Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2003 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2003 й. 282-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2003 й.

N 282



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва алмаштириш курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 11 июндаги 260-сон қарорининг 3-бандини бажариш юзасидан ҳамда валюта алмаштириш операцияларини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 июндаги

282-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 34-модда) 2-илованинг 19-банди биринчи хатбошидаги иккинчи гап чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштариш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2000 йил 13 июлдаги 269-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 6-сон, 48-модда.
























































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск