Кадровый Консультант
Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
25.12.2013 й.
N ПҚ-2099
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
2014 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ
КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ
БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2013 йил 14 ноябрдаги 770-II-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сон қарорларини бажариш юзасидан:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2014 йилги асосий параметрлари 3 - 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2014 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, республика бюджети маблағларининг 2014 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ
...