ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

ЎзР 26.04.1996 й. 221-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 26.04.1996 й. 221-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 27.02.2023 й. ЎРҚ-819-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


норматив ҳужжатлар - стандартлар, уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар (шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, давлат фармакопеяси ҳамда фармакопея мақолалари ва бошқалар), техник шартлар, техник тавсифлар, рецептура ва товар (иш, хизмат) сифатига ва хавфсизлигига нисбатан белгиланган талабларни ўз ичига олувчи бошқа ҳужжатлар; (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 18.01.2022 й. ЎРҚ-746-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда иккинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


баҳоси (тарифи) ва сотиб олиш шартлари; (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



6-модда иккинчи қисм ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг номи ва мулкчилик шакли, рўйхатга олиш ва лицензия гувоҳномасининг номери;



6-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сертификатланиши шарт бўлган товар ҳақида истеъмолчига унинг сертификатланганлиги тўғрисида маълумот тақдим этилиши лозим.



10-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Товарларни кредитга сотиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган товарларни кредитга сотиш қоидалари билан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.



17-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Товар истеъмолчиларга кредитга сотилган бўлса, шартнома бекор қилинган тақдирда, пул суммаси товар қайтарилаётган пайтга қадар узилган кредит миқдорида қайтариб берилади, шунингдек кредит берганлик ҳақи тўланади.



23-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



25-модданинг олдинги таҳрири


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган

корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат

қўмитаси ҳамдаунинг ҳудудий органлари ваколатлари

(ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида: (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадилар; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг қўлланилиши масалалари юзасидан расмий тушунтиришлар берадилар; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчидан (ижрочидан, сотувчидан) зарур ҳужжатлар, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб оладилар; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборадилар;

истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этишга ҳақлидирлар;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

(ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: Президентнинг 2019 йил 11 сентябрдаги "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5817-сон Фармонининг 1-банди

Шунингдек қаранг: ВМ 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон Қарори билан тасдиқланган "Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги Низом; АВ томонидан 2011 йил 18 февралда 2196-сон билан рўйхатга олинган, МЧРРДҚ Қарори билан тасдиқланган "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома



26-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини таъминлаш мақсадида "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи бошқа давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида: (ЎзР 24.12.2019 й. ЎРҚ-597-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. (ЎзР 24.12.2019 й. ЎРҚ-597-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 24.12.2019 й. ЎРҚ-597-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



26-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини таъминлаш мақсадида "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи бошқа давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида: (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



25-модда номининг олдинги таҳрири


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш,

монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат

қўмитаси ҳамдаунинг ҳудудий органлари ваколатлари

(ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



25-модда биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида: (ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. (ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



26-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини таъминлаш мақсадида "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи бошқа давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида: (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади. (ЎзР 09.04.2008 й. ЎРҚ-147-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. (ЎзР 06.10.2010 й. ЎРҚ-264-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



25-модда номининг олдинги таҳрири


25-модда. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш

ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда

унинг ҳудудий органлари ваколатлари

(ЎзР 06.10.2010 й. ЎРҚ-264-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



25-модда биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида: (ЎзР 06.10.2010 й. ЎРҚ-264-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунидан олдинги таҳрири



27-модда иккинчи - бешинчи қисмларнинг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига): (ЎзР 06.10.2010 й. ЎРҚ-264-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги қонун ҳужжатларида белгиланганлигига қарамай ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларни реализация қилишга ва сотишга қабул қилганлик учун - товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи тегишли давлат бошқаруви органларининг ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг беш фоизи миқдорида ва ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилишга ва сотишга қабул қилганлик учун - реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик, шунингдек уларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун:

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига): (ЎзР 06.10.2010 й. ЎРҚ-264-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги қонун ҳужжатларида белгиланганлигига қарамай ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларни реализация қилишга ва сотишга қабул қилганлик учун - товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи тегишли давлат бошқаруви органларининг ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг беш фоизи миқдорида ва ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилишга ва сотишга қабул қилганлик учун - реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик, шунингдек уларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун:

юридик шахсларга - энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда;

жисмоний шахсларга - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 09.04.2008 й. ЎРҚ-147-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

"Ўзстандарт" агентлиги ва ушбу Қонун 26-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган давлат бошқарувининг бошқа органлари: (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)

товарларни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаш қоидалари ишлаб чиқарувчи (ижрочи) томонидан бузилса;

ўзларининг кўрсатмаларини ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) бажаришдан бўйин товласа, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаса;

норматив ҳужжат талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказилса, жарималар солишга ҳақлидир.

Жарима солиш суд томонидан, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Жарима солиш ишлаб чиқарувчини (ижрочини, сотувчини) йўл қўйилган қонунбузарликларни бартараф қилиш мажбуриятидан озод этмайди. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонунига мувофиқ бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин




ЎзР 06.10.2010 й. ЎРҚ-264-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси; Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. (ЎзР 19.12.2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



25-модда номининг олдинги таҳрири


25-модда. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш,

рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат

қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ваколатлари

(ЎзР 19.12.2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳриридаги модда номи),

(Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 09.04.2008 й. ЎРҚ-147-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида улар ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддати ҳамда сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларнинг яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки бу муддати ўтиб кетган товарларни қабул қилиши ва реализация қилиши ман этилади.



27-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига):

қонун ҳужжатларида яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги белгиланганлигига қарамай яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларни реализация қилиш учун қабул қилганлик ва сотганлик учун товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи тегишли давлат бошқаруви органларининг ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг беш фоизи ва ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш учун қабул қилганлик ва сотганлик учун - реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги ўз кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун:

юридик шахсларга - энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда;

жисмоний шахсларга - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги таҳрири



12-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Зарарнинг сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда, ишлаб чиқарувчи (ижрочи) бундай товарни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаши, ишни бажаришни ва хизмат кўрсатишни тўхтатиши шарт, шу билан бирга озиқ-овқат маҳсулоти сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи томонидан албатта утилизация қилиниши керак. Бу мажбуриятлар ишлаб чиқарувчи (ижрочи) томонидан бажарилмаган тақдирда товарни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш, ишни бажаришни ва хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан қайтариб олиш товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назорат қилувчи давлат бошқаруви органларининг кўрсатмаси билан амалга оширилади.



25-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадилар;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўлланиш масалалари юзасидан расмий тушунтиришлар берадилар;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчиларга (ижрочиларга, сотувчиларга) кўрсатмалар йўллайдилар;

истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этишга ҳақлидир;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширадилар. (ЎзР 19.12.2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳриридаги модда матни), (Олдинги таҳририга қаранг)



27-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари, агар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товласа ёки ўз вақтида бажармаса, унга жарима солишга ҳақли. (ЎзР 19.12.2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



27-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жарима миқдори ва уни ундириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Жарима сўзсиз ундириб олинади.




ЎзР 19.12.2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23 моддаси учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



25 модданинг олдинги таҳрири


25-модда. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш

ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда

унинг ҳудудий органлари ваколатлари

(ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида: (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадилар;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўлланиш масалалари юзасидан расмий тушунтиришлар берадилар;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчиларга (ижрочиларга, сотувчиларга) кўрсатмалар йўллайдилар;

истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этишга ҳақлидир;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширадилар.



27 модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари, агар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товласа ёки ўз вақтида бажармаса, унга жарима солишга ҳақли. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23 моддаси учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (бундан буён матнда "Ўздавстандарт" деб юритилади); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. (ЎзР 05.04.2002 й. 364-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)









































Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск