Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2003 й. ПФ-3267-сон "Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар томонидан тайёр истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.06.2003 й.

N ПФ-3267



ХОРИЖИЙ САРМОЯ ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ТАЙЁР ИСТЕЪМОЛ

МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Юқори сифатли рақобатбардош тайёр истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда уларнинг турларини кўпайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини шундай моллар билан янада кўпроқ тўлдириш, қўшма корхоналар барпо этишга хорижий сармояларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2003 йилнинг 1 июлидан то 2005 йилнинг 1 январига қадар тайёр кийим-кечак (тикувчилик, трикотаж ва чарм буюмлар), пайпоқлар ва пойафзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий сармоя иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари бюджетга тўланадиган қўшимча қиймат солиғидан ташқари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, хўжалик тузилмалари билан бирга ўн кун муддатда юқорида кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзлари жорий этиладиган субъектлар рўйхатини аниқласинлар ҳамда имтиёзларни қўллаш ва бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


2. Белгилансинки, ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техника билан қайта қуроллантириш ва модернизациялаш, янги турдаги тайёр маҳсулотларни ўзлаштиришга, ўзининг айланма маблағларини тўлдиришга, ходимлар меҳнатини рағбатлантиришга сарфланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бўшайдиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатьий назорат ўрнатсинлар.

Солиқ солишдан озод қилинган маблағлардан мақсадли фойдаланилмаган ҳолларда ана шу маблағлар тўла ҳажмда давлат бюджетига ундириб олинади ҳамда амалдаги қонунчилиқда кўзда тутилган жарима жазолари қўлланилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

идоравий норматив ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирсин.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск