ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /

ЎзР 28.12.1993 й. 1002-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 28.12.1993 й. 1002-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар ватанимиз ҳамда чет эл фан ва техникасининг замонавий ютуқларига асосланган ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



8-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади. (ЎзР 24.12.2019 й. ЎРҚ-597-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 24.12.2019 й. ЎРҚ-597-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги стандартлаштириш ишларини бажаришни ўз ваколатлари доирасида бошқа ташкилотларга топширишга ҳақлидир. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



8-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги стандартлаштириш ишларини бажаришни ўз ваколатлари доирасида бошқа ташкилотларга топширишга ҳақлидир. (ЎзР 03.04.2009 й. ЎРҚ-202-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



8-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади. (ЎзР 03.04.2009 й. ЎРҚ-202-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда иккинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, шу жумладан, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган, шу жумладан, импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда учинчи қисм иккинчи - бешинчи хатбошларининг олдинги таҳрири


стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун хўжалик фаолияти субъектларига нисбатан жарималар қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

стандартлар бузилишида айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш;

текширилган маҳсулотни у стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тақиқлаш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмалар бериш; (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки уни реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмалар бериш.



9-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат инспекторларининг маҳсулотни реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни) ман этиш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмасини бузганлик учун хўжалик фаолияти субъектлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима тўлайдилар.




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда номининг олдинги таҳрири


2-модда. Давлат стандартлаштириш тизими



2-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади.



2-модда иккинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек мамлакат саноати ишлаб чиқараётган, шу жумладан, импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотлардаги инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;



2-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида стандартлар ва техник шартларни (бундан буён матнда "стандартлар" деб юритилади), шунингдек ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқномалар ва изоҳларни ишлаб чиқадилар, тасдиқлайдилар, нашр этадилар. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



6-модда биринчи қисм тўртинчи-саккизинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


тармоқ стандартлари;

техник шартлар;

корхона стандартлари;

хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари;

маъмурий-ҳудудий стандартлар. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



6-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотга доир стандартлар ва уларга киритилган ўзгартишлар "Ўзстандарт" органларида ҳақ олмасдан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. "Ўзстандарт" органларида рўйхатдан ўтган стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар давлат ахборот жамғармасини ташкил этади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-модда тў??изинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маҳсулотнинг атроф-муҳит, аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавфсизлигини таъминлаш учун, техникавий ва ахборот жиҳатдан маҳсулотнинг бир-бирига мос келиши ва ўзаро алмашинувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини таъминлаш учун стандартларда белгиланадиган талаблар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа талаблар давлат бошқарув органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиш учун мажбурийдир.




ЎзР 03.04.2009 й. ЎРҚ-202-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2 модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Республикада стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни:

халқ хўжалиги тармоқларида - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги); (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)

қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан, лойиҳалаш ва конструкциялашда - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (“Давархитектқурилиш” қўмитаси); (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)

табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф-муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси);

тиббий мақсадлардаги маҳсулотлар, тиббий техника ашёлари, дори-дармонлар соҳасида ҳамда республика саноати ишлаб чиқараётган, шунингдек импорт бўйича республикага етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.



3 модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


"Ўзстандарт" агентлиги", "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш ишларини бажаришни бошқа ташкилотларга топширишга ҳақлидирлар. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



8 модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик фаолияти субъектлари стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан давлат назоратини "Ўздавстандарт" агентлиги", "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек бошқа махсус вакил қилинган давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонунидан

олдинги таҳрири



6 модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотга доир стандартлар ва уларга киритилган ўзгартишлар "Ўздавстандарт" органларида ҳақ олмасдан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. "Ўздавстандарт" органларида рўйхатдан ўтган стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар давлат ахборот жамгармасини ташкил этади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



8 модда тўртинчи қисми иккинчи, учинчи ва тўртинчи хат бошиларининг олдинги таҳрири


стандартларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси бош давлат инспекторлари;

стандартларни назорат қилиш бўйича вилоят, шаҳар бош давлат инспекторлари;

стандартларни назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар.



9 модда учинчи қисми биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


Стандартларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси бош давлат инспекторлари, стандартларни назорат қилиш бўйича вилоят, шаҳар бош давлат инспекторлари бундан ташқари:












































Время: 0.1424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск