиёслашдан ўтказиш жадвали, уларнинг техник ҳолати ва берилишини ҳисобга олиш журналининг борлигини;

ҳимоя воситалари ва уларнинг сақланишини ҳисобга олиш журнали, ҳимоя воситаларини синаш тўғрисидаги гувоҳномалар ва техника хавфсизлиги бўйича плакатлар тўплами борлигини;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг борлигини;

турғун ЭТЛда иш жойларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси ҳақидаги маълумотлар, ҳимоя тўрлари, блокировка қилиш қурилмалари, ёнғинни ўчириш воситалари борлиги текширилади.


23. Таркибида ЭТЛ фаолият кўрсатаётган истеъмолчи корхоналар ва ташкилотларнинг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш электр қурилмаларининг турлари бўйича алоҳида расмийлаштирилади.


24. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиши лозим.


25. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда эътирозлар ва ушбу Низомнинг II бўлимида белгилаб берилган рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлардан чекинишлар бўлмаса, мансабдор шахс ушбу Низомга 6 ва 7-иловаларда келтирилган шакллар бўйича электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги ҳақидаги хулоса билан биргаликда қурилмаларини (электр қурилмаларининг турига қараб) техник кўрикдан ўтказиш далолатномасини расмийлаштиради.

Далолатноманинг хулоса қисмида истеъмолчининг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш мумкинлиги кўрсатилади. Далолатнома икки нусхада расмийлаштирилади. Унинг бир нусхаси истеъмолчига топширилади, иккинчи нусхаси эса - ҳудудий бўлинмада қолади.


26. Истеъмолчининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасига асосан тегишли ҳудудий бўлинма томонидан ушбу Низомга 8-иловада келтирилган шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади ва истеъмолчиларга берилади. Истеъмолчиларга рухсатноманинг берилиши тегишли ҳудудий бўлинма томонидан бир иш куни давомида амалга оширилади.

Рухсатнома уч нусхада тайёрланади: битта асл нусхаси ва 2 та нусхаси.

Рухсатноманинг асл нусхаси истеъмолчига юборилади (топширилади), унинг бир нусхаси истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланадиган корхона ва ташкилотга юборилади, иккинчи нусхаси эса - ҳудудий бўлинмада қолади.


27. Истеъмолчининг электр қурилмаларида синаш (ўлчаш) ишларини рухсатномада кўрсатилгандан қийматдан юқори кучланишда ўтказиш тақиқланади.


28. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда ушбу Низомнинг II бўлимида белгиланган рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлардан чекинишлар аниқланганда, ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси текшириш вақтида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларнинг батафсил рўйхати ҳамда электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш мумкин эмаслиги ҳақидаги хулоса билан биргаликда истеъмолчининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасини расмийлаштиради.

Тегишли камчиликлар ва нуқсонлар ҳақидаги кўрсатмаларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилган аниқ қоидаларига ҳавола бўлиши лозим.


29. Аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар бартараф этилганидан сўнг истеъмолчининг электр қурилмалари такроран техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилади. Истеъмолчининг электр қурилмаларини такроран техник кўрикдан ўтказиш мурожаат қилинганидан сўнг уч иш куни давомида амалга оширилиши лозим.


30. Агар ҳудудий бўлинма истеъмолчининг рухсатномани олиш ҳақидаги аризаси олинган кундан бошлаб ўн олти иш куни давомида истеъмолчига рухсатнома бермаса ёки унинг берилишини рад этмаса, кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг истеъмолчи, тегишли ҳудудий бўлинмани ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, электр тармоқларининг эгаси бўлган корхона ва ташкилот билан электр таъминоти шартномасини тузиш ва унинг тармоқларига уланиш ҳуқуқига эга бўлади.


31. Ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳолатда ҳудудий бўлинма истеъмолчининг ёзма билдиришномаси олинган кундан бошлаб 5 иш куни давомида унга рухсатномани бериши шарт. Рухсатнома олингунига қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана ҳақида белги қўйилган рўйхати ва истеъмолчи томонидан ҳудудий бўлинмага йўллаган ёзма билдиришнома рухсатномага тенглаштирилади ва электр тармоқларига уланиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


32. Рухсатномани бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

истеъмолчи томонидан рухсатномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

истеъмолчининг рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

истеъмолчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар борлиги;

техник кўрик натижалари бўйича асосланган рад этиш хулосаси.

Ҳудудий бўлинма томонидан бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Рухсатномани бериш рад этилиши тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиш ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


33. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ҳудудий бўлинма томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари далил сифатида келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари далил сифатида келтирилиши бундан мустасно.


34. Истеъмолчи томонидан рухсатномани бериш рад этилиши ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ҳудудий бўлинма томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


35. Истеъмолчи рухсатномани бериш рад этилганлиги, шунингдек ҳудудий бўлинма мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.



V. РУХСАТНОМАНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


36. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда истеъмолчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Рухсатнома дубликатини бериш унинг нусхасини берган ҳудудий бўлинма томонидан амалга оширилади.

Ҳудудий бўлинма рухсатнома дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш кун давомида, шунингдек рухсатнома яроқсизга чиқарилган ҳолларда унинг асл нусхасини бериши шарт.


37. Рухсатноманинг дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.



VI. РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


38. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш "Тадбиркорлик соҳасидаги рухсатнома бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22 - 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


39. Рухсатнома берилган мақсадда электр тармоқларига уланиш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказишнинг реал хавфи яратилиши рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат берувчи талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир.



VII. БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


40. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириши лозим.

Берилган рухсатномалар реестрида истеъмолчилар ҳақидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши лозим:

истеъмолчи - юридик шахснинг номи - унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

истеъмолчи - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспортига оид маълумотлар, почта манзили, телефони;

рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;

рухсатномани тўхтатиб туриш ва қайта тиклашнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини бекор қилишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.


41. Берилган рухсатномалар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқдир.






Низомга

1-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини

эксплуатация қилишга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати




























1-босқич

Ариза берувчи - истеъмолчи



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига бевосита, олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари орқали ва электрон шаклда тақдим этади.


Ариза берувчининг хоҳиши бўйича




































2-босқич

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари


1. Тегишли ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси рухсатномани олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).

2. Тегишли ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижасида ариза берувчига тақдим этилган ҳужжатларнинг сифати ва ҳажми бўйича асосланган мулоҳазалар (агар улар бор бўлса) маълум қилинади, шунингдек электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш санаси келишилади.

3. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан ва мулоҳазалар мавжуд бўлмагандан кейин истеъмолчиларнинг электр қурилмалари техник кўрикдан ўтказилади.

4. Истеъмолчининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси асосида ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади.

5. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат (камида 10 иш куни) кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади.


1) Ҳужжатлар қабул қилинган кунда;



2) Ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;



3) 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;


4), 5) Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 1 иш кунидан кечикмай.
























































3-босқич (зарурат бўлганда)

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари


Ҳужжатлар рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилгандан кейин белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилганда уларни кўриб чиқади, истеъмолчининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказади. Истеъмолчининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси асосида ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади.


Ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда









       





Низомга

2-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация

қилишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризанинг

(хатнинг) шакли


      

бошлиғига


(ҳудудий бўлинманинг номи)



      

га


(Ф.И.О.)



      

дан


(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи, жойлашган жойи (юридик манзили))



ёки


дан



(электр қурилмалари эгасининг Ф.И.О., манзили, телефони)


     

Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома беришингизни сўраймиз

        

(янгидан ишга туширилаётган ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларининг номи (кераклиси остига чизиб қўйилсин))

Электр таъминоти лойиҳаси "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилган

      

(лойиҳанинг келишилганлиги ҳақидаги хулосанинг рақами ва санаси)

Монтаж ишлари


томонидан бажарилган


(электр-монтаж ташкилотининг номи)


Ишга тушириш-созлаш ишлари


томонидан бажарилган


(ишга тушириш-созлаш ташкилотининг номи)


Электр қурилмаси монтаж ташкилотидан ишчи комиссия томонидан қабул қилинган

        

(қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган сана)

Электр хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун)

       

(Ф.И.О., лавозими, тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)

Илова:

1. Ижро ҳужжатлари _____ варақда;


2. Қабул қилиш-топшириш синовларининг баённомалари _____ варақда.

Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари (юридик шахслар учун)

      





(Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

ёки

Электр қурилмаларининг эгаси (жисмоний шахслар учун)

      





(Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

      





Низомга

3-ИЛОВА



Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун истеъмолчиларнинг

электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома

бериш тўғрисидаги аризанинг (хатнинг) шакли


      

бошлиғига


(ҳудудий бўлинманинг номи)



      

га


(Ф.И.О.)



      

дан


(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи, жойлашган жойи (юридик манзили))



ёки


дан



(электр қурилмалари эгасининг Ф.И.О., манзили, телефони)


Электр қурилмаларини синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун эксплуатация қилишга рухсатнома беришингизни сўраймиз ________________

       

(янгидан ишга туширилаётган ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларининг номи (кераклиси остига чизиб қўйилсин))

       

электр қурилмалари қуйидагиларга эга:

кўчма асбоблар тўплами;

стационар стенд инв. рақами_____;

1000 Вгача (ёки 1000 Вгача ва ундан юқори) кучланишли электр қурилмаларида синовлар (ўлчашлар)нинг қуйидаги турларини ўтказишга мўлжалланган кўчма лаборатория:


1. Симлар ва кабеллар изоляцияси қаршилигини ўлчаш.


2. Ерга улаш қурилмалари қаршилигини ўлчаш.


3. Ерга уланган қурилмалар ва ерга уланган қурилманинг элементлари ўртасида занжирнинг борлигини текшириш.


4. 1000 Вгача кучланишли электр қурилмаларида фаза-нул занжирини текшириш.


5. Электр ускуналари ва кабелларни юқори кучланиш билан синаш.


6. Ҳимоя воситаларини турғун стендда синаш.


7. Ҳимоя қилиш билан боғлиқ ўчириш қурилмаси ишлашини текшириш (бундан кейинги ўринларда - ҲЎҚ деб аталади).


Электр ўлчаш лабораторияси қуруқ иситиладиган хона билан таъминланган ва махсус тайёрланган ходимлар билан бутланган.


Илова: Рухсатномани олиш учун ҳудудий бўлинмаларга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар ___ варақда.


Корхона ва ташкилотнинг раҳбари

      





(Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

     

М.Ў.






Низомга

4-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация

қилишга рухсатнома бериш учун ҳудудий бўлинмага

тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Электр қурилмаларининг уланиши учун техник шартлар.


2. Белгиланган тартибда келишилган электр таъминоти лойиҳаси.


3. Истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан имзоланган объект электр таъминотининг бир чизиқли схемаси.


4. Монтаж ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси.


5. Электр қурилмалари учун мувофиқлик сертификати.


6. Мавжуд ҳимоя воситалари (улар синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар билан биргаликда ёнғин ўчириш жиҳозлари, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар.


7. Электр қурилмалари тузилиши қоидаларининг I бўлими 1.8-бандида назарда тутилган электр қурилмаларини қабул қилиш-топшириш синовларининг баённомалари.


8. Асосий электр ускуналарининг паспортлари.


9. Электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ.


10. Ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари.


11. Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари).


12. Тармоқларига уланилаётган корхона ва ташкилот билан келишилган электр қурилмаларини улаш дастури (35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр қурилмаларини улашда).






Низомга

5-ИЛОВА



Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун

истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини

эксплуатация қилишга рухсатнома бериш

учун ҳудудий бўлинмага тақдим

этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Таркибида ЭТЛ фаолият кўрсатаётган истеъмолчи корхона ва ташкилот Устави (Низоми) (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).

2. ЭТЛни ташкил этиш ва унинг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.


3. ЭТЛ мутахассислари ва ишчиларининг лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномалари қоидаларини билишини текшириш бўйича комиссияни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.


4. Корхона ва ташкилотнинг электр хўжалиги учун жавобгар шахсни ҳамда ушбу корхона ва ташкилот таркибида ЭТЛ бўлганда унинг ўрнини босувчи шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.


5. ЭТЛнинг электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.


6. ЭТЛ ходимларига синовлар (ўлчашлар) далолатномаларини, баённомаларини имзолаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.


7. "Ўзстандарт" агентлиги томонидан вакил қилинган ташкилот томонидан берилган ва агентликнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказилган ЭТЛни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.


8. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва синаш қурилмаларини аттестациядан ўтказиш бўйича ҳужжатлар.


9. Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш методикаси (дастурлар).


10. ЭТЛ ходимларини, уларга синовлар (ўлчашлар) бўйича махсус ишларни бажаришга рухсатнома берган ҳолда ходимлар билимларини охирги текшириш баённомаларининг (журналлардаги ёзувларнинг) нусхалари.


11. ЭТЛда ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш, улар ўз вақтида кўрикдан ўтказилишини таъминлаш ва ташкил этиш, уларни сақлаш учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги фармойиш.


12. Ишлаб чиқаришда синовларни (ўлчашларни) ўтказишда қўлланиладиган ҳимоя воситаларининг тасдиқланган рўйхати.


13. Корхона ва ташкилотнинг номи тўлиқ ёзилган, раҳбарнинг имзо қўйиши жой ва муҳр учун жой бўлган титул варақ таркибида синовлар (ўлчашлар) ўтказилганлиги тўғрисида ариза берувчининг техник ҳисоботи, шунингдек ЭТЛ бошлиғининг имзо қўйиши учун жой бўлган техник ҳисобот мазмунининг шакли.


14. Ходимларнинг буюртма берилган ишлар турлари бўйича малакаси.


15. Техник ҳужжатлар (синовлар (ўлчашлар) далолатномалари, баённомаларининг бланклари, уларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар (камида икки нафар) имзолари қўйилиши учун жой ва ЭТЛнинг тўрт бурчакли муҳри босилиши учун жой бўлиши лозим).


16. ЭТЛнинг жорий фаолияти бўйича ҳужжатлар (буюртманомаларни рўйхатдан ўтказиш, синовлар (ўлчашлар)нинг тузилган баённомаларини беришни рўйхатдан ўтказиш журналлари.






Низомга

6-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини

техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


20___ йил "____" _____________    № _____

Ушбу далолатнома



(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки электр қурилмалари эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

20___ йил "___" _______даги ___-сон аризасига асосан



(ҳудудий бўлинманинг номи,


мансабдор шахси томонидан

лавозими)              (Ф.И.О.)


истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (юридик шахслар учун)




ёки электр қурилмаларининг

(лавозими,


Ф.И.О.)


эгаси (жисмоний шахслар учун)


иштирокида тузилди.


(Ф.И.О.)


Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилди ва электр қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.


1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмалари:

       

(электр қурилмаларининг номи, электр таъминоти манбалари)

     

1.1. Электр қурилмаларининг таркиби ва тавсифи:

       

(тури, қуввати, кучланиши, сони)

     

1.2. Техник ҳужжатлар


1.2.1. Техник шартлар 20__ йил "____" ______да _______ рақами билан ____ кВа (кВт)

қувват билан уланиш учун



(техник шартларни берган корхона ва ташкилотнинг номи)

томонидан берилган.

1.2.2. Электр таъминоти лойиҳаси



томонидан ишлаб чиқилган.

(лойиҳа ташкилотнинг номи, ишлаб чиқиш рақами ва санаси)


Ушбу лойиҳа "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ва



(лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги хулосанинг рақами ва санаси)

ҳамда электр қурилмалари тармоқларига уланадиган корхона ва ташкилот билан


келишилган.

(корхона ва ташкилотнинг номи, лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги хулосанинг рақами ва санаси)


    

1.2.3. Электр-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари ҳамда синовлар


томонидан

(ташкилотнинг номи, лицензия рақами, ким томонидан берилган, амал қилиш муддати)


бажарилди.


1.2.4. Ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари, синовлар (ўлчашлар) баённомаларининг Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари (ЭҚТҚ) ва Техника хавфсизлиги қоидалари (ТХҚ) талабларига мувофиқлиги __________


2. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди


2.1. Электр қурилмалари эксплуатациясини ташкил этиш:

2.1.1. Электр қурилмалари эксплуатацияси



томонидан

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки электр қурилмалари эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))


амалга оширилади.

2.1.2. Электр хўжалиги учун жавобгар шахс



(лавозими)

______________________ 20___ йил "___" ________ даги___ -сон буйруқ билан тайинланган.

             (Ф.И.О.)


Қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда _________ йил "____" ______________да ва ТХҚ бўйича билимлари текширилган ва унга ____ В кучланишли электр қурилмалари билан ишлаш учун электр хавфсизлиги бўйича______ гуруҳ берилган.


2.1.3. Электр-техник ходимлар сони ва малакаси бўйича етарли эканлиги

    

   

2.1.4. Электр-ҳимоя воситаларининг ҳолати, уларнинг етарли эканлиги

    

    

     

2.1.5. Тезкор техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (ҳа, йўқ):

тасдиқланган принципиал электр схемаси _________________________;

лавозим йўриқномалари ________________________________________;

эксплуатация қилиш бўйича йўриқномалар ________________________;

наряд бланклари _____________________________________________.


2.1.6. Қуйидаги журналларнинг мавжудлиги (ҳа, йўқ):

ТЭҚ ва ТХҚ бўйича билимларни текшириш ________________________;

электр-техник ходимларга йўриқнома бериш _______________________;

тезкор-журнал ________________________________________________;

ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш ______________________;

электр ускуналарининг нуқсонлари (носозликлари) _________________.


2.1.7. Асосий электр ускуналарига паспортлар (сертификатлар) ________

    

    

     

2.2. Электр қурилмаларининг техник ҳолати


2.2.1. Ёнғинга қарши воситалар билан таъминлаш ____________________


2.2.2. Ўлчаш асбобларининг ҳолати _______________________________


2.2.3. Ерга улаш қурилмаларининг ҳолати __________________________


2.2.4. Электр хоналари ва уларда монтаж қилинган электр қурилмаларининг электр қурилмаларини ўрнатиш қоидаларига мувофиқлиги

   

    

     

2.2.5. Кабель ва ҳаво линияларининг техник ҳолати

    

     

     

2.2.6. Электр двигателлар, ишга тушириш-ростлаш аппаратлари, электр ёритиш асбобларининг техник ҳолати

    

    

      

2.2.7. Компенсацияловчи қурилмаларнинг техник ҳолати (бор бўлса)

    

(тури, ишлаб чиқарувчи заводнинг рақами)

      

2.2.8. Тақсимлаш қурилмалари ____________________________________


2.2.10. Куч трансформаторлари __________________________________


2.2.11. Ҳисобга олиш схемасининг монтажи (ҳисобга олиш асбобларини, ўлчаш трансформаторларини ва бошқаларни ўрнатиш)

     

     

     

3. Хулоса

       

(техник кўрикдан ўтказишга тақдим этилган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш мумкинлиги)

Мансабдор шахс





(ҳудудий бўлинманинг номи лавозими)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________




(имзо)


Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун)

       

(корхона ва ташкилотнинг номи,

      

лавозими Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________




(имзо)


Истеъмолчининг М.Ў.

ёки

Электр қурилмаларининг эгаси

(жисмоний шахслар учун)



(Ф.И.О., телефон рақами)

20___ йил "___" ___________




(имзо)


       





Низомга

7-ИЛОВА



Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун

ЭТЛда жойлашган истеъмолчиларнинг электр

қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


20___ йил "____" _____________   № ____

Ушбу далолатнома



(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки электр қурилмалари эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

20___ йил "___" _______даги ___-сон аризасига асосан



(ҳудудий бўлинманинг номи,


мансабдор шахси томонидан

лавозими Ф.И.О.)


истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (юридик шахслар учун)




ёки электр қурилмаларининг

(лавозими,


Ф.И.О.)


эгаси (жисмоний шахслар учун)


иштирокида тузилди.


(Ф.И.О.)


Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилди ва электр қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.


1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмаси:

       

(турғун, кўчма, кўтариб юриладиган асбоблар тўплами билан (кераклиси остига чизилсин))

2. Хулоса



(техник кўрикдан ўтказишга тақдим этилган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга

       

рухсат бериш мумкинлиги синовлар (ўлчашлар) ўтказиладиган электр қурилмалари кучланишининг қийматини

        

_____ В қийматини ва рухсат берилган синовлар ва (ёки) ўлчашлар турларининг рўйхатини кўрсатган ҳолда)

    

Мансабдор шахс





(ҳудудий бўлинманинг номи, лавозими


Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________




(имзо)


Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун)

      

(корхона ва ташкилотнинг номи, лавозими Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________




(имзо)


Истеъмолчининг М.Ў.






Низомга

8-ИЛОВА

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

("ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ")


Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга

ва/ёки синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун

электр қурилмаларини эксплуатация қилишга

РУХСАТНОМА № ________


20___ йил "_____" _____________

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг


ҳудудий


(ҳудудий бўлинманинг номи)


бўлинмаси



(янги, реконструкция қилинган (кераклиси остига чизилсин))

     

электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишнинг 20___ йил "__" __________даги

____-сон далолатномасига асосан



(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг


га тегишли

номи ёки электр) қурилмалари эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))


бўлган



(электр қурилмаларининг тўлиқ номи, кучланиш қийматини кўрсатган ҳолда)

электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат беради.

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси


нинг


(ҳудудий бўлинманинг номи)


бошлиғи


М.Ў.



(Ф.И.О.)


(имзо, сана)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 122-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 21-модда






































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск