ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

ЎзР 26.12.1996 й. 343-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 26.12.1996 й. 343-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 17.05.2022 й. ЎРҚ-770-сон Қонунидан олдинги таҳрири



26-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


касалхоналарда, госпиталларда, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаётган фуқароларнинг ушбу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош шифокорлари, уларнинг тиббиёт бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи шифокорлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, қариялар ва ногиронлар уйларининг директорлари ва бош шифокорлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;




ЎзР 25.08.2021 й. ЎРҚ-711-сон Қонунидан олдинги таҳрири



79-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қарздорнинг номи ва манзили;




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар ушбу Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилади. Нотариусларнинг реестрини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юритади. (ЎзР 14.01.2020 й. ЎРҚ-602-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-модданинг олдинги таҳрири


5-модда. Нотариуснинг мустақиллиги ва бетарафлиги

(ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Нотариус ўз фаолиятида мустақил ва бетараф бўлиб, уни амалга оширишда нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига амал қилади.



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларга топширилиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар томонидан бериладиган нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ва реестрлардан кўчирмалар нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштирилади ҳамда уларни берганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ ундирилади. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



23-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Нотариуслар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин. (ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



91-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бундай ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда расмийлаштирилмаган ёки апостиль қўйилмаган ҳолида нотариус томонидан қабул қилинади. (ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 14.01.2020 й. ЎРҚ-602-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар ушбу Қонунга мувофиқ давлат нотариал идораларининг (бундан буён матнда нотариал идора деб юритилади) нотариуслари томонидан амалга оширилади. Нотариал идораларнинг реестрини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юритади.



2-модданинг олдинги таҳрири


2-модда. Ўзбекистон Республикасида нотариус

(ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин. Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.

Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати тугатилган шахс.

Нотариус ёрдамчи ва стажёргаэга бўлиши мумкин.

Нотариусларга махсус унвонлар - мансаб даражалари берилади.



2-1-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Нотариус ёрдамчисини ишга қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия бошқармалари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.



2-1-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Нотариус ёрдамчисига махсус унвонлар - мансаб даражалари берилади. (ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



2-2-модданинг олдинги таҳрири


2-2-модда. Нотариус стажёри

(ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус стажёри бўлиши мумкин.

Ушбу Қонун 2-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар нотариус стажёри бўлиши мумкин эмас.

Нотариус стажёрини ишга қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Стажировка нотариал идорада ўталади. Нотариус стажёри ўз фаолиятини нотариус раҳбарлигида, унинг алоҳида топшириқларини бажарган ҳолда амалга оширади.

Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.



3-1-модданинг олдинги таҳрири


3-1-модда. Малака комиссиялари

(ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан буён матнда малака комиссиялари деб юритилади) стажировкадан ўтган шахслардан малака имтиҳонларини қабул қилиш мақсадида ташкил этилади.

Малака комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларининг қарорлари билан нотариуслар ҳамда адлия органларининг бошқа ходимлари орасидан тенг миқдорда тузилади.

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, нотариус қасамёдини қабул қилиш, малака комиссияларининг қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун ўн бир кишидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Олий малака комиссияси (бундан буён матнда Олий малака комиссияси деб юритилади) тузилади.

Олий малака комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг бошқа ходимлари, адвокатура вакиллари киради. Олий малака комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Олий малака комиссияси ва малака комиссиялари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.



7-модданинг олдинги таҳрири


7-модда. Нотариус, нотариус ёрдамчиси

ва стажёри фаолиятидаги чеклашлар

(ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Нотариус, нотариус ёрдамчиси ва стажёри: (ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланишга;

шартномалар тузишда воситачилик хизмати кўрсатишга ҳақли эмас.



8-модданинг олдинги таҳрири


8-модда. Нотариал идора

(ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Нотариал идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилади ва тугатилади.

Нотариал идора юридик шахс мақомига эга бўлмайди.

Нотариал идоранинг номида "давлат нотариал идораси" сўзлари бўлиши, тегишли туман, шаҳар кўрсатилиши ва зарурат бўлганда, нотариал идоранинг рақами бўлиши лозим.

Нотариал идора тегишли нотариал округ доирасида жойлашган бўлиши лозим.

Нотариал идора биносида фуқароларнинг нотариус ҳузурига кириши, нотариал ҳаракатлар маҳфийлиги, нотариал иш юритиш ҳужжатлари, материаллари ва нотариал архив ҳужжатларининг бут сақланиши, тўловларни қабул қилиш учун шарт-шароитлар таъминланиши лозим. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



12-модданинг олдинги таҳрири


12-модда. Нотариуснинг муҳри, штамплари, иш қоғозлари

(ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Нотариус Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, нотариуснинг исми-шарифининг бош ҳарфлари, фамилияси, лавозими ва нотариал идоранинг номи кўрсатилган шахсий муҳри, тасдиқловчи ёзувлар битилган штамплари, нотариал идоранинг бланкаларига эга бўлади.

Нотариуснинг муҳри Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ягона намуна бўйича тайёрланади.

Нотариус муҳрининг изи ва нотариус имзосининг намунаси Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, адлия бошқармаларида сақланади.



2-боб номининг олдинги таҳрири


2-БОБ. НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР ТАРМОҒИ,

НОТАРИУС ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШ

ВА ЛАВОЗИМДАН ОЗОД ЭТИШ



14-модданинг олдинги таҳрири


14-модда. Нотариал идоралари тармоғи ва штатлари

(ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Ўзбекистон Республикасида нотариал идоралари тармоғи, уларнинг штатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади. (ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Икки нафар ва ундан ортиқ нотариус ишлайдиган нотариал идораларида нотариуслардан бири катта нотариуси этиб тайинланади ва унинг зиммасига ушбу нотариал идоранинг маъмурий-ташкилий ишларини назорат қилиш вазифаси юклатилади. (ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



15-модда номининг олдинги таҳрири


15-модда. Нотариус лавозимини таъсис этиш ва

тугатиш тартиби. Нотариус лавозимига тайинлаш



16-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб муайян нотариал округда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни бошқа нотариал округда фаолият юритаётган нотариусга юклаши мумкин. Нотариусга мазкур нотариал округ доирасида иш жойи берилиши шарт.



19-модданинг олдинги таҳрири


19-модда. Нотариуснинг жавобгарлиги

(ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Нотариус ўз касбий мажбуриятларини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.

Нотариус ўз касбий мажбуриятларини бузганлиги оқибатида етказган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат томонидан қопланади.



22-модданинг олдинги таҳрири


22-модда. Нотариал идораларни молиялаштириш

(ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Нотариал идоралар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиялаштирилади.




ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модданинг олдинги таҳрири


2-модда. Ўзбекистон Республикасида нотариус

(ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумқин. Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш муддати бир йилни ташкил этади. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.

Нотариус ёрдамчи ва стажёрга эга бўлиши мумкин.

Нотариусларга қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус унвонлар - мансаб даражалари берилади.



5-модданинг олдинги таҳрири


5-модда. Нотариуснинг мустақиллиги


Нотариус ўз фаолиятида мустақил бўлиб, бу фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига амал қилади.



6-модданинг олдинги таҳрири


6-модда. Нотариал ҳаракатларнинг маҳфийлиги


Нотариуснинг, нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маьлумотномалар (маълумотлар) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. Кўчмас мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар васият қилувчининг вафотидан кейингина берилади. Битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) кредит бюросига унинг сўровига кўра тақдим этилади. Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида унинг сўровига кўра тақдим этилади. (ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг маҳфийлигини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



16-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақлидир, ушбу Қонуннинг 37, 44, 51, 52, 59, 62, 63, 74, 82 ва 93-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



18-модданинг олдинги таҳрири


18-модда. Нотариуснинг мажбуриятлари


Нотариус:

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;

томонлар тақдим этган битимлар лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириши, ушбу битимлар мазмуни томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текшириши;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланилмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириши;

қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиши;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонунчилик бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилиши;


ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунига мувофиқ еттинчи хатбоши еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда уч йилда камида бир марта ўз касбий малакасини ошириши; (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кўчмас мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномаларни давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши;

суд, прокуратура, тергов органлари талабига биноан мазкур органларнинг юритувида бўлган ишлар билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик тўғрисида маълумотномалар (маълумотлар) бериши;

битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиши; (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонунига мувофиқ ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин


жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этиши шарт.

Время: 0.1795
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск