язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.12.2013 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 12.12.2013 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.2013 й.

N ЎРҚ-359

СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ

2014 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ       БИЛАН       ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 11 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда, N 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, N 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 22-модданинг:

учинчи хатбошисидаги "тушум" деган сўз "соф тушум" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма тўртинчи хатбошисидаги "қўшилган қиймат солиғини ҳамда акциз солиғи" деган сўзлар "қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 23-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1) бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар";


3) 46-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) 48-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатларининг кўчирма нусхалари солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган тақдирда ҳам бажарилган деб ҳисобланади";


5) 80-модда еттинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилувчи юридик шахслар автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида тақдим этиши шарт";


6) 114-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, -

кирим қилинмаган товар қиймати миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) -

товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумнинг яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади.

Ушбу моддани қўллаш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:

товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти ҳужжат билан тасдиқланганда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги;

товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги;

ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги";


7) 130-модданинг биринчи қисмидаги "қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи" деган сўзлар "қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 155-модда:

учинчи қисми 3-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолиш мол-мулкни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади";

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси ушлаб қолинмаган ёки Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари қоидаларининг ғайриқонуний тарзда қўлланилиши мазкур солиқ ушлаб қолинмаслигига ёки тўлиқ ушлаб қолинмаслигига сабаб бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси норезидентига даромад тўлаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга киритиши шарт";

ўн биринчи қисмидаги "суғурта қилдирувчининг" деган сўзлар "суғурталовчининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг норезидентига дивидендлар, фоизлар ва роялти тарзида даромадларни тўлаш тўлов манбаида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан тақдим этилган, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, Ўзбекистон Республикаси қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлса, ўша давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки унинг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини камайтириш ёки уни тўлашдан озод этиш тўғрисида давлат солиқ хизмати органига ариза бериш талаб этилмайди";

ўн учинчи - йигирманчи қисмлари тегишинча ўн тўртинчи - йигирма биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн тўққизинчи қисмининг иккинчи жумласидаги "ўн еттинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида" деган сўзлар "ўн саккизинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирманчи қисми биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу модданинг ўн иккинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн саккизинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 155-1-моддасида кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатлар чет тилида тузилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органи уларнинг нотариал тартибда тасдиқланган давлат тилидаги таржимасини талаб этишга ҳақли";

қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модда қоидаларини қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси норезиденти мазкур шахснинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган вақт даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси томонидан қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома тузилган бўлса, ўша давлатнинг резиденти деб эътироф этилади. Агар резидентликни тасдиқловчи ҳужжатда резидентлик вақтининг даври кўрсатилмаган бўлса, ушбу ҳужжат берилган календарь йил давомида Ўзбекистон Республикаси норезиденти Ўзбекистон Республикаси томонидан қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома тузилган бўлса, ўша давлатнинг резиденти деб эътироф этилади";


9) қуйидаги мазмундаги 155-1-модда билан тўлдирилсин:


"155-1-модда. Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг

мол-мулкни реализация қилишдан олган даромадларига

солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Ушбу модда мазкур Кодекс 155-моддаси учинчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган мол-мулк бир юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан бошқа юридик шахсга - Ўзбекистон Республикаси норезидентига, жисмоний шахсга - Ўзбекистон Республикаси норезидентига ёки резидентига реализация қилинган тақдирда қўлланилади.

Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти солиқ агенти деб эътироф этиладиган даромадни тўлаш манбаига (мол-мулкни сотиб олувчининг зиммасига) юклатилади.

Мол-мулкни реализация қилувчи юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти солиқ агентига мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини (мавжуд бўлса) тақдим этиши шарт. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида солиқ агенти юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини ушбу Кодекс 155-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ аниқланадиган солиқ солинадиган базадан ва ушбу Кодекс 160-моддасининг 4-бандида белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради ҳамда ушлаб қолади.

Солиқ агенти олинаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини:

юридик шахснинг - Ўзбекистон Республикаси резидентининг устав капиталидаги акциялари, улушлари (пайлари) реализация қилинганда - ушбу юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига;

кўчмас мулк реализация қилинганда - кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича, мустақил равишда ёки ваколатли шахс орқали тақдим этиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси норезиденти қайси валютада даромад олаётган бўлса, ўша валютада тузилади. Ҳисоб-китобга мол-мулк олди-сотди шартномасининг кўчирма нусхаси ва сотувчи томонидан тақдим этилган мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари (мавжуд бўлса) илова қилинади. Агар мол-мулкни олиш қиймати ҳисоб-китоб тузилган валютада ифодаланмаган бўлса, у ҳолда ушбу қиймат мол-мулкни олиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳисоб-китоб тузилган валютада қайта ҳисоблаб чиқарилади. Давлат солиқ хизмати органлари ҳисоб-китоб тақдим этилган санадан эътиборан уч иш куни ичида солиқ агенти ёки унинг ваколатли шахси номига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоб тақдим этилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳисобланган миллий валютадаги суммаси кўрсатилган тўлов хабарномасини ёзиб беради.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар бюджетга тўланиши лозим.

Давлат солиқ хизмати органлари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат асосида солиқ агентига ёки унинг ваколатли шахсига олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказувчи (расмийлаштирувчи) органга тақдим этиладиган солиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотнома беради.

Олинадиган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказувчи (расмийлаштирувчи) органлар мулк ҳуқуқини солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган тақдирдагина рўйхатдан ўтказишни (расмийлаштиришни) амалга оширади.

Ушбу модда иккинчи - саккизинчи қисмларининг қоидалари акциялар Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозларининг биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорида реализация қилинганда қўлланилмайди.

Акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорида реализация қилинганда Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлари бозоридаги ҳисоб-китоб-клиринг палатаси солиқ агенти деб эътироф этилади.

Акцияларнинг олди-сотдиси бўйича амалга оширилган битимларга доир савдо якунлари реестри асосида солиқ агенти ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш вақтида сотувчининг пул маблағларидан реализация қилинган акцияларнинг қиймати ва ушбу Кодекс 160-моддасининг 4-бандида белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолади.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси сотувчининг ҳисобига акциялар қийматини тўлаш ҳисобидан пул маблағларини ўтказиш билан бир вақтда тўлов валютасида бюджетга ўтказилади. Солиқ агенти битим суммаси ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ушлаб қолинган суммаси тўғрисида акцияларни сотувчининг талабига кўра маълумотнома бериши шарт.

Солиқ агенти юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинган акциялар олди-сотдиси бўйича битимлар реестрини тақдим этади.

Акцияларни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда сотувчи ортиқча тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини қайтариш тўғрисидаги аризани солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга. Аризага акцияларни реализация қилиш ва олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳамда солиқ агенти томонидан берилган битим суммаси ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ушлаб қолинган суммаси тўғрисидаги маълумотноманинг кўчирма нусхаси илова қилинади.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш ариза берилган санадан эътиборан ўттиз кун ичида, ушбу Кодекснинг 57-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади";


10) 156-модда:

учинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Худди шундай тартиб мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришда ижарага берувчига (лизинг берувчига) тўланадиган фоизли даромадларга ҳам татбиқ этилади";

олтинчи қисми чиқариб ташлансин;


11) 158-модда:

биринчи қисмининг 1-банди чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг 4 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин;


12) 159-модда:

биринчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


13) 165-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу Кодекснинг 155-1-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юридик шахслардан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғини юридик шахслар қуйидагиларни тўлаш пайтида ушлаб қолиши шарт";


14) 171-модда иккинчи қисмининг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14) юридик шахсдан - иш берувчидан:

ёш оилалар аъзолари томонидан уй-жой олиш учун олинган маблағлар;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклар томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида қурувчи шахс томонидан олинган маблағлар.

Уй-жой олинган (мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, ушбу бандда кўрсатилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади";


15) 176-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса, инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади";


16) 179-модда:

1-бандининг учинчи хатбошисидаги "йигирма" деган сўз "ўн икки" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9-банди чиқариб ташлансин;

11-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "икки мартадан" деган сўзлар "бир мартадан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

30-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда";


17) 180-модда иккинчи қисмининг:

1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) "Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар. Мазкур имтиёз тегишинча "Ўзбекистон Каҳрамони" унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси асосида берилади;

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади";

3, 4, 6, 8 ва 9-бандлари чиқариб ташлансин;


18) 182-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларга, ушбу қисмнинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилмаган бошқа даромадларга - 20 фоиз";


19) 184-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти, агар ушбу Кодекснинг 194-моддасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, юридик шахслар, фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади";

иккинчи қисми 3-банди "шунингдек ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилган ҳолларда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


20) 194-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"194-модда. Чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадларига

солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари";


қуйидаги мазмундаги бешинчи - саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Кўчмас мулк, юридик шахсларнинг - Ўзбекистон Республикаси резидентларининг устав капиталидаги акциялари ва улушлари (пайлари) бир чет эллик жисмоний шахс томонидан бошқа жисмоний шахсга - Ўзбекистон Республикаси резидентига ёки норезидентига, юридик шахсга - Ўзбекистон Республикаси норезидентига реализация қилинган тақдирда, ушбу даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолиш мажбурияти, агар ушбу модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ агенти деб эътироф этилувчи даромадни тўлаш манбаига (мол-мулкни сотиб олувчи зиммасига) юклатилади.

Акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорида реализация қилинганда Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозоридаги ҳисоб-китоб-клиринг палатаси солиқ агенти деб эътироф этилади.

Чет эллик жисмоний шахс томонидан мол-мулкни реализация қилишдан олинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш, ушлаб қолиш, ўтказиб бериш, солиқ агенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлайдиган шакл бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини ва акциялар олди-сотдиси бўйича битимлар реестрини тақдим этиш, солиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотнома бериш ва мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш (расмийлаштириш) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ушбу Кодекснинг 155-1-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

Агар сотувчида - чет эллик жисмоний шахсда мол-мулк реализация қилинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар ушбу Кодекснинг 192-моддаси учинчи қисмига мувофиқ даромадларни декларация қилиш бўйича мажбурият юзага келса, солиқ агенти томонидан ушбу моддага мувофиқ ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим этилаётганда давлат солиқ хизмати органи томонидан қайта ҳисоблаб чиқарилиши мумкин";


21) 204-модда қуйидаги мазмундаги ўн тўкқизинчи ва йигирманчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Кейинчалик реализация қилиш учун юридик шахслар томонидан давлат резервидан олинган, нархлари давлат томонидан тартибга солиниши белгиланган товарлар бўйича солиқ солинадиган база реализация қилиш нархи ва давлат резервидан олинган нарх ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

Бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғи ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ киритилмаган ҳолда аниқланади";


22) 208-модданинг 16, 22 ва 30-бандлари чиқариб ташлансин;


23) 211-модданинг 10-банди чиқариб ташлансин;


24) 222-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1) транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси ва суммаси";

10-бандидаги "акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи" деган сўзлар "акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 254-модда:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати солиқ солинадиган базадир. Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

Товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган ер қаъридан фойдаланувчилар учун - фойдали қазилманинг мазкур тури учун тасдиқланган декларация қилинган нархи бўйича;

бошқа ер қаъридан фойдаланувчилар учун - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича, жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда эса, фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати - ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган нарх бўйича";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қийматини аниқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади";

бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


26) 261-модда:

биринчи қисмининг 1-банди чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;


27) 269-модда:

биринчи қисмининг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) коммунал хўжалиги объектларининг. Коммунал хўжалиги объектларига қуйидагилар киради: водопровод тармоқлари (сув чиқариш иншоотлари билан), канализация тармоқлари (тозалаш иншоотлари билан), газ ва иссиқликни тақсимлаш тармоқлари (улардаги иншоотлар билан), коммунал-маиший эҳтиёжлар учун қозонхоналар (шу жумладан, асбоб-ускуналар)";

3, 4, 6 ва 11-бандлари чиқариб ташлансин;

16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16) кўпи билан ўн йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналарнинг";

иккинчи қисмининг 3-банди чиқариб ташлансин;


28) 275-модда:

биринчи қисми:

2-бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахсларнинг";

4-банди чиқариб ташлансин;

5-бандидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган имтиёзлар қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида берилади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


29) 290-модда биринчи қисми:

1-банди чиқариб ташлансин;

3-бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар";

8-банди чиқариб ташлансин;


30) 296-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи чегирилганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойда солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базадир. Бунда солиқ солинадиган база қуйидаги суммаларга камайтирилади:

олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасига;

қўшимча фойда солиғи тўловчилар учун - соф қўшимча фойда суммасига;

текин олинган пул маблағлари суммасига, агар уларни ўтказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида юз бераётган бўлса;

жорий солиқ даврида фойдаланилганда харажатлар вужудга келмайдиган бюджетдан ажратиладиган субсидиялар суммасига";


31) 298-модда чиқариб ташлансин;


32) 301-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга:

бензин ва дизель ёқилғисини реализация қилишни, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар;

газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар.

Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида:

автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари деганда автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш, автомобилларга ёқилғи қуйиш ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари тушунилади;

охирги истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади";


33) 302-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш солиқ солиш объектидир.

Бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг натура ҳолидаги реализация қилинган ва ўз зҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳажми солиқ солинадиган базадир";


34) 304-модданинг:

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммаси транспорт воситалари учун реализация қилинадиган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг нархида ҳисобга олинади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилганда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммаси солиқ тўловчининг харажатларига киритилади.

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби жорий ўн кунлик тўловлар ҳисобга олинган ҳолда ҳар чоракда, солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ҳисоб-китоб бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахс жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш ҳоллари мустасно. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда ҳисоб-китоб автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади";

тўртинчи қисмидагиқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ерда" деган сўзлар "ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ерда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


35) 305-модданинг учинчи қисмидаги "якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари аъзолари" деган сўзлар "айрим тоифадаги жисмоний шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


36) 311-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, якка тартибдаги тадбиркорлар суғурта бадалларини мажбурий тартибда ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини ихтиёрийлик асосида йилига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қуйидаги миқдорларда суғурта бадалларини тўлайди:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси - ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

оиланинг бошқа аъзолари (ўн саккиз ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) - ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Календарь йил давомида имтиёзга бўлган ҳуқуқ вужудга келган ёки бекор бўлган тақдирда, суғурта бадалларини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки бекор бўлган ойдан эътиборан амалга оширилади.

Суғурта бадалларини тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан - ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари - ҳисобот йилининг 1 октябригача. Бунда суғурта бадалларининг миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзоларининг суғурта бадалларини тўлаш мажбурияти оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг зиммасига юклатилади.

Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оила аъзолари - оилавий тадбиркорлик иштирокчилари бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида ёзилади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун - йил) учун тўланган деб ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган суғурта бадалларини ихтиёрий тўлаш тўғрисидаги ариза асосида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда ихтиёрий асосда суғурта бадаллари тўлайди.

Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан суғурта бадалларини тўлаш жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация маълумотлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида амалга оширилади";


37) 312-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "ягона солиқ тўловини" деган сўзлар "ягона солиқ тўловини ва (ёки) ягона ер солиғини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


38) 316-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "ягона солиқ тўлови" деган сўзлар "ягона солиқ тўловини ва (ёки) ягона ер солиғини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


39) 324-модданинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар";


40) қуйидаги мазмундаги XVI-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"XVI-1 БЎЛИМ.

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ,

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ, АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР

ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ

ЖАМҒАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР


325-1-модда. Солиқ тўловчилар


Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўловчилар қуйидагилардир:

юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;

оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) - юридик шахс.

Қуйидагилар бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлмайди:

нотижорат ташкилотлар, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлари мустасно;

ягона солиқ тўловини ва (ёки) ягона ер солиғини тўловчи юридик шахслар;

умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно.


325-2-модда. Солиқ солиш объекти.

Солиқ солинадиган база


Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, соф тушум бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базасидир.

Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базаси қуйидагилардир:

1) коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти корхоналари учун - маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти корхоналари учун иссиқлик қувватининг, сув таъминоти корхоналари учун сувнинг, газ таъминоти корхоналари учун табиий газнинг харид қиймати чегириб ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми;

2) қурилиш, курилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун - ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги қиймати. Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади;

3) воситачилик хизматлари кўрсатувчи, шу жумладан, товарларни сотиш бўйича, воситачилик, топшириқ шартномалари бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун - кўрсатилган хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги мукофот суммаси;

4) савдо фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун - товар обороти;

5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун - агар мазкур модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекснинг 148 ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромад;

6) асосий фаолияти мол-мулкни лизингга беришдан иборат бўлган юридик шахслар учун - молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси.

Қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди:

ушбу Кодекснинг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар;

ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек ушбу Кодекс 150-моддасининг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар.

Солиқ тўловчилар турли хил солиқ солиш объектларига эга бўлган ҳолларда, улар солиқ солиш объектларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлардан келиб чиққан ҳолда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаши шарт.


325-3-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Календарь йил солиқ давридир.

Йил чораги ҳисобот давридир.


325-4-модда. Мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш,

уларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва уларни

тўлаш тартиби


Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар солиқ солинадиган базадан ва тасдиқланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.

Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш:

бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловчи бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади";


41) 349-модданинг ўнинчи хатбошисидаги "ягона солиқ тўловини" деган сўзлар "ягона солиқ тўловини ва ягона ер солиғини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


42) 351-модданинг бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ягона солиқ тўлови бўйича қайта ҳисоб-китоб, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тўловчилар томонидан, агар улар ҳисобот йили тугаши билан ушбу Кодекснинг 350-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ҳисобланган, белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмаган бўлса, ягона солиқ тўловини тўлаган ҳисобот даври учун амалга оширилади";


43) 354-модданинг иккинчи қисми "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлардан кейин "сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


44) 356-модда биринчи қисмининг 7-банди чиқариб ташлансин;


45) 363-модданинг:

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўловини ёки ушбу Кодекснинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлаши шарт";

тўққизинчи қисми чиқариб ташлансин;

ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


46) 370-модда:

биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "модданинг" деган сўз "қисмнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширишда оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосигина қатьий белгиланган солиқни тўловчи бўлади";


47) 371-модданинг олтинчи қисмидаги "Ушбу Кодекс 370-моддасининг иккинчи хатбошисида" деган сўзлар "Ушбу Кодекс 370-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


48) 385-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баен этилсин:

"Патта тўлови ҳар бир тўловчидан нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда, бир вақтнинг ўзида фискал хотирали назорат-касса машинасининг чекини ёки терминал чекини бериш орқали ундирилади".


2-модда. Ушбу Қонун 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддаси 10-бандининг тўртинчи хатбошиси, 11, 12-бандлари, 16-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 17-бандининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 180-моддаси иккинчи қисмининг 6 ва 9-бандларини чиқариб ташлашга доир қисми, 22, 23, 26-бандлари, 27-бандининг бешинчи ва саккизинчи хатбошилари, 28-бандининг бешинчи - тўққизинчи хатбошилари, 29-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошилари, 31, 39 ва 44-бандлари 2014 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     И. Каримов



"Халқ сўзи", 2013 йил 26 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 685-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 12-сон, 349-модда