ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2013 й. 310-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.11.2013 й.
N 310
ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИДА ТАДБИРКОРЛИК
СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН ТЕМИР ЙЎЛ
ТРАНСПОРТИ СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ
ТАРТИБОТЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси, вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 25 ноябрь, 47-сон, 617-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2013 йил, 11-сон, 83-модда