язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2015 й./ Ўзбекистон Республикасининг 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 07.05.2015 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 15.05.2015 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.06.2015 й.

N ЎРҚ-388



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 7 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган


1-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 350-модда; 2012 йил, N 9/2, 246-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда) 110-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда) қуйидаги мазмундаги 25-1-модда билан тўлдирилсин:


"25-1-модда. Ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий

ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан

ҳисоботини халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш


Вилоят, туман, шаҳар ҳокими ҳар йили тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисобот тақдим этади.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботи тегишли халқ депутатлари Кенгашининг вилоят, туман, шаҳарнинг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида эшитилади. Мазкур мажлис вилоятларда ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлиси ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай, туманлар ва шаҳарларда эса вилоятларда тегишли мажлислар ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай ўтказилади.

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, вилоят ва Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.

Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли ҳудудда жойлашган бошқа давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилиниб, унда тегишли ҳоким ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигига комплекс баҳо берилади, уларнинг ишини такомиллаштиришга доир тавсиялар ва таклифлар, шунингдек қарор амалга оширилишининг бориши устидан назоратни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади. Мазкур қарор ва ҳокимнинг ҳисоботи расмий нашрларда ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг веб-сайтларида эълон қилиниши шарт".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда) 131-моддаси иккинчи қисмининг диспозициясига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

"б" бандининг ўзбекча матнидаги "содир қилинган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги "в" банд билан тўлдирилсин:

"в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 146-1-модда билан тўлдирилсин:


"146-1-модда. Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги


Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 245-модданинг биринчи қисми "146-моддасининг учинчи қисмида" деган сўзлардан кейин "146-1-моддасида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Автомобиль транспорти тўғрисида"ги 674-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 174-модда) 28-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"28-модда. Ихтиёрий ва мажбурий суғурта


Йўловчиларнинг ҳаётини, соғлиғини ихтиёрий суғурта қилиш, шунингдек багаж ва юкларни суғурта қилиш тегишли суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ташувчи томонидан амалга оширилади".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Радиочастота спектри тўғрисида"ги 725-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 16-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-модданинг:

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвали - ҳар хил турдаги радиохизматлар ўртасида тақсимланган радиочастоталар полосалари рўйхати";

саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 6-модданинг биринчи қисми:

учинчи хатбошисидаги "шартлар" деган сўз "регламентлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвали ва радиоалоқа миллий регламентини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 7-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ҳукумат алоқа" деган сўзлар "Миллий хавфсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 8-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қонунга зид равишда ишлаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни аниқлайди";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5) 9-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойдаланувчиларга муайян радиочастоталар бериш Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Радиочастота бериш ўта муҳим давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ўзгартирилиши мумкин";

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Радиочастота спектридан фойдаланувчининг ўз радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериши тақиқланади";


6) 13-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фойдаланилаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигига, шунингдек атроф-муҳит ҳолатига ҳақиқий таҳдид юзага келганда";


7) 14-модданинг биринчи қисмидаги "техник шартлар" деган сўзлар "ташкилот стандартлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 15-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаш маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) қуйидаги мазмундаги 18-1 ва 18-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"18-1-модда. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш


Радиочастота спектридан фойдаланишда фойдаланувчилар томонидан ахборот хавфсизлиги чоралари, шу жумладан:

узатиладиган ахборотдан рухсатсиз фойдаланиш, алоқа тизимларидан назоратсиз фойдаланиш ва уларнинг ишлашини тўхтатиб қўйиш, шунингдек улардан шахс, жамият ва давлатга зарар етказадиган мақсадларда фойдаланиш истисно этилишини;

ахборотни (маълумотларни) узатиш жараёнида унинг (уларнинг) маҳфийлиги ва яхлитлигини;

рухсатсиз ёки бехосдан аралашувга уринишлар бўлган тақдирда алоқанинг ишлаш режими ўзгармаслигини таъминловчи чоралар кўрилиши керак.


18-2-модда. Радиоалоқанинг маҳфийлиги


Бошқа шахс учун мўлжалланган радиохабар қабул қилинган тақдирда уни қайд қилиш, унинг мазмунини ва мавжудлиги фактини ошкор этиш, тарқатиш ёки ўзгартириш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Маҳфий ахборотни, шу жумладан, давлат сирлари мавжуд бўлган маълумотларни ахборотнинг сертификатлаштирилган криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланмаган ҳолда радиоалоқа каналлари орқали узатиш тақиқланади.

Радиочастота органлари томонидан амалга ошириладиган радиочастота спектри мониторинги радиоалоқанинг маҳфийлигини бузиш ҳисобланмайди".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги 766-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 118-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 157-модда; 2011 йил, N 9, 246-модда) 25-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Ихтиёрий ва мажбурий суғурта


Темир йўл транспортининг иши сайёр хусусиятга эга бўлган ходимлари, шунингдек ўз лавозим вазифаларини ҳаёт учун хавфли шароитларда бажарувчи ходимлар ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш даврида мажбурий шахсий суғурта қилиниши керак.

Темир йўл транспорти ходимларининг айрим тоифаларини мажбурий шахсий суғурта қилиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Темир йўл транспортида йўловчиларни ихтиёрий шахсий суғурта қилиш, шунингдек юклар, багаж ва юк багажини ихтиёрий суғурта қилиш мумкин.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ташувчи томонидан амалга оширилади".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 3 майда қабул қилинган "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-97-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 5, 219-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 11-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


2) 15-модданинг биринчи қисмидаги "ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-155-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 191-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 99-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) 8-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зиён етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарларнинг ўрнини ташувчи томонидан қоплаш мажбурияти";

тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


11-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида"ги 866-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 250-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 867-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 251-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 549-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда) IХ бўлими.


12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


13-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1, 4, 6, 8, 10 ва 11-моддалари "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонуннинг 5-моддаси 2016 йилнинг 1 январидан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



"Халқ сўзи", 2015 йил 10 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 15 июнь, 23-сон, 301-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2015 йил, 6-сон, 228-модда