ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Давлат статистика қўмитасининг 12.08.2015 й. 3-мб-сон "Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.08.2015 й. 2594-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.08.2015 й.

N 2594-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

12.08.2015 й.

N 3-мб


ҚАРОРИ



Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация

қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими

"Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунинг 5-1-моддасига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга ва 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 30 майдаги 3-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2594, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                       Б. Тураев






Қарорга

ИЛОВА



Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация

қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими

"Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

учинчи хатбоши "шахсларнинг" деган сўздан кейин "ягона" деган сўз билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги "статист" деган сўз "статистик" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 2-банднинг учинчи хатбоши "шахсларнинг" деган сўздан кейин "ягона" деган сўз билан тўлдирилсин.


3. 9-банддаги "шахслар" деган сўз "шахсларнинг ягона" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Билдиришномани тўлдириш қуйидаги ҳолатлар ва муддатларда амалга оширилади:

а) юридик шахсларни - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин бир кун мобайнида;

б) юридик шахсларни - давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида;

в) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, қайта ташкил этиш, тугатиш жараёнидалиги, тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги, тугатилиши ва почта манзили ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида.

Регистратор томонидан тақдим этилган маълумотлар давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотлар ҳисобланади.".


5. 14 ва 15-бандлардаги "статист" деган сўз "статистик" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 20-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"почта манзиллари, телефон рақамлари, юридик шахсларнинг муассислари, давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари.".


7. 21-банддаги "бепул" деган сўз "белгиланган тартибда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 22-банддаги "КТЯДРдан юридик шахс тўғрисидаги ахборотни олишлари" деган сўзлар "мазкур йўриқноманинг 20-бандида кўрсатилган ахборотларни бепул олишлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 1 ва 2-илова "М.Ў. (имзо)" деган сўзлардан кейин "ёки электрон рақамли имзо" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.



Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири                                                     Х. Мирзахидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 сентябрь, 34-сон, 462-модда




















Время: 0.2149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск