Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2015 й. 249-сон "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2015 й.

N 249



МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ, КАРТОШКА,

ПОЛИЗ  МАҲСУЛОТЛАРИ  ВА  УЗУМНИ  ЭКСПОРТ

ҚИЛИШНИ   ТАРТИБГА  СОЛИШ   МЕХАНИЗМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш, экспорт контрактларини суғурта қилишнинг амалдаги механизмини такомиллаштириш, шунингдек маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган турларини экспорт қилишга доир контрактларни божхонада расмийлаштиришнинг янада очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда уларнинг республика божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилиш белгиланган тартибда барча транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

2. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ юк жўнатувчиларнинг буюртманомалари бўйича талаб қилинадиган изотермик ва универсал ҳаракатланадиган таркиб белгиланган тартибда ўз вақтида берилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилиш ўз вақтида божхонада расмийлаштирилишини ва қўлланиладиган транспорт воситалари қатъий назорат қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 1 октябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрини юритиш механизмини жорий этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрини юритиш юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассисларини аниқлаш, шунингдек уларнинг реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни 2015 йил 1 октябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Бунда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари тўғрисидаги ахборот ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Давлат божхона қўмитасига тақдим этилиши назарда тутилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар хўжалик субъектини мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрига киритиш учун асос ҳисобланади:

экспорт қилувчиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлари мавжудлиги;

мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг бир қисми ваколатли банкларга ўз вақтида мажбурий сотилмаслиги.


7. Белгилаб қўйилсинки:

ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрига киритилган хўжалик субъектлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум экспорт қилинишига йўл қўйилмайди;

хўжалик субъектини ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестридан чиқариш хўжалик субъектини ушбу реестрга киритиш учун асос бўлган камчиликлар улар томонидан бартараф этилгандан кейин амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:

экспорт контрактларини суғурталашни алоҳида ҳисобга олиш, ҳисобот ва суғурталовчилар фаолиятини назорат қилиш тартибини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда суғурталовчиларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтирсин, бунда экспорт контрактларининг суғурта шартномалари бўйича суғурта товонларини тўлаш муддатлари, шунингдек экспорт контрактларини суғурта қилиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот талаблари бузилганлиги учун суғурталовчиларга нисбатан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчилар учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорда белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилишини назарда тутсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин;

ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 сентябрь, 34-сон, 457-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 75-модда




















Время: 0.1464
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск