Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Наркотик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) /

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.06.2003 й. 288-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 26 июндаги

288-сон қарорига

ИЛОВА


Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,

психотроп моддалар ва уларнинг турлари ва

прекурсорлардан экспертлик фаолиятида

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва экспертлик фаолиятини амалга оширишда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларидан фойдаланиш тартибини тартибга солади.

2. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ашёвий далиллар ҳисобланадиган процессуал ҳаракатларни ҳуқуқий тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноий-процессуал кодекси асосида амалга оширилади.

3. Суруштирувчи, терговчининг тегишли қарори ёки суд ажрими экспертизалар ўтказиш учун гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларидан фойдаланиш учун асос ҳисобланади.


II. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ

АНАЛОГЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА

УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИ

ЭКСПЕРТИЗАГА БЕРИШ ТАРТИБИ

4. Экспертизаларни тайинлаш, амалга ошириш ва уларнинг тайёр материалларини расмийлаштириш тартиби қабул қилинган процессуал нормаларга жавоб бериши керак.


5. Улар бўйича экспертизани амалга ошириш тайинланган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари экспертиза муассасасига идишга жойланган-ўралган ҳолда берилади. Идиш-ўровларни тегишли муҳрлар оттисклари, шахсларнинг имзолари ва бошқа чоралар билан белгилаб қўйиш ундаги мавжуд моддалардан рухсатсиз фойдаланишни истисно қилиши керак.

6. Эксперт ёки унинг раҳбари гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини зарур кўринишда тақдим этилишини қуйидаги ҳолларда талаб қилишга ҳақлидир:

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари идишга жойланмаган-ўралмаган ҳолда тақдим этилганда;

идиш-ўровнинг ундаги моддадан фойдаланишга имкон берадиган бутлиги бузилганда;

идиш-ўров реквизитлари (муҳрлар оттисклари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини идишга жойлаш ўрашда қатнашган шахслар фамилиялари) мувофиқ бўлмаганда.

7. Илова қилинадиган материалларда (экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарорда, ашёвий далилни олиб қўйиш протоколида ва бошқаларда) гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ҳақидаги маълумотларнинг, миқдорий (объектлар бирликларининг вазни миқдори) маълумотларнинг мавжудлигидан қатъи назар эксперт материални экспертизага тақдим этган шахс ҳамда ўзининг бевосига раҳбари иштирокида идиш-ўровни очиши ва тақдим этилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг миқдорини уларнинг вазнини, қарорда кўрсатилган обьектларнинг олиб қўйиш протоколига мувофиқлигини аниқлаши шарт.

Дастлабки кўрикдан ўтказиш ва тортиб кўриш натижалари юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан имзоланган далолатномада акс эттирилган бўлиши керак. Далолатнома матнини экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг бўш жойида жойлаштиришга рухсат этилади. Далолатноманинг нусхаси материални экспертизага тақдим этган шахсга берилади. Экспертиза қўзғатилган жиноий иш бўйича ўтказилган тақдирда далолатнома нусхаси жиноий иш материалларига жойлаштирилади. Далолатноманинг асл нусхаси экспертиза муассасасида эксперт хулосаси нусхаси билан бирга сақланади.



III. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ,

УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ, ПСИХОТРОП

МОДДАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИ САҚЛАШ

8. Экспертизага берилган барча материалларнинг сақланиши учун мазкур экспертизани бажариш зиммасига юкланган эксперт бевосита жавоб беради.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг сақланишини таъминловчи зарур шарт-шароитларнинг яратилиши учун жавобгарлик ушбу турдаги экспертизаларни амалга оширувчи эскперт-криминалистика бўлинмаси раҳбарига бевосита юкланади.

9. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари алоҳида қулфланадиган, муҳрланадиган сейфларда, қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация билан жиҳозланган хоналарда сақланиши керак. Сейфларнинг алоҳида қулфланадиган ва муҳрланадиган секцияларидан бир нечта экспертлар томонидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини сақлаш махсус ажратилган жойларда ва жиҳозланган хоналарда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


IV. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ,

ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА

ПРЕКУРСОРЛАР ЭКСПЕРТИЗАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ВА УЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ БЕРИШ

10. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини текшириш (анализ қилиш) экспертлар олдига қўйилган масалаларни ҳал этишда илмий асосланган ва ишончли натижалар олишни таъминлайдиган расмий методик тавсияномаларга ва норматив-ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. Қоидага кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг экспертиза муассасалари тизимида қабул қилинган методик тавсияномалардан, зарур ҳолларда эса - бошқа ваколатли муассасаларнинг тавсияномаларидан фойдаланилади.

Текширишларни ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари фақат текшириш учун зарур бўлган миқдорда сарфланиши мумкин. Экспертиза тугагач ушбу текшириш объектлари, агар улар тўлиқ сарфланмаган бўлса, суруштирувчига, терговчига ёки экспертизани тайинлаган судга қайтарилиши керак.

11. Эксперт текширишларнинг тайёр натижалари белгиланган шакл бўйича эксперт хулосаси тарзида расмийлаштирилади.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ушбу Низомнинг 5-банди талабларига риоя қилинган ҳолда идишга жойланади-ўралади, эксперт бўлинмасининг муҳри оттиски ва экспертнинг имзолари қўйилган наклейкалар билан белгиланади.

12. Тайёр материалларни олиш ва бориш белгиланган шаклдаги махсус дафтарда қайд этилади. Тайёр материалларни олаётган шахс дафтарда ўз лавозимини, фамилиясини гувоҳномасининг тартиб рақамини кўрсатиши, шунингдек дафтарда эксперт хулосаси ҳамда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари олинганлиги қайд этиши керак.

13. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини почта орқали жўнатиш тақиқланади.


V. ЭКСПЕРТИЗА ВА ТЕКШИРИШЛАРНИНГ

ЎТКАЗИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ


14. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг экспертизалари ва текширишларини ўтказишга мазкур турдаги экспертизаларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқига махсус рухсатномаси бўлган экспертлар қўйилади, махсус рухсатнома мутахассис тегишли ўқитишдан ўтгандан кейин экспертиза муассасаларининг эксперт-малака комиссиялари томонидан берилади.

15. Экспертиза муассасалари гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг ҳамда уларнинг экспертизалар ва текширишларни ўтказишга ўқитиш жараёнларини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш зарур бўлган ноқонуний (хонаки) тайёрланиши ва истеъмол қилиниши билан боғлиқ объектларини шакллантиришни ва ўқув-амалий коллекцияларини юритишни амалга оширадилар.

16. Эксперт-кимёчиларни кўрсатиб ўтилган моддаларни текшириш методларига ўқитишни таъминлаш учун намуналар сифатида зарур бўлган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари:

қонун ҳужжатларига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини сотиш ҳуқуқи берилган ташкилотлар орқали харид қилиш йўли билан;

агар текшириш учун тақдим этилган модданинг вазни камида 20 граммни ташкил қилса, текшириш учун тақдим этилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг кўпи билан 3 фоизини олиш йўли билан олинади. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини олиш улар бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мавжуд бўлган ашёвий далиллар жумласидан амалга оширилади.

17. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг намуналаридан шунингдек суруштирув, тергов органларининг, шунингдек гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши курашиш соҳасига жалб этилган бошқа тузилмаларнинг ходимларини ўқитишда ҳам фойдаланилиши мумкин. Ходимларни ўқитиш эксперт-криминалистика бўлинмалари базасида ўтказилади.

18. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари намуналарини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланадиган ички идоравий йўриқномаларда белгиланади.

19. Экспертизалар ва текширишлар ўтказиш учун зарур бўлган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг кимёвий жиҳатдан тоза намуналари (стандартлари) асосланган буюртманомалар бўйича, белгиланган тартибда олинади.

20. Физик ва кимёвий методлардан фойдаланадиган, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари экспертизалари ва текширишларини амалга оширувчи лабораторияларнинг моддий-техник жиҳозланиши уларнинг анализ қилиш бўйича қабул қилинган методларини амалиётда қўлланиши учун зарур бўлган шароитларни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари оператив-тергов амалиёти эҳтиёжлари даражасида таъминлаши ва халқаро стандартлар нормаларига жавоб бериши керак.

21. Гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши курашишни амалга оширувчи оператив-тергов бўлинмалари ходимлари экспертиза муассасаларини ноқонуний муомалага жалб этилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг янги турлари, уларни тайёрлаш ва истеъмол қилишнинг янги методлари тўғрисида дарҳол хабардор қилишлари ҳамда экспертиза муассасалари томонидан экспертиза ва текширишларни ўтказишга тайёрланишда ўз вақтида олдини олувчи чора-тадбирлар кўришга ёрдам берувчи бошқа ахборотларни тақдим этишлари шарт.






































Время: 0.1549
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск