ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2013 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.11.2013 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 12.12.2013 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

27.12.2013 й.

N ЎРҚ-361

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЮДЖЕТ

КОДЕКСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 28 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 8-модданинг иккинчи қисмидаги "бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари фондларнинг ва аниқ мақсадга қаратилган фондларнинг маблағлари" деган сўзлар "маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) қуйидаги мазмундаги 8-1-модда билан тўлдирилсин:


"8-1-модда. Маҳаллий ҳокимият органларининг

вилоят, туман, шаҳар бюджетдан ташқари жамғармалари


Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этиши мумкин, уларга қуйидагилар киритилади:

фуқаролар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, бундан бюджет ташкилотлари мустасно, ихтиёрий бадаллари ва ҳайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа бюджетдан ташқари маблағлар.

Маҳаллий ҳокимият органлари вилоят, туман, шаҳар бюджетдан ташқари жамғармаларининг маблағлари шахсий ғазна ҳисобварақларида туради, олиб қўйилмайди ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорига кўра сарфланади";


3) III боб чиқариб ташлансин;


4) 24-модданинг биринчи қисми:

иккинчи хатбошисидаги "маҳаллий бюджет ва унинг ижросига доир ҳисоботни" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларини, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларини тегишинча вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тегишинча вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш";

тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5) 25-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вилоят, туман, шаҳарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, вилоят ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг, туман ва шаҳар бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари Кенгашига тақдим этади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги 263-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил., N 9, 126-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки улар томонидан ваколат берилган орган эгадир.

Давлат ташқи қарзининг энг юқори миқдори ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари қабул қилинаётганда белгиланади";


2) 5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари


Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати (бундан буён матнда давлат кафолати деб юритилади) қарз олувчи-резидент ўзидан ундириладиган суммани қарз (кредит) бериш келишувларида белгиланган муддатда тўламаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг қарз берувчи олдидаги қарзни тўлиқ ёки қисман тўлаш мажбуриятидир.

Давлат кафолатлари қарз берувчиларга қарз олувчи-резидентлар ўзлари олган кредитлар (қарзлар) бўйича мажбуриятларни бажаришининг таъминоти сифатида берилади. Жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари бўйича давлат кафолатлари берилмайди.

Кредитлар (қарзлар) бўйича давлат кафолатлари қарз олувчи билан тузилган шартнома шартлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра берилади.

Кафил олдидаги шартнома мажбуриятлари қарз олувчи томонидан бажарилмаган тақдирда, у кафил билан келишмай туриб фойдани тақсимлашга ҳамда бошқа қарзлар бўйича тўловларни амалга оширишга ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат кафолатларини расмийлаштириш бўйича ваколатли органдир.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги берилган давлат кафолатлари билан шарт қилиб қўйилган тўловларни амалга оширгач, амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчи-резидентдан сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Давлат кафолатларини расмийлаштириш, бериш, рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича мажбуриятларни бажариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Агар резидентларнинг қарз мажбуриятлари кафолатланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси улар юзасидан жавобгар бўлмайди";


3) 6-модда чиқариб ташлансин;


4) 8-модданинг тўртинчи - саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи - еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши бўйича шартномаларни ва давлат кафолатларини рўйхатдан ўтказиш;

давлат ташқи қарзини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш;

давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш, давлат кафолатларини бажариш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги 279-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 142-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган бюджет ҳисоби стандартлари асосида амалга оширилади";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) 12-модда қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бюджет ташкилотларининг активлари ва мажбуриятларини баҳолаш бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ амалга оширилади";


3) 13-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича даромадлар ва харажатлар улар келиб тушган ёки тўланган даврда бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади";


4) 16-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботи бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва тақдим этилади.

Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади";


5) 18-модданинг учинчи қисми "юридик шахс" деган сўзлардан кейин "(бюджет ташкилотларидан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 19-модда:

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


4-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Бюджет тизими тўғрисида"ги 158-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 6-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 159-II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 7-модда) 1 ва 2-бандлари;


3) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги 664-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 164-модда);


4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 665-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 165-модда);


5) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-2-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда) 7-моддаси;


6) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрда қабул қилинган "Баъзи давлат бошқарув органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-14-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда) 6-моддаси;


7) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 31 декабрда қабул қилинган "Уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-19-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда) 6-моддаси;


8) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелда қабул қилинган "Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-95-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 168-модда);


9) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-113-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 420-модда) 4-моддаси;


10) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрда қабул қилинган "Бюджет тизими тўғрисида"ги ҳамда "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-130-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 601-модда);


11) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган "Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда) 30-моддаси;


12) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 6 апрелда қабул қилинган "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига қўшимча киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-204-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 4, 131-модда);


13) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-254-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 334-модда) 7-моддаси.


5-модда. Ушбу Қонун 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Халқ сўзи", 2013 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 686-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 12-сон, 350-модда













































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск