ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

ЎзР 09.12.1992 й. 746-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 09.12.1992 й. 746-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 19.02.2024 й. ЎРҚ-909-сон Қонунидан олдинги таҳрири



12-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлик қилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган биринчи ўринбосарига, ўринбосарларига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорини лавозимига тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланади. (ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг 6-банди


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимлар ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг катта ёрдамчилари ва ёрдамчилари, бош бошқармалар, бошқармалар, бўлимларнинг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, катта прокурорлар, прокурорлар, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилар ва алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.



13-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси билан мурожаат этиши мумкин; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 28.11.2023 й. ЎРҚ-880-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;



20-модда матнининг олдинги таҳрири


Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши, шунингдек улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назорат предмети ҳисобланади.



22-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, ҳарбий қисмларнинг ҳудуди ва хоналарига монеликсиз киришга, ҳужжатлар ва материалларни кўришга, текширишлар ўтказишга, текшириш учун қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни, қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ва уни таъминлашга доир чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни талаб қилишга;



24-модда матнининг олдинги таҳрири


Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя этилиши назорат предмети ҳисобланади.




ЎзР 30.10.2023 й. ЎРҚ-873-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда иккинчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


прокуратура органлари ходимларига даражали унвонлар беради ва олий даражали унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимнома билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат этади;



15-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тегишинча туман, шаҳар прокуратураларининг ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари асосида ва уларни ижро этиш учун ўзига бўйсунувчи ходимларнинг ҳаммаси учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради.



15-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бошқармалар ва бўлимларнинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, прокурорнинг катта ёрдамчилари, прокурорнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўйича ёрдамчиси, катта прокурор-криминалист Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.



16-модда матнининг олдинги таҳрири


Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларга тегишли прокурорлар раҳбарлик қиладилар, улар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадилар ҳамда лавозимдан озод этиладилар. Бу прокурорлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсунадилар ва унинг олдида ҳисобдордирлар.


Қаранг: Конституция 119-моддасининг учинчи қисми


Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар тегишинча туман, шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари асосида ва уларни ижро этиш учун ўзига бўйсунувчи ходимларнинг ҳаммаси учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори раҳбарлик қилади.


Қаранг: Президентнинг 1999 йил 30 мартдаги ПФ-2277-сон “Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий прокуратурасини ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони 1-бандининг иккинчи хатбоши


Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларида ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда бошқармалар ва бўлимлар ташкил этилади.

Бошқармалар ва бўлимларнинг бошлиқлари, прокурорларнинг катта ёрдамчилари, прокурорларнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўйича ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Бошқармалар ва бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари, катта прокурор-криминалистлар ва прокурор-криминалистлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ёрдамчилари, бошқармалар ва бўлимларнинг катта прокурорлари ва прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилар ва алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилар, катта терговчилар ва терговчилар вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.



17-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарлари бўлиши мумкин.



17-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг катта ёрдамчилари, ёрдамчилари, прокуратура катта терговчилари ва терговчилари, иш ўрганувчилари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.



43-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланади.



45-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, шунингдек вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг фаолияти тегишли юқори турувчи прокурорлар томонидан уларнинг ваколат муддати давомида камида икки марта комплекс ўрганиб чиқилади. Прокурорлар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари қонунийликнинг ҳолати ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг таъминланиши ҳисобланади.



48-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасаларининг ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгилаб қўйилади.



54-модда матнининг олдинги таҳрири


Прокуратура органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти ҳамда прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 08.01.2019 й. ЎРҚ-512-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 11.04.2023 й. ЎРҚ-829-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир.

(ЎзР 18.11.2021 й. ЎРҚ-729-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 31.05.2022 й. ЎРҚ-772-сон Қонунидан олдинги таҳрири



48-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокуратура органлари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ўқотар қурол ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситалари олиб юриш ҳуқуқига эга. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 18.11.2021 й. ЎРҚ-729-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг;


ЎзР 22.01.2020 й. ЎРҚ-603-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташланган


Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг;


ЎзР 22.01.2020 й. ЎРҚ-603-сон Қонунига мувофиқ бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин


Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир.

(ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокуратура органлари қонунларнинг ижро этилишини назорат қилишга ва жиноятчиликка қарши курашга доир фаолияти тўғрисида жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиш, ўзининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлаш йўли билан ўз фаолиятини ошкора амалга оширади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



13-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисларида иштирок этади, муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан фикр билдиради, қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар бўйича Пленум тушунтиришлар бериши хусусида таклифлар киритади; (ЎзР 29.03.2017 й. ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларини ижро этиш мақсадида ўтказилган текширувлар давомида давлат бошқаруви органлари ва ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқ бўлган ҳужжатлари аниқланган тақдирда, Бош прокурор бу ҳужжатларни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади. (ЎзР 10.08.2015 й. ЎРҚ-389-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



50-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақи мансаб маошидан, даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар), кўп йиллик хизмат учун тўланадиган устама ҳақлардан ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 24.12.2019 й. ЎРҚ-597-сон Қонунидан олдинги таҳрири



49-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ва интизомий ножўя хатти-ҳаракат учун жавобгарлиги масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилади.




ЎзР 12.11.2019 й. ЎРҚ-583-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Мажбурий ижро бюроси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади. (ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



43-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокуратура органлари ходимлари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмас. Улар илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан фақат асосий ишдан бўш вақтда шуғулланиши мумкин.



46-модданинг олдинги таҳрири


46-модда. Прокуратура органлари ички хавфсизлигини

таъминловчи инспекция


Ўзбекистон Республикаси прокуратураси таркибида прокуратура органлари ички хавфсизлигини таъминловчи инспекция тузилади.

Прокуратура органлари ички хавфсизлигини таъминловчи инспекция прокуратура органлари ходимлари томонидан содир этилган хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, коррупция ва эгаллаб турган лавозимига нолойиқ бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар бўйича хизмат текширувини ўтказади.

Прокуратура органлари ички хавфсизлигини таъминловчи инспекция ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.



50-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокуратура органлари ходимларига муддати ўттиз календарь кунидан иборат ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилади. Ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимларига беш календарь кун, йигирма беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса ўн календарь кун қўшимча таътил берилади.




ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонунидан олдинги таҳрири



28-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонунларнинг жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар ижро этишлари устидан назорат қилиш жараёнида прокурор ўз ваколатлари доирасида:

суриштирув ва дастлабки тергов органларидан текшириш учун жиноят ишларини, суриштирув, тезкор-қидирув фаолиятининг ҳужжатлари ва материалларини ҳамда бошқа маълумотларни талаб қилади;

содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари ижросини ҳар ойда камида бир марта текширади;

терговчилар ва суриштирувчиларнинг ноқонуний ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади;

жиноятларни тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, жиноят тавсифини белгилаш, айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш ва жиноят содир этиб яширинган шахсларни қидириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради;

суриштирув органларига ушлаш, мажбурий келтириш, қидириш, тинтув ўтказиш, олиб қўйиш тўғрисидаги қарорларни ва суднинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажримини ижро этишни, бошқа тергов ҳаракатларини, шу жумладан, прокурор ёки прокуратура терговчиси иш юритувида бўлган ишлар юзасидан тергов ҳаракатларини бажаришни топширади, жиноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни топиш учун зарур чоралар кўриш тўғрисида кўрсатмалар беради; (ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-100-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

суриштирувда, дастлабки терговда иштирок этади ҳамда зарур ҳолларда жиноят-процессуал қонунга мувофиқ ҳар қандай иш бўйича айрим тергов ҳаракатларини шахсан бажаради ёки терговни тўла ҳажмда амалга оширади; (ЎзР 22.09.2008 й. ЎРҚ-181-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

дастлабки тергов муддатини узайтиради, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи ва айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади; (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

жиноят ишларини суриштирув ва дастлабки тергов органларига қўшимча тергов ўтказиш тўғрисидаги ўз кўрсатмалари билан қайтаради;

жиноят ишини суриштирув органидан терговчига, прокуратуранинг бир терговчисидан бошқасига, жиноят-процессуал қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда эса бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказади; (ЎзР 22.09.2008 й. ЎРҚ-181-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

суриштирувчини ёки терговчини, агар у ишни тергов қилиш чоғида қонун бузилишига йўл қўйган бўлса, суриштирув ёхуд дастлабки терговни давом эттиришдан четлатади;

қонунда назарда тутилган ҳолларда тергов ҳаракатлари олиб борилишига санкция беради, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида, мурдани эксгумация қилиш ҳақида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади; (ЎзР 29.03.2017 й. ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

жиноят ишларини қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, жиноят ишларини тугатади ёхуд улар юзасидан иш юритилишини тўхтатади;

қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчининг ишни тугатишига розилик беради;

айблов хулосасини ёки қарорини тасдиқлайди, ишни судга юборади;

қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Прокурорнинг жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берган терговолди текшируви ўтказиш, жиноят ишлари қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ кўрсатмалари суриштирув ва дастлабки тергов органлари учун мажбурийдир.




ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Мажбурий ижро бюроси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади. (ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



18-модданинг олдинги таҳрири


18-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш департаменти

ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари

(ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) ташкил этилади. Департаментга лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Департамент бошлиғининг ўринбосарлари Департамент бошлиғининг тақдимномасига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Департаментнинг туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари Департамент бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Департаментни ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.



ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Мажбурий ижро бюроси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади. (ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар халқ депутатлари тегишли Кенгашларига, зарурат бўлган ҳолларда эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийликнинг ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида ҳар йили ахборот берадилар.



8-модда номининг олдинги таҳрири


8-модда. Жиноятчиликка қарши кураш борасидаги

фаолиятни мувофиқлаштириш




ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда биринчи қисм еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


туман прокуратураларига тенглаштирилган ҳарбий округлар, ҳудудий ҳарбий, транспорт ва ихтисослаштирилган прокуратуралар.



43-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Алоҳида ҳолларда, прокуратура органларига хизматга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотга эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 29.03.2017 й. ЎРҚ-421-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисларида иштирок этади, кўрилаётган ишлар бўйича ва муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан фикр билдиради, қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар бўйича Пленум тушунтиришлар бериши хусусида таклифлар киритади;



28-модда биринчи қисм ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонунда назарда тутилган ҳолларда тергов ҳаракатлари олиб борилишига санкция беради, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади; (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



18-модда номининг олдинги таҳрири


18-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш

департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари

(ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)



18-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) ташкил этилади. Департаментга лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



28-модда биринчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


дастлабки тергов муддатини узайтиради, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш ва айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади; (ЎзР 18.09.2012 й. ЎРҚ-335-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



28-модда биринчи қисм ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонунда назарда тутилган ҳолларда тергов ҳаракатлари олиб борилишига санкция беради, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади; (ЎзР 18.09.2012 й. ЎРҚ-335-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 18.09.2012 й. ЎРҚ-335-сон Қонунидан олдинги таҳрири



28-модда биринчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


дастлабки тергов муддатини узайтиради, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади; (ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-100-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



28-модда биринчи қисм ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қонунда назарда тутилган ҳолларда, тергов ҳаракатлари олиб борилишига санкция беради, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади; (ЎзР 22.12.2008 й. ЎРҚ-193-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонунидан олдинги таҳрири



12-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳамда унинг ўринбосарларини лавозимига тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 22.12.2008 й. ЎРҚ-193-сон Қонунидан олдинги таҳрири



28-модда биринчи қисми ўн иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


қонунда назарда тутилган ҳолларда, тергов ҳаракатлари олиб борилишига санкция беради, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради; (ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-100-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 22.09.2008 й. ЎРҚ-181-сон Қонунидан олдинги таҳрири



28-модда биринчи қисми ўнинчи хат бошининг олдинги таҳрири


ҳар қандай жиноят ишини суриштирув органидан олиб терговчига беради, шунингдек уни бир дастлабки тергов органидан бошқасига, бир терговчидан бошқасига ўтказади;




ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-100-сон Қонунидан олдинги таҳрири



28-модда биринчи қисми олтинчи хат бошининг олдинги таҳрири


суриштирув органларига фуқароларни ушлаш, мажбурий келтириш, қамоққа олиш, қидириш, тинтув ўтказиш, олиб қўйиш ва бошқа тергов ҳаракатларини бажариш тўғрисидаги, шу жумладан, прокурор ёки прокуратура терговчиси иш юритувида бўлган ишлар юзасидан қарорларни ижро этишни топширади, жиноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чоралар кўриш тўғрисида кўрсатмалар беради;



28-модда биринчи қисми саккизинчи хат бошининг олдинги таҳрири


тергов ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш муддатини узайтиради;



28-модда биринчи қисми ўн иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


қонунда назарда тутилган ҳолларда, тергов ҳаракатлари олиб борилишига санкция беради;




ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонунидан

олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ҳузурида Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади.







































Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск