ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг

олдинги таҳрири




ЎзР 28.11.2023 й. ЎРҚ-880-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар Авиация маъмурияти, Мудофаа вазирлигининг тегишли органлари билан, самовий ҳудуддан ҳаво кемаларининг парвози учун фойдаланилган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа органлари билан ҳам алоқа каналлари ташкил қилишга мажбурдирлар.



28-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Аэродромлар ва аэропортлар қуриш учун қидирув ишларини олиб бориш, уларни лойиҳалаштириш, қуриш ва таъмирлаш ҳокимиятларнинг тегишли маҳаллий идоралари билан, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда келишилади.



59-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун телефон, телеграф ва бошқа алоқа воситаларидан навбатсиз, оддий тариф бўйича ҳақ тўлаб фойдаланилади. Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун оммавий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Авиация маъмуриятининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли органлари билан келишув асосида белгиланади. (ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



74-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари мазкур ҳаво кемаларини тасарруф этувчи ёки уларнинг эгалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар ва фуқаролар рухсати билан якка халқаро парвозларни амалга ошириши мумкин. Хорижий давлат самовий ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемасининг парвозига махсус рухсатнома олиш учун сўровномани ҳаво кемасининг эксплуатанти, давлат ва экспериментал ҳаво кемасининг парвози учун эса - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юборади. Бундай сўровномалар кема ҳужжатларига, экипаж тўғрисидаги маълумотларга тааллуқли барча талабларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва парвоз режалаштирилган хорижий давлат ҳудудида амал қиладиган бошқа талаб ва қоидаларга риоя қилинган ҳолдагина амалга оширилади. (ЎзР 27.09.2012 й. ЎРҚ-337-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



80-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Авиация қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш ва бажаришда Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг кучлари ҳамда воситаларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.



82-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фалокатга учраган ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипажига ёрдам кўрсатиш бўйича қутқарув ишлари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматининг кучлари ва воситалари билан, шунингдек мазкур 80-моддасига асосан шу хизмат томонидан бу ишга сафарбар қилинадиган вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг кучлари ҳамда воситалари билан амалга оширилади.




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



49-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Эгаллаб турган лавозимига биноан фаолияти парвозларни ташкил этиш, амалга ошириш ва таъминлаш ҳамда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан бевосита алоқадор авиация ходимларини касб фаолиятига тайёрлаш давлат томонидан шаҳодатланган ташкилотларда амалга оширилади. Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



57-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат авиациясини метеорологик ахборот билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



105-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ташиш ишларини ташкил қилиш ва тарифларни қўллаш, йиғимлар тўлаш, қатновни кирага сотиш қоидалари ташувчи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



107-модда матнининг олдинги таҳрири


Портловчи моддалар, қуроллар, ўқ-дорилар, заҳарли, тез алангаланувчи, радиоактив ва бошқа хавфли моддаларни ҳамда предметларни ташиш шартлари қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус қоидалар билан белгиланади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



112-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳаво транспортида ташишда ташувчининг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, фуқаролик қонун ҳужжатлари ва ушбу Кодекс билан тартибга солинади. (ЎзР 27.09.2012 й. ЎРҚ-337-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



113-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ташувчи йўловчининг ўлими ёки соғлиғи шикастланганлиги учун етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда қопланишини таъминлаши шарт. (ЎзР 27.09.2012 й. ЎРҚ-337-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



116-модда биринчи қисм б) бандининг олдинги таҳрири


б) қиймати эълон қилинмаган ҳолда ташиш учун қабул қилинган юкнинг ёки қўл юкининг, шунингдек йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолганлиги, камомади ёхуд уларга етказилган зарар учун - Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда жавобгар бўлади. (ЎзР 27.09.2012 й. ЎРҚ-337-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.04.2021 й. ЎРҚ-688-сон Қонунидан олдинги таҳрири



67-модданинг олдинги таҳрири


67-модда. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилиш


Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози фақатгина ҳаво кемасида носозлик рўй берганда уни аҳоли манзилгоҳларидан ташқарида ёки энг яқин аэродромда қўндириш имконини берадиган баландликда амалга оширилиши мумкин. Учиш-қўниш йўлкасининг жойлашуви ҳаво кемасига аҳоли манзилгоҳи устидан учиб ўтмай ҳавога кўтарилиш ёки қўниш имкониятини бермаса, шунингдек инсонлар ҳаётини қутқариш мақсадида парвоз қилишга тўғри келса, ёки бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан юқоридаги қоидалардан четга чиқишга рухсат этилади.

Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги кўргазмали учишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига биноан амалга оширилиши мумкин.



86-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳалокат ёки бахтсиз ҳодиса давлат ва фуқаро авиацияси ёки давлат авиацияси ва экспериментал авиация манфаатларига дахлдор бўлган тақдирда текшириш Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа дахлдор вазирликлари ва идоралари вакилларидан ташкил топган қўшма комиссиялар томонидан амалга оширилади. Бундай комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонунидан олдинги таҳрири



92-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Парвознинг хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларнинг ва ҳаво кемалари экипажининг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш мақсадида аэропорт ходимлари, милиция органлари, Давлат хавфсизлик хизмати органлари, божхона муассасалари ва чегара қўшинларига, бу органларнинг ваколатли вакиллари йўқ бўлган тақдирда эса - ҳаво кемаларининг командирлари ёки уларнинг топшириғига биноан экипажнинг бошқа аъзоларига - ички йўналишларда ҳам, халқаро йўналишларда ҳам ҳаво кемалари йўловчиларини, қўл юки ва багажларни текшириш ҳуқуқи берилади. Текшириш аэропортда, шаҳар аэровокзалида ёхуд аэродромда ҳаво кемасининг ўзида бу иш учун махсус тайинланган шахслар томонидан амалга оширилади. Йўловчи текширувдан бўйин товлаган тақдирда авиация хизмати кўрсатувчи ҳаво транспортида ташиш тўғрисидаги шартномани бекор қилишга ҳақлидир. (ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ давлат бошқаруви бошқа органларининг тасарруфидаги авиация давлат авиацияси ҳисобланади. Экспериментал ва давлат авиацияси таркибига кирмаган авиация фуқаро авиацияси ҳисобланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



92-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Парвознинг хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларнинг ва ҳаво кемалари экипажининг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш мақсадида аэропорт ходимлари, милиция органлари, Миллий хавфсизлик хизмати органлари, божхона муассасалари ва чегара қўшинларига, бу органларнинг ваколатли вакиллари йўқ бўлган тақдирда эса - ҳаво кемаларининг командирлари ёки уларнинг топшириғига биноан экипажнинг бошқа аъзоларига - ички йўналишларда ҳам, халқаро йўналишларда ҳам ҳаво кемалари йўловчиларини, қўл юки ва багажларни текшириш ҳуқуқи берилади. Текшириш аэропортда, шаҳар аэровокзалида ёхуд аэродромда ҳаво кемасининг ўзида бу иш учун махсус тайинланган шахслар томонидан амалга оширилади. Йўловчи текширувдан бўйин товлаган тақдирда авиация хизмати кўрсатувчи ҳаво транспортида ташиш тўғрисидаги шартномани бекор қилишга ҳақлидир. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



59-модданинг олдинги таҳрири


59-модда. Алоқа воситаларидан фойдаланиш

(ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун телефон, телеграф ва бошқа алоқа воситаларидан навбатсиз, оддий тариф бўйича ҳақ тўлаб фойдаланилади. Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун оммавий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан Авиация маъмуриятининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли органлари билан келишув асосида белгиланади.



81-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақида хабар бериш учун умумий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда белгиланади. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири



38-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳаво кемаси турининг сертификати ҳаво кемаси турининг тузилишини белгилайдиган ва унинг фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормаларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатдир.




ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунидан олдинги таҳрири



37-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормалари ва ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланади.



39-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрини, Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемаларининг реестрини юритиш тартиби, шунингдек рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тегишли равишда Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.



44-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Эксплуатант сертификатининг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилиши ёки эксплуатант сертификати олиб қўйилиши мумкин. Эксплуатант сертификатини бошқа шахсга бериш мумкин эмас. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



45-модданинг олдинги таҳрири


45-модда. Эксплуатант сертификатини эътироф этиш

(ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Хорижий давлат томонидан берилган эксплуатант сертификати ёки унга ўхшаш ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин.



46-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Эксплуатант сертификатини бериш учун белгиланган талаблар ҳаво кемаси эксплуатанти томонидан бузилган тақдирда, сертификат берган орган эксплуатантни белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиришга ёхуд эксплуатант сертификатининг амал қилишини тўхтатиб қўйишга ёки уни олиб қўйишга ҳақли. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



59-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун телефон, телеграф ва бошқа алоқа воситаларидан навбатсиз, оддий тариф бўйича ҳақ тўлаб фойдаланилади. Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун оммавий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан Авиация маъмуриятининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли органлари билан келишув асосида белгиланади.



81-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақида хабар бериш учун умумий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда белгиланади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



31-модданинг олдинги таҳрири


31-модда. Аэродромларни рўйхатга олиш


Фуқаро авиацияси аэродромлари ва экспериментал авиация аэродромлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаро авиацияси аэродромлари давлат реестрида қайд этилиши лозим.

Давлат аэродромлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Аэродром реестрга киритилганидан сўнг эксплуатантга аэродром рўйхатга олингани тўғрисида гувоҳнома берилади.

Аэродромларни рўйхатдан ўтказиш ва улар рўйхатга олингани тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби:

фуқаро авиацияси аэродромлари ва экспериментал авиация аэродромлари учун - Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан;

давлат аэродромлари учун - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.



94-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Авиацияда юк ва йўловчи ташиш учун лицензияси бўлган ҳаво кемасининг эксплуатанти ташувчи деб эътироф этилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



96-модда матнининг олдинги таҳрири


Ички ҳамда халқаро ҳаво йўналишларида йўловчиларни ва юкларни ташиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолият учун ҳамда авиация ишларини бажариш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Бутунлай ёки қисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бажариладиган ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари учун рухсатнома бериш ушбу Кодекс, ҳудудида бундай фаолият юритиладиган давлат қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



97-модданинг олдинги таҳрири


97-модда. Рухсатномаларга риоя этилиши устидан назорат

(ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Ички ҳамда халқаро ҳаво йўналишларида йўловчиларни ва юкларни ташишга, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятга ҳамда авиация ишларини бажаришга доир лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



129-модда матнининг олдинги таҳрири


Эксплуатант ва буюртмачи авиация ишларига доир шартнома тузиш вақтида шартнома тарифларини белгилашга ҳақлидирлар. Рухсатнома берган орган авиация ишларининг айрим турлари бўйича тарифлар белгилаши ва уларни қўллаш юзасидан қоидалар ишлаб чиқиши мумкин.




ЎзР 27.09.2012 й. ЎРҚ-337-сон Қонунидан олдинги таҳрири



43-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳаво кемасининг эгаси билан бўлажак эксплуатант ўртасида унга тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклатилиши тўғрисида битим мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво кемаси чет эллик эксплуатантга ижарага (экипаж ёки экипажсиз) берилиши мумкин.



54-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди халқаро стандартларнинг талабларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган самовий ҳудудларга бўлинади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Бунда назорат қилинадиган самовий ҳудуд деганда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатадиган органлар томонидан парвозлар бевосита бошқариб туриладиган самовий ҳудуд, назорат қилинмайдиган самовий ҳудуд деганда эса парвоз пайтидаги ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда умумий фойдаланишдаги авиация парвозлари учун ажратилган самовий ҳудуд тушунилади.



94-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Аэропортлар ва ҳаво транспортида ташувчилар томонидан бажариладиган йўловчилар, қўл юки ва юкни белгиланган манзилга етказишни бевосита амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва операциялар мажмуи ҳаво транспортида ташиш деб ҳисобланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



95-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳаво кемаларининг эксплуатантлари Авиация маъмурияти томонидан белгиланган ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш қоидаларига риоя қилишлари шарт. Бунда почта ташиш тартиби Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишиб олиниши лозим. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



95-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Авиация ишларини бажараётган ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ва ташувчилари тегишли фаолиятни амалга оширишга доир ўз қоидаларини ўрнатишга ҳақлидирлар, бу қоидалар ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган талаблар даражасидан паст бўлиши мумкин эмас.



100-модда матнининг олдинги таҳрири


Ташувчилар ташиш қоидаларида белгиланган тартибда ҳаво кемасида олдиндан жой банд қилиб қўядилар.



103-модда матнининг олдинги таҳрири


Ташувчи хавфсизликни таъминлаш ёхуд парвоз бошланаётган, қўниш, транзит ёки учиб ўтиш мўлжалланган мамлакатнинг мазкур ташишга тааллуқли қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш заруриятидан келиб чиқиб, йўловчи ва қўл юки, почта ва юк ташиш шартномасини бекор қилиши мумкин. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



104-модда матнининг олдинги таҳрири


Йўловчи исталган вақтда парвоз қилишдан воз кечиш ва бу воз кечиш ҳаво кемаси учишидан олдин ёки кейин амалга оширилганлигига қараб, авиакомпания тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда тўланган пулнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.



105-модда иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ташувчи жадвалдаги ёки жадвалдан ташқари парвозлар бошланишидан олдин ташиш тарифлари, йиғимлари ва ставкалари миқдорини ишлаб чиқиб, уларни ўзига рухсатнома берган давлат томонидан тартибга солувчи органга тасдиқлаш учун тақдим этиши лозим.

Ташишларнинг тасдиқланган тарифлари, йиғимлар ва ставкалар миқдорлари, шунингдек қатновни кирага сотиш қоидалари айни бир йўналишларда ёки уларнинг участкаларида парвозни бажараётган ташувчиларнинг барчаси томонидан қўлланилиши лозим.

Чартер парвозлар учун шартномавий тарифлар белгиланиши мумкин.



106-модданинг олдинги таҳрири


106-модда. Юкнинг қабул қилувчи томонидан

олинмаслиги ва кечикиб олиниши


Агар юк қабул қилувчи етиб келган юкни юк ташиш қоидаларида белгиланган муддатларда қабул қилиб олмаса ёки қабул қилишдан воз кечса, ташувчи юк жўнатувчини хабардор қилиб, унинг ҳисобига юкни ўзида сақлаб туришга ҳақлидир. Юк қабул қилувчи хабардор қилинганидан кейинги 30 кун ичида олиб кетилмаган юк эгасиз деб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда сотувга қўйилади.



108-модданинг олдинги таҳрири


108-модда. Парвозларнинг

ахборот-реклама таъминоти


Ташувчи парвоз йўналишлари ва жадвали, йўловчилар, юклар ва почта тарифлари, ерда ва ҳаво кемасининг сатҳида хизмат кўрсатиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиши, улардан аҳолини (мижозларни) хабардор этиши шарт.



109-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳаво транспортида ташиш ишларини таъминловчи барча хизматлар технологик анжомлар, механизация ва автоматизация воситалари билан Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти белгилаган стандартлар ва тавсияларга мувофиқ таъминланган ҳужжатларни расмийлаштирувчи ходимларни, муомала теграларини қамраб олувчи ташкилий тузилишга эга бўлиши лозим.



112-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳаво транспортида ташишда ташувчининг масъулияти Ўзбекистон Республикасининг фуқароликка доир қонунлари ва ушбу Кодекс тартибга солинади.



113-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳаво транспортида йўловчини ташиш йўловчининг ҳаво кемасига чиқиш учун аэропорт перронига кирган вақтидан бошлаб, ташувчининг ваколатли шахслари кузатуви остида перрондан чиқиб кетгунича бўлган вақтни ўз ичига олади.



115-модда матнининг олдинги таҳрири


Юк ташиш учун қабул қилинган пайтдан то у қабул қилувчига ёки белгиланган қоидаларга мувофиқ бошқа ташкилотга етказиб берилгунича ўтган даврда унга етказилган зарар, камомад ёки унинг йўқолганлиги учун ташувчи - агар у зарарнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрганлигини ёки бу чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса - жавобгар бўлади.

Ташувчи бошқа далил ёки исбот келтирмагунича етказилган зарар, камомад ёки юкнинг йўқотилиши ташиш даврида рўй берган деб тахмин қилинади.



116-модда биринчи қисм б) бандининг олдинги таҳрири


б) ташиш учун олинган қиймати эълон қилинмаган юк ёки қўл юки, шунингдек йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолгани, камомади ёки етказилган зарар учун - уларнинг ҳақиқий қиймати миқдорида, аммо Авиация маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда белгилаган миқдордан ошмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси иштирок этган ҳаво транспортида ташиш вақтидаги жавобгарлик тўғрисидаги халқаро шартномаларда белгиланган миқдорларда жавобгар бўлади.



122-модда иккинчи қисмнинг олдинги таҳрири


Даъвогарнинг хоҳишига кўра талаблар ташувчига парвоз бошланган ёки тугаган аэропортда, ёхуд ташувчининг вакилига билдирилади.




ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модданинг олдинги таҳрири


2-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишни ва

авиация фаолиятини тартибга солувчи қонунлар


Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланишга ҳамда ундан фойдаланувчиларнинг барчаси фаолиятига, шу жумладан авиация фаолиятига тааллуқли муносабатлар республика ҳудудида ушбу Кодекс, республиканинг бошқа қонунлари билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом билан, шунингдек тегишинча Авиация маъмурияти ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари билан тартибга солинади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



26-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган участка парвозлар хавфсизлигини таъминловчи ён-атроф ҳамда чекка зоналар ва шу зоналарда жойлашган, ҳаво кемаларининг учиши, қўниши, бурилиши, тўхтаб туриши ва уларга хизмат кўрсатилиши учун мўлжалланган зарур бино, иншоотлар ва анжомлар билан бирга аэродром деб эътироф этилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



30-модда биринчи қисми биринчи жумласининг олдинги таҳрири


Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб берсагина аэродромдан фойдаланишга рухсат этилади.



36-модданинг олдинги таҳрири


36-модда. Ҳаво кемалари ишлаб чиқарилишини шаҳодатлаш


Ҳаво кемалари ва учувчи ўзга аппаратларнинг шаҳодатланган турларини кўплаб ишлаб чиқарувчи корхона ёки бошқа ташкилотлар (шу жумладан авиаклублар) белгиланган талабларга мувофиқ ва бундай фаолият билан шуғулланиш учун берилган шаҳодатномага асосан ишлайдилар.

Ҳаво кемаларини ва учувчи ўзга аппаратларни ишлаб чиқаришга доир талабларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни шаҳодатлаш халқаро стандартлар ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.



37-модда матнининг олдинги таҳрири


Фуқаро ҳаво кемаси, шунингдек тижорат мақсадларида ишлатилувчи давлат ҳаво кемаси фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги амалдаги меъёрларга жавоб берсагина фойдаланишга қўйилади ва бу ҳақда ҳаво кемасининг эгасига учишга яроқлилик тўғрисидаги шаҳодатнома (сертификат) берилади.

Фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик меъёрлари ва учишга яроқлилик тўғрисидаги шаҳодатномани бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланади.

Ҳаво кемасини учишга яроқлилик тўғрисидаги шаҳодатнома талабларига жавоб бера оладиган ҳолатда сақлаш масъулияти ҳаво кемаси эксплуатантига юкланади. Бу талабларга амал қилиниши устидан назоратни Авиация маъмурияти олиб боради. Давлат ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгилаган тартибда фойдаланишга қўйилади.



38-модданинг олдинги таҳрири


38-модда. Ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги тўғрисидаги

шаҳодатнома турини тан олиш


Чет эл давлати томонидан ҳаво кемасининг учишга яроқлилиги ҳақида берилган ёки кучга киритилган шаҳодатнома тури, агар шу шаҳодатномани бериш ёки кучга киритиш учун қўйилган талаблар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти белгилаган минимал стандартларга ёки ундан ҳам юқорироқ талабларга жавоб берса Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб тан олинади.



44-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳаво кемасига мулкдорлик асосида, ижара шартларида ёки бошқа қонуний асосда эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш ҳуқуқи ва қобилияти эксплуатант гувоҳномаси билан тасдиқланган фуқаро ёки юридик шахс ҳаво кемасининг эксплуатанти деб эътироф этилади.



44-модда учинчи ва тўртинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Беҳуда важлар туфайли эксплуатант гувоҳномасини беришни рад этиш тақиқланади. Гувоҳнома берилишини сўраган хўжалик юритувчи субъект олинган раддия устидан турар жойдаги тегишли судга арз қилиши мумкин.

Эксплуатант гувоҳномаси унинг амал қилиш муддати тугамагунча ёки у белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилмагунча ёки олиб қўйилмагунча ўз кучини сақлаб қолади. Гувоҳномани бошқа шахсга бериш мумкин эмас. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



45-модданинг олдинги таҳрири


45-модда. Эксплуатант гувоҳномасини тан олиш


Чет эл фуқаролари ёки юридик шахсларнинг чет эл давлатининг ваколатли идоралари томонидан берилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида белгиланган талабларга жавоб берадиган эксплуатант гувоҳномаси ёки унга тенгланган ҳужжати тан олинади.



46-модда иккинчи ва учинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Эксплуатант томонидан гувоҳнома олиниши учун белгиланган талаблар бузилган тақдирда гувоҳномани берган орган эксплуатантга камчиликларни бартараф қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш беришга ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортишга, шунингдек эксплуатант гувоҳномаси амал қилиш муддатини тўхтатиб қўйишга ёки уни тортиб олишга ҳақлидир.

Ҳаво кемаси эксплуатанти Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ўзининг маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақидаги, эксплуатант гувоҳномасини олиб қўйиш ёки амал муддатини тўхтатиш ҳақидаги қарор устидан судга арз қилишга ҳақлидир.



57-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатади, давлат авиацияси учун метеорологик ахборот беради, халқаро аэронавигация манфаатларини кўзлаб метеорологик таъминлашни ташкил этади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



57-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш самовий ҳудуддан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тасдиқлайдиган метеорологик таъминлаш қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



62-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги парвозлари Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларига мувофиқ ҳолда бажарилади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



66-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар кўрилган чоралар натижасида радиоалоқани тиклаб бўлмаса, ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатаётган органлар Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларига биноан ҳаракат қилишлари лозим. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



71-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳалокатга учраётган ҳаво кемасининг экипажи Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларида белгиланган тартибда фалокат сигналини бериши, ҳаво транспорти қатновини таъминловчи органга ҳалокат хусусияти ҳақида маълумот бериши ва кема ичидаги одамларнинг ҳаётини, соғлиги ва мол-мулкни, шунингдек ҳаво кемасининг ўзини сақлаб қолиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриши шарт. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



73-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳаво транспорти қатновини таъминловчи орган ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси тўғрисида, шунингдек ҳаво кемаси командиридан хавф остида қолган одамлар ҳақида ҳар қандай бошқа маълумот олганида Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларида белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатиш учун барча чораларни кўриши шарт. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)



96-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишларини бажариш учун рухсатномалар Авиация маъмурияти томонидан танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган махсус қоидаларга мувофиқ равишда берилади. Рухсатнома берилганлиги учун юқорида қайд этилган қоидаларда назарда тутилган тартибда йиғим ундирилади. Рухсатнома ўзга шахсга берилиши мумкин эмас.



97-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳаво кемасининг эксплуатантига рухсатнома берган давлат томонидан тартибга солиб турувчи орган бу эксплуатант лицензияда белгиланган шартларга қандай риоя этаётганлигини назорат қилиб боради.

Ҳаво кемаси эксплуатанти рухсатномада белгиланган шартларга риоя қилмаган тақдирда, рухсатномани берган орган уни ушбу қоидаларга риоя қилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантиришга ёки тартиббузувчини Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан рухсатномани бекор қилишга қадар маъмурий жавобгарликка тортишга ҳақлидир.

Ҳаво кемасининг эксплуатанти давлат томонидан тартибга солиб турувчи органнинг рухсатнома беришни рад қилганлиги ёки рухсатномани бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



101-модда матнининг олдинги таҳрири


Чипта ва қўл юки паттаси, нормативдагидан ортиқча қўл юки ҳақини тўлаш паттаси, почта ёхуд юк хати йўловчини ва қўл юкини, почтани ва юкни ташиш шартномасини тасдиқловчи ташиш ҳужжатлари ҳисобланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар шакли Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномаларнинг тегишли қоидалари ва тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Почта юк хати шаклини Авиация маъмурияти Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда белгилайди. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



103-модда матнининг олдинги таҳрири


Ташувчи мантиқий заруриятдан келиб чиқиб:

а) хавфсизликни таъминлаш мақсадида;

б) парвоз бошланаётган, қўниш ёки учиб ўтиш мўлжалланган ҳар қандай мамлакатнинг мазкур ташишга тааллуқли қонун, қарор ва қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида ҳар қандай йўловчи билан тузилган ҳаво транспортида ташиш шартномаси кучини тўхтатиши мумкин.



105-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ташиш ишларини ташкил қилиш, тарифларни белгилаш, йиғимлар ундириш ва қатновни кирага сотиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланади.



107-модда матнининг олдинги таҳрири


Портловчи моддалар, қуроллар, ўқ-дорилар, заҳарли, ёнувчан, радиоактив ва бошқа хавфли моддалар ҳамда предметларни ташиш шартлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида чиқариладиган махсус қоидалар билан белгиланади.



114-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қўл юки ташишга қабул қилинган пайтдан то у йўловчининг қўлига ёки белгиланган қоидаларга мувофиқ бошқа бир шахс ёхуд ташкилотга етказиб берилгунича ўтган даврда унга етказилган зарар, камомад ёки унинг йўқолгани учун ташувчи - агар у зарарнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрганлигини ёки бу чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса - жавобгар бўлади.



121-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидаги ҳолатларни тасдиқлаш учун юк, қўл юки ёки почта топширилганда тижорат ҳужжати тузилади:

а) топширилган юкнинг номи, оғирлиги ёки юк ва почтанинг ўринлари сони натура ҳолида ташиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келмаса;

б) юкка зарар етказилса;

в) қўл юкига зарар ёки камомад етказилса;

г) почтага зарар ёки камомад етказилса;

д) ҳужжатсиз юк, қўл юки, почта, шунингдек юксиз, қўл юкисиз ёки почтасиз ҳужжатлар топилганда.



123-модда матнининг олдинги таҳрири


Ташувчига талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига:

а) қўл юки ташиш кечиктирилган, камомадланган, зарарланган ёки йўқотилгани ҳолларда - йўловчи ёки унинг ваколатли шахси - қўл юки паттаси ва тижорат ҳужжатини кўрсатиб;

б) юк йўқотилганда:

- юкни қабул қилувчи - ташувчи томонидан юк жўнатувчига берилган ва юк келмаганлиги тўғрисида юк кутилган аэропорт белгиси қўйилган юк хатини, бундай ҳужжатни кўрсатишнинг иложи бўлмаса, - юк ҳақини тўлаганлик ҳақида ҳужжат ва юк кутилган аэропортнинг юк келмаганлиги тўғрисида белгиси қўйилган ташувчининг юк жўнатилганлиги тўғрисидаги маълумотномасини кўрсатиб;

- юк жўнатувчи - ўзига берилган юк хатини кўрсатиб;

в) юкка зарар ёки камомад етказилганда - юкни қабул қилувчи - юкка қўшиб юборилган юк хати ва тижорат ҳужжатини кўрсатиб;

г) юк элтиб бериш кечиктирилганда - юкни қабул қилувчи - юкка қўшиб юборилган юк хатини кўрсатиб;

д) почта кечиктирилгани, камомади, зарар етказилгани ёки йўқотилгани учун - почта мўлжалланган манзил алоқа корхонаси;

е) ташувчи ташаббуси билан ҳавода ташиш шартномаси кучи тўхтатилганда - йўловчи, юкни олувчи, юкни жўнатувчи эга бўлади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)

Агар ташувчининг ходимлари тижорат ҳужжати тузишдан бош тортган, уларнинг бу ҳаракати устидан юк жўнатувчи ёки юкни қабул қилувчи шикоят қилганлиги тасдиқланган тақдирда, тижорат ҳужжати йўқлиги талаб қўйиш ёки даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум қила олмайди.



130-модданинг олдинги таҳрири


130-модда. Ажнабий эксплуатантлар ва

биргаликдаги корхоналар томонидан

авиация ишлари бажарилиши


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишлари Авиация маъмурияти берадиган рухсатномалар асосида ажнабий эксплуатантлар, шунингдек биргаликдаги корхоналар томонидан бажарилиши мумкин.

Бунда ана шу эксплуатантлар ўзларининг хусусий ҳаво кемаларидан, шу жумладан тегишли хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган ҳаво кемаларидан ҳам, Ўзбекистон Республикасининг ижарага олинган ҳаво кемаларидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишларини бажарувчи ажнабий эксплуатантлар ва биргаликдаги корхоналарга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли қоидалари тўлиқ татбиқ этилади.




ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонунидан

олдинги таҳрири



13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-1-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



59-моддасининг олдинги таҳрири


59-модда. Алоқа воситаларидан фойдаланиш


Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун телефон, телеграф ва бошқа алоқа воситаларидан навбатсиз, оддий тариф бўйича ҳақ тўлаб фойдаланилади. Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун оммавий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан Авиация маъмуриятининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли органлари билан келишув асосида белгиланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-1-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



81-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақида хабар бериш учун умумий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда белгиланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-1-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



95-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳаво кемаларининг эксплуатантлари Авиация маъмурияти томонидан белгиланган ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш қоидаларига риоя қилишлари шарт. Бунда почта ташиш тартиби Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан келишиб олиниши лозим. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-1-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



101-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Почта юк хати шаклини Авиация маъмурияти Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан биргаликда белгилайди. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-1-сон Қонуни таҳриридаги қисм)















































Время: 0.1846
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск