Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2012 й. 365-сон "Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2012 й.

N 365


ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ

ТАЪЛИМ  ҲАМДА  ОЛИЙ  МАЛАКАЛИ

ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН   ЎТКАЗИШ   ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини ва Олий аттестация комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 20 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 16 нафар бўлган тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш тўғрисидаги низом, Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, илмий даражаси мавжудлиги учун лавозим маошларига қўшимча ҳақ ва бошқа устамалар 2013 йил 1 январдан бошлаб тўланмайди.


4. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг шахсий таркибини тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, ўз таркибида олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 декабрдаги

365-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ






Раис











...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск