Кадровый Консультант
Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2010 й. ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.12.2010 й.
N ПҚ-1449
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
2011 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ
КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ
БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги 210-II-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2010 йил 3 декабрдаги 117-II-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
2011 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2011 йилги асосий параметрлари 3 - 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2011 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2011 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;
ягона солиқ тўлови ставкалари 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларга мувофиқ;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси резидентларига
...