Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 й. 12-сон "Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.1998 й.

N 12


СУДЛАР ТОМОНИДАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

(КОНТРАКТИ)НИ БЕКОР ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА

СОЛУВЧИ ҚОНУНЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ ҲАҚИДА


1995 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қабул қилиниши муносабати билан меҳнат қонунларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ва меҳнат низоларини кўришда судларда вужудга келадиган масалаларни тушунтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт)* бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинишига судларнинг эътибори қаратилсин.


2. Ишга тиклаш ҳақидаги низо бўйича ариза ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида бевосита судга берилади.

МКнинг 270-моддасида белгиланган муддатлар прокурор, касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан бериладиган даъволарга нисбатан ҳам татбиқ қилинади.


3. Судья даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан даъво аризасини қабул қилмасликка ҳақли эмас. Суд даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топса, бу муддатни тиклайди. Агар суд ишдаги ҳужжатларни ҳар томонлама текшириб, судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини аниқласа, даъвони рад этади.

ФПК 10-моддаси ҳамда ФКнинг 153-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, фуқаролик суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилиши туфайли даъвогарнинг судга мурожаат этиш муддатини ўтказиб юборганлиги масаласи суд томонидан фақат низодаги тарафнинг берган аризасига мувофиқ қўлланилади.

Даъвогарлар ишга тиклаш ҳақидаги талаб бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги, меҳнат шартномасини бекор қилишни асослилигини исботловчи далилларни тақдим этиш эса, қонун билан жавобгарга юклатилганлиги сабабли (МК 111-моддасининг иккинчи қисми), ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаларини ФПК 189-моддаси биринчи қисмининг 6-банди ва 195-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асослар бўйича қайтаришга йўл қўйилмайди.

4. Меҳнат шартномасининг муддати тугаганлиги (МК 105-модда) сабабли бекор қилинишининг қонунийлиги тўғрисидаги низоларни кўришда судлар қуйидаги ҳолатларга эътиборини қаратмоғи лозим:

- муддатли меҳнат шартномаси ходим билан асосли ҳолда тузилганми, яъни, меҳнат шартномаси тузилганда МКнинг 76-моддаси талаблари ҳисобга олинганми;

- ишнинг шартномада келишилган муддати ҳақиқатда тугаганми;

- меҳнат шартномасининг бекор қилинишига йўл қўядиган МК 105-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги муддатларга риоя этилганми;

- ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор аёлларга муддати тугаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинишида уларга қўшимча кафолатлар берилганми (МКнинг 237-моддаси).


5. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, муддатли меҳнат шартномалари фақат МКнинг 76-моддасида белгиланган ҳолатлар бўлганлиги сабабли номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда тузилиши мумкин.

Ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга қуйидаги ҳолатлар мавжудлигида йўл қўйилиши мумкин:

- бажариладиган ишнинг тафсилотига кўра бажариш учун ходим олинган ишни маълум бир муддат ўтгандан кейин объектив сабабларга кўра давом эттиришнинг имкони бўлмаслиги олдиндан маълум бўлганда, яъни, у муддатли характерга эга бўлади;

- бажариш учун ходим олинган ишни бажариш шартлари. Бунда ишнинг ўзи доимий характерга эга бўлса-да, уни бажаришнинг шартлари ходим билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузишга тўсқинлик қилади (қонунларга мувофиқ ходимнинг иш жойи ва бошқалар сақланадиган меҳнат ва ижтимоий таътилларда бўлган вақтига бошқа ходимни ишга қабул қилиш);

- ходимнинг манфаатлари, яъни, у ёки бу ҳолатларга кўра муддатли меҳнат шартномаси тузилиши ходимнинг манфаатларига асосланган бўлганда.

Назарда тутиш керакки, МКнинг 76-моддасида келтирилган ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги рўйхат қатъий чегараланган. Агар ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси МКнинг 76-моддаси талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, бундай ҳолда шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, ходим эса ишга номуайян муддатга биринчи иш кунидан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.


6. МКнинг 105-моддаси биринчи қисмига биноан меҳнат шартномасининг бекор қилинишига унинг муддати тугаши кунида, шунингдек шартномадаги муддатнинг охирги ҳафтаси мобайнида йўл қўйилади.

Меҳнат қонунчилиги шартномадаги муддат тугаши билан уни бекор қилишга қарор қилган тараф бошқа тарафга олдиндан хабар беришни мажбурият сифатида кўзда тутмайди.

Агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга давом эттирилган деб ҳисобланади.

Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан тугатилади.


7. Муддатли меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига биноан муддати тугамасдан (МК 97-моддаси биринчи қисми), ходимнинг ташаббуси билан (МК 99-модда), иш берувчининг ташаббусига кўра (МК 100-моддаси иккинчи қисми), тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича (МК 106-моддаси) бекор қилиниши мумкин.

Муддатли меҳнат шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда тарафларнинг неустойка тўлаши ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин. Тарафлардан бири неустойка тўлашдан бош тортса, уни ундириш суд тартибида амалга оширилади.


8. Неустойка тўлаш ҳақидаги низоларни кўришда суд қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

- неустойка тўлаш шартлари тарафларнинг келишувига биноан фақат муддатли меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши мумкин;

- неустойка миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ белгиланади ва у иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини кўзлаб қилинган харажатларга, ходим ишлаган давр ва бошқа ҳолатларга боғлиқ тарзда тафовут қилиниши мумкин;

- агар меҳнат шартномасида неустойканинг миқдори белгилаб қўйилмаган бўлса, тарафлар уни тўлашдан озод этиладилар;

- ходим тўлайдиган неустойка миқдори иш берувчи тўлайдиган неустойка миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас. Шу билан бирга меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан неустойкани юқори қийматда тўлашини назарда тутиши мумкин;

- муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин ходимнинг (МК 99-моддаси), шунингдек ходимнинг айбли хатти-ҳаракатларига боғлиқ асосларга кўра, иш берувчининг ташаббуси билан (МК 100-моддаси 3 ва 4-бандлари) бекор қилинган бўлса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди. Муддатли меҳнат шартномасида ходимнинг неустойка тўлаш мажбуриятининг кўрсатилиши, муддатли меҳнат шартномасининг муддатидан олдин бошқа асосларга кўра бекор қилиниши  ғайриқонуний деб ҳисобланади;

- муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинган бўлса, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди (МК 100-моддаси иккинчи қисми 1, 2, 5 ва 6-бандлари).


9. Агар меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қ

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск