Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида /

Ўзбекистон Республикасининг 26.04.1996 й. 223-I-сон "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Янги таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.04.1996 й.

N 223-I

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

(Янги таҳрири)


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади акциядорлик жамиятларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, шунингдек акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик

Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Банк, инвестиция ва суғурта фаолияти соҳаларида, шунингдек давлат ташкилотларини хусусийлаштиришда акциядорлик жамиятларини ташкил этишнинг ва улар ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий ҳолати

Устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган тижорат ташкилоти акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) деб эътироф этилади.

Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан, ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Жамият, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, чекланмаган муддатга тузилади.

Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.

Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига эга бўлади ва қисқартирилган фирма номига эга бўлиши мумкин.

Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлишга ҳақли. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

Жамиятнинг жойлашган ери, агар жамият уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жойга кўра белгиланади.

Жамият у билан алоқа амалга ошириладиган почта манзилига ва электрон почта манзилига эга бўлиши лозим. Жамият ўзининг жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) ёзма билдириш юбориш йўли билан, акциядорларни эса, оммавий ахборот воситаларида эълон бериш йўли билан хабардор этиши шарт.


4-модда. Жамиятнинг жавобгарлиги

Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.

Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.

Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

Агар жамиятнинг тўловга қобилиятсизлиги жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатида иш юритаётган шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, мазкур акциядорнинг зиммасига жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Акциядор мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига жамият уставида бу ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина эга бўлади.

Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор жамият муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида тўловга қобилиятсиз бўлишини олдиндан била туриб, ушбу ҳуқуқидан жамият томонидан шундай ҳаракат амалга оширилиши учун фойдаланган тақдирдагина жамиятнинг тўловга қобилиятсизлиги акциядорнинг ҳаракатлари туфайли юзага келган деб ҳисобланади.

Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.



5-модда. Жамият томонидан чиқарилаётган

акцияларга обуна ўтказиш

Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни оммавий жойлаштириш йўли билан қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда очиқ обуна ўтказишга ҳақли.

Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни хусусий жойлаштириш йўли билан ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли, ёпиқ обуна ўтказиш имконияти қонунчиликда ва жамият уставида чеклаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.

Акциядорлар ўзларига тегишли акцияларни бошқа акциядорларнинг ва жамиятнинг розилигисиз ўзга шахсга беришга ҳақли, ушбу Қонуннинг 6-моддасида белгиланган ҳол бундан мустасно.



6-модда. Акциядордан акцияларни олишга

бўлган имтиёзли ҳуқуқ

Агар акциядорларнинг сони эллик нафардан ошмаса, жамият уставида:

ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаётган акцияларни учинчи шахсга таклиф этилаётган нарх бўйича ва шартлар асосида, акциядорларнинг ҳар бирига тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда олиш юзасидан акциядорлар учун;

агар ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари ўз имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмаган бўлса, жамиятнинг акциядорлари сотаётган акцияларни олиш юзасидан жамият учун имтиёзли ҳуқуқ назарда тутилиши мумкин.

Ўз акцияларини сотаётган акциядор акцияларини сотиш нияти тўғрисида бошқа акциядорларни акцияларнинг нархини ва учинчи шахсга таклиф этиш шартларини кўрсатган ҳолда тўғридан-тўғри ёхуд жамият орқали ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Акциядорлар сотаётган акцияларни олишга доир имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби ва муддатлари жамият уставида белгиланади, бунда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш муддати акциялар сотувга қўйилган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

Акциядор томонидан ўзига тегишли акциялар имтиёзли ҳуқуқ бузилган ҳолда сотилган тақдирда, жамиятнинг исталган акциядори ва (ёки) жамият бундай қоидабузарлик тўғрисида акциядор ёки жамият билган ёхуд билиши лозим бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида ўзига сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтказилишини суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Акцияларни олишга бўлган ушбу имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.



7-модда. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари

Жамият филиаллар ташкил этишга ва ваколатхоналар очишга ҳақли.

Филиал жамиятнинг жамият жойлашган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки уларнинг бир қисмини, шу жумладан, ваколатхонанинг вазифаларини амалга оширадиган алоҳида бўлинмасидир.

Ваколатхона жамиятнинг жамият жойлашган ердан ташқарида жойлашган, унинг манфаатларини ифодалайдиган ва бу манфаатларни ҳимоя қилишни амалга оширадиган алоҳида бўлинмасидир.

Жамиятнинг филиали ва ваколатхонаси юридик шахс бўлмайди. Улар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида иш юритади. Жамиятнинг филиалга ва ваколатхонага бериб қўйилган мол-мулки жамиятнинг балансида ҳисобга олинади.

Филиалнинг ёки ваколатхонанинг раҳбари жамият томонидан тайинланади ва жамият томонидан берилган ишончнома асосида иш юритади.

Филиал ҳамда ваколатхона фаолияти учун жавобгарлик уларни ташкил этган ва очган жамият зиммасида бўлади.

Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиш ва ваколатхоналар очиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, филиаллар ва ваколатхоналар жойлашган ердаги мамлакатнинг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


8-модда. Шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари

Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.

Шўъба хўжалик жамияти ўз мулкида ўз асосий жамиятининг овоз берувчи акцияларига эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар ўз асосий жамиятининг овоз берувчи акцияларини олган шўъба хўжалик жамияти асосий жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас.

Тобе хўжалик жамияти ўз мулкида жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар жамиятнинг овоз берувчи акцияларини олган тобе хўжалик жамияти жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас.

Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

Шўъба хўжалик жамиятига мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган асосий жамият бундай кўрсатмаларни бажариш учун шўъба хўжалик жамияти томонидан тузилган битимлар юзасидан шўъба хўжалик жамияти билан солидар жавобгар бўлади. Асосий жамиятнинг шўъба хўжалик жамиятига мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқи фақат шўъба хўжалик жамияти билан тузилган шартномада ёки шўъба хўжалик жамиятининг уставида назарда тутилган тақдирда асосий жамият бундай ҳуқуққа эга деб ҳисобланади.

Шўъба хўжалик жамияти асосий жамиятнинг айби билан банкрот бўлган тақдирда асосий жамият шўъба хўжалик жамиятининг мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади.

Асосий жамият шўъба хўжалик жамияти томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилиши оқибатида унинг банкрот бўлиб қолишини олдиндан била туриб, шундай ҳаракатларни амалга ошириши учун шўъба хўжалик жамиятига мажбурий кўрсатма берган ва (ёки) шўъба хўжалик жамиятининг имкониятидан фойдаланган ҳоллардагина шўъба хўжалик жамиятининг банкротлиги асосий жамиятнинг айби билан юз берган деб ҳисобланади.

Шўъба хўжалик жамиятининг акциядорлари (иштирокчилари) асосий жамиятдан унинг айби билан шўъба хўжалик жамиятига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли. Асосий жамият шўъба хўжалик жамияти томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилиши оқибатида унинг зарар кўришини олдиндан била туриб, ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шўъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга ошириши мақсадида фойдаланган ҳолдагина зарар асосий жамиятнинг айби билан етказилган деб ҳисобланади.

Агар бошқа иштирок этувчи жамият хўжалик жамиятининг овоз берувчи акцияларининг (улушларининг) йигирма фоизидан ортиғига эга бўлса, хўжалик жамияти тобе деб эътироф этилади.


2-БОБ. ЖАМИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

9-модда. Жамиятни ташкил этиш усуллари

Жамият юридик шахсни таъсис этиш ёки қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) йўли билан ташкил этилиши мумкин.


10-модда. Жамиятни таъсис этиш

Жамиятни таъсис этиш йўли билан ташкил этиш муассисларнинг (муассиснинг) қарорига кўра амалга оширилади. Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор таъсис йиғилиши томонидан қабул қилинади. Жамият бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда жамиятни таъсис этиш ҳақидаги қарор шу муассис томонидан якка тартибда қабул қилинади.

Жамиятнинг муассислари уни ташкил этиш тўғрисида ўзаро таъсис шартномасини тузадилар, шартномада уларнинг жамиятни таъсис этишга доир биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш тартиби, жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори, муассислар ўртасида жойлаштирилиши лозим бўлган акцияларнинг турлари, улар учун тўланадиган ҳақнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби, муассисларнинг жамиятни ташкил этишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.

Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор муассисларнинг овоз бериш натижаларини ҳамда жамиятни таъсис этиш, унинг уставини тасдиқлаш, жамиятнинг бошқарув органларини шакллантириш масалалари юзасидан муассислар қабул қилган қарорларни акс эттириши керак.

Жамиятни таъсис этиш, унинг уставини тасдиқлаш тўғрисидаги ва муассис томонидан жамиятнинг акциялари ҳақини тўлаш учун киритилаётган қимматли қоғозларнинг, ўзга мулкий ҳуқуқларнинг ёки пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган бошқа ҳуқуқларнинг пулда ифодаланган баҳосини тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади.

Чет эллик инвесторлар иштирокидаги жамиятни ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Давлат ташкилоти акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилаётганда акциядорлик жамиятини таъсис этиш тўғрисидаги қарор давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган томонидан қабул қилинади.

Жамият муассислари ва акциядорларининг сони чекланмайди.



11-модда. Жамиятнинг муассислари

Жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик ва жисмоний шахслар жамиятнинг муассислари (муассиси) деб эътироф этилади.

Агар қонунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат органлари жамиятнинг муассислари (акциядорлари) бўлиши мумкин эмас.

Жамият муассислари жамиятнинг ташкил этилиши билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан жамият давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар солидар жавобгар бўлади. Жамият муассисларнинг жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ мажбуриятлари юзасидан муассисларнинг ҳаракатлари кейинчалик акциядорларнинг умумий йиғилишида маъқулланган тақдирдагина жавобгар бўлади.

Давлат ташкилоти акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилаётганда давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган жамиятнинг муассиси бўлади.

Жамият муассислари ўртасида акцияларни тақсимлаш таъсис ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади.


12-модда. Таъсис йиғилиши

Таъсис йиғилиши:

жамиятни таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг уставини тасдиқлайди;

таъсис этиш жараёнида муассислар томонидан тузилган шартномаларни тасдиқлайди;

муассислар томонидан акциялар ҳақини тўлаш тартибини белгилайди;

чиқариладиган акцияларнинг турларини ва сонини белгилайди;

жамиятнинг кузатув кенгашини, тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлайди;

жамиятнинг ижроия органини тузади (сайлайди, тайинлайди).

Таъсис йиғилишида овоз бериш муассислар киритадиган улушларга мувофиқ ўтказилади.

Таъсис йиғилиши қарорларни оддий кўпчилик овоз билан қабул қилади, бундан таъсис шартномасини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинадиган ҳоллар мустасно бўлиб, бунинг учун барча муассисларнинг розилиги талаб этилади.

Таъсис йиғилишининг қарорлари жамиятнинг барча муассислари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

Давлат ташкилотини акциядорлик жамияти этиб ўзгартириш давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган қарор асосида таъсис йиғилишини ўтказмасдан амалга оширилади.

Бир муассисдан иборат бўлган жамиятда таъсис йиғилиши ўтказилмайди.



13-модда. Жамиятнинг устави

Устав жамиятнинг таъсис ҳужжати бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

жамиятнинг тўлиқ (агар бўлса қисқартирилган) фирма номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

фаолиятининг соҳаси (асосий йўналишлари) ва мақсади;

устав фондининг (устав капиталининг) миқдори;

жамият акцияларининг сони, номинал қиймати, турлари (оддий, имтиёзли);

жамият бошқарувининг тузилмаси, жамият кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг ва ижроия органининг аъзолари сони, бу органларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколатлари.

Жамият уставида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) битта акциядорга тегишли бўлган улушнинг энг кўп миқдорига чекловлар белгиланиши мумкин.

Жамият уставида қонунчиликка мувофиқ бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин.

Жамият акциядорнинг ёки ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига кўра уч иш куни ичида уларга жамиятнинг устави, шу жумладан, уставга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан танишиб чиқиш имкониятини бериши шарт. Жамият акциядорнинг талабига кўра унга жамият уставининг кўчирма нусхасини бериши шарт.



14-модда. Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш

Жамият юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Жамият давлат рўйхатидан ўтиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга жамиятнинг уставини ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатларини тақдим этади. Давлат ташкилотини ўзгартириш йўли билан ташкил этилган, шунингдек битта муассис томонидан ташкил этилган жамият жамиятнинг уставини тақдим этади.

Жамиятни ташкил этишнинг қонунда белгиланган тартибини бузиш ёки унинг устави қонунга мувофиқ эмаслиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келади. Жамиятни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан кўпи билан уч ой муддатда акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги, жамиятнинг кузатув кенгаши, ижроия органи ҳақидаги (тегишинча директори, бошқаруви, ишончли бошқарувчи тўғрисидаги) ва тафтиш комиссияси (тафтишчиси) тўғрисидаги уларнинг фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек жамиятнинг мазкур органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгиловчи низомларни тайёрлаши ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаши шарт.



15-модда. Жамиятнинг уставига киритилаётган ўзгартиш

ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Жамиятнинг уставига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, шу жумладан, жамиятнинг янги таҳрирдаги устави ушбу Қонуннинг 14-моддасида жамиятни рўйхатдан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Жамиятнинг уставига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради.


3-БОБ. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ (УСТАВ КАПИТАЛИ).

ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИ, ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ВА БОШҚА

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ, ЖАМИЯТНИНГ СОФ АКТИВЛАРИ

16-модда. Жамиятнинг устав фонди

(устав капитали) ва акциялари

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) жамият мол-мулкининг жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.

Жамият давлат мулки негизида ташкил этилаётганда ушбу давлат мулкининг (ташкилотнинг ёки бошқа мол-мулкнинг) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланган бозор қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) суммасини ташкил этади.

Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Бунда жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма беш фоизидан ошмаслиги керак.

Жамият таъсис этилаётганда унинг барча акциялари жамият муассислари ўртасида жойлаштирилади.



17-модда. Жамият устав фондининг

(устав капиталининг) миқдори

Жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори жамият уставида белгиланади.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) жамият уставида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори лицензия талабларида белгиланиши мумкин.


18-модда. Жамиятнинг устав фондини

(устав капиталини) кўпайтириш

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

Қўшимча акциялар фақат жамият уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар жамият уставига ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ҳамда шартлари белгиланган бўлиши керак.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган, эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига камайтирилиши керак.

Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш ҳақидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўл қўйилмайди.


19-модда. Жамиятнинг устав фондини

(устав капиталини) камайтириш

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга, агар бундай имконият жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини (устав капиталини) камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.


20-модда. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)

миқдори камайтирилганда кредиторларнинг ҳуқуқлари

Жамият кредиторлари жамиятнинг устав фонди (устав капитали) камайтирилганлигидан хабар топган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди (устав капитали) камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.


21-модда. Жамиятнинг акциялари

Акциялар эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.

Акция бўлинмасдир. Агар акция умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.

Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.

Оддий акцияларни имтиёзли акцияларга, корпоратив облигацияларга ва бошқа қимматли қоғозларга айирбошлашга йўл қўйилмайди.

Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси - акциядор деб эътироф этилади.

Оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Ўз эгаларига дивидендларни, шунингдек жамият тугатилаётганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради.

Акциянинг эгаси бўлган акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий ёки имтиёзли акция жамиятнинг овоз берувчи акциясидир.

Чиқариладиган акцияларнинг турлари, уларни жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби жамият уставида белгиланади.



23-модда. Акцияларнинг номинал қиймати

Акцияларнинг номинал қиймати беш минг сўмдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.



24-модда. Қимматли қоғозларнинг бозор қиймати

Қимматли қоғознинг бозор қиймати деганда энг эҳтимол тутилган нарх тушунилиб, унга кўра мазкур қимматли қоғоз очиқ бозорда битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қиладиган рақобат шароитида бошқа шахсга берилиши мумкин, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирор-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан, тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди.

Агар қимматли қоғозлар фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган бўлса, уларнинг биржа котировкалари мазкур қимматли қоғозларнинг бозор қиймати деб эътироф этилади.


25-модда. Жамиятнинг жойлаштирилган

ва эълон қилинган акциялари

Жамиятнинг уставида акциядорлар олган акцияларнинг (жойлаштирилган акцияларнинг) сони ва номинал қиймати белгиланиши керак.

Жамият уставида жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акцияларнинг сони ва номинал қиймати белгиланиши мумкин.

Жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари ҳақида ушбу моддада назарда тутилган қоидалар билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар жамият томонидан жойлаштирилган тақдирда эълон қилинган акцияларнинг сони ушбу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши муддати мобайнида айирбошлаш учун зарур миқдордан кам бўлмаслиги лозим.

Жамият ўзи жойлаштирган қимматли қоғозлар айирбошланиши мумкин бўлган акциялар берадиган ҳуқуқларни чеклаш ҳақида ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг розилигисиз қарор қабул қилишга ҳақли эмас.


26-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқлари

Акциядорлар:

тегишли жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;

депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;

жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва

...
Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск