Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 26.08.2015 й. 2711-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 22.07.2015 й. 19/11-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 26 августда 2711-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2015 йил 22 июлдаги

19/11-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ банклар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозитларни жалб қилиш, қайтариш, фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ операцияларни бажариш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


банк - тижорат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан берилган лицензия асосида банк фаолияти деб ҳисобланадиган юридик ва жисмоний шахслардан депозитлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш каби фаолиятлар мажмуини амалга оширадиган юридик шахс;


депозит (кейинги ўринларда омонат деб юритилади) - талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз қайтариб бериш шарти билан топшириладиган миллий ва чет эл валютасидаги пул суммаси;


кассир - омонат кассаларга нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиш ва чиқим қилиш билан шуғулланувчи ҳамда кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғининг ҳисоботлар бўйича тўғрилигига масъул жавобгар ходим;


назоратчи - омонат кассаларда бажариладиган операциялар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, кассанинг кунлик операция ҳисоботларини тайёрлаш билан шуғулланадиган ҳамда кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг тўғри ишлатилишини ва кассир фаолиятини назорат қиладиган масъул жавобгар ходим;


омонатчи - банк билан тузилган банк омонати шартномасида ёки банк омонат сиёсатида назарда тутилган шартлар асосида банк билан келишилган ҳолда банкка маълум пул маблағини ўзи ёки унинг номига келган пул маблағини омонатга қўювчи резидент ёки норезидент шахс;


омонат бўлинмаси - банк ёки унинг филиали биносида ёхуд ундан ташқарида жойлашган мини-банк ва омонат кассаларда бажариладиган омонат операцияларининг қонун ҳужжатларига ва банк ички сиёсатига мувофиқлигини назорат қилиш учун масъул бўлинма;


омонат касса - банк филиали жойлашган ҳудудда банк номидан омонат операцияларини бажариш учун банк филиали биноси ёки унинг ташқарисида банк операцион кунига уланган ҳолда ташкил қилинган операцион касса;


омонат операциялари - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда банкнинг омонатчилар билан тузган банк омонати шартномаси шартлари асосида уларнинг пул маблағларини муайян муддатга жалб этиш, сақлаш, қайтариш, фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда омонатчининг ёзма топшириғига асосан омонатдаги пул маблағларини бошқа ҳисобварақларга ўтказишга доир операциялар;


сўнгги назоратчи - омонат бўлинмаси таркибидаги омонат кассаларнинг кунлик бажарилган омонат операциялари бўйича сўнгги назоратни амалга оширувчи ходим;


якуний назорат - операцион кун тугаганидан сўнг, кейинги банк иш кунидан кечикмаган ҳолда бажарилган барча банк операциялари, жумладан омонат операцияларининг қонунчиликка мослиги ва мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, бухгалтерияда амалга ошириладиган назорат;


ҳаракатсиз омонатлар - талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича 1 йил давомида, жамғарма ва муддатли омонатларнинг муддати тугагандан кейин 1 йил давомида фоизлар ҳисобланишидан ташқари ҳеч қандай операциялар амалга оширилмаган омонатлар;


шахсни тасдиқловчи ҳужжат - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно), хорижий фуқароларнинг паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси;


электрон оферта - омонат шартномасининг барча асосий шартларини ўз ичига олган, оферта қилувчи шахснинг жавоб қайтарган шахс билан офертада кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга хоҳиш иродасини билдирувчи таклиф (бундан буён матнда оферта деб юритилади).

2. Банк филиалларида мижозлар билан бажариладиган омонат операцияларининг қонун ҳужжатларига ва банк ички сиёсатига мувофиқлигини назорат қилиш учун омонат бўлинмаси ташкил этилиши шарт. Омонат бўлинмаси, Фронт-офис ва Бэк-офис таркибий тузилма сифатида фаолият кўрсатаётган банкларда "Мижозларга чакана банк хизматлари кўрсатувчи бўлим", бошқа ҳолларда банкда омонат операцияларини назорат қилиш бўйича алоҳида бўлинма (бошқарма, бўлим, шўъба) сифатида ташкил этилиши мумкин.

Омонат бўлинмаси таркибида аҳоли омонатлари операциялари устидан сўнгги назоратни амалга ошириш учун иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда алоҳида сўнгги назоратчи штат бирликлари ташкил этилиши лозим. Сўнгги назоратчи бир вақтнинг ўзида назоратчи вазифасини ҳам бажариши мумкин эмас.


3. Банк омонати шартномаси омонатчилар ва банк ўртасида ёзма шаклда тузилади, бундан мазкур банкда ҳисобварағи очилган жисмоний шахслар томонидан оферта асосида қўйилган омонатлар мустасно. Банк ва омонатчилар ўртасида банк омонати шартномаси, омонат суммаси банк кассасига қабул қилинган ёки омонат ҳисобварағига тегишли маблағ нақд пулсиз келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Оферта асосида омонатлар офертани электрон шаклда акцептлаш орқали қўйилади.

Офертани белгиланган муддатда олган шахснинг акцептлаш мақсадида унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари, агар қонун ҳужжатларида ёхуд офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки қайд этилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.

Муомала лаёқатига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс ўз номига ва бошқа шахс номига омонат қўйиши, ўзининг банк омонат ҳисобварағидаги маблағини ўзи ёки вакили орқали мустақил тасарруф этиши, шунингдек бошқа шахслар омонат маблағларини тасарруф этиш учун вакил бўлиши мумкин.

4. Омонатчи томонидан қўйиладиган омонатнинг энг кам ва энг кўп миқдори ҳар бир банк томонидан қонун ҳужжатларига асосан мустақил равишда белгиланади.


5. Банк қабул қилиб олган омонатларнинг қайтарилишини таъминлаш учун фойдаланиши шарт бўлган воситалар ва усуллар қонун ҳужжатлари ва банк омонати шартномаси билан белгиланади.

Банк омонатчининг талабига кўра омонатнинг қайтарилиши кафолатланганлиги тўғрисида ахборот бериши шарт.

Банк омонатнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки унинг шартларини ёмонлаштирган тақдирда, омонатчи банкдан омонат суммасини дарҳол қайтариб беришни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 327-моддасига мувофиқ унга фоизлар тўлашни ҳамда ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.


6. Банк омонати шартномаси шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ва омонат операцияларини бажаришда қийинчилик ва чалкашликларни келтириб чиқармаслиги лозим.


7. Агар банкнинг банк операцияларини бажариш ҳуқуқини берувчи лицензияси Марказий банк томонидан чақириб олинса ва мазкур банкнинг мавжуд маблағлари фуқароларнинг банкдаги омонатлари бўйича ҳақ тўлашга етмаса, у ҳолда фуқаролар омонатлари "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари асосида қоплаб берилади.


8. Банк томонидан омонатчилар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёзма топшириғига биноан омонат ҳисобварағида турган пул маблағларига доир банк операциялари бўйича амалга оширилган хизматлари учун воситачилик ҳақи ундирилиши мумкин.

Банклар томонидан омонатчиларнинг ҳисобварақларига бошқа ҳисобварақлардан келиб тушган маблағларни киритиб қўйиш учун ҳақ олиниши тақиқланади.


9. Омонатчи банкдаги омонатини банк омонати шартномаси ва бошқа қонун ҳужжатлари доирасида эркин тасарруф этади, шунингдек ўз омонати бўйича фоиз, ютуқ ёки бошқа шаклдаги даромадларни олиш ҳуқуқига эга.

Омонатчи биринчи талаби бўйича банкдаги омонатини тўлиқ ёки қисман қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар бундан мустасно.


10. Банкларда омонат кассаларни ташкил этиш ва уларнинг инкассация қилинишига бўлган талаблар Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь), омонат ҳисобварақларидан маблағларни мижознинг топшириғига кўра бошқа ҳисобварақларга ўтказиш Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) белгиланган тартибда амалга оширилади.

11. Омонатлар қуйидаги турларга бўлинади:

Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар;

Жамғарма омонатлар;

Муддатли омонатлар;

Омонат сертификатлари.

Банклар юқорида қайд этилган омонат турларидан ташқари қонун ҳужжатларига зид бўлмаган, бошқа омонатларни қабул қилишлари мумкин.

Тижорат банклари ўзларининг ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқ масофадан омонатларга маблағлар жалб қилиш ҳамда омонатлар билан боғлиқ барча амалиётларни бажариш имкониятини берувчи дастурлар ҳамда омонат турларини ишлаб чиқишлари ва амалиётга жорий қилишлари мумкин.

Банклар жисмоний шахсларнинг омонат операцияларини амалга оширишда банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали қонун ҳужжатларида белгиланган барча ҳисобварақлардан фойдаланадилар.

Талаб қилиб олингунча, муддатли ва жамғарма омонатлар ҳисоби "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мувофиқ тегишли ҳисобварақларда юритилади.


12. Банклар томонидан омонат маблағларини кирим қилиш учун 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" ва 29896 - "Бошқа мажбуриятлар" ҳисобрақамларидан транзит ҳисобрақамлари сифатида фойдаланиш қатъиян тақиқланади.


13. Банклар омонатлар тўғрисидаги маълумотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга амал қилган ҳолда сир сақланишини таъминлашлари лозим.

Омонатчи омонат қолдиғи, кирим-чиқим операциялари, омонат муддатининг тугаш вақти ва омонат бўйича бошқа зарур маълумотларни "SMS-банкинг" дастуридан фойдаланган ҳолда мобиль алоқа телефони ёки омонатчига берилган алоҳида идентификация рақами, логин ва пароль ёрдамида ўрнатилган инфокиоскалар ёки тадбиркорлар хонасидаги компьютерга ўрнатилган махсус дастур ёхуд банкнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти орқали очилган шахсий кабинетларига кириб олиши мумкин.


14. Омонатчилар банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобиль иловадан фойдаланган ҳолда ёки шахсий кабинет орқали барча омонат операцияларини амалга оширишлари мумкин.

Банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобиль илова ёки шахсий кабинет орқали фойдаланиш омонатчилар томонидан ихтиёрий равишда танланади.

Банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобиль илова ёки шахсий кабинет орқали фойдаланиш тартиби мазкур Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


2-БОБ. ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНГУНЧА

САҚЛАНАДИГАН ОМОНАТЛАР


17. Омонатчиларнинг талаб қилиниши биланоқ бериладиган омонатлар талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлардир. Банк пластик карталаридаги маблағлар (электрон пластик омонат карталаридаги муддатли ва жамғарма омонатлар бундан мустасно) талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар ҳисобланиб, уларнинг ҳаракати алоҳида қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.


18. Банк билан юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат ҳисобварағи бўйича вужудга келадиган муносабатлар банк ҳисобварағи шартномаси билан тартибга солинади.


19. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари бўйича, банк омонатчининг биринчи талабига кўра (агар банк омонати шартномасида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса) омонатчининг тегишли кўрсатмаси банкка келиб тушган куннинг эртасидан кечикмаган ҳолда унинг тўловлар бўйича топшириғини бажариши шарт.


20. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари муддатсиз ҳисобланади. Банк омонати шартномасида омонатни омонатчининг биринчи талаби билан қайтариш ва белгиланган фоизларни тўлаш шартлари бўлиши лозим.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА ОМОНАТЛАР


21. Банк омонати шартномасида белгиланган тартибда дастлабки омонат суммасига қўшимча маблағлар киритиб бориш ҳуқуқи билан муайян шартлар асосида жамғариладиган ва маълум мақсадларда йўналтириладиган омонатлар жамғарма омонатлар ҳисобланади.


22. Жамғарма омонатлар бўйича банк билан омонатчи ўртасида банк омонати шартномаси тузилиши ва омонатчи шартнома тузганидан сўнг, банк омонати шартномасида кўрсатилган дастлабки омонат суммаси қўйилиши шарт. Жамғарма омонатлар бўйича банк омонати шартномасига мувофиқ қўшимча маблағлар киритилиши мумкин. Қўшимча маблағлар киритиш тартиби банк омонати шартномасида аниқ белгиланиши лозим.


23. Жамғарма омонатлар мақсадли, ютуқли, шартли ва бошқа шартлар белгиланган кўринишларда бўлиши мумкин.


24. Маълум мақсад учун жамғариладиган ва қатъий равишда шу мақсадга йўналтириладиган омонатлар мақсадли жамғарма омонатлар ҳисобланади.


25. Омонатчига фоизлар ютуқ кўринишида тўланадиган омонатлар ютуқли жамғарма омонатлар ҳисобланади. Ютуқлар пул маблағлари, омонатга қўшимча фоизлар ҳисоблаб ёзиш, буюм ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин.


26. Омонат қўйишда банк омонати шартномасида кўрсатилган шартларнинг бажарилиши билан омонатдан фойдаланиш мумкин бўлган учинчи шахс номига қўйилган омонатлар шартли жамғарма омонатлар ҳисобланади. Масалан, "Омонатчи ўқув юртини тугатгандан сўнггина омонат берилади" ёки "Вояга етгач берилади" каби шартлар белгиланган бўлиши мумкин. Омонатчининг хоҳишига кўра, шартнинг бажарилиш муддати банк омонати шартномасида кўрсатилиши мумкин. Масалан, "20___ йилда омонатчи ўқув юртини тугатгандан сўнг омонат берилади".


27. Омонатчи жисмоний шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёзма топшириғига кўра, банк жамғарма омонат ҳисобварақлари бўйича операцияларни амалга оширишлари мумкин. Масалан, омонатчи топшириғи асосида банк унинг жамғарма омонат суммасини банкдан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларга ёки коммунал ва бошқа тўловларга йўналтириши мумкин.

Бунда, банк омонатчини ёки уларнинг қонуний вакилларини банк омонати шартномаси шартларига мувофиқ операция бажарилмасдан олдин ёки операция бажарилгандан кейин хабардор қилиш мажбуриятини олади.

Хабар, уни мижоз олганлиги тўғрисида банкка хабар бериш шарти билан почта орқали буюртма хат шаклида ёки бошқа шаклда жўнатилади.


28. Банк омонати шартномасида банк томонидан омонат ҳисобварағи бўйича бажарилган барча операциялар ҳақида хабардор қилиши белгиланган бўлса, банк шартномада кўрсатилган муддатларда жамғарма омонат ҳисобварақларидан кўчирмани омонатчига тақдим қилади.


29. Жамғарма омонат ҳисобварағидан олинган кўчирмалар ва омонат дафтарчасидаги барча ўзгаришларни омонатчи ўрганиб чиқиши ҳамда ҳар қандай номувофиқлик тўғрисида банкка хабар қилиши керак. Банк хабар қилинган номувофиқликнинг сабабларини ўрганиб, уларни бирламчи ҳужжатлар асосида бартараф қилиши ва амалга оширилган ўзгаришлар тўғрисида омонатчига хабар бериши лозим.


30. Агар омонатчи жамғарма омонатни банк омонати шартномасида кўрсатилган ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни омонатни олишни режалаштираётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.


31. Омонатчи жамғарма омонат суммасини банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.

Муддати тугаган жамғарма омонатлар талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда талаб қилиб олингунча омонат шартлари асосида фоизлар ҳисобланади ва бу ҳақда омонат шартномасида кўрсатилган бўлиши шарт.

32. Юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг жамғарма омонатларига маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағидан ўтказилади ва омонат муддати тугагач ёки банк омонати шартномаси бекор қилинган ҳолларда жамғарма омонатидаги маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Иккиламчи ҳисобварақлардан жамғарма омонатларга маблағларнинг ўтказилиши тақиқланади.



4-БОБ. МУДДАТЛИ ОМОНАТЛАР


33. Банк омонати шартномасида белгиланган муддат тугаганидан кейин қайтариш шарти билан жалб қилинган омонатлар муддатли омонатлар ҳисобланади.


34. Муддатли омонатлар бўйича банк билан омонатчи ўртасида муддатли банк омонати шартномаси тузилиши ва омонатчи шартнома тузилганидан сўнг, муддатли банк омонати шартномасида кўрсатилган омонат суммасини қўйиши шарт. Қўшимча маблағлар киритиш тартиби муддатли банк омонати шартномасида белгиланиши лозим.


35. Агар омонатчи муддатли омонатни муддати тугагунга қадар қайтариб беришни талаб қилмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни омонатни олишни режалаштираётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.


36. Муддатли омонатлар қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Бунда бир йил ва ундан кам муддатга қабул қилинган омонатлар қисқа муддатли омонатлар, бир йилдан ортиқ муддатга қабул қилинган омонатлар узоқ муддатли омонатлар ҳисобланади.


37. Омонатчи муддатли омонат суммасини муддат тугаганидан кейин муддатли банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар муддатли банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.

Муддати тугаган талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда бўйича талаб қилиб олингунча омонат шартлари асосида фоизлар ҳисобланади ва бу ҳақда омонат шартномасида кўрсатилган бўлиши шарт.

38. Юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг муддатли омонатларига маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағидан ўтказилади ва омонат муддати тугагач ёки муддатли банк омонати шартномаси бекор қилинган ҳолларда муддатли омонатдаги маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Иккиламчи ҳисобварақлардан муддатли омонатларга маблағларнинг ўтказилиши тақиқланади.



5-БОБ. ОМОНАТ СЕРТИФИКАТЛАРИ


39. Банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий эгасининг номи ёзилган қимматли қоғоз омонат сертификати ҳисобланади.


40. Омонат сертификатлари бланкалар тарзида ҳужжатли шаклда чиқарилади.


41. Омонат сертификатларини чиқариш ҳамда муомалада бўлиши Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ОМОНАТГА ФОИЗЛАР ТЎЛАШ


42. Банк томонидан омонатлар бўйича фоизлар ҳисоблаш Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1306, 2004 йил 30 январь) асосида амалга оширилади.


43. Омонатларга тўланадиган фоиз ставкалари даражаси банклар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари доирасида белгиланади.

Банк омонати шартномасида тўланадиган фоизлар миқдори ҳақида шарт бўлмаган тақдирда, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган миқдорда фоизлар тўлаши шарт.


44. Агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган фоизлар миқдорини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар фоизлари миқдорини камайтирган тақдирда, бу ҳақда омонатчиларга хабар берилганидан кейин қўйилган омонатларга нисбатан қўлланилади. Агар банк омонати шартномасида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу хабарга қадар қўйилган омонатларга нисбатан камайтирилган фоизлар миқдори тегишли хабар берилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин қўлланади. Банк, омонат фоизлари миқдорини камайтирганлиги ҳақида шахсан ҳар бир омонатчини расмий равишда хабардор қилиши лозим.


45. Жамғарма ва муддатли омонатлар бўйича банк омонати шартномасида белгиланган фоизлар миқдори, агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, банк томонидан бир томонлама камайтирилиши мумкин эмас. Ушбу омонатлар бўйича маблағлар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат бўйича фоизлар тўланмайди.


46. Банк омонати суммасига фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ҳисобланади. Омонатчининг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида банк ушбу ҳисобварақдаги маблағлардан фойдалана олмаган бўлса, ушбу давр учун фоизлар ҳисобламайди.

Агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк омонати суммасига фоизлар ҳар бир ой ўтганидан кейин омонатчининг талаби билан тўланади, бу муддатда талаб қилиб олинмаган фоизлар эса омонат шартномасида кўзда тутилган тақдирда, фоизлар ёзиладиган омонат суммасига қўшилиб борилиши мумкин.

Омонатга топширилган маблағ қўйилган куннинг ўзида тўлиқ ёки қисман қайтадан берилса, фоизларни ҳисоблашда омонат берилган кун тўлиқ ва қисман қайтарилган омонат қисми ҳисобга олинмайди.

Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилинганда, фоизлар ҳисоблаш учун операция амалга оширилган кундан кейинги кундан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади.


47. Банклар омонатчилар билан келишган ҳолда омонат бўйича фоизларни олдиндан тўлаб бериши мумкин. Агар омонатчи омонат суммасини муддатдан олдин олмоқчи бўлса ва омонатнинг ҳақиқатда сақланган муддатига ҳисобланган фоизлар суммаси бўнак тариқасида олдиндан бериб юборилган суммадан кам бўлса, ўртадаги фарқ омонат суммасидан чегириб қолинади.


48. Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат омонатчининг талаби билан, шунингдек муддатли ва жамғарма омонатлар муддати тугаши билан қайтарилганда, шу пайтгача ёзилган ҳамма фоизлар тўланади.


49. Омонатчи жисмоний шахслар томонидан бир неча йиллар учун ҳисобланган фоизлар ёзилмаган омонат дафтарчаси тақдим қилинганда, бу фоизлар суммаси омонат дафтарчасида ҳар бир йил учун алоҳида ёзилади, омонат қолдиғи эса, охирги йил учун ҳисобланган фоизлар ёзувидан кейин фоизлар суммасини қўшган ҳолда сўз билан ёзилади.



7-БОБ. ОМОНАТ ДАФТАРЧАСИ


50. Омонат дафтарчаси банк томонидан омонат бўйича бажарилган операцияларни омонатчига ёзма равишда тасдиқловчи ва омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатловчи ҳужжат ҳисобланади.

Мазкур банд талаблари ушбу банкда ҳисобварағи очилган жисмоний шахслар томонидан оферта асосида қўйилган омонатлар бўйича татбиқ этилмайди.

Тижорат банкларида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақларига доир омонатлар бўйича алоҳида модуль яратилиб, кунлик реестри ва мониторинги олиб борилади.

Мижозлар учун банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақларига доир омонатлар бўйича барча маълумотлар электрон тарзда шакллантирилади ва омонатчига электрон тизимлардан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида мониторинг қилиш имконияти яратилади.

51. Омонат дафтарчаси муқовасига банкнинг тўлиқ номи ва логотипи (фирма белгиси), муқованинг ички томонига омонат дафтарчасининг серияси ва рақами, дафтарчанинг ички томони биринчи бетида омонат дафтарчасининг серияси ва рақами, банк филиалининг номи, унинг манзили (почта манзили), омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, 20 та белгили шахсий ҳисобварақ рақами, валюта тури, омонат тури (номи, йиллик фоизи, муддати ва бошқа шартлари), назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг имзоси ҳамда филиал муҳри ўрни учун жой кўрсатилиши лозим.


52. Омонат дафтарчасининг иккинчи ва кейинги варақларига омонат бўйича амалиётларни қайд этувчи жадвал туширилиши, унда "Сана" (йил, кун, ой), "Операция тури", "Кирим", "Чиқим", "Қолдиқ", "Фоизлар" ҳамда кассир, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари томонидан имзо қўйиш учун тегишли устунлар бўлиши шарт.


53. Омонат дафтарчасининг биринчи варағи иккинчи бетида "Омонатга дастлабки сумма ___________ миқдори (рақам ва сўз билан)да қабул қилинди" деган ёзув ва иккинчи варағидан бошлаб ҳар бир варақнинг охирида "омонат дафтарчаси ёпилган / омонат қолдиғи янги "___" серия ___________ рақамли омонат дафтарчасига ўтказилди" деган ёзув ҳамда назоратчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, имзоси ва сана учун чизиқли жой кўрсатилиши лозим.


54. Омонатнинг асосий шартларини ифодаловчи ёзувлар матни омонат дафтарчаси муқовасининг ички томонларига киритилиши ёки унга илова варағи сифатида жойлаштирилиши мумкин.


55. Агар омонат бўйича бажарилган операцияларда тартиб бузилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топган бўлмаса, омонат тўғрисида омонат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар банк билан омонатчи ўртасида омонат бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўлади.


56. Нақд пулсиз шаклда келиб тушган омонат тўлиқ олинганда ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳолда омонатни тўлиқ олиш истаги билдирилганда омонат дафтарчаси расмийлаштирилмайди.


57. Омонат ёпилганда ёки омонат ҳисобварағида қолдиқ қолмаганда, омонат дафтарчасини банк қайтариб олиши шарт. Омонат кассаларда омонатчилар омонат дафтарчаларини сақлашга қолдириши тақиқланади.

58. Омонат дафтарчасида бажарилган операциялар бўйича қайд этилган ёзувлар назоратчи ва кассир имзоси билан тасдиқланиши лозим. Омонатчи томонидан омонат дафтарчасига бирон-бир ёзув киритилиши тақиқланади.

Омонат бўйича операцияларни қайд этувчи жадвалнинг "Операция тури" устунида бажарилаётган операциянинг тури аниқ кўрсатилиши шарт. Масалан, нақд пулсиз, нақд, пластик карта орқали, фоизлар ва бошқалар.

Нақд пулда бажарилган операциялар тўғрисидаги барча қайдлар кассир имзоси билан тасдиқланиши шарт.


59. Банкларда тўлдирилмаган янги омонат дафтарчалари қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисобланади ва улар пул омборхонасида Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талабларига мувофиқ сақланиши лозим.


8-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ОМОНАТЛАРИ

БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ЮРИТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


60. Омонат кассаларда омонат операцияларини бажаришда қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

1) Шахсий ҳисобварақ варақчаси (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси);

2) Кирим ордери (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси);

5) Чиқим ордери (мазкур Йўриқноманинг 5-иловаси);

8) "Кун давомида ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳисобини юритиш жадвали" (мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси);

9) "Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари" (мазкур Йўриқноманинг 9-иловаси);

10) Операцион кундалик (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси);

11) Операцион кундаликка илова (мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси);

12) Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордери (мазкур Йўриқноманинг 12-иловаси);

13) "Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари" (мазкур Йўриқноманинг 13-иловаси);

15) Омонат дафтарчаси (мазкур Йўриқноманинг 15-иловаси).


61. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатлар компьютернинг тегишли дастури орқали тўлдирилиши мумкин. Ушбу ҳужжатлар унда кўрсатилган шахслар томонидан шахсан имзоланиши шарт.


62. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган дафтарлар (омонат дафтарчаси бундан мустасно) иловаларда келтирилган намунага мувофиқ бўлиши, қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва дафтарни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда банк филиали раҳбари, бош бухгалтери ва омонат бўлинмаси бошлиғининг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилиши ҳамда уларнинг имзолари ва филиал муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.


63. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўғри, тўлиқ ва сифатли тўлдирилиши учун банк филиали раҳбари, бош бухгалтери, Омонат бўлими бошлиғи, сўнгги ва якуний назоратчилар шахсан жавобгар ҳисобланади.

Улардаги ёзувлар тушунарли ва аниқ кўринадиган ҳолда ёзилиши лозим. Ёзувларда ҳеч қандай қисқартиришларга йўл қўйилмайди. Операцион кундаликда омонатчининг исми ва отасининг исми бундан мустасно. Масалан: "қабул қилинди" деган сўзлар ўрнига "қаб. қил-ди" деган сўзлар, "Берилди" деган сўз ўрнига "Бер-ди" деган сўз каби.


64. Омонатлар бўйича юритиладиган ҳужжатларни (ордерлар бундан мустасно) расмийлаштиришда йўл қўйилган нотўғри ёзув уни ўқиш имконини берадиган даражада ўчирилиши ва ўчирилган нотўғри ёзув устидан (Шахсий ҳисобварақ варақчасида бўш жойида ёзилади) тўғри маълумотлар ёзилиши ва ёзувга тузатиш киритган ходим тузатиш санасини кўрсатиб, фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиб, уни имзолаши лозим.


65. Ордерларда ҳеч қандай тузатиш, ўчиришга йўл қўйилмайди. Ордерларда бирор-бир тузатиш мавжуд бўлса, улар бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.


66. Омонат дафтарчасида йўл қўйилган нотўғри ёзув устидан чизилади ва амалга ошириладиган операция кейинги бўш сатрда ёзилиши лозим. Тузатиш ҳақидаги ёзув назоратчи томонидан имзоланади ва омонат касса муҳри билан тасдиқланади.


67. Барча қўлда ёзиладиган ҳужжатларга ёзувлар фақат кўк ёки қора рангли, сиёҳли ёки шарикли ручкада амалга оширилади.


68. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатларда (Шахсий ҳисобварақ варақчаси бундан мустасно) санани кўрсатишда ой номи сўз билан ёзилиши шарт.


69. Омонатчилар учун банк филиалларида (омонат кассаларида) "Омонатчилар бурчаги" ташкил этилиши лозим. Мазкур "Омонатчилар бурчаги"да мижозлар бевосита олиб фойдаланишлари учун қуйидагилар бўлиши шарт:

банкларда омонат операциялари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Кодекслар, Президент қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда банк Бошқарувининг ички тартиб-қоидалари нусхалари ёки уларнинг тегишли қисмидан кўчирмалар;

омонат турлари (талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма ва муддатли) бўйича банк ички сиёсатида белгиланган маълумотлар, қабул қилинаётган омонатлар шартлари тўғрисида умумий маълумотлар (рўйхат, жадвал ва бошқа кўринишларда) ҳамда оммавий шартнома намуналари;

омонат операциялари бўйича яратилган интерактив хизмат турлари тўғрисида маълумот;

ишонч телефонлари рўйхати;

банк тасарруфидаги бошқа омонат кассаларнинг жойлашиши (манзили ва телефон рақамлари) тўғрисида маълумот;

"Омонатчиларнинг шикоят ва таклифларини қайд этиш дафтари".

70. Омонатчилар томонидан тўлдириладиган ҳужжатларда омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини тузатишга рухсат этилмайди.



9-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ОМОНАТЛАРИ

БЎЙИЧА ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚЛАР ОЧИШ,

ЮРИТИШ ВА ЁПИШ


71. Банкларда жисмоний шахслар омонатларининг ҳисобини юритувчи шахсий ҳисобварақларни очиш ва ёпиш Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) асосида амалга оширилади.


72. Жисмоний шахслар омонатларининг ҳисобини юритиш учун Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасида (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) белгиланган ҳисобварақларда 20 та белгили шахсий ҳисобварақлар очилади. Жисмоний шахсларга очилган ҳисобварақлар белгиланган тартибда Банк депозиторлари миллий ахборот базасида рўйхатга олиниши шарт.

Мижоз унга тегишли пластик картаси очилган ёки уни идентификациялаш бўйича бошқа усулларига эга бўлган банк доирасида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақлари бўйича белгиланган тартибда ҳисобварақ очиш, уларни юритиш ва ҳисобварақларни ёпиш электрон тарзда амалга оширади.

Бир банк ичида реал вақт режимида омонат маблағларини жойлаштириш, уларни олиш ва қўшимча пул маблағларини қўйиш билан боғлиқ операциялар Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1552, 2006 йил 13 март) билан муҳофаза қилинади.

73. Шахсий ҳисобварақлар ҳар бир омонатга назоратчи томонидан алоҳида очилади. Икки ёки ундан ортиқ шахсларга битта шахсий ҳисобварақ очилишига йўл қўйилмайди.

Муддатли ва жамғарма омонатлар муддати тугаганидан сўнг, ушбу омонат шартномасининг муддати узайтирилган ҳолларда, мазкур омонатлар учун янги ҳисобварақлар очилмайди ва омонат ҳисоби олдинги ҳисобварақда давом эттирилади.


74. Шахсий ҳисобварақлар омонат ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ тўлангандан кейин ёпилади. Ёпилган шахсий ҳисобварақлар рақамлари қайта тикланмайди ва бошқа шахсий ҳисобварақларни рақамлашда фойдаланилмайди.

75. Омонатчининг шахсий ҳисобварақ рақами унинг омонат дафтарчасида, шахсий ҳисобварақ варақчасида, Кирим ордерида ва Чиқим ордерида кўрсатилиши шарт.

76. Шахсий ҳисобварақ омонатчиларга бир марталик операция, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари бўйича келиб тушган маблағлар учун омонат дафтарчаси бермаган ҳолда очилиши мумкин. Бунда банк омонати шартномасида ва омонатчи томонидан шахсий ҳисобварақ очиш учун ёзилган аризада "омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаган ҳолда" деб кўрсатилиши лозим.

Пул маблағлари қонун ҳужжатларига мувофиқ нақд пулсиз шаклда омонатчининг шахсий ҳисобварағига келиб тушган ҳолларда, пул маблағлари аризада кўрсатилган ҳисобвараққа омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаган ҳолда ўтказилади ёки нақд пулда тўлаб берилади.


77. Ҳар бир омонатга очилган шахсий ҳисобварақлар учун шахсий ҳисобварақ варақчалари тузилади.


78. Шахсий ҳисобварақ варақчасининг "Белгилар учун" сатрида омонат шартларида кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар ҳамда қайдлар барча ҳолларда сана кўрсатилиб, омонатчи ва назоратчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилиб, уларнинг имзоси билан тасдиқланиши шарт.

Шахсий ҳисобварақ варақчасида омонат ва фоизларнинг ҳаракати бўйича барча ёзувлар назоратчи ва омонатчи имзоси билан тасдиқланиши лозим. Омонатчи иштирокисиз амалга оширилган операциялар тўғрисидаги қайдларга назоратчи томонидан омонатчининг кейинги ташрифида имзо қўйдирилади.

Агар омонатчи муддати тугаган, муддатли омонатини айнан шу омонатга қайтадан қўйиш (муддатини узайтириш) истагини билдирса, банк кассасида чиқим ва қайта кирим амаллари бажарилмасдан, омонат суммаси ва унга ҳисобланган фоизлари (агар омонатчи фоизларни талаб қилмасдан омонат суммасига қўшмоқчи бўлса) билан бирга қайта расмийлаштирилади.

Бунда омонатчига янги омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаслиги ва янги ҳисобварақ очилмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатлар банк ва мижоз ўртасида тузиладиган омонат шартномасида қайд этиб ўтилиши лозим.

Муддати узайтирилган омонат тўғрисидаги қайдлар омонат дафтарчасининг навбатдаги қаторига киритилиши ва назоратчи имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши шарт.

Мазкур қайдлар шахсий ҳисобварақ варақчасининг навбатдаги қаторига киритилади ҳамда омонатчи ва назоратчининг имзолари билан тасдиқланади.


79. Шахсий ҳисобварақ варақчалари картотекага аввал омонат турлари ("талаб қилиб олингунча сақланадиган", "муддатли", "жамғарма") бўйича, сўнгра ҳар бир омонат номи ва шахсий ҳисобварақ варақчасига ўрнатилган тартиб рақамининг ўсиб бориш тартибида жойлаштирилади.


80. Шахсий ҳисобварақ варақчаси тўлганда, янги қўшимча шахсий ҳисобварақ варақчаси тузилади ва тўлган шахсий ҳисобварақ варақчасидаги зарур маълумотлар, омонат дафтарчасининг серия ва рақами, омонат қолдиғи ва фоизлари янги қўшимча шахсий ҳисобварақ варақчасига ўтказилади. Тўлган шахсий ҳисобварақ варақчасида назоратчи янги варақчанинг серия ва рақамини кўрсатади ҳамда имзо қўяди.


81. Янги шахсий ҳисобварақ варақчасида омонатчининг имзо намунаси учун жой чизиб қўйилади. Назоратчи очилган янги қўшимча шахсий ҳисобварақ варақчасини имзолайди.


82. Шахсий ҳисобварақлар бўйича барча очилган янги қўшимча шахсий ҳисобварақ варақчаларининг юқори ўнг бурчагига шахсий ҳисобварақ варақчасининг тартиб рақами қўйилади.


83. Картотекада бошланғич маблағ топширилганда очилган биринчи шахсий ҳисобварақ варақчаси билан биргаликда қўшимча очилган барча шахсий ҳисобварақ варақчалари ҳам сақланади.


84. Омонат кассасида ёпилган омонат ҳисобварақлари бўйича шахсий ҳисобварақ варақчалари ва омонат дафтарчалари чиқим ҳужжатига илова қилинган ҳолда кунлик ҳисобот таркибида омонат бўлинмасига юборилади.


85. Омонат кассаси ёпилганда, мазкур омонат кассаси омонатчиларнинг шахсий ҳисобварақ варақчалари буйруқда кўрсатилган бошқа омонат кассасига ўтказилади.


86. Омонат бўлинмаси бошлиғи ва сўнгги назоратчи ҳар ой якуни бўйича филиалнинг барча омонат кассаларидаги "ҳаракатсиз омонатлар" мақомига мос бўлган шахсий ҳисобварақларни саралаб чиқади ва уларнинг рўйхатини тузади.


87. Омонат бўлинмаси томонидан:

1) ҳаракатсиз омонат ҳисобварақлари бўйича операциялар бажарилмаслиги учун омонатчи келгунга қадар дастурда омонат бўлинмаси томонидан тақиқ қўйилади;

2) барча ҳаракатсиз омонат ҳисобварақлари дастурий таъминотда алоҳида гуруҳ сифатида жамланади ҳамда банкнинг марказий омонат кассаси ёки бош банкда фаолият юритувчи назоратчига бириктирилади.


88. Ҳар ой якуни бўйича Омонат бўлинмаси томонидан берилган рўйхатга асосан банкнинг барча жамғарма кассалари ўзларидаги "ҳаракатсиз омонатлар" бўйича бирламчи ҳужжатларни бириктирилган назоратчига топширади.


89. Банк ва унинг филиалларида "ҳаракатсиз омонатлар" ҳисобварақлари бўйича чиқим операцияларини бажариш тақиқланади.


90. Ҳаракатсиз омонатлар бўйича операцияларни амалга ошириш омонатчи томонидан тўлиқ ёки қисман талаб қилинганда, банк бошқарувчиси номига ҳаракатсиз омонат ҳисобварағини тиклаш бўйича ёзма ариза тақдим қилинади.

Ҳаракатсиз омонат ҳисобварағи бўйича барча операциялар омонатчи ёки унинг қонуний вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати текширилган ҳолда аризасига асосан амалга оширилади.


91. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақлардаги омонатларини (ҳаракатсиз омонатларни) суд органлари ажримига, тергов ва суриштирув органлари ҳамда суд ижрочиларининг қарорларига асосан хатлаш мумкин.


92. Келиб тушган ажрим ёки қарорнинг тўғрилиги (ёзилган санаси, масъул шахслар имзолари ва бошқа реквизитларнинг мавжудлиги ва тегишли органларнинг муҳри аниқ туширилганлиги) банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан текширилиб, ажрим ёки қарорда кўрсатилган омонатни хатлаш ҳақида омонат қўйилган омонат кассага ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда дарҳол кўрсатма жўнатилади.


93. Назоратчи банк филиали раҳбари ва бош бухгалтернинг кўрсатмасини олгандан сўнг, дарҳол ўз имзоси билан шахсий ҳисобварақ варақчасида охирги операциялар ёзув киритади.

94. Омонатни хатлаш бекор қилинганда, банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатни текшириб (ёзилган санаси, масъул шахслар имзолари ва бошқа реквизитларнинг мавжудлиги ва тегишли органларнинг муҳри аниқ туширилганлигини), ўз имзолари билан тасдиқлайдилар. Хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси дарҳол шахсий ҳисобварақ очилган омонат кассага жўнатилади.


95. Назоратчи омонатни хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини олгач, шу куннинг ўзида шахсий ҳисобварақ варақчасига хатлаш бекор қилинганлиги ҳақида ёзув киритади ва хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини кунлик ҳисобот таркибида банк филиалига жўнатади.


10-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

МАБЛАҒЛАРНИ ОМОНАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


96. Омонатчидан бошланғич маблағни қабул қилишдан олдин, назоратчи омонатчини омонат шартлари билан таништириши шарт.


97. Омонатчи омонат шартларига рози бўлган тақдирда назоратчига омонат ҳисобварағи очиш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Назоратчи тақдим қилинган ҳужжатлар асосида омонат ҳисобварағини очади ҳамда Кирим ордери расмийлаштиради.

98. Кирим ордери тўғри тўлдирилганлигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг, омонатчи ёки унинг вакилидан омонатни қабул қилиш учун Кирим ордерини кассирга беради.

99. Кассир омонат суммасини санаб олади ва Кирим ордерида кўрсатилган сумма билан солиштиради ҳамда суммалар мос келганда Кирим ордерини имзолайди.

101. Назоратчи Кирим ордери асосида компьютер дастурига бошланғич омонат суммасини киритади ва Шахсий ҳисобварақ варақчасини белгиланган тартибда расмийлаштиради.

102. Омонатчи шахсий ҳисобварақ варақчасининг "омонатчи" сатрига ўз имзосини қўяди. Ушбу имзо омонатчининг имзо намунаси бўлиб ҳисобланади.


103. Назоратчи омонатчининг имзо намунасини омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги имзо билан солиштириши шарт.


104. Кирим операцияси якунланиб, бухгалтерия ўтказмалари бажарилганидан сўнг, назоратчи томонидан омонат дафтарчаси расмийлаштирилади ва имзолаш учун кассирга берилади.


105. Банк омонати шартномаси назоратчи томонидан икки нусхада бир хил рақамланади ва унда омонатчига бериладиган омонат дафтарчаси рақами кўрсатилади.

Банк омонати шартномасига омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўз қўли билан ёзилиши ва имзоланиши лозим.


106. Кассир томонидан омонат дафтарчаси имзоланади ва омонат кассаси муҳри қўйилиб омонатчига берилади.


107. Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилишда омонатчи назоратчига омонат дафтарчасини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши шарт.

Бунда, Йўриқноманинг 97 - 101-бандларига мувофиқ Кирим ордери расмийлаштирилади, ҳамда олдин расмийлаштирилган омонат дафтарчасида ва шахсий ҳисобварақ варақчасида қўшимча ёзувлар киритилади.

108. Банкдан ташқари омонат кассалари иш вақти тугагандан сўнг барча ҳужжатлар, пул ва бошқа қимматликларни шу куннинг ўзида инкассация хизмати орқали банк филиалига етказиб беришлари шарт.

Омонат дафтарчаси тўлиқ расмийлаштирилиб, имзолангандан сўнг нусха олинади ва сўнгги назоратга тақдим этилади.

109. Омонат бўлинмасининг сўнгги назоратчиси томонидан омонат кассаларининг ҳужжатлари назоратдан ўтказилади ҳамда нақд пуллар шу куннинг ўзида айланма кассага кирим қилинади.


110. Омонат дафтарчаси очилганда ва ёпилганда кассир, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари ёки масъул ўринбосари томонидан имзоланади. Омонат дафтарчасида қайд этиладиган бошқа кирим ва чиқим операциялари назоратчи ва кассир томонидан имзоланади.

111. Агар омонатчи вояга етмаган бўлса, шахсий ҳисобварақ варақчасининг "туғилган йили" сатрида омонатчининг туғилган йили, куни ва ойи тўлиқ кўрсатилади.

112. Бошланғич маблағ омонатчининг вакилидан қабул қилинган ҳолларда, шахсий ҳисобварақ варақчасининг биринчи (бўш) устунида ва Кирим ордерида (чап томонида) "омонатни қўйган шахс имзоси" сатри олдида "Омонатни киритди" деб ёзилади ва вакилнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилади.

113. Бошланғич маблағ омонатчининг вакилидан қабул қилинган ҳолларда, омонатчи омонат кассага келганда Шахсий ҳисобварақ варақчасига имзосини қўяди.

115. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича шахсий ҳисобварақ варақчасига назоратчи "Омонатни ота-она рухсати билан бошқариш", "Омонатни фарзандликка олувчилар рухсати билан бошқариш" ёки "Омонатни васий рухсати билан бошқариш" деган ёзувни киритади ва имзолайди. Бунда, шахсий ҳисобварақ варақчасининг "омонатчи" сатрига омонатчи фақат ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин имзо қўяди.

116. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг туғилган йили, ойи ва куни, омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини шахсий ҳисобварақ варақчасига ёзади ва шахсий ҳисобварақ варақчасининг "омонатчи" сатрига имзо қўяди.

Назоратчи томонидан ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийсининг имзоси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги имзо билан таққосланади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳақиқатан ҳам омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси эканлиги текширилади.


117. Омонат дафтарчаси ва шахсий ҳисобварақ варақчасидаги омонат қолдиғи бўйича фарқ бўлган ҳолларда (нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича омонат кирим қилинган суммадаги фарқдан ташқари) бу ҳақда назоратчи омонат бўлинмаси бошлиғига хабар беради. Омонат бўйича навбатдаги операция фарқ сабаблари аниқланиб, бартараф этилгандан кейин амалга оширилади.



11-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА

ОМОНАТНИ БЕРИШ


118. Омонатчи ўз омонатини тўлиқ ёки қисман қайтариб олиш учун Чиқим ордерини тўлдириб, омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирга назоратчига тақдим қилади.


119. Назоратчи омонатни беришда қуйидагиларни амалга оширади:

1) Шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида омонатчининг шахси ва омонат дафтарчаси унга тегишли эканлигини аниқлайди;

2) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва омонат дафтарчасидаги маълумотларни шахсий ҳисобварақ варақчасидаги маълумотлар билан солиштиради;

3) Чиқим ордери тўғри тўлдирилганлигини текширади ва ундаги имзони шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзо намунаси билан солиштиради;

4) Шахсий ҳисобварақ варақчасига ва Чиқим ордерига операция санаси, берилган сумма, операциядан кейинги омонат қолдиғи, ҳисобланган фоизлар суммаси ва операциядан кейинги фоизлар қолдиғини киритади ва имзолайди;

5) Омонат дафтарчасига операция бўйича амалга оширилган санани кўрсатади, берилган суммани рақам билан, омонат қолдиғини рақам ва сўз билан ёзади;

6) Омонат дафтарчаси ва Чиқим ордерини кассирга беради.


120. Кассир омонатни беришда қуйидагиларни амалга оширади:

1) Назоратчидан қабул қилинган ҳужжатлар бўйича бериладиган суммани тайёрлайди;

2) Омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўйича Чиқим ордери тўғри расмийлаштирилганлиги ва омонат дафтарчасига киритилган операция бўйича ёзувлар тўғрилигини текширади ва уларни имзолайди;

3) Пул, омонат дафтарчаси (омонат қисман олинганда) ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни қайтариб беради.


121. Назоратчи зарур ҳолларда омонатчидан ёки у ваколат берган шахсдан Чиқим ордерининг орқа томонига такроран имзо қўйишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


122. Омонат кассаларда омонатчилар омонатларининг ўз вақтида берилишини таъминлаш мақсадида "Аҳоли омонатлари бўйича нақд пул маблағларининг берилишида омонатчиларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтари" юритилади.


123. Омонатчи омонатини ишончли вакили орқали тасарруф этиши мумкин. Бунда омонатчи вакилига белгиланган тартибда ишончнома расмийлаштириши шарт.


124. Ишончнома уч йил муддатгача берилади. Агар ишончномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда ишончнома берилган кундан бошлаб бир йил давомида ўз кучини сақлайди.


125. Ишончнома бўйича омонатни беришда назоратчи ишончнома тўғри расмийлаштирилганлигини, амал қилиш муддати тугамаганлигини ва омонатчининг ишончномадаги имзосини шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзо намунаси билан солиштиради.


126. Назоратчи ишончли вакилдан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини талаб этади ва Чиқим ордеридаги имзо намунасини тақдим этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги имзоси билан солиштиради.


127. Омонат кассага ишончнома асл нусхаси тақдим этилади ва назоратчи томонидан ишончномадан икки нусха (ишончнома бир марталик омонат операцияси бўйича берилганда, бир нусха) олинади. Ишончноманинг биринчи нусхаси (ишончнома бир марталик омонат операцияси бўйича берилганда, асл нусхаси) кунлик ҳисобот таркибида сўнгги назорат учун омонат бўлинмасига берилади ва картотекада сақланади. Ишончноманинг иккинчи нусхаси ишончнома берган омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчасига тикилади ва омонат кассада қолади.


128. Омонатчи ишончномани исталган вақтда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Ишончнома бекор бўлганлиги ҳақида омонатчи (унинг ҳуқуқий ворислари) омонатдан фойдаланиш учун ишончнома берилган омонат бўйича шахсий ҳисобварақ очилган банк ёки унинг филиалига ёзма равишда маълум қилиши шарт.


129. Ишончнома бекор бўлган ва бу ҳақда омонатчи (унинг ҳуқуқий ворислари) томонидан ўз вақтида банкка ёки унинг филиалига ёзма равишда хабар берилмаган ҳолларда, ишончнома бўйича берилган омонат учун банк жавобгар ҳисобланмайди.

131. Омонат меросхўрга омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно), меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинганда берилади.

132. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида омонатдаги пул суммаси номига ўтган шахс томонидан вафот этган омонатчининг омонат дафтарчаси тақдим қилинмаганда, омонат бўлинмаси сўнгги назоратчи маълумотлари бўйича омонатчининг омонат маблағлари қолдиқлари текширилгандан сўнг, омонат берилади.


133. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида меросхўрларга омонатнинг тегишли қисми берилганда, омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчасида омонатнинг тегишли қисмини олган шахс маълумотлари ёзиб қўйилади.


134. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида омонат берилаётганда назоратчи меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини гувоҳнома билан солиштиради ҳамда меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси олиниб, асли қайтарилади.

135. Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига мувофиқ вафот этган омонатчининг қонун бўйича ҳам васиятнома бўйича ҳам меросхўрлари бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос омонати эгасиз деб ҳисобланади.

Мерос омонати мерос очилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтгандан сўнг суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади.

Эгасиз омонат у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтади, бу орган омонатдан воз кечган тақдирда, давлат фойдасига ўтади.


136. Банк омонати шартномасида биринчи талаб билан бериш бўйича бошқа шартлар белгиланмаган бўлса, дастлабки омонатни қабул қилган банк филиали қаерда жойлашганлигидан қатъий назар, шу банкнинг барча филиаллари томонидан талаб қилиб олингунча, муддати тугаган жамғарма ва муддатли омонатлардаги нақд пул маблағлари омонатчининг биринчи талабига кўра чекланмаган тарзда берилади.

Бунда омонатчи тегишли филиал раҳбари номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади. Аризада омонат қайси банк филиалига қўйилганлиги, унинг суммаси, омонат тури, муддати ва фоизлари кўрсатилади ҳамда олинадиган омонат суммасининг миқдори қайд этилади.


137. Ариза филиал раҳбари томонидан дарҳол кўриб чиқилиб, аризага ўз резолюциясини қўйган ҳолда ижро учун омонат бўлинмасига берилади. Омонатчининг аризасига мувофиқ назоратчи шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ва омонат дафтарчасининг ички томони биринчи бетида қайд қилинган маълумотларнинг мавжудлигини текширади ҳамда уларни омонат очилган банкдан электрон почта орқали олинган омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштиради. Бунда ҳужжатларни тузиш учун назоратчи шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини олади ва у омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчаси билан ҳисобварақ тўлиқ ёпилгунга қадар сақланади.


138. Омонатчи Чиқим ордерларини тўлдириб, назоратчига беради, назоратчи Чиқим ордерларига киритилган ҳамма маълумотларни омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштиради ҳамда пул маблағлари миқдорини текширади.

Назоратчи киритилган маълумотларни электрон ахборот канали орқали омонат очилган банк томонидан етказилган омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчаси билан мос келишини солиштиради ҳамда омонатчининг шахсий ҳисобварағида маблағ борлиги тасдиқлангандан сўнг Чиқим ордерини имзолаб, омонат дафтарчасига ёзув киритади ва кассирга беради.

Назоратчи омонат очилган банк томонидан электрон почта манзили орқали етказилган шахсий ҳисобварақ варақчасининг бўш қаторига чиқим ҳақидаги ёзувни киритади ва уни омонатчи, бош бухгалтер ва банкнинг ваколатли раҳбари имзолайди.


139. Кассир Чиқим ордерида ва аризада кўрсатилган суммаларни таққослаб, тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилган тақдирда тегишли маблағни омонатчига беради ва бир вақтнинг ўзида Чиқим ордерига Омонатчидан маблағларни олганлиги тўғрисида имзо қўйдиради.


140. Омонатчига омонат маблағини берган банк Чиқим ордери ва шахсий ҳисобварақ варақчасини электрон почта манзили орқали шахсий ҳисобварақ варақчаси очилган банкка юборади.

Шахсий ҳисобварақ варақчаси очилган банк Чиқим ордери ва шахсий ҳисобварақ варақчасини қоғозга чиқариб, уларни омонатчининг асосий шахсий ҳисобварақ варақчасига қўшиб қўяди ҳамда чиқим операциясини қайд қилиб, омонатни берган банкнинг номини кўрсатади.


141. Омонат суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиғича омонатчига берилган ҳолларда, Омонат дафтарчаси омонат маблағини берган банк филиалида қолиши лозим.



12-БОБ. ОМОНАТЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ БЎЙИЧА

ОМОНАТЛАРНИ НАҚД ПУЛСИЗ ШАКЛДА

КИРИМ ВА ЧИҚИМ ҚИЛИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИ


142. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларга нақд пулсиз шаклда омонат кирим қилинишига истак билдирган жисмоний шахслар банк филиалида мазкур Йўриқноманинг 71-72-бандларида белгиланган тартибда омонат ҳисобварақлари очишлари шарт.

Банкларда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда маблағларнинг кирим қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.

Шартномалар омонат ҳисобварағини юритувчи тижорат банки ва шахсий ҳисобвараққа маблағ ўтказувчи юридик шахс ёки жисмоний шахс ўртасида тузилади.


143. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда маблағларни кирим қилиш тўғрисида тузилган шартномалар омонат бўлинмасидаги "Нақд пулсиз шаклда қабул қилинадиган омонатлар бўйича тузиладиган шартномаларни рўйхатга олиш дафтари"да қайд этилади.


144. Юридик шахслар банк билан тузилган умумий шартномалар асосида бир ёки бир нечта жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига қонунда белгиланган тўловларни (иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар ва бошқалар) ўтказиши мумкин.


145. Юридик шахс ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни омонат ҳисобварақларига ўтказиш учун мазкур юридик шахс ходимлари томонидан банк филиалида белгиланган тартибда шахсий ҳисобварақлар очилган бўлиши лозим.


146. Юридик шахс томонидан ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар суммаси тўлов топшириқномаси асосида ўтказилади ва ушбу тўлов топшириқномаси нусхаси омонатчилар рўйхати билан бирга омонат бўлинмасига тақдим қилинади. Тўлов топшириқномасининг "тўловлар мақсади" сатрида банк филиали билан юридик шахс ўртасида тузилган шартнома рақами ва санаси кўрсатилиши шарт.


147. Омонатчининг шахсий ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда кирим қилинган омонат, омонатчининг ёзма розилигисиз уни ўтказган юридик шахсга қайтарилиши мумкин эмас.


148. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда келиб тушган омонатлар бўйича омонат дафтарчаси омонатчилар омонат кассага келганда расмийлаштирилади (бир марталик операциялар бундан мустасно).


149. Омонатчиларнинг шахсий ҳисобварақларидаги омонатларини бошқа ҳисобварақларга ўтказиш, уларнинг ёзма топшириғи асосида тўлдирилган мемориал ордерлар орқали амалга оширилади.


150. Назоратчи мемориал ордердаги маълумотларни шахсий ҳисобварақ варақчаси ва омонат дафтарчасидаги маълумотлар билан солиштириб, омонат дафтарчасига ва шахсий ҳисобварақ варақчасининг биринчи (бўш) устунига "________________га (фамилияси, исми ва отасининг исми) № ____ ҳисобварағига ўтказилди" деган ёзувни киритиб, чиқим операциясини ёзади.


151. Пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларини жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш мазкур Йўриқноманинг 142 - 148-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


152. Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари асосида омонатчининг шахсий ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва банк филиали муҳри туширилган мемориал ордер асосида амалга оширилади. Мемориал ордерга ижро ҳужжатлари илова қилиниши ва унинг "тўлов мақсади" сатрида ижро ҳужжатларининг сана ва рақамлари кўрсатилиши шарт.


153. Мемориал ордернинг асл нусхаси кунлик бухгалтерия ҳужжатларига, унинг нусхаси ва ижро ҳужжатлари нусхалари омонатлар бўйича кунлик ҳисоботга тикилади ва бу маълумотлар омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчасининг "Белгилар учун" сатрида қайд қилинади.


154. Юридик шахс фойдасига васият қилинган омонат маблағ юридик шахснинг ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан ўтказиб берилади. Бунда, юридик шахснинг вакили омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно), меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ва юридик шахс раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган васият қилинган омонатни ўтказиш тўғрисида ва тегишли маълумотлар (юридик шахснинг ҳисобварағи, банк филиали номи ва коди, омонат очилган банк филиали) кўрсатилган хатни тақдим қилиши шарт.


13-БОБ. ЯНГИ ОМОНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ БЕРИШ


155. Омонат дафтарчаси варақлари ёзувлар билан тўлганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда омонатчига янги омонат дафтарчаси расмийлаштирилади.


156. Омонатчи тўлган омонат дафтарчасининг охирги бетига "Омонат қолдиғи "____" серияли __________-сонли "__" _________ санасида ўтказилган янги омонат дафтарчасини олдим. Омонат қолдиғи ____________ сўм ___ тийинни ташкил қилиши тўғрилигини тасдиқлайман" деган ёзувни киритиб, сана ва имзосини қўяди. Шунингдек, тўлган омонат дафтарчаси охирги варағида назоратчи фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиб, сана ва имзосини қўяди.


157. Янги омонат дафтарчаси биринчи бетига "Эскирган ўрнига" ёзуви ёзилади ва назоратчи томонидан эскирган омонат дафтарчасидаги зарур маълумотлар янги омонат дафтарчасига кўчирилади.


158. Янги омонат дафтарчасига кўчирилган омонат қолдиғи ва бошқа ёзувларнинг тўғрилиги назоратчи ҳамда кассирнинг имзолари билан тасдиқланади.


159. Тўлган омонат дафтарчаси кунлик ҳисобот таркибида омонат бўлинмасига топширилади.


160. Омонат дафтарчаси яроқсиз ҳолга келганда, уни янгисига алмаштириш мазкур Йўриқноманинг 155 - 159-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


161. Омонат дафтарчаси йўқолганда назоратчи омонатчининг омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризасидаги имзосини шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзоси билан солиштиради ва шахсий ҳисобварақ варақчасининг навбатдаги (бўш) сатрига ариза тушган санани ва "омонат дафтарчаси йўқотилган" деган ёзувни киритади ва имзолайди.


162. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага назоратчи омонат қолдиғини ва шахсий ҳисобварақ варақчаси маълумотлари бўйича фоизларни киритиб имзолайди ҳамда аризани омонат бўлинмасига юборади.


163. Омонат бўлинмаси бошлиғи омонат дафтарчасининг йўқолганлиги ҳақидаги аризани олиб, "Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари"га ариза тушган сана, омонатчининг шахсий ҳисобварақ рақами, фамилияси, исми ва отасининг исмини киритиш орқали рўйхатга олади ва имзоси билан тасдиқлайди.


164. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага сўнгги назоратчи омонатчининг имзосини, омонат ва фоизлар қолдиғини тасдиқловчи ёзув киритади ва имзолайди. Ариза омонат бўлинмаси бошлиғи томонидан ҳам имзоланиши шарт.


165. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага банк филиали раҳбарининг янги омонат дафтарчаси бериш бўйича рухсатидан сўнг, Омонат бўлинмаси бошлиғи "Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари"га рухсат берилган санани ёзади.


166. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги ариза рўйхатга олингандан сўнг, омонат кассага юборилади.


167. Омонатчи янги омонат дафтарчаси олиш учун омонат кассага келганда, назоратчи қуйидагиларни амалга оширади:

аризада банк филиали раҳбарининг рухсат имзоси мавжудлигини текширади;

омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини текширади;

Шахсий ҳисобварақ варақчасининг кейинги сатрида жорий сана билан "Омонат дафтарчаси йўқотилиши муносабати билан ___ серия ______-рақамли янги омонат дафтарчаси берилди" ёзувини киритиб, имзолайди.


168. Янги омонат дафтарчаси омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақида ариза тақдим этилгандан сўнг, уч банк иш куни мобайнида берилади.


169. Омонат бўйича янги омонат дафтарчаси берилмагунга қадар, омонат дафтарчаси йўқолган омонатчининг шахсий ҳисобварағи бўйича ҳеч қандай кирим ва чиқим операциялари амалга оширилмайди.


170. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақида ариза билан бирга омонат суммасини тўлиқ олиш истаги билдирилганда ариза мазкур Йўриқноманинг 160 - 165-бандларида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.


171. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага операция ҳақида маълумотлар ёзилади ва Чиқим ордерига илова қилинади.



14-БОБ. ОМОНАТ КАССАЛАРДА ОПЕРАЦИОН КУННИ

ЯКУНЛАШ ВА КУНЛИК ҲИСОБОТ ТУЗИШ


172. Омонат кассаларда операцион кун тугаганидан кейин нақд пуллар, қимматликлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ва бошқа ҳужжатлар саналади, операциялар бўйича Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илова тузилади, ҳисоб маълумотларининг ҳақиқатдаги мавжуд нақд пуллар, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар миқдори (суммаси) билан мувофиқлиги аниқланади.


173. Операцион кундалик кун давомида ўсиб бориш тартибида бир нусхада тузилади.


174. Операцион кундаликда омонатлар бўйича операцияларни киритишда, операциялар бажарилган шахсий ҳисобварақнинг рақами, омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек мос равишда "Нақд пул - Кирим" ёки "Нақд пул - Чиқим" устунига омонатчининг шахсий ҳисобварағи бўйича нақд пулда қабул қилинган ёки берилган омонат суммаси кўрсатилади. Омонат бўйича нақд пулсиз ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича операцияларда омонат суммалари Операцион кундаликнинг "Мемориал айланмалар - Кирим қилинган" ва "Мемориал айланмалар - Чиқим қилинган" устунларида кўрсатилади.


175. Операцион кундаликка илова омонат касса кунлик ҳужжатлар бўйича ҳисоботларнинг таркибий бўлаги ҳисобланади.


176. Операцион кундаликка илованинг "Омонатлар" бўлимида ҳар бир омонат тури бўйича олдинги операцион куннинг кун охирига қолдиғи янги операцион куннинг кун бошига қолдиғи сифатида ўтказилади (суммада ва миқдорда) ва кун давомида ҳар бир омонат тури бўйича амалга оширилган операциялар бирламчи ҳужжатлар боғламлари устхатига ёзилган айланмалар суммаси (келиб тушди ва чиқиб кетган) ҳамда шу асосда ҳисобланган операцион кун охирига қолдиқ (суммада ва миқдорда) ёзилади.


177. Операцион кундаликка илованинг "Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар" бўлимининг "Олинган" устунида ордерга мувофиқ олинган, "Ишлатилган" устунида эса Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордери бўйича (бузилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони киритилган ҳолда) ҳар бир турдаги қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони ёзилади. Бошқа омонат кассаларга жўнатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар мемориал ордерлар асосида "Жўнатилган" устунида ёзилади, "Кун охирига қолдиқ" устунида кун охирига қолган ҳар бир турдаги қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони ёзилади ва кун охирига қолган "Жами" сатри билан солиштирилади ("Кун бошига қолдиқ" + "Олинган" - "Ишлатилган" - "Жўнатилган"). "Бланка рақамлари" устунида қолган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг рақамлари кўрсатилади.


178. Операцион кундаликка илова сифатида "Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар" бўйича ушбу Йўриқноманинг 8-иловасида белгиланган жадвал тўлдирилади.


179. Операцион кундаликка илованинг "Операциялар ҳисоби" бўлимининг "Кун давомида" устуни кун давомида бажарилган операциялар ва ордерлар сони бўйича тўлдирилади.


180. Операцион кундаликка илованинг "Нақд пулсиз операциялар тўғрисида маълумотнома" бўлими нақд пулсиз амалга оширилган операциялар суммаси бўйича тўлдирилади.


181. Назоратчи Операцион кундаликка иловада кўрсатилган қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг умумий қолдиғини Операцион кундаликдаги маълумотлар билан солиштиради. Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илова рақамланиб, назоратчи ва кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзоланади ҳамда омонат касса муҳри билан тасдиқланади. Шунингдек, Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловалар Омонат бўлинмаси бошлиғи ва сўнгги назоратчи томонидан текширилиб, имзоланади.


182. Бир неча назоратчи фаолият юритаётган омонат кассаларда ҳар бир назоратчи Операцион кундаликни фақат омонат операциялари бўйича тўлдириши лозим. Кун охирида, ҳар бир назоратчи томонидан омонат операциялари бўйича тўлдирилган Операцион кундаликларнинг якуний суммалари бошқа операциялар бўйича Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловада омонат турлари бўйича алоҳида жами суммалари чиқарилади.


183. Кассир кунлик операциялар бўйича якун ясашда қуйидагиларни амалга оширади:

назоратчидан унга кун бошида берилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ишлатилмаган қолдиқларини санаб олади, уларни "Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари"га ёзади ва ишлатилмаган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар қайтариб олинганлигини имзоси билан тасдиқлайди;

назоратчидан Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордерини олади, уни текширади ва имзолайди;

нақд пуллар, қимматликлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳақиқатдаги қолдиқларини касса ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштиради ва қолдиқлар бўйича маълумотнома тузиб, назоратчига беради;

кун давомида кирим ва чиқим қилинган пул суммасини операцион кун бошида олинган нақд пул бўнагини ҳисобга олган ҳолда қолдиқ сумма билан солиштиради, суммалар мос келмаса, унинг сабабларини аниқлайди ва зарур бўлган ҳолларда, қайта санайди;

нақд пулларни белгиланган тартибда шакллантиради ва ўрайди, ордерлар ва бошқа ҳужжатларни уларнинг алоҳида турлари бўйича санаб чиқиб, омонат касса рақами, ҳужжатлар сони ва суммасини кўрсатган ҳолда ўрайди ҳамда назоратчига беради.


184. Назоратчи кунлик операциялар бўйича якун ясашда қуйидагиларни амалга оширади:

ишлатилмаган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни кассирга топширади ва "Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари"да имзо билан тасдиқлайди;

ишлатилган ва бузилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар бўйича Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордерини тузади;

кассирдан кун охирига нақд пуллар, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисоб-китоби натижаси тўғрисида қолдиқлар бўйича маълумотномани олади;

Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илованинг устунларидаги ёзувларни ҳисоб-китоб қилиб, нақд пуллар қолдиғини ва қимматликларнинг жами суммасини ҳисоблаб чиқади ва уни кассир томонидан ҳисобланган нақд пуллар қолдиғи бўйича тузилган маълумотнома билан солиштиради;

кассирдан барча ҳужжатларни қабул қилиб, омонатлар ва бошқа операциялар бўйича умумий бандеролларда кассир томонидан ёзилган суммаларни Операцион кундалик устунларидаги якуний ёзувлар билан солиштиради;

Операцион кундаликка илованинг барча устунлари бўйича жамланма натижалар чиқарилгандан кейин навбатдаги йиғма сатрларда кунлик операциялар айланмаси бўйича баланс суммасини ҳисоблаб чиқаради ва кассир билан биргаликда, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда, имзо қўяди;

кейинги иш куни учун Операцион кундаликка иловани тайёрлайди ва унинг барча бўлимлари бўйича қолдиқларини ёзади;

Кассир билан биргаликда картотекалар сақланаётган темир шкафни қулфлаб, сурғич ёки пластилин билан муҳрлайди (тушлик вақтида картотекалар сақланаётган темир шкаф назорат қулфлари билан қулфланади);

инкассатор халталарига пулларни жойлаштиришда иштирок этади ва илова қайдномасини тузиб инкассаторлар орқали банк филиалига юборади.


185. Бир неча назоратчилар фаолият кўрсатадиган омонат кассаларда омонат касса мудири кунлик операциялар якунида, мазкур Йўриқноманинг 183-бандида кўрсатилган вазифаларга қўшимча равишда, қуйидагиларни амалга оширади:

назоратчилар томонидан тузилган ва кассирлар билан биргаликда имзоланган кунлик Операцион кундаликларни олади;

Операцион кундаликлардаги жами суммаларни йиғма Операцион кундаликда жамлаб ёзади ва якун чиқаради;

катта кассирдан барча ҳужжатларни олиб, ҳужжатларнинг ҳар бир тури бўйича бандеролларда ёзилган жами суммаларни ҳисоблаб чиқади, ҳисоблаб чиқарилган суммани ва йиғма ордерлардаги жами суммаларни ҳисобга олган ҳолда, йиғма Операцион кундаликнинг тегишли устунларидаги суммалар билан солиштиради ва Операцион кундаликни катта кассир билан биргаликда, фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, имзо қўяди;

кун охирида катта кассирдаги мавжуд нақд пуллар, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг суммаси ва сонини йиғма Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илова маълумотлари билан солиштиради.


186. Кунлик операцияларни якунлашда йиғма Операцион кундаликнинг айрим устунларидаги якуний суммалар ҳужжатларда кўрсатилган суммага мос келмаса, омонат касса мудири (катта назоратчи, назоратчи) унинг сабабларини аниқлаши ва бартараф этиши лозим.


187. Омонат кассада нақд пул ёки қимматликлар бўйича аниқланган ортиқча ёки камомад юзасидан Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилади. Бунда, ортиқча чиққан нақд пул ёки қимматликлар банк фойдасига кирим қилинади, камомад эса белгиланган тартибда жавобгар шахсдан ундириб олинади.

188. Сўнгги назорат қилиш учун берилган кунлик ҳужжатлар бандероль сифатида елимланган Операцион кундаликка қўшилади ҳамда сана ва омонат касса рақами ёзилади.


189. Кунлик ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатлар омонат кассалар томонидан кейинги кундан кечиктирмасдан инкассация хизмати орқали ёки назоратчи томонидан банк филиалига етказилиши лозим.


190. Омонат бўлинмаси омонат кассаларнинг кунлик ҳисоботлари ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида топширилиши алоҳида дафтарга қайд этилиши юзасидан кунлик назорат ўрнатиши лозим.


191. Омонат касса иш вақти тугагандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги марказий қўриқлаш пультига топширилиши лозим.


15-БОБ. ОМОНАТ КАССАЛАРДА КУНЛИК

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ

СЎНГГИ НАЗОРАТИ


192. Сўнгги назоратчи омонат кассанинг кунлик ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин қуйидагиларни амалга оширади:

Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловага кўра ҳисобот куни учун кун бошидаги нақд пул, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар қолдиғини текширилган Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловада кўрсатилган олдинги кун охиридаги қолдиқлар билан солиштиради;

Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги сумма ва миқдорлар айланмаларига кўра ҳисобот куни охиридаги нақд пул, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар қолдиғини текширади;

Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илованинг барча устунлари бўйича суммаларни ордерлардаги якуний йиғинди суммалар билан солиштиради;

ҳужжатли бандеролларда кўрсатилган жами пул суммасини Операцион кундаликнинг тегишли якуний суммалари билан солиштиради;

ҳар бир бандеролдаги ордерлар ҳамда касса ҳужжатлари суммаси ва сонини қайта ҳисоблайди, олинган натижаларни бандеролдаги ёзувлар билан солиштиради;

Операцион кундалик, Операцион кундаликка илова ва бандеролдаги имзоларни омонат бўлинмасидаги имзо ва муҳр намуналари билан солиштиради;

ҳар бир операция бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланган бланкаларда расмийлаштирилганлиги, ордерлар ва ҳужжатларда барча реквизитлар тўғри ёзилганлиги, ордер ва ҳужжатларда белгиланган имзолар борлиги, Чиқим ордерлари ва ҳужжатларда эса бундан ташқари пул ёки қимматликларни олганлигини тасдиқлаб омонатчилар имзолари қўйилганлиги ва имзолар сўнгги назоратчига берилган намуналарга мослиги, суммаларни кўрсатишда тузатишлар йўқлиги, суммаларнинг рақамлар ва ёзувларда кўрсатилишида ўзаро мослигини текширади;

ҳужжатлар бўйича қатъий ҳисобда турувчи бланкалар номи, рақами ва сериясига кўра тўғри ҳисобдан чиқарилганлигини текширади.

Сўнгги назоратчи ёпилган омонатлар бўйича омонат дафтарчаларини Шахсий ҳисобварақ варақчалари ёзувлари билан солиштириб текширади. Ҳужжатларда номувофиқликлар аниқланган тақдирда хато ва камчиликларни бартараф этиш учун омонат бўлими бошлиғига хабар қилади.


193. Омонат кассаларнинг кунлик ҳисоботи сўнгги назорати тугагандан кейин сўнгги назоратчи Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловага ҳамда касса ҳисоботининг титул варақасига текширув санасини қўяди ва имзоси билан тасдиқлайди.


194. Сўнгги назоратчи ҳар бир янги очилган омонат ҳисобварақлари бўйича алоҳида картотекалар очади. Картотекалар ҳар бир омонат тури бўйича ҳамда омонат ҳисобварақлари очилиши санаси бўйича кетма-кетликда тартиб билан сақланади.

Сўнгги назоратчи келиб тушган кунлик ҳисобот ва ҳужжатларни белгиланган тартибда текшириб чиққанидан сўнг, омонат ҳисобварақларининг очилиши ва кирим-чиқим қилиниши бўйича бирламчи ҳужжатларни (ариза, шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, шартнома, нақд пулдаги кирим-чиқим касса ордерлари, нақд пулсиз ўтказмалар бўйича ёзма топшириқ ва мемориал ордерлар, тўлган ва ёпилган омонат дафтарчалари) саралаб олади ва уларни ҳар бир омонатчининг картотекасига қатъий тартибда жойлаштириб чиқади.

Кунлик ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни ҳар бир омонат кассаси бўйича алоҳида ёки омонат кассалари қирқимида битта йиғмажилдга тикади. Йиғмажилдлар операцион кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан тикилиши ва барча масъул ходимлар томонидан имзоланиши шарт.

Ёпилган омонат ҳисобварақлари бўйича картотекадаги ҳужжатлар, ёпилган омонат дафтарчаси билан бирга алоҳида картотекага ўтказилади ва омонат бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда архивга топширилади.


195. Кунлик ҳисоботдан ҳужжатларни олиб қўйишга йўл қўйилмайди ва нақд пулларнинг қолдиқларига ўзгартиришлар киритилмайди.


196. Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги маълумотлар ордерлардаги маълумотларга мос келмаганида номувофиқлик сабаблари аниқланади.


197. Ордерлардаги маълумотлар билан Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги маълумотлар ўртасида нотўғри арифметик ҳисоб-китоб ёки назоратчининг техник хатоликка йўл қўйганлиги сабабли номувофиқлик юзага келганда, йўл қўйилган нотўғри ёзув уни ўқиш имконини берадиган даражада ўчирилади ва нотўғри ёзув устидан тўғри маълумотлар ёзилади ҳамда "Тузатилди" деган ёзув ва сана киритилади ва имзоланади.


198. Хатоларни тузатиш учун ордерлар омонат бўлинмаси бошлиғи ва кунлик ҳисоботни текширган сўнгги назоратчи томонидан имзоланади ва Операцион кундаликка хатолик сабаблари ва киритилган тузатишлар ҳақида маълумотлар ёзилади.


199. Ордерлардаги маълумотлар билан Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги маълумотлар ўртасида аниқланган номувофиқлик бўйича омонатларни ноқонуний ўзлаштириш ёки бошқа жиноятлар содир этиш аломатларига шубҳа туғилган ҳолларида сўнгги назоратчи дарҳол бу ҳақда банк филиали раҳбарини хабардор қилади.

Бунда, банк филиали раҳбари томонидан комиссия тузилади ва мазкур омонат касса операциялари қўшимча равишда тафтишдан ўтказилади ҳамда тафтиш натижасида жиноят содир этиш аломатлари тасдиқланса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда маълумот берилади.


200. Сўнгги назоратчи омонат кассаларининг кунлик ҳужжатларни тикиб, расмийлаштирганидан сўнг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдларини махсус дафтарга имзо қўйдирган ҳолда банкнинг якуний назоратни амалга оширувчи ходимга топширади. Махсус дафтар ушбу Йўриқноманинг 62-бандига мувофиқ юритилиши ва унда ҳужжатларни тақдим этиш вақти, уларнинг олинганлиги ва қайтарилганлиги тўғрисида имзолар учун жой ажратилган бўлиши лозим.

Якуний назоратни амалга оширувчи ходим банкнинг омонатлар бўйича йиғмажилдларини банк электрон ахборотлар базаси асосида қонунчиликка мослиги ва мақсадга мувофиқлигини текшириб чиқиши ва йиғмажилдларнинг титул варақасига ўз имзосини қўйиши лозим.


201. Иш куни тугаганидан кейин картотекалар сақланаётган металл қутилар ва хона қулфланади ва металл муҳрлар билан муҳрланади. Муҳрлаш учун сурғуч ёки пластилин қўлланилади. Хона ва картотека калитлари ҳамда муҳр омонат бўлинмаси бошлиғида сақланади. Хона ва картотекалар очилишидан олдин муҳрлар бузилмаганлиги текширилиши зарур.


202. Сўнгги назоратчида кассир ва назоратчиларнинг имзоси ҳамда омонат касса муҳри намуналари бўлиши керак.


203. Имзолар намуналари ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра ҳамда масъул ходимлар ўзгарганда янгиланиб турилиши шарт.



16-БОБ. ОПЕРАЦИЯЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

УЧУН БЕРИЛГАН ОМОНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ

САРФЛАШ УСТИДАН НАЗОРАТ


204. Омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчалари қатъий ҳисобда турувчи бланка сифатида Бош банк ва "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ягона шаклдаги махсус ҳимоя белгилари билан таъминланган қоғозда тайёрланиб, Бош банк томонидан банкнинг барча филиалларига етказилади.


205. Ҳар иш куни бошида омонат бўлинмаси масъул ходими томонидан омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларини олиш учун банк (филиал) раҳбари номига талабнома расмийлаштирилади. Талабномада омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларининг сони кўрсатилади ва масъул ходим имзоси билан тасдиқланади.


206. Марказий омонат кассага эга банк филиалларида омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларини банк филиали тасарруфидаги бошқа омонат кассаларга ҳамда ўзининг омонатчиларига бериш учун филиал биносида жойлашган марказий омонат касса кассири томонидан банк (филиал) раҳбари номига талабнома расмийлаштирилади. Талабнома марказий омонат касса назоратчиси ҳамда омонат бўлинмаси бошлиғи имзоси билан тасдиқланади.


207. Омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчалари талабнома асосида берилганда бухгалтерия бўлинмаси масъул ижрочи бухгалтери томонидан тегишли бухгалтерия ўтказмаси берилади.


208. Омонат бўлинмасида ёки банк филиали биносида жойлашган марказий омонат кассада омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларининг кирим-чиқим ҳисоби бўйича китоб юритилади. Омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчалари кассирга китобда олинганлиги тўғрисида имзо қўйдирилиб тарқатилади.


209. Омонат кассаларда кассир ҳар куни иш бошланишидан олдин назоратчига операцияларни расмийлаштириш учун зарур бўлган омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларини беради.


210. Бузилган омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларининг ҳар бирида "бузилган" деган ёзув ва сана киритилади ҳамда назоратчи ва кассир томонидан имзоланади. Бузилган омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчалари сони, серияси ва рақамлари Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордерининг орқа томонида кўрсатилиб, унга илова қилинади.


211. Омонат бўлинмасининг масъул ходими томонидан кун бошида берилган барча омонат дафтарчаларининг сонини ишлатилган, бузилган ва фойдаланилмаган омонат дафтарчалари сонларининг йиғиндиси билан, кун давомида ишлатилган омонат дафтарчалари сонини янги омонатчиларга очилган шахсий ҳисобварақлар сони билан, йўқолган омонат дафтарчалари ўрнига янги берилган омонат дафтарчалари сонини омонатчилар томонидан омонат дафтарчасининг йўқолганлиги ҳақидаги аризалар сони билан ҳамда янги алмаштириб берилган омонат дафтарчалари сонини омонатчининг тўлган омонат дафтарчалари сони билан солиштиради.

Омонат бўлинмасининг масъул ходими томонидан кун бошида берилган барча шахсий ҳисобварақ варақчаларининг сонини ишлатилган, бузилган ва фойдаланилмаган шахсий ҳисобварақ варақчалари сонларининг йиғиндиси билан, кун давомида ишлатилган шахсий ҳисобварақ варақчалари сонини янги омонатчиларга очилган шахсий ҳисобварақлар сони билан солиштиради.


212. Таққослаш жараёнида фарқ аниқланганда омонат бўлинмасининг масъул ходими зудлик билан банк филиали раҳбарига хабар беради.



17-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


213. Омонат операцияларининг амалга оширилишини ушбу Йўриқнома талаблари асосида ташкил қилиш бўйича жавобгарлик банк раҳбарияти зиммасига юклатилади.


214. Сўнгги назорат амалга оширилгунга қадар омонат кассада омонат операцияларининг қонунийлигига ҳамда пул ва қимматликларнинг бутлигига кассир ва назоратчи жавобгардир.


215. Аниқланган ноқонуний операциялар учун назоратчи, кассир, сўнгги назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари жавобгардир.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚ ВАРАҚЧАСИ

          

Серия_____№_________

          

          

Омонат дафтарчаси

Серия _____ № _________


             


(банк филиали, бўлими номи)

(шахсий ҳисобварақ рақами)

           

    

(Омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

           

               

(манзили)

                   

          

Омонатчи

имзо намунаси






(туғилган санаси (кк.оо.йй.))

(телефон рақамлари)

   

  

  







Омонат тури


Омонат муддати


Омонат фоизи


Валюта тури



  

  









Назоратчи


Бош бухгалтер


Филиал раҳбари


(имзо)


(имзо)


(имзо)



  

  

Т/р

Сана

Операция

Тури

Омонатлар ҳаракати

бўйича амаллар


Ҳисобланган

фоизлар

Назоратчи

Ф.И.О.

Имзо

кирим

чиқим


қолдиқ

назоратчи


омонатчи

1.







  

  



2.







  




3.







  

  



4.







  

  



  

  


-сонли шахсий ҳисобварақ варақчасига ўтказилган.


Назоратчи




  

  




(Ф.И.О.)


(имзо ва сана)

Белгилар учун


  

  


  

  

  

  

Омонат қолдиғи "_____" серия ______________-сонли омонат дафтарчасига ўтказилди.

          


Омонатчи




Назоратчи





Ф.И.О. (имзоси)




Ф.И.О. (имзоси)


          





Йўриқномага

2-ИЛОВА

            

               





КИРИМ ОРДЕРИ


























банк


филиали





ҳисобварақ























-сонли омонат касса






































"____" ___________ 20___ й.





















































(омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)











































Қуйида ёзилган пул маблағини омонатга қабул қилишингизни сўрайман.































































(сумма рақам ва сўз билан)

















































ТОПШИРДИМ:










(омонатни қўйган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)




































































Қабул қилинди:





Қолдиқлар (қабул қилингандан сўнг)




сўм


тийин

























Омонат


сўм


тийин
















Фоизи


сўм


тийин


















































Назоратчи





Кассир












(имзо)


(Ф.И.О.)





(имзо)


(Ф.И.О.)







              

         

         



Йўриқномага

5-ИЛОВА

      

     






ЧИҚИМ ОРДЕРИ


























банк


филиали





ҳисобварақ























-сонли омонат касса

































  























        





(омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)


























































(омонатни олган шахснинг Ф.И.О., тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)









































































Қуйида ёзилган омонатдаги пул маблағини беришингизни сўрайман.































































(сумма рақам ва сўз билан)

















































ОЛДИМ:










(омонатни олган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)




































































Берилди:





Қолдиқлар (берилгандан сўнг)




сўм


тийин

























Омонат


сўм


тийин
















Фоизи


сўм


тийин


















































Назоратчи





Кассир












(имзо)


(Ф.И.О.)





(имзо)


(Ф.И.О.)











Йўриқномага

7-ИЛОВА


"Нақд пулсиз шаклда қабул қилинадиган

омонатлар бўйича тузиладиган

шартномаларни рўйхатга олиш

ДАФТАРИ"


Т/р

Шарт-

нома

тузиш

санаси


Шарт-

нома

рақами


Юридик шахс

номи ёки фуқаро

Ф.И.О.

Шартнома

предмети

Шарт-

нома

суммаси

Восита-

чилик

ҳақи

Шартно-

манинг

амал

қилиш

санаси


Юридик

шахс раҳбари

Ф.И.О.

Изоҳ,

рекви-

зитлар,

телефон

1.


   

  









2.


  

   









            





Йўриқномага

8-ИЛОВА



"Кун давомида ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи

бланкаларнинг ишлатилишини назоратга олиш

ЖАДВАЛИ"

        

Т/р

Омонатчининг

Ф.И.О.

Омонат дафтарчаси

серияси ва рақами

Шахсий ҳисобварақ

варақчаси серияси

ва рақами


Назоратчи

Ф.И.О.

Назоратчи

имзоси

1.

         

     





2.

      

      





3.

       

      





           





Йўриқномага

9-ИЛОВА



"Йўқолган омонат дафтарчалари

бўйича аризаларни рўйхатга олиш

ДАФТАРИ"

Т/р

Омо-

натчи

Ф.И.О.

Шахсни

тасдиқловчи

ҳужжат

маълумотлари

(серияси, рақами

ва қачон, ким

томонидан

берилган ва

бошқалар)


Омонат

дафтарчаси

йўқол-

ганлиги

тўғрисида

омонат-

чининг

аризаси санаси

Йўқолган омонат дафтарчаси

бўйича омонат тўғрисида

маълумотлар


Янги

ҳисобварақ

бўйича омонат

дафтарчаси

берилишига

ёки омонатни

тўлашга рухсат

берувчи банк

филиали

раҳбари

Ф.И.О.

Йўқолган

омонат

дафтарчаси

бўйича

ҳисоб-

варақни

ёпиш

санаси

Ёпилган

ҳисобварақ

бўйича

нақд пулда

тўланган

сумма ёки

омонат

ўтказилган

ҳисобварақ

омо-

нат

кас-

саси

рақа-

ми

шах-

сий

ҳисоб-

варақ

рақа-

ми

охирги

опера-

ция

бажа-

рилган

сана


сўнгги

назо-

ратчи

маълу-

моти

бўйича

омонат

қолдиғи


1.


      

      









2.


     

        









           





Йўриқномага

10-ИЛОВА



___________ банк _________ филиали


_____-сонли омонат касса

   

ОПЕРАЦИОН КУНДАЛИК

     

            

"____" ____________ 20___ й. ҳолатига

                        

               

Т/р

Операциянинг

қисқача мазмуни

Нақд пулда


Мемориал

айланмалар


Қимматликлар

кирим

чиқим

кирим

қилинган

чиқим

қилинган

кирим

чиқим

                   


"__" _________ 20___ й. дан ўтказиш







                  

                 

Ҳисобварақ










        









         









ЖАМИ










ҲАММАСИ











"__" _________ 20___ й. дан ўтказиш











      

              





         

           

Назоратчи



    

(Ф.И.О.)

(имзо)

Кассир



          

(Ф.И.О.)

(имзо)

Сўнгги назоратчи



       

(Ф.И.О.)

(имзо)

                     





Йўриқномага

11-ИЛОВА

   

  

___________ банк _________ филиали

     

_____-сонли омонат касса

  

ОПЕРАЦИОН КУНДАЛИККА ИЛОВА

  

"____" ____________ 20___ й. учун

          

                       

I. Омонатлар

             

Омонат номи

Кун

бошига


Келиб

тушди

Чиқиб

кетган

Кун

охирига

миқ-

дори

сум-

ма

  

миқ-

дори

сум-

ма

миқ-

дори

сум-

ма

миқ-

дори

сум-

ма



  

  







Жами: талаб қилиб олингунча



  

  









  

  







Жами: муддатли



  

  









  

  







Жами: жамғарма



  

  







ҲАММАСИ:



  

  







         


II. Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар


"____" ____________ 20___ й. учун

                      

Бланка

номи


Кун

боши-

га

қол-

диқ

  

Олин-

ган

Ишла-

тилган

Жўна-

тилган

Бузил-

ган

Кун

охи-

рига

қолдиқ

Серия

Бланка

рақам-

лари


                         

Омонат дафтарчаси 2 варақли





  

  






Жами:



  

  






Омонат дафтарчаси 4 варақли





  

  






Жами:




  

  






                 

               




  

  






Жами:



  

  






           




  

  






                

Ҳаммаси:



  

  






                  

        

III. Операциялар ҳисоби

  

"____" ____________ 20___ й. ҳолатига

   

Операциялар

тури

Операциялар сони

           

кун

бошига

кун

давомида

   

чорак

бошидан


  

  




  

  




  

  



Жами:

  

  



      

                

IV. Нақд пулсиз операциялар тўғрисида маълумотнома

         

"____" ____________ 20___ й. ҳолатига

            

Операциялар

тури

Кун

бошига

Кун

давомида

             

Чорак

бошидан


  

  




  

  



                           

                   

Назоратчи

   


    

(Ф.И.О.)

(имзо)

Кассир

   


          

(Ф.И.О.)

(имзо)

Сўнгги назоратчи

  


       

(Ф.И.О.)

(имзо)

                     





Йўриқномага

12-ИЛОВА



  

_______ банки ____________ филиали

                     


___-сонли омонат касса

Бухгалтерия белгиси


                   



Ҳисобварақ _______________________ бўйича чиқим


Бош бухгалтер ___________


"____"___________ 20___ й.


       


            


ИШЛАТИЛГАН ҚАТЪИЙ ҲИСОБДА ТУРУВЧИ

БЛАНКАЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ

ОРДЕРИ

       

                 


Т/р

Ишлатилган қатъий

ҳисобда турувчи

бланкалар номи


Серияси

Қатъий ҳисобда турувчи

бланканинг

рақамлари

  

Миқдори

(сони)

1.

  

  





2.

  

  





3.

  

  






  

  






ЖАМИ

              






        






           





Назоратчи


Кассир





(имзо)

  



(имзо)



              





Йўриқномага

13-ИЛОВА


"Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг

ҳаракатини ҳисобга олиш

ДАФТАРИ"

  

Т/р

Сана

Қатъий

ҳисобда

турувчи

бланкалар номи

Берилди

Белги

Фойда-

ланилган

  

Қайта-

рилган


Белги

серия-

си

блан-

калар

рақами

___дан

___гача


сони

кассир

берди

Ф.И.О.,

имзо

назоратчи

олди

Ф.И.О.,

имзо

блан-

калар

рақами

___дан

___гача


сони

блан-

калар

рақами

___дан

___гача


сони

назоратчи

топширди

Ф.И.О.,

имзо

кассир

олди

Ф.И.О.,

имзо

1.




  

  










2.




  

  










3.




  

  










      





Йўриқномага

15-ИЛОВА

   

   



Муқова




        

     




         

       

         

(БАНК НОМИ ВА ЛОГОТИПИ)

       

        

ОМОНАТ ДАФТАРЧАСИ

      

        




            

       

        

             


ОМОНАТЧИ ДИҚҚАТИГА!


Банк омонатлар бўйича мажбуриятларни белгиланган муддатда ва тўлиқ бажаришни ўз зиммасига олади.

Банклардаги омонатлар Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди билан ҳимояланган.

Банк ўз мижозларига турли операциялар ва уларнинг ҳисоб-китоб ҳолатига тегишли бўлган ахборотларнинг сир сақланишига кафолат беради.

Омонат дафтарчасининг рақами мавжудлигига эътибор қаратинг.

Омонатчига ҳар бир омонат тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақ варақчаси юритилади, ушбу варақчада омонат бўйича ҳар бир бажарилган операция омонатчининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.

Омонат қабул қилинганда, банк томонидан омонатчига омонат қабул қилинганлигининг тасдиғи сифатида Тасдиқнома берилади.

Омонат дафтарчасига омонатчи томонидан бирон-бир ёзув киритилиши тақиқланади.

Омонат маблағлари омонат дафтарчаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан банкка тақдим этилган ҳолда берилади.



Ички томон 1-бети



ОМОНАТ ДАФТАРЧАСИ


СЕРИЯ _____   __________-СОН


Банк номи _____________________________________________________


Филиал манзили ________________________________________________


Омонатчи ______________________________________________________

                                                                                                 (Ф.И.О., имзо)


Ҳисобварақ рақами ______________________________________________


Валюта тури ____________________________________________________


Омонат тури ____________________________________________________

                                                                                    (номи, йиллик фоизи, муддати)

_________________________________________________________________

                                                                               (бошқа шартлари)



Назоратчи   _______________________________  ___________

                                                        (Ф.И.О.)                                                    (имзо)

Бош бухгалтер _______________________________  __________

                                                            (Ф.И.О.)                                                    (имзо)

Филиал раҳбари _______________________________  __________

                                                                     (Ф.И.О.)                                              (имзо)


  

М.Ў.



Ички томон 2-бети



ҲИСОБВАРАҚ № ___________________________


СЕРИЯ _____ __________-СОН



Омонатга дастлабки сумма



  


миқдорида қабул қилинди



(имзо)

Филиал раҳбари

              




(рақам ва сўз билан)


  


      



  

Бош бухгалтер

        



(имзо)


  





     

Топширди


  

Омонатчи

             



(имзо)

   

                                  

Сана


Опе-

рация

тури


Кирим


Чиқим


Қолдиқ


Фоиз-

лар

Имзолар


кас-

сир

назо-

ратчи

бош

бухгал-

тер*


филиал

раҳ-

бари*

   

    










   

    










   

    










   

    










   

    










   

    










   

    










   

    










   

    










   

    










   

    










   

    










         

           

Омонат қолдиғи "____" серияли __________-сонли "____" ____________ санасида ўтказилган янги омонат дафтарчасини олдим. Омонат қолдиғи _____________ сўм __________ тийинни ташкил қилиши тўғрилигини тасдиқлайман.

                           



     


"____" _____________ 20___ й.

(имзо)


(назоратчи, Ф.И.О.)





       





              


"____" _____________ 20___ й.

(имзо)


(кассир, Ф.И.О.)



                 


Охирги варағи



ЭСЛАТМАЛАР:


Омонат дафтарчаси банк томонидан омонат бўйича бажарилган операцияларни тасдиқловчи ва омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатловчи ҳужжат ҳисобланади.

Омонат ёпилган тақдирда, омонат дафтарчаси банкка қайтарилиши шарт.

Омонат дафтарчасини бегона шахсларга бериш қатъиян ман этилади (ишончнома орқали бериш ҳоллари бундан мустасно).

Омонатлар бўйича операциялар ҳақидаги маълумотларни "SMS-банкинг" дастуридан фойдаланган ҳолда мобиль алоқа телефони ёки омонатчига берилган алоҳида идентификация рақами, логин ва парол ёрдамида ўрнатилган инфокиоскалар ёки тадбиркорлар хонасидаги компьютерга ўрнатилган махсус дастур ёхуд банкнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти орқали очилган шахсий кабинетларга кириб олиш мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 сентябрь, 34-сон, 460-модда


























Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск